ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРАМАДОЛ ЛАННАХЕР
TRAMADOL LANNAHER
Препаратнинг савдо номи: Трамадол Ланнахер
Таъсир этувчи модда (ХПН): трамадол
Дори шакли: инъекция учун эритма 50 мг/мл ва 100 мг/2 мл ампулаларда
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: трамадол гидрохлориди – 50 мг,
ёрдамчи моддалар: натрий ацетати, инъекция учун сув.
Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетиклар. Опиоидлар.
АТХ коди: N02AX02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Трамадол Ланнахер – марказий таъсирга эга анальгетик ҳисобланади ва опиат агонистлар синфига мансуб. Шунинг учун опиатсимон самаралар туфайли морфин антагонистларига қарши таъсир кўрсатиши мумкин.
Трамадолни опиат рецепторлар билан боғланиши оғриқ импульслари томонидан чақирилган синапслардан нейтротрансмиттерларни ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади ва ноцицептив тизимга оғриқли импульсларни ўтишини ингибиция қилади.
Оғриқ қолдирувчи самараси тез пайдо бўлади ва бир неча соат давомида сақланиб туради. Оғриқ қолдирувчи самарасидан ташқари, трамадол йўталга қарши самарага ва марказий антидепрессантлар самарасига ҳам эга.
Фармакокинетикаси
Трамадолни мушак ичига юборилганда мутлоқ биокираолишлиги 100% ниташкил қилади. Ярим чиқарилишнинг сўрилиш даври тахминан 0,6 соатни ташкил қилади.
Оқсиллар билан боғланиши 20% ташкил қилади. Трамадол гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош орқали ўтади. Препарат кўкрак сутида жуда кам миқдорда (0,1%) аниқланади.
Трамадол ва унинг метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади. Фақатгина О-деметилтрамадол фармакологик фаол ҳисобланади.
Элиминацион ярим чиқарилиш даври, қўллаш усулидан қатъий назар тахминан 6 соатни ташкил қилади. Жигар ёки буйрак функциясини бузилишларида ярим чиқарилиш даврини бироз ошиши кутилади. Янада оғирроқ бузилишлар холларида (жигар циррози, креатинин клиренси < 5 мл/мин) чиқарилиш даврини 2-3 мартагача ошиши кутилади.
Буйраклар орқали – 90% ва ичак орқали – 10% чиқарилади.
Қўлланилиши
Кучли ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми:
– операциядан кейинги давр;
– жароҳатларда;
– миокард инфаркти;
– невралгияларда;
– онкологик беморлардаги оғриқлар;
– оғриқли диагностик ёки даволовчи муолажаларни ўтказишда оғриқсизлантиришда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Трамадол Ланнахер шифокор кўрсатмасига асосан қўлланилади, препаратнинг дозалаш тартиби шахсий равишда, оғриқ синдромини яққоллигига ва беморнинг сезувчанлигига қараб танланади. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади, препаратни даволаш нуқтаи назаридан маъқулланган белгиланган муддатидан ортиқ буюриш мумкин эмас.
Трамадол Ланнахер вена ичига (секин юборилади!), мушак ичига ёки тери остига юбориш учун мўлжалланган. Одатдаги бир марталик доза вена ичига юбориш учун катталарга ва 14 ёшдан катта болаларга 50-100 мг трамадол гидрохлоридини ташкил қилади. Зарурати бўлганида, самара етарлича бўлмаган холларда, кейинги инъекциялар 30-60 минутдан кейин мумкин бўлган максимал суткалик дозагача юборилиши мумкин. Вена ичига томчили инфузиясини ўтказганда трамадол гидрохлоридининг 50-100 мг бошланғич дозаси вена ичига секин (20 минут давомида) юборилади, сўнгра 400 мг ни ташкил этувчи максимал йўл қўйиладиган суткалик дозагача соатига 12 мг трамадол гидрохлоридини ташкил этувчи тезликда бир маромда ушлаб турувчи томчили инфузияси бошланади. Трамадол инфузияси учун мутаносиб эритмалар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: натрий хлоридининг физиологик эритмаси, Рингер эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси. Мушак ичига ёки тери остига юборилганда бошланғич доза одатда 50-100 мг ни ташкил этади, зарурати бўлганида кейинги инъекцияларни максимал суткалик дозагача 50 мг дозада амалга ошириш мумкин. Препаратнинг максимал суткалик дозаси 400 мг дан ошмаслиги керак. 1 ёшдан 14 ёшгача болаларга трамадол гидрохлоридини 1 кг бола тана вазнига 1-2 мг ҳисобидан бир марталик дозада тавсия этилади, максимал суткалик доза 1 кг бола тана вазнига 4-8 мг дан ошмаслиги керак.
Ножўя таъсирлари
– терлаш, бош айланиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, толиқиш, тормозланиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, онгни чалкашиши, ҳаракат координациясини бузилишлари
– МНТ рағбатлантириш (асабийлик, ажитация, хавотирлик, тремор, мушаклар спазми, эйфория, эмоционал лабиллик, галлюцинациялар)
– марказий генезли тиришишлар (юқори дозаларда вена ичига юборилганда ёки антипсихотик воситаларни бир вақтда буюрилганда)
– депрессия, амнезия, когнитив функциясини бузилишлари, парестезиялар, юришдаги чайқалишлар
– оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, ютишни қийинлашиши, метеоризм, абдоминал оғриқлар, қабзият, диарея
– тахикардия, ортостатик гипотензия, синкопе, коллапс, вазодилатация
– эшакеми, қичишиш, экзантема, буллёз тошма
– сийишни қийинлашиши, дизурия, сийдик тутилиши
– кўришни, таъмни бузилиши
– диспноэ
– ҳайз циклини бузилиши
– узоқ вақт қўллаганда дорига қарамлик ривожланиши мумкин
– препаратни кескин бекор қилинганда “бекор” қилиш синдроми кузатилиши мумкин
Ножўя самараларни ривожланиш тезлиги препаратни қабул қилишни давомийлигини узайиши билан ошади. Юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда дорига қарамлик ривожланиши эҳтимоли мавжуд.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- трамадол гидрохлориди ёки опиоитларга юқори сезувчанлик
- нафасни сусайиши ёки марказий нерв тизимини яққол сусайиши билан кечувчи ҳолатлар (алкоголь, седатив препаратлар, наркотик анальгетиклар, психотроп препаратлар билан заҳарланиш)
- моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қўллаганда ва улар бекор қилингандан кейин икки хафта давомида
- номаълум генезли онгни бузилишлари
- нафас марказини дисфункцияси, нафас функциясини бузилишлари
- сунъий нафас ўтказмасдан бош мия ички босимини ошиши билан кечувчи ҳолатлар
- опиоид қарамлик
- ҳомиладорлик ва лактация даври
- 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
- Трамадол Ланнахерни марказий нерв тизимига таъсир кўрсатувчи дори воситалари (антидепрессантлар, нейролептиклар, седатив воситалар, анксиолитиклар ва анестезиологияда қўлланадиган воситалар), шунингдек алкоголь билан бир вақтда қўлланилганда бу препаратларнинг таъсири кучайиши мумкин
- карбамазепин ва метаболик ферментларнинг бошқа индукторларини қўллаш трамадол гидрохлоридининг оғриқ қолдирувчи самарасини сусайишига, мувофиқ равишда препаратнинг янада юқорироқ дозаларини қўллаш заруратига олиб келиши мумкин
- барбитуратларни айниқса фенобарбитални мунтазам қабул қилганда, опиоид анальгетикларнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини камайиши эҳтимоли бор.
Опиоид анальгетикларни ёки барбитуратларни узоқ вақт қўллаш кесишган толерантликни ривожланишини рағбатлантиради
- трамадол гидрохлориди ва серотонинни қамраб олинишининг селектив ингибиторларини, трициклик антидепрессантларни ва нейролептикларни бир вақтда буюриш тиришишларни пайдо бўлиш хавфини оширади
- налоксон опиоид анальгетикларни қўллагандан кейин анальгезияни бартараф қилиб, нафасни фаоллаштиради.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қуйидаги холатларда қабул қилганда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак
- марказий генезли тиришишлар
- бош мия жароҳатлари
- жигар ва буйрак функцияси бузилишлари бўлган пациентларда
- опиоид рецепторларига бошқа агонистига юқори сезувчанликда
Трамадолни даволаш нуқтаи назаридан маъқулланган муддатидан узоқроқ қўллаш мумкин эмас. Узоқ вақт даволаганда дорига қарамлик ривожланиш мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди.
Кекса ёшдаги беморларда Трамадол Ланнахерни вақт оралиғини ошириш билан қўлланилади. Наркоз учун воситалар, ухлатувчи ва психотроп воситалар фонида трамадол гидрохлоридини шифокорнинг синчков кузатуви остида ва камайтирилган дозаларда қўллаш керак. Препаратни олдиндан маълум бўлмаган ўзаро таъсирлари туфайли, наркотик анальгетиклар билан мажмуада қўллаш мумкин эмас. Наркотик воситаларни бекор қилиш синдромини даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Моноаминооксидаза ингибиторлари билан мажмуада қўллашдан сақланиш керак. Тутқаноқ ва тиришишлар риволанишига мойиллиги бўлган пациентлар Трамадол Ланнахерни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўллашлари керак. Препарат билан даволаш даврида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишини ўзига хослиги
Ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, диққатни юқори жамлаш психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан (автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш) шуғулланиш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, кўз қорачиғини кенгайиши, артериал босимни пасайиши. Трамадол гидрохлориди дозасини ошириб юборилишининг энг хавфли асоратлари нафасни сусайиши ва тутқаноқ ҳисобланади.
Даволаш: адекват ўпка вентиляциясини тутиб туриш ва ихтисослашган бўлим шароитларида симптоматик даволаш. Нафас сусайиши ҳолларида антидот бўлиб налоксонни, тиришишларда диазепамни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Гемодиализ кам самарали.
Чиқарилиш шакли
1 ва 2 мл дан ампулаларда, 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
60 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.