ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЗИНФЕКСИН™
AZINFEXIN™
Препаратнинг савдо номи: Азинфексин™
Таъсир этувчи модда (ХПН): азитромицин (azithromycin)
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг ёки 500 мг азитромицин (мувофиқ равишда 269,88 мг ёки 539,75 мг азитромицин дигидрати шаклида);
ёрдамчи моддалар: кальций дигидрофосфати (сувсиз), натрий карбоксиметилцеллюлоза 150, микрокристалл целлюлоза (PH 102), натрий лаурилсульфати, магний стеарати; оқ Opadry OY-D-7233.
Таърифи: оқ плёнка қобиқ билан қопланган бир томонида AZITRO гравировкаси билан таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал восита, макролид-азалид.
ATХ коди: J01FA10.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Азинфексин™ препаратининг фаол моддаси – азитромицин – макролидлар гуруҳига мансуб антибактериал восита бўлиб, азалидлар вакили ҳисобланади. Эритромицинни ярим синтетик ҳосиласи бўлгани ҳолда азитромицин ундан кимёвий хусусиятлари бўйича ҳам, фармакологик хусусиятлари бўйича ҳам фарқланади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади. Плазмада максимал концентрациясига (Cmax) 2-3 соат ўтгач эришилади. Организмда тез тақсимланади: тўқималардаги концентрацияси қондагига нисбатан 50 марта юқори. Препаратни 500 мг ли дозада бир марта қабул қилинганидан кейин ўпкада, бодомсимон безларида, простата безидаги концентрацияси мазкур тўқималарда мумкин бўлган инфекция ўчоғидаги микроорганизмларнинг MIC90 дан юқори.
Биокираолишлиги – тахминан 37%. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тўқималардаги ярим чиқарилиш даврига параллел ва 2-4 кунни ташкил этади. Азитромицин асосан сафро билан, сезиларли бўлмаган миқдорда сийдик билан чиқарилади.
Азинфексин™ қуйидаги микроорганизмларга нисбатан in vitro шароитида фаол:
Граммусбат аэроб бактериялар: Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes (A гуруҳидаги бета-гемолитик стрептококклар), Streptococcus pneumoniae, альфа-гемолитик стрептококклар (Streptococcus viridans) ва бошқа стрептококклар, Corynebacterium diphteriae.
Азитромицин эритромицинга чидамли штаммларига (шу жумладан метициллинга чидамли кўпчилик стафилококкларга ва Streptococcus faecalis га) нисбатан кесишган резистентликни намойиш этади.
Грамманфий аэроб бактериялар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Branhamella catarrhalis, Acinetobacter spp., Yersinia spp., Legionella pneuophila, Bordetella pertussis, Bordetella parapertussis, Shigella spp., Pasteurella spp., Vibrio cholerae, Vibrio parahaemolyticus, Plesiomonas shigelloides.
Азитромицинни Salmonella typhi, Enterobacter spp., Aeromonas hydrophila ва Klebsiella spp. га нисбатан самарадорлиги турлича, шу муносабат билан сезгирликка нисбатан тест ўтказилиши лозим. Proteus, Morganella, Serratia spp. ва Pseudomonas aeruginosa одатда азитромицинга нисбатан чидамли бўлади.
Анаэроб бактериялар: Bacteroides fragilis ва бошқа Bacteroides spp., Clostridium perfringens, Peptococcus ва Peptostreptococcus spp., Fusobacterium necrophorum, Propionibacterium acnes.
Жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар қўзғатувчилари: Chlamydia trachomatis, Treponema pallidum, Neisseria gonorrhoeae, Haemophilus ducreyi.
Бошқалар: Borrelia burgdorferi (Лайм касаллиги), Chlamydia pneumoniae, Toxoplasma gondii, Mycoplasma pneumoniae, Mycoplasma hominis, Ureaplasma urealyticum, Pneumocystis carinii, Mycobacterium avium, Campylobacter spp., Listeria monocytogenes.
Қўлланилиши
Азинфексин™ қуйидаги касалликларда азитромицинга нисбатан сезувчан микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун қўлланилади: нафас йўлларининг қуйи бўлимлари инфекциялари (бронхит, пневмония); тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; ўрта отит; нафас йўлларининг юқори бўлимлари инфекциялари (синусит, тонзиллит, фарингит). Азитромицинга нисбатан сезгир Streptococcus pyogenes штаммларини бурун-ҳалқумда жойлашган ҳолда эрадикацияда самарадор, бироқ чидамли штаммлари мавжудлиги эҳтимоли сабабли сезгирликка тест ўтказиш лозим; Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган фарингитни даволашда ва ўткир бўғим ревматизмини олдини олишда пенициллинни қўллаш афзалроқдир. Азинфексин™ Chlamydia trachomatis томонидан чақирилган ногонококк уретрит ва цервицитни, шунингдек Neisseria gonorrhoeae томонидан чақирилган генитал инфекцияларни даволаш учун буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Плёнка қобиқ билан қопланган Азинфексин™ таблеткаларини энг камида овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан кейин 2 соат ўтгач қабул қилиш лозим.
Катталарда (шу жумладан кексаларда):
Жинсий йўл билан юқадиган, Chlamydia trachomatis ёки Neisseria gonorrhoeae сезувчан штаммлари томонидан чақирилган касалликларни даволашда: 1 г дан бир марта.
Бошқа инфекцияли касалликларни даволашда: 3 кун давомида суткада 1 марта 500 мг дан (3 кун давомида даволанганда умумий доза 1,5 г ни ташкил этади). Даволашнинг муқобил вариантида айнан ушбу умумий доза 5 кун давомида қўлланилиши мумкин: биринчи кун – 500 мг, кейинги кунларда (иккинчи кундан бешинчи кунга қадар) – 250 мг.
Болаларда:
Тана вазни 45 кг дан кам бўлган болаларда препарат суспензия кўринишида, тана вазни
45 кг дан кўп бўлган болаларда эса катталардаги каби буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Клиник тадқиқотларда қуйидаги ножўя реакциялари ҳақида хабар берилган:
Қон яратиш ва лимфа тизими томонидан: кам ҳолларда нейтрофиллар сонининг сезиларли бўлмаган ва ўткинчи пасайиши кузатилган, бироқ азитромицинни қабул қилиш билан боғлиқлиги аниқланмаган;
Эшитиш аъзолари томонидан: азитромицинни қабул қилаётган айрим пациентларда асосан узоқ вақт давомида юқори дозаларда қабул қилинганида эшитиш қобилиятини қайтувчи бузилиши (эшитишни пасайиши, қулоқларни битиши ва/ёки шанғиллаши) қайд этилган;
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, ахлатни юмшоқлиги, қорин соҳасида дискомфорт (оғриқлар/спазмлар), метеоризм;
Жигар томонидан: жигар фаолиятини бузилиши;
Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: аллергик рекциялар, шу жумладан тошма ва ангионевротик шиш.
Постмаркетинг тадқиқотларида қўшимча равишда қуйидаги ножўя реакциялар ҳақида хабар берилган:
Инфекциялар ва инвазиялар: монилиаз ва вагинит;
Қон яратиш ва лимфа тизими томонидан: тромбоцитопения;
Иммун тизими томонидан: анафилаксия (жуда кам ҳолларда ўлим билан якунланади);
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: анорексия;
Руҳият томонидан: тажовузкорлик реакциялари, асабийлик, ваҳима;
Нерв тизими томонидан: чарчоқлик, тиришишлар (бошқа макролидларни қўллашдаги каби), бош оғриғи, юқори даражада фаоллик, парестезиялар, уйқучанлик, ҳушдан кетиш, кам ҳолларда таъм сезишни бузилиши;
Эшитиш аъзолари ва лабиринт тизими томонидан: бош айланиши;
Юрак-қон томир тизими томонидан: юракни уриб кетиши ва юрак қоринчаси тахикардияси каби (бошқа макролидларни қўллашдаги каби) аритмиялар, QT интервали узайиши ва torsades de pointes, гипотензия;
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қусиш/диарея (кам ҳолларда дегидратацияга олиб келувчи), диспепсия, қабзият, сохтамембраноз колит, панкреатит, кам ҳолларда – тилни рангсизланиши;
Жигар томонидан: гепатит ва холестатик сариқлик каби жигар фаолиятини бузилишлари, шунингдек жуда кам ҳолларда жигар некрози ва ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги ҳақида хабар берилган;
Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: қичишиш, тошма, фотосенсибилизация, шиш, эшакеми ва ангионевротик шиш каби аллергик рекциялар, кам ҳолларда кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби оғир аллергик реакциялар;
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан: артралгия;
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги;
Умумий бузилишлар: астения, толиқиш, ҳолсизлик.
Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг бирон-бир компонентига, эритромицинга ёки макролидлар гуруҳига мансуб ҳар қандай антибактериал воситага юқори сезувчанлик.
АСТ ва АЛТ юқори миқдорда бўлганида, гипербилирубинемияда.
Эрготизм ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда азитромицинни эрготамин ҳосилалари билан мажмуада қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антацидлар: Алюминий ва магнийни сақлайдиган антацидлар билан бир вақтда қўлланганида плазмада максимал концентрация пасаяди, бироқ биокираолишлиги ўзгармайди. Бирга қўллаш зарурати бўлганида азитромицинни энг камида антацидлар қабул қилишдан 1 соат олдин ёки қабул қилинганидан 2 соатдан кейин қабул қилинади.
Циметидин: циметидиннинг бир марталик дозасини (800 мг) азитромицин қабул қилинишидан 2 соат олдин қабул қилиш азитромицин сўрилишига таъсир этмайди.
Теофиллин: Азитромицин теофиллиннинг фармакокинетикаси ва плазмадаги концентрациясига (вена ичига бир марта қўлланилганида) таъсир этмайди, бироқ азитромицинни қабул қилаётган пациентларда теофиллиннинг плазмадаги концентрацияси ошиши эҳтимолини ҳисобга олиш лозим.
Кумарин туридаги антикоагулянтлар: Азитромицин ва варфаринни (бир марталик дозада) бирга қўллаш протромбин вақтига таъсир кўрсатмаган. Шунга қарамай азитромицинни варфарин билан бир вақтда қўлланганида протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш мақсадга мувофиқ.
Дигоксин: Айрим пациентларда макролид антибиотикларни бир вақтда қўллаш дигоксиннинг ичакдаги метаболизмига таъсир кўрсатади. Азитромицин ва дигоксин бирга буюрилганида дигоксин концентрациясини ошиши эҳтимолини ҳисобга олиш ва қон зардобида дигоксин даражасини назорат қилиш зарур.
Эрготамин ва дигидрозрготамин: Оғир периферик вазоспазм ва дизестезия билан кечувчи эрготизм назарий жиҳатдан ривожланиши эҳтимоли туфайли азитромицинни эрготамин ва дигидрозрготамин билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.
Триазолам: Азитромицин триазолам клиренсини пасайтиргани ҳолда фармакологик таъсирни оширади.
Нельфинавир: Нельфинавир бирга қўлланганида қон плазмасида азитромицин концентрацияси ошишига олиб келиши туфайли ножўя таъсирлар пайдо бўлиши хавфи ошишини ҳисобга олиш лозим. Бироқ ҳозирги вақтга қадар клиник аҳамиятга эга бўлган ножўя таъсирлар аниқланмаган ва дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Р450 цитохромлари фермент тизими ёрдамида метаболизмга учрайдиган дори воситалари: Азитромицин билан бирга карбамазепин, терфенадин, гексобарбитал, циклоспорин, фенитоинни плазмали концентрацияси ошиши қайд этилган.
Аторвастатин, цетиризин, диданозин, эфавиренц, флуконазол, индинавир мидазолам, рифабутин силденафил, триметоприм/сульфаметоксазол ёки зидовудинни азитромицин билан бирга қўллаш зарур бўлганида кўрсатилган препаратлар дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Лаборатория кўрсаткичларига таъсири
Клиник тадқиқотларда қайд этилган, препарат қўлланилиши билан боғлиқлиги аниқланмаган клиник аҳамиятга эга ўзгаришлар қуйидагилардир:
тахминан 1% дан ортиқ: гемоглобин, гематокрит, лимфоцитлар, нейтрофиллар миқдорини пасайиши; зардобда креатинфосфокиназа, калий, АЛТ, АСТ, ГГТ, қондаги мочевина азоти, креатинин, тромбоцитлар, лимфоцитлар, нейтрофиллар ва эозинофиллар миқдорини ошиши; 1% дан кам: лейкопения, нейтропения; натрий, калий ва тромбоцитлар миқдорини пасайиши; моноцитлар, базофиллар, бикарбонатлар, зардобдаги ишқорий фосфатаза, билирубин, ЛДГ ва фосфатлар миқдорини ошиши. Зардобда креатинин миқдори юқори бўлган кўпчилик пациентларда шунингдек дастлабки кўрсаткичлар нормасидан оғишлар қайд этилган.
Назорат остидаги лаборатория тестларида даволаш якунланганидан кейин ўзгарган кўрсаткичларни тикланиши қайд этилган.
Махсус кўрсатмалар
Эритромицин ва бошқа макролидларни қабул қилган пациентларда кам ҳолларда жиддий аллергик реакциялар, шу жумладан ангионевротик шиш ва анафилактик шок, шунингдек тери реакциялари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз ривожланган. Азитромицинга нисбатан ушбу реакцияларнинг айримлари такрорланувчи табиатга эга бўлиб, узоқ муддат давомида кузатиш ва даволашни талаб этган.
Азитромицин асосан жигар орқали чиқарилади, азитромициннинг енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак, оғир даражасида эса препаратни қўллаш мумкин эмас.
Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (калавалар фильтрация тезлиги < 10 мл/мин) азитромицинни тизимли таъсири 33% га ошиши кузатилган. Енгил даражадаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси >40 мл/мин) дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ, бироқ буйрак фаолияти жиддий бузилишида етарли маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги муносабати билан азитромицинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Азитромицинни канцероген таъсирига доир маълумот йўқ. Стандарт лаборатория тестларида мутаген таъсири кузатилмаган. Бошқа антибактериал воситаларни қабул қилишдаги каби унга нисбатан сезгир бўлмаган микрофлора ўсиши ҳисобига суперинфекция симптомлари ривожланишига доир кузатув олиб борилиши тавсия этилади.
Бошқа макролидлардан фойдаланилганида юрак аритмияси ва torsades de pointes ривожланиши хавфи омили бўлган QT интервали узайиши ва юрак реполяризацияси қайд этилган.
Макролидлар гуруҳидаги антибактериал воситалар, шу жумладан азитромицин даволанмаган электролит дисбаланси (гипокалиемия, гипомагнеземия) бўлган кекса пациентларда, шунингдек туғма QT интервалини узайиши синдромида, QT интервалини узайиши хавфи омиллари бўлган юрак шикастланишларида (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардияда) қўлланилмайди.
Антибактериал препаратлар билан даволаш кўп ҳолларда сохтамембраноз энтероколит ривожланишига олиб келиши мумкин, буни антибиотиклар қўлланилганидан кейин юзага келган диареяли барча пациентларда ҳисобга олиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорликда (В тоифасида)
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда азитромицинни ҳомилага салбий таъсирига доир ҳеч қандай далиллар аниқланганига қарамай, ҳомиладор аёллар иштирокида адекват ва яхши назорат қилинадиган тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик даврида аёлларда азитромицинни фақат муқобил даволаш турлари мавжуд бўлмаган ҳолларда қўллаш мумкин.
Лактация
Азитромицин кўкрак сутига ўтиши номаълум. Кўп дори воситалари она сутига ўтиши туфайли, лактация даврида препаратни фақат она учун кутиладиган фойда ҳомилага нисбатан потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препарат дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилганида меъдани ювиш ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган Азинфексин™ 250 мг ли таблеткалари, блистерларда.
1 блистер (плёнка қобиқ билан қопланган 6 таблетка) қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.
Плёнка қобиқ билан қопланган Азинфексин™ 500 мг ли таблеткалари, блистерларда.
1 блистер (плёнка қобиқ билан қопланган 3 таблетка) қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.