ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАРВЕЛОН 28
MARVELON 28
Препаратнинг савдо номи: Марвелон 28
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): дезогестрел+этинилэстрадиол
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Фаол таблетка:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 0,150 мг дезогестрел, 0,030 мг этинилэстрадиол;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон, стеарин кислотаси, коллоид кремний диоксиди, all-rac-альфа-токоферол, лактоза моногидрати.
Плацебо таблетка:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарати, лактоза моногидрати.
Таърифи:
Фаол таблетка:оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, таблетканинг бир томонида «5» рақами устида «TR» ва таблетканинг бошқа томонида «ORGANON*» гравировкаси бўлган таблеткалар.
Плацебо таблетка: оқ, думалоқ, таблетканинг бир томонида «5» рақами устида «КН» гравировкаси ва бошқа томонида «Тўғри тўртбурчак*» бўлган четлари кесилган ясси таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: контрацептив восита (эстроген + гестаген)
АТХ коди: G03AА09
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Мажмуавий перорал (орал) контрацептивларнинг (МОК) контрацептив таъсири турли омилларнинг ўзаро таъсирига асосланган бўлиб, улардан энг муҳими овуляцияни сусайтириши ва цервикал секрецияни ўзгартириши ҳисобланади. Контрацептив хусусиятлардан ташқари, салбий самаралар билан бир қаторда (“Ножўя таъсирлари”, “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг), МОК бир қатор ижобий таъсирларга ҳам эга, улар контрацепция усулини танлашда ҳисобга олиниши керак. Ҳайз кўришга ўхшаш реакциялар янада мунтазамроқ бўлади, камроқ оғриқ ва камроқ қон кетиши билан кечади. Сўнгги ҳолат ёндош кечувчи темир танқислиги анемиясини учраш тез-тезлигини камайишига олиб келади. Бундан ташқари, МОК ни юқори дозаларда (50 мкг этинилэстродиол) қўлланганда кўкракнинг кистоз-фиброз ўсмалари, тухумдон кисталари, чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, эндометрий раки ва тухумдон ракини ривожланиш хавфини камайиши кузатилган.
Ҳозирги вақтга қадар паст дозали МОК учун бундай самарали хусусиятларининг тасдиғи йўқ.
Фармакокинетикаси
Дезогестрел
Сўрилиши
Перорал қабул қилинган дезогестрел тез ва тўлиқ сўрилади ва кейин этоногестрелга айланади. Унинг қон зардобидаги максимал концентрациясига тахминан 1,5 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 62-81% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Этоногестрел қон зардобидаги альбумин ва жинсий гормонларни боғловчи глобулин (ЖГБГ) билан боғланади. Қон зардобида этоногестрелнинг умумий концентрациясининг фақат 2-4% эркин стереоид кўринишида бўлади, 40-70% ЖГБГ билан специфик тарзда боғланади.
Этинилэстрадиол томонидан чақирилган ЖГБГ концентрациясини ошиши қон зардобидаги оқсиллари ўртасида тақсимланишга таъсир кўрсатади ва бу ЖГБГ – боғланган фракциясини ошишига ва альбуминга боғланган фракцияларни камайишига олиб келади. Дезогестрелнинг тахминий тақсимланиш ҳажми 1,5 л/кг ни ташкил қилади.
Метаболизми
Этоногестрел стероид гормонлар метаболизмнинг маълум бўлган йўллари бўйича тўлиқ метаболизмга учрайди; қон зардобидан метаболик чиқарилиш тезлиги минутига 2 мл/кг ни ташкил қилади. Этоногестрелнинг бир вақтда қабул қилинадиган этинилэстрадиол билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Чиқарилиши
Этоногестрелнинг қон зардобидаги концентрацияси 2 босқичда камаяди. Якуний босқич 30 соатни ташкил қилувчи ярим чиқарилиш даври (Т1/2) билан характерланади. Дезогестрел ва унинг метаболитлари буйрак ва ичак орқали тахминан 6:4 нисбатда чиқарилади.
Мувозанат ҳолатининг шароитлари
Этоногестрелнинг фармакокинетикасига, концентрацияси этинилэстрадиолнинг таъсири остида 3 марта ортадиган ЖГБГ даражаси таъсир кўрсатади. Ҳар куни қабул қилинганда этоногестрелнинг қон зардобидаги концентрацияси циклнинг иккинчи ярмида доимий қийматга эришган ҳолда 2-3 мартага ошади.
Этинилэстрадиол
Сўрилиши
Этинилэстрадиол перорал қабул қилинганидан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Унинг қон зардобида максимал концентрациясига 1-2 соат давомида эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги (тизимолди конъюгацияси ва биринчи ўтиш метаболизми натижаси) тахминан 60% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Этинилэстрадиол қон зардобидаги альбумин билан деярли тўлиқ (тахминан 98,5% га), лекин носпецифик тарзда боғланади ва қон зардобида ЖГБГ концентрациясини ошишига ёрдам беради. Этинилэстрадиолнинг тахминий тақсимланиш ҳажми 5 л/кг ни ташкил қилади.
Метаболизми
Этинилэстрадиол ингичка ичакнинг шиллиқ пардасида ҳам, жигарда ҳам тизим олди конъюгациясига учрайди. Этинилэстрадиол дастлаб ҳам эркин ҳолатда, ҳам глюкуронидлар ва сульфатлар билан бириккан конъюгатлар кўринишида аниқланадиган турли хил гидроксилланган ва метилланган метаболитларни ҳосил бўлиш билан кечадиган ароматик гидроксилланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Этинилэстрадиолнинг қон плазмасидан метаболик чиқарилиш тезлиги минутига тахминан 5 мл/кг ни ташкил қилади.
Чиқарилиши
Этинилэстрадиолнинг қон зардобидаги концентрацияси 2 босқичда камаяди. Якуний босқич тахминан 24 соатлик ярим чиқарилиш даври Т1/2 билан характерланади. Препарат ўзгармаган ҳолда чиқарилмайди, этинилэстрадиолнинг метаболитлари буйрак ва ичак орқали 4:6 нисбатда чиқарилади. Метаболитларнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан бир суткани ташкил қилади.
Мувозанат ҳолатининг шароитлари
Мувозанат концентрациясига 3-4 кун қабул қилингандан кейин, қон зардобидаги концентрацияси битта дозаси қабул қилингандан кейинги концентрациядан 30-40% га ошганида эришилади.
Қўлланилиши
Контрацепция учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Марвелон 28 ни қандай қабул қилиш керак
Таблеткаларни ичга, ўрамда кўрсатилган тартибда, ҳар куни тахминан бир хил вақтда, агар зарур бўлса оз миқдордаги сув билан қабул қилиш керак. Кунига 1 таблеткадан, катта фаол таблеткалардан бошлаб, 21 кун давомида қабул қилинади, сўнгра гормон сақламайдиган (плацебо) кичик таблеткаларни 7 кун давомида қабул қилишни давом эттириш керак. Кейинги ўрамдаги таблеткаларни охирги плацебо таблеткасини қабул қилиш тугагандан кейин дарҳол бошлаш лозим. Плацебо таблеткаларини қабул қилиш жараёнида ҳайз кўришга ўхшаш қон кетиши юз беради. У одатда сўнгги фаол таблетка қабул қилинганидан кейин 2-3 куни бошланади ва кейинги ўрамдан қабул қилиш бошлангунича тўхтамаслиги мумкин.
Марвелон 28 препаратини қабул қилишни қандай бошлаш керак
– Агар гормонал контрацептивлар сўнгги ой давомида ишлатилмаган бўлса
Таблеткаларни қабул қилишни ҳайз кўриш циклининг 1-чи кунидан (яъни ҳайз қон кетишини биринчи кунидан) бошлаш керак. Препаратни қабул қилишни ҳайз циклининг 2-5 кунларидан бошлаш мумкин, бироқ бундай ҳолларда биринчи ҳайз циклида таблеткаларни қабул қилишнинг биринчи 7 куни давомида контрацепциянинг қўшимча (ногормонал) усулини қўллаш тавсия қилинади.
– Мажмуавий гормонал контрацептивлардан (мажмуавий перорал контрацептивдан (МОК), вагинал ҳалқадан ёки трансдермал пластирдан) Марвелон 28 га ўтиш
Марвелон 28 препаратини илгари фойдаланилган МОКнинг сўнгги фаол таблеткасини (фаол моддаларни сақлаган сўнгги таблеткаси) қабул қилинган кундан кейинги куни, лекин таблеткаларни қабул қилиш оралиғидаги одатдаги танаффус тугагандан кейин узоғи билан кейинги куни ёки сўнгги плацебо таблеткани қабул қилингандан кейин эртасидан бошлаб қабул қилишни бошлаган маъқул. Вагинал ҳалқа ёки трансдермал пластир қўлланган ҳолларда, Марвелон 28 препаратини улар олиб ташланган кундан қабул қилиш лозим. Бироқ препаратни қабул қилинишини янги ҳалқани киритилиши ёки пластирнинг кейинги аппликацияси керак бўлган кундан кечиктирмасдан бошлаган маъқул.
Агар аёл аввалги контрацепция усулини мунтазам ва тўғри қўллаган бўлса ва унинг ҳомиладор эмаслигига асосланган ишончи мавжуд бўлса, аёл аввалги мажмуавий гормонал контрацепция усулидан циклнинг исталган куни ушбу таблеткалардан фойдаланишга ўтиши мумкин.
Аввалги контрацепция усулига ўтиш лозим бўлса, гормонларни қабул қилиш орасидаги танаффус, уни тавсия этилган давомийлигидан ортиқроқ муддатга оширилиши мумкин эмас.
– Таркибида фақат прогестоген (“мини-пили”, инъекциялар, имплантат) сақлайдигин препаратлардан ёки прогестаген ажратиб чиқарувчи бачадон ичи тизимидан (БИТ) Марвелон 28га ўтиш
“Мини-пили” қабул қилувчи аёл исталган куни Марвелон 28 препаратини қабул қилишга (имплантат ёки БИТ дан фойдаланувчи аёл – улар олиб ташланган куни; инъекциялар кўринишидаги препаратлардан фойдаланувчи аёл – кейинги инъекция қилиниши керак бўлган куни) ўтиши мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам Марвелон 28 препаратини қабул қилишнинг дастлабки 7 куни давомида қўшимча тўсиқли контрацепция усулларини қўллаш тавсия қилинади.
Биринчи уч ойликда қилинган абортдан кейин
Аёл препаратни қабул қилишни дарҳол бошлаши мумкин. Ҳеч қандай қўшимча контрацепция усулини қўллашга зарурат йўқ.
– Туғруқдан ёки иккинчи уч ойликда қилинган абортдан кейин
Препаратни туғруқдан ёки ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида қилинган абортдан кейин 21-28 кундан қабул қилишни бошлаш тавсия қилинади. Препаратни ҳомиладорликнинг кечки муддатларида қабул қилишни бошида биринчи 7 куни давомида контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларидан фойдаланиш тавсия қилинади. Бироқ, агар аёлда жинсий алоқалар бўлган бўлса, препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ҳомиладорликни истисно қилиш ёки биринчи ҳайз кўргунича кутиш керак.
Веноз тромбоэмболиянинг (ВТЭ) юқори хавфи туғруқдан ёки абортдан кейинги даврида Марвелон 28 препаратини қабул қилиш қайта бошланган ҳолларда кўриб чиқилиши керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Препаратни навбатдаги қабулни ўтказиб юборилган ҳолларда нима қилиш керак
Агар навбатдаги таблеткани қабул қилиш 12 соатдан камроқ вақтга кечиккан бўлса, контрацепциянинг ишончлилиги пасаймайди. Аёл эсига тушиши билан, таблеткани қабул қилиши, кейинги таблеткаларни эса одатдаги вақтда қабул қилишни давом эттириши керак.
Агар навбатдаги таблеткани қабул қилиш 12 соатдан кўпроқ вақтга кечиккан бўлса, контрацепциянинг ишончлилиги пасайиши мумкин. Бу ҳолда қуйидаги икки қоидага амал қилиш лозим:
- Таблеткаларни қабул қилишни 7 кундан ортиқ вақтга тўхтатиб қўйиш мумкин эмас.
- Гипоталамо-гипофизар-тухумдон тизимини адекват сусайтириш учун таблеткаларни 7 кун кетма-кет қабул қилиш лозим.
Мувофиқ равишда қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:
- 1-ҳафта
Аёл таблеткаларни қабул қилиш кераклиги тўғрисида эслаши билан ўтказиб юборилган таблеткани, хатто бу агар иккита таблеткани бир вақтда қабул қилишни билдирса ҳам, қабул қилиши керак. Сўнгра қабул қилишни одатдаги схема бўйича давом эттириш керак. Кейинги 7 кун давомида қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулини (презерватив) қўллаш лозим. Агар аввалги 7 кун давомида аёлда жинсий алоқа содир бўлган бўлса, ҳомиладорликни юз бериш эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Таблеткаларни қабул қилишни қанча кўп ўтказиб юборилган бўлса ва препаратни қабул қилишдаги танаффус жинсий алоқа вақтига қанчалик яқин бўлса, ҳомиладорлик хавфи ҳам шунчалик юқори бўлади.
- 2-ҳафта
Аёл таблеткаларни қабул қилиши кераклиги тўғрисида эслаши билан ўтказиб юборилган таблеткани хатто, агар бу бир вақтда иккита таблеткани қабул қилишни билдирса ҳам, қабул қилиши керак. Кейин қолган таблеткаларни қабул қилишни одатдаги схема бўйича давом эттириш керак. Агар ўтказиб юборилган биринчи дозадан аввалги 7 кун давомида аёл таблеткаларни ўз вақтида қабул қилган бўлса, контрацепциянинг қўшимча (ногормонал) усулларидан фойдаланиш шарт эмас. Акс ҳолда ёки агар аёл 1 тадан ортиқ таблеткани ўтказиб юборган бўлса, кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш тавсия қилинади.
- 3-ҳафта
Плацебо таблеткаларини қабул қилиниши туфайли контрацепциянинг ишончлилиги пасайиши мумкин. Бунга препаратни қабул қилишни мослаштириш йўли билан йўл қўймаслик мумкин. Агар қуйида келтирилган иккита схемадан исталганидан фойдаланилса ва бунда аёл ўтказиб юборилган биринчи дозадан олдинги 7 кун давомида таблеткаларни ўз вақтида қабул қилган бўлса, контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллашга зарурат йўқ. Акс ҳолда қуйидаги икки схеманинг биридан фойдаланиш, шунингдек кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш тавсия қилинади.
- Аёл ўтказиб юборилган таблеткани, уни қабул қилиш кераклиги тўғрисида эслаши биланоқ хатто, агар бу бир вақтнинг ўзида иккита таблеткани қабул қилишни билдирса ҳам, қабул қилиши керак. Кейин қолган таблеткаларни қабул қилишни одатдаги схема бўйича давом эттириш керак. Янги ўрамдан қабул қилишни, аввалги ўрам тугаши биланоқ бошлаш керак, яъни плацебо таблеткаларини қабул қилмаслиги керак. Иккинчи ўрамдан плацебо таблеткаларини қабул қилиниши бошлангунича “бекор қилиш қон кетиши”нинг пайдо бўлиш эҳтимоли юқори эмас, аммо айрим аёлларда препаратни қабул қилиш вақтидаёқ суркалувчи ажралмалар ёки кўп миқдорда қон кетиш пайдо бўлиши мумкин.
- Аёлга жорий ўрамдаги препаратни қабул қилишни тўхтатишни тавсия қилиш мумкин. Аёл плацебо таблеткаларини дарҳол давом эттириши керак. Ўтказиб юборилган ёки плацебо таблеткаларининг умумий сони 7 дан ошмаслиги керак. Сўнгра янги ўрамдан қабул қилишни бошлаш керак.
- 4-ҳафта
Контрацепциянинг ишончлилиги пасаймайди, аёл таблеткаларни одатдаги вақтда қабул қилиши керак.
Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилганда ва кейинчалик плацебо таблеткани қабул қилишда биринчи нормал танаффусда қон кетиши юз бермаса, ҳомиладорлик содир бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.
Меъда-ичак бузилишлари юз берган ҳолларда тавсиялар
Оғир меъда-ичак бузилишлари бўлган ҳолларда сўрилиш тўлиқ бўлмаслиги мумкин ва контрацепциянинг қўшимча чораларини кўриш лозим. Агар препарат қабул қилингандан кейин 3-4 соат давомида қусиш пайдо бўлса, навбатдаги препаратни қабул қилишни ўтказиб юбориш ҳолатларига оид тавсиялардан фойдаланиш лозим (“Препаратни навбатдаги қабул қилиниши ўтказиб юборилган ҳолларда қандай қарор қабул қилиш керак” бўлимига қаранг). Агар аёл қабул қилишнинг одатдаги схемасини ўзгартиришни хоҳламаса, унда у бошқа ўрамдан қўшимча таблетка(лар)ни қабул қилиши керак.
Ҳайз кўришнинг бошланиш муддатини қандай ўзгартириш мумкин
Ҳайз кўриш муддатини узайтириш учун плацебо таблеткани қабул қилмасдан,
Марвелон 28 препаратининг бошқа ўрамидан таблеткаларни қабул қилишни давом эттириш лозим. Иккинчи ўрамдаги таблеткалар тугагунича ҳайз кўришни исталган муддатга кечиктириш мумкин. Бу даврда аёлда кўп миқдорда қон кетиши ёки суркалувчан ажралма пайдо бўлиши мумкин. Бунда препаратни одатий схема бўйича қабул қилишни плацебо таблеткаларини қабул қилишдаги 7 кунлик интервалдан кейин қайта бошлаш лозим. Ҳайз кўришни бошланиш муддатини бошқа кунга суриш учун плацебо таблеткаларни қабул қилишдаги одатий танаффусни қанча керак бўлса, шунчага қисқартириш мумкин. Танаффус қанчалик қисқа бўлса, танаффус вақтида ҳайз кўришни бўлмаслик хавфи ва иккинчи ўрамдаги таблеткаларни қабул қилиш вақтида кўп қон кетиши ёки суркалувчи ажралмаларни пайдо бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
Ножўя таъсирлари
Марвелон 28 ёки умуман МОК қабул қилган аёлларда клиник синовларда ва кузатуви бўлган тадқиқотларда қайд қилинган, у билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган нохуш таъсирлар қуйидаги жадвалда1 келтирилган:
Аъзолар тизимининг синфи1 | Тез-тез
(≥ 1/100 ) |
Тез-тез эмас
(≥ 1/000 ва <100) |
Кам ҳолларда
(< 1/1000) |
Иммун тизими томонидан бузилишлар | Ўта юқори сезувчанлик | ||
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар | Организмда суюқликни тутилиб қолиши | ||
Руҳиятни бузилишлари | Эмоционал лабиллик, депрессия, | Либидони пасайиши | Либидони ошиши |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | Бош оғриғи | Мигрень | |
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар | Контакт линзаларини ўзлаштира олмаслик | ||
Қон томирлари тизими томонидан бузилишлар | Веноз тромбоэмболия2, артериал тромбоэмболия2. | ||
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | Кўнгил айниши, қоринда оғриқ | Қусиш, диарея | |
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар | Тери тошмаси, эшакеми | Тугунсимон эритема, экссудатив эритема | |
Жинсий аъзолари ва сут бези томонидан бузилишлар | Кўкракда оғриқ, сут безларидаги оғриқ | Сут безларини катталашиши | Вагинал ажралмалар, сут безларидан ажралмалар |
Лаборатор ва инстру-ментал текширувларнинг натижаларига таъсири | Тана вазнини ошиши | Тана вазнини камайиши |
1 Маълум бир ножўя реакцияларни таърифлаш учун энг тўғри келувчи MedDRA терминлари (10.1 версияси) кўрсатилган. Синонимлар ёки боғлиқ ҳолатлар кўрсатилмаган, лекин эътиборга олиниши лозим.
2 Тадқиқотларда кузатилган гуруҳлардаги касалланиш кўрсаткичи йилига ≥1/10000 дан <1/1000 гача аёлни ташкил этган.
Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилувчи аёлларда қайд қилинган нохуш ҳодисаларнинг айримлари «Махсус кўрсатмалар» бўлимида батафсил кўриб чиқилади. Уларга қуйидагилар: веноз тромбоэмболик бузилишлар; артериал тромбоэмболик бузилишлар; гипертензия; гормонга боғлиқ ўсмалар (масалан, жигар ўсмалари, кўкрак раки); хлоазма киради.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Қуйида санаб ўтилган касалликлар (ҳолатлар) дан биронтаси мавжуд бўлганида мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилиш мумкин эмас. Агар улардан биронтаси препаратни қабул қилиш фонида юз берса, уни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги веноз тромбозни (чуқур веналар тромбози, ўпка томирлар эмболиясини) бўлиши;
- ҳозирги вақтда ёки анамнезда артериал тромбозни (миокард инфаркти, бош мияда қон айланишини бузилиши) ёки продромал холатлари (масалан, бош мияда қон айланишини ўтувчан бузилиши, стенокардия) бўлиши;
- веноз ёки артериал тромбозга нисбатан маълум бўлган мойиллик, масалан фаоллаштирилган С протеинни резистентлиги (АРС), антитромбин III етишмовчилиги, С протеини етишмовчилиги, S протеини етишмовчилиги, гипергомоцистеинемия, антифосфолипидли антителалардан иборат бўлади;
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги ўчоқли неврологик симптоматикаси билан кечувчи мигрень (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг);
- қон томирларни шикастланиши билан кечувчи қандли диабет;
- оғир ёки кўплаб омилларининг мавжудлиги веноз ёки артериал тромбоз хавфининг ривожланиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг);
- катта жарроҳлик аралашувлари узоқ муддатли иммобилизацияси билан (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг);
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги яққол намоён бўлган гипертриглицеридемия билан кечувчи панкреатит;
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги жигарнинг оғир касалликларини бўлиши (агар жигар фаолиятини кўрсаткичлари меъёрий қийматга қайтмаган бўлса);
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги жигар ўсмалари (хавфли ва хавфсиз);
- жинсий аъзоларнинг ёки сут безларининг аниқланган ёки тахмин қилинган гормонга қарам хавфли ўсмаси;
- қиндан номаълум этиологияли қон кетиши;
- аниқланган ёки тахмин қилинган ҳомиладорлик;
- Марвелон 28 нинг фаол моддаларидан биронтасига ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Марвелон 28 ни С гепатити вирусига (HCV) қарши препаратлар омбитасвир/паритапревир/ритонавирни дасабувир билан мажмуаси ёки усиз қўлланганда қўллаш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Изоҳ: потенциал ўзаро таъсирларни аниқлаш учун бир вақтда қўлланилаётган препаратнинг йўриқномаси билан танишиб чиқиш керак.
Перорал контрацептивлар билан бошқа дори воситалари ўртасидаги ўзаро таъсир, ҳайз кўришлар ўртасидаги қон кетишларга ва/ёки контрацептивларни самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Адабиётларда қуйидаги ўзаро таъсирлар баён қилинган.
Жигардаги метаболизми: ўзаро таъсирлар микросомал ферментларни, хусусан цитохром P450 (CYP) ферментларини индукция қилувчи дори воситалари ёки ўсимликлардан олинадиган воситалар билан юз бериши мумкин, бу жинсий гормонларнинг қон плазмасидаги концентрациясини пасайтириб, клиренсини ошишига олиб келиши мумкин ва мажмуавий орал контрацептивларнинг, шу жумладан Марвелон 28 нинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Бу воситаларга фенитоин, фенобарбитал, примидон, бозентан, карбамазепин, рифампицин ва эҳтимол, шунингдек окскарбазепин, топирамат, фелбамат, гризеофульвин, ОИТВ-протеазаси айрим ингибиторлари (масалан, ритонавир) ва қайтар транскриптазанинг нонуклеозид ингибиторлари (масалан, эфавиренз), шунингдек таркибида тешик далачой сақлаган ўсимлик дори воситалари киради. Ферментларнинг индукцияси даволаш бошлангандан сўнг бир неча кундан кейин рўй бериши мумкин. Ферментларнинг максимал индукцияси одатда бир неча ҳафтадан кейин кузатилган. Даволаш тўхтатилганидан кейин энзимларнинг индукцияси тахминан 28 кун давомида сақланиб қолиши мумкин.
Гормонал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганда ОИТВ протеазасининг кўпгина ингибиторлари (масалан, нелфиравин) ва қайтар транскриптазанинг нонуклеозид ингибиторлари (масалан, невирапин) ва/ёки С гепатити вирусига қарши препаратлар (масалан, боцепревир, телапревир) билан мажмуада прогестинларнинг, шу жумладан этоногестрел, дезогестрелнинг фаол метаболити ёки эстрогенларнинг плазмадаги концентрацияларини ошириши ёки пасайтириши мумкин. Бу ўзгаришларнинг фойдали самараси айрим ҳолларда клиник аҳамиятли бўлиши мумкин.
Юқорида кўрсатилган, жигар энзимларини индукция қилувчи препаратлар ёки ўсимликлардан олинадиган препаратлардан биронтаси билан даволанаётган аёлларга Марвелон 28 препаратининг самарадорлигини пасайиши мумкинлиги тўғрисида хабар бериш лозим. Жигар энзимларини индукция қилувчи препаратларни қўллаганда ёки бундай препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин 28 кун давомида Марвелон 28 га қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулларидан фойдаланиш керак.
Агар фаол таблеткаларни бир вақтда қўлланиши жорий ўрамдаги МОК нинг охирига тўғри келаётган бўлса, МОК нинг кейинги ўрами, гормон сақламайдиган таблеткаларни одатдаги тарзда қабул қилмасдан дарҳол бошланиши керак.
Жигар энзимларини индукция қилувчи препаратлар билан узоқ муддат давомида даволанишда, жигар энзимларини индукция қилувчи препаратлар таъсирига учрамайдиган муқобил контрацепция усулини танлаш керак.
CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол, итраконазол, кларитромицин) ёки ўртача ингибиторлари (масалан, флуконазол, дилтиазем, кларитромицин) билан бир вақтда қўлланиши қон плазмасида эстрогенлар ва прогестинлар, шу жумладан этоногестрел, дезогестрелнинг фаол метаболитининг концентрациясини ошириши мумкин.
Перорал контрацептивлар бошқа дори воситаларини метаболизмига таъсир кўрсатиши мумкин. Уларнинг плазмадаги ва тўқималардаги концентрациялари мувофиқ равишда ошиши (масалан, циклоспорин) ёки пасайиши (масалан, ламотриджин) мумкин.
Клиник тадқиқотлар вақтида HCV (С гепатити вируси) га қарши препаратларни омбитасвир/паритапревир/ритонавирни дасабувир билан ёки усиз мажмуаси қўлланганда АЛТ даражасини норманинг юқори чегараси (ULN) дан беш марта ошиши МГК (мажмуавий гормонал контрацептивлар) каби этинилэстрадиол сақловчи препаратларни қабул қилаётган аёлларда анча кўп бўлган. Марвелон 28 ни омбитасвир/паритапревир/ритонавир препаратларини дасабувир билан ёки усиз мажмуада қўллаш тартиби билан даволаш бошланишидан олдин тўхтатиш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг). Марвелон 28 ни препаратлар мажмуаси билан даволаш тугаганидан кейин тахминан 2 ҳафтадан сўнг давом эттириш мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан ёки хавф омилларидан биронтаси бўлган ҳолларда МОК ни қабул қилиш афзалликлари ва мумкин бўлган хавфларини синчков баҳолаш лозим. Бу масалани препаратни қабул қилишдан аввал пациент билан муҳокама қилиш керак. Касаллик зўрайган ҳолларда, ҳолатни ёмонлашишида ёки юқорида эслатилган ҳолатларни ёки хавф омилларининг биринчи симптомлари пайдо бўлган ҳолларда, пациент зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши лозим. Шифокор препаратни бекор қилиш кераклигини ҳал қилиши лозим.
- Қон томирлардаги бузилишлар
- Эпидемиологик тадқиқотлар, МОК ни қўлланиши ва миокард инфаркти, инсульт, чуқур веналар тромбози ва ўпка эмболияси каби артериал тромботик/тромбоэмболик кўринишлар хавфини ошиши ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлигини кўрсатди. Бу кўринишлар кам ҳолларда рўй беради.
- МОК ни қўлланиши чуқур веналар тромбози ва/ёки ўпка эмболияси кўринишида намоён бўлувчи веноз тромбоэмболия (ВТЭ) нинг юқори хавфи билан боғлиқдир. Хавф МОК ни биринчи йил қўллаганда энг юқори бўлади. Хавф шунингдек айнан бир МОК ни бошланғич қўллашни бошида ёки қўллаш қайта бошлангандан кейин ёки бошқа МОК ни қўллангандаги 4 ҳафталик ёки ундан ортиқ танаффусдан кейин ортади.
- Айрим эпидемиологик тадқиқотларда, МОК нинг паст дозаларини прогестогеннинг учинчи авлоди, шу жумладан дезогестрел билан бирга қабул қилган аёлларда, МОК нинг паст дозаларини прогестоген левоногестрел билан бирга қабул қилганларга нисбатан ВТЭ ни юз беришининг юқори хавфи борлиги аниқланди. Бу тадқиқотлар хавфни тахминан 2 марта ўсишини кўрсатди, бу йилига 10 000 аёлга ВТЭ нинг қўшимча 1-2 ҳолатига тўғри келади. Бироқ бошқа тадқиқотларнинг маълумотлари хавфни 2 баробар ошишини кўрсатмаган.
- МОК учун эстрогеннинг паст дозаларини (<0,05 мг этинилэстрадиол) қабул қилган аёлларда ВТЭ ҳолатлари частотаси, МОК ни қабул қилмаган 10000 аёллардаги йилига 1-5 ҳолатларга нисбатан, 10000 аёлда йилига тахминан 3 дан 12 тагача ҳолатни ташкил этган. МОК ни қабул қилаётган аёлларда ВТЭ ни юз бериш хавфи, ҳомиладорлик вақтидаги ВТЭ хавфидан пастроқ (10 000 аёлда йилига 5-10 ҳолат). ВТЭ нинг натижаси сифатида ўлим ҳолати 1-2% ҳолатларда қайд этилган.
- Жуда кам ҳолларда тромбоз бошқа қон томирларда (масалан, жигар, ичак тутқичи, буйрак, мия ёки кўзнинг тўр пардаси веналари ва артерияларида) юз беради.
- Веноз ёки артериал тромботик/тромбоэмболик кўринишларнинг ёхуд мияда қон айланишини бузилиш симптомлари: оёқда бир томонлама оғриқни ва/ёки шишни; чап қўлга берувчи ёки бермайдиган кўкракда беҳосдан кучли оғриқни; тўсатдан бўғилишни; тўсатдан йўтални; ҳар қандай ғайри-оддий, кучли, давомли бош оғриғини; кўришни тўсатдан қисман ёки тўлиқ йўқолишини; диплопияни; тушунарсиз нутқ ёки афазияни; бош айланишини; фокал тутқаноқ ҳуружи билан ёки усиз кечувчи коллапсни; ҳолсизлик ёки яққол намоён бўлган, тананинг бир томонида ёки бир қисмида тўсатдан пайдо бўлган эт жимирлашини; ҳаракат бузилишларини; “ўткир” қорин синдромини ўз ичига олади.
- Веноз тромбоз/тромбоэмболия хавфи:
- ёш ўтгани сайин;
- оилавий анамнезда мавжуд (яъни, туғишган ака ёки опа-сингилларида ёки ота-оналарида нисбатан ёшроқ вақтида ВТЭ билан касалланиш ҳолатлари) бўлган пациентларда ошиб боради. Агар наслий мойиллик тахмин қилинаётган бўлса, аёл бирон-бир гормонал контрацептивни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин маслаҳат олиш учун мутахассисга мурожаат қилиши лозим;
- семизлик билан хасталанган (тана вазни индекси 30 кг/м2 дан юқори) пациентларда;
- узоқ муддатли иммобилизацияда, йирик жарроҳлик аралашувини, оёқларда жарроҳлик аралашуви ўтказган ёки оғир травмаси бўлган пациентларда ошади. Бундай вазиятларда МОК ни қўллашни тўхтатиш (режали жарроҳлик аралашувларида операциядан узоғи билан 4 ҳафта олдин) ва тўлиқ ремобилизациядан кейин 2 ҳафта давомида уларни ишлатишни қайтадан бошламаслик тавсия этилади (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
- эҳтимол, юзаки тромбофлебитда ва веналарни варикоз кенгайишида ошса керак. Ушбу кўринишларни веноз тромбоэмболиянинг этиологиясига бўлиши мумкин бўлган таъсири тўғрисида якдил фикр йўқ.
- Артериал тромбоз/тромбоэмболия хавфи:
- ёш ўтгани сайин;
- чекканда (ёш ўтгани сайин ва кунига чекиладиган сигареталар сони ошгани сайин, хавф хам, айниқса 35 ёшдан катта аёлларда ортиб боради);
- дислипопротеинемия;
- семизлик (тана вазни индекси 30 кг/м2 дан юқори);
- артериал гипертензия;
- мигрень;
- юрак клапанлари касаллиги;
- юрак бўлмачалари фибрилляцияси билан боғлиқ равишда ошиб боради;
- оилавий анамнезда тромбоэмболик касалликларни бор (масалан, туғишган ака-ука ёки опа-сингилларида ёки ота-оналарида нисбатан ёшроқ вақтида артериал тромбоэмболия) бўлган пациентларда ошиб боради. Агар наслий мойиллик тахмин қилинаётган бўлса, аёл ҳар қандай МОК ни қабул қилишдан олдин маслаҳат олиш учун мутахассисга мурожаат қилиши лозим.
- Тромбоэмболия билан касалланишни ривожланиш хавфи туғруқдан кейинги даврда юқори бўлишига эътибор бериш лозим (“Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши” бўлимига қаранг).
- Юрак-қон томир касалликлари хавфини оширувчи бошқа касалликларга: қандли диабет, тизимли қизил югирик, гемолитико-уремик синдром, ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги ёки ярали колит) ва ўроқсимон ҳужайрали анемия киради.
- МОК ни қабул қилинганда мигренлар сони ва жадаллигини ошиши (бу шунингдек цереброваскуляр бузилишларнинг белгиси бўлиши мумкин) МОКни зудлик билан бекор қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
- Веноз ёки артериал тромбозга туғма ёки орттирилган мойилликнинг маркерлари бўлиши мумкин бўлган биокимёвий кўрсаткичларнинг ўзгаришлари фаоллаштирилган С протеинининг резистентлиги (АРС), гипергомоцистеинемияни, антитромбин III етишмовчилиги, С протеини етишмовчилиги, S протеини етишмовчилиги, антифосфолипид антителоларни (кардиолипинга антителолар, югурикга қарши антикоагулянт) ни ўз ичига олади.
- МОК ни қабул қилишдан олинган ижобий ва салбий самараларни баҳолашда шифокор ушбу касалликларни адекват даволаганда тромбозни ривожланиш хавфи анча пасайишини ҳисобга олиши лозим.
- Ўсмалар
- Эпидемиологик тадқиқотлар, МОК узоқ муддат давомида қўллаш одам папилломаси вируси (ОПВ-инфекцияси) томонидан зарарланган аёлларда бачадон бўйни ракини ривожланишини асосий хавф омили эканлигини қайд этади. Бироқ бу самарани тарқалиши, бачадон бўйнини кўриклари сонини ошиши ва жинсий хулқдаги фарқлар, шу жумладан контрацепциянинг тўсиқли усуллари каби аралаш омилларнинг таъсири ёки сабабли алоқалар билан боғлиқдир.
- 54 та эпидемиологик тадқиқотларнинг мета-таҳлили ҳозирги пайтда МОК ни қўллаётган аёлларда сут бези ракини нисбий ривожланиш хавфини (1,24) бироз ошишини кўрсатган. Юқори хавф МОК бекор қилингандан кейин 10 йил давомида аста-секин камаяди. Сут бези раки 40 ёшгача бўлган аёлларда анча кам учраши туфайли, ҳозирги вақтда МОК ни қўлловчи ёки улардан фойдаланишдан яқинда воз кечган аёлларда сут бези ракини ривожланишини ошиш эҳтимоли, ракни ривожланишининг дастлабки хавфига нисбатан унчалик юқори эмас. Бу тадқиқотларда ракнинг этиологияси бўйича маълумотлар келтирилмайди. Сут бези раки хавфини ошишини МОК ни қабул қилаётган аёлларда, сут бези раки ташхиси анча эрта муддатларда аниқланиши ва МОК нинг биологик самаралари билан ёки ҳар иккала омилни бирга учраши билан тушунтириш мумкин. Қачонлардир МОК ни қабул қилган аёлларда сут бези раки, ҳеч қачон МОК ни қабул қилмаган аёлларга қараганда, клиник жиҳатдан камроқ ўтказиб юборилиши тўғрисидаги тенденция мавжуд.
- Жуда кам ҳолларда МОК ни қўллаганда жигарнинг хавфсиз ва ундан кам ҳолларда хавфли ўсмаларининг ривожланиш ҳолатлари кузатилган. Алоҳида ҳолатларда бу ўсмалар ҳаёт учун хавф солувчи қорин ичи қон кетишларига олиб келган. Агар симптомлар қориннинг юқори қисмида ўткир оғриқни, жигарни катталашиши ёки қорин ичида қон кетишини ўз ичига олса, шифокор МОК ни қабул қилаётган аёлларда касалликларни дифференциал диагностикасида жигар ўсмаси бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиши керак.
- С гепатити
- Клиник тадқиқотлар вақтида HCV (С гепатити вируси) га қарши препаратларни омбитасвир/паритапревир/ритонавирни дасабувир билан мажмуаси ёки усиз қўлланганда АЛТ даражасини норманинг юқори чегараси (НЮЧ) дан беш марта ошиши МГК (мажмуавий гормонал контрацептивлар) каби этинилэстрадиол сақловчи препаратларни қабул қилаётган аёлларда анча кўп бўлган. Марвелон 28 ни омбитасвир/паритапревир/ритонавир препаратларини дасабувир билан мажмуада ёки усиз қўллаш тартиби билан даволаш бошланишидан олдин тўхтатиш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг). Марвелон 28 ни препаратлар мажмуаси билан даволаш тугаганидан кейин тахминан 2 ҳафтадан сўнг давом эттириш мумкин.
- Бошқа касалликлар
- Агар аёлда ёки унинг оила аъзоларида гипертриглицеридемия аниқланган бўлса, унда МОК қабул қилинганда панкреатит хавфи ортиши мумкин.
- МОК қабул қилаётган кўпчилик аёлларда артериал босимни бирозгина ошиш ҳолатлари қайд қилинганлигига қарамай, клиник жиҳатдан сезиларли ҳолатлар анчагина кам. МОК ни қабул қилиш билан гипертензияни ривожланиши ўртасида боғлиқлик аниқланмаган. Аммо МОК дан фойдаланувчи аёлларда турғун, клиник жиҳатдан аҳамиятли артериал гипертензия ривожланса, шифокор МОК ни бекор қилиши ва артериал гипертензияни даволашни буюриши керак. Антигипертензив даволаш ёрдамида артериал босимининг нормал қийматларига эришишга муваффақ бўлинган ҳолларда, шифокор, пациент МОК ни қабул қилишни қайта бошлаши мумкинлигини ҳисобга олиши мумкин.
- Холестаз сабабли чақирилган сариқлик ва/ёки қичишиш; ўт пуфагида тошларни ҳосил бўлиши, порфирия, тизимли қизил югурик, гемолитик-уремик синдром, Сиденгам хореяси (кичик хорея), ҳомиладорлар герпеси, отосклероз натижасида эшитиш қобилиятини йўқотилиши (ирсий), ангионевротик шишнинг ҳомиладорликда ҳам, МОК ни қабул қилинганда ҳам ривожланиши ёки зўрайиши тўғрисидаги хабарлар мавжуд, аммо буларни МОК ни қабул қилинишига тааллуқли эканлиги юзасидан далиллар ишончли эмас.
- Жигар функциясини ўткир ёки сурункали бузилишлари МОК ни жигар функциясини кўрсаткичларини нормага келгунича бекор қилиниш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Илгари ҳомиладорлик даврида ёки жинсий стероид препаратлардан фойдаланилганда кузатилган холестатик сариқликни қайталаниши МОК ни бекор қилинишини талаб қилади.
- Гарчи МОК периферик тўқималарнинг инсулинга ва глюкозага бўлган толерантлигига таъсир қилиши мумкин бўлсада, қандли диабети бўлган беморларда <0,05 мг этинилэстрадиол сақловчи МОК нинг кичик дозаларини қабул қилиш бўйича терапевтик схемани ўзгартириш лозимлиги тўғрисида далиллар йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, қандли диабет билан оғриган аёллар МОК ни қабул қилиш вақтида шифокорнинг синчков кузатуви остида бўлишлари керак.
- МОК ни қабул қилиш ҳамда Крон касаллиги ва ярали колитлар ўртасида боғлиқлик мавжудлигига оид маълумотлар мавжуд.
- Баъзида, айниқса аёл аввалроқ ҳомиладор бўлган бўлса, МОК ни қабул қилганида юз терисини пигментацияси (хлоазма) кузатилиши мумкин. Хлоазма мойиллиги бўлган аёллар МОК ни қабул қилиш вақтида тўғридан-тўғри тушувчи қуёш ёки ультрабинафша нурларидан сақланишлари лозим.
- Марвелон 28 нинг ҳар бир таблеткаси <80 мг лактоза сақлайди. Галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштира олмаслиги, Лаппа лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши бўлган, лактозасиз парҳезга риоя қилувчи пациентлар юқоридагиларни эътиборга олишлари керак.
Шунингдек контрацепциянинг бирон-бир усулидан фойдаланиш тавсия қилинганда ҳам, юқорида келтирилган маълумотларни ҳисобга олиш лозим.
Тиббий кўриклар/маслаҳатлар
Марвелон 28 препаратини қўллашни қайтадан бошлашдан олдин батафсил тиббий анамнезни (шу жумладан оилавий анамнезни) тўплаш ва ҳомиладорлик эҳтимолини истисно қилиш лозим. Қон босимини ўлчаш ва клиник кўрсатмалар бўлганда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг) ва эҳтиёткорлик чораларини (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг) ҳисобга олган ҳолда, синчков текширувни ўтказиш лозим. Шунингдек, аёл препаратни қўллаш бўйича кўрсатмаларни диққат билан ўрганиб чиқишни ва олинган тавсияларга амал қилишнинг муҳимлиги тўғрисида хабардор қилиниши керак. Текширувларни ўтказиш тез-тезлиги ва рўйхати умум қабул қилинган амалиётга асосланиши ва ҳар бир аёл учун индивидуал танланиши керак.
Аёлга перорал контрацептивлар ОИТВ (ОИТС) ва жинсий йўллар билан юқадиган бошқа инфекциялардан ҳимояламаслигини хабар қилиш лозим.
Самарадорликни пасайиши
Марвелон 28 нинг самарадорлиги қабул қилишлар ўтказиб юборилган ҳолларда (“Қўллаш усули ва дозалари. Препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилган ҳолларда нима қилиш керак” бўлимига қаранг), меъда-ичак бузилишлари (“Қўллаш усули ва дозалари. Меъда-ичак бузилишлари пайдо бўлган ҳоллардаги тавсиялар” бўлимига қаранг) ёки қон плазмасида дезогестрелнинг фаол метаболити – этоногестрелнинг концентрациясини камайтирадиган препаратларни ёндош қабул қилинганда пасайиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Номунтазам қонли ажралмалар
МОК ни қабул қилинганда, айниқса фойдаланишнинг биринчи ойларида, номунтазам суркалувчи ёки кўп миқдордаги қонли ажралмалар пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун номунтазам қон кетишларини баҳолашни, фақат учта ҳайз цикли давомийлигидаги адаптацион даври тугаганидан кейин ўтказиш лозим.
Агар номунтазам қон кетишлар сақланиб қолса ёки олдинги мунтазам цикллардан кейин пайдо бўлса, цикл бузилишининг ногормонал сабаблари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш ва хавфли ўсмаларни ёки ҳомиладорликни истисно қилиш учун мувофиқ текширувларни ўтказиш керак. Бу чоралар бачадонни диагностик тозалашларни ўз ичига олиши мумкин.
Айрим аёлларда плацебо таблеткларни қабул қилишганида ҳайз кўришга ўхшаш қон кетишлари бўлмаслиги мумкин. Агар МОК юқорида келтирилган “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимидаги тавсияларига мувофиқ қабул қилинган бўлса, аёлни ҳомиладор бўлиш эҳтимоли унча юқори бўлмайди. Акс ҳолда, агар МОК қон кетишини биринчи марта бўлмаслигигача бўлган тавсияларга мувофиқ қабул қилинмаган бўлган ёки агар қон кетиши кетма-кет икки марта бўлмаса, ҳомиладорликни юз бериш эҳтимолини истисно қилиш ва МОК ни қўллашни давом эттириш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Лаборатор текширишлар
Перорал контрацептивлар айрим лаборатория текшириш натижаларига, шу жумладан жигар, қалқонсимон без, буйрак усти бези ва буйрак функциясининг биокимёвий кўрсаткичларига, плазмадаги транспорт оқсиллари, масалан, кортикостероид боғловчи глобулин ва липидлар/липопротеинларни фракцияларининг миқдорига углевод алмашинуви кўрсаткичларига, коагуляция ва фибринолиз кўрсаткичларига таъсир кўрсатиши мумкин. Одатда бу ўзгаришлар лаборатория кўрсаткичларининг нормал қийматлари чегараларида бўлади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Марвелон 28 препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик юз берган ҳолларда Марвелон 28 препаратини қабул қилишни тўхтатиш лозим. Бироқ эпидемиологик текширишлар оналари ҳомиладорликкача МОК ни қабул қилган болаларда на туғма нуқсонлар хавфини ошишини, на ҳомиладорликнинг эрта муддатларида МОК нинг тасодифан қўлланилиши натижасида тератоген таъсирларни аниқланмаган.
МОК лактацияга таъсир кўрсатиши мумкин, чунки улар она сути миқдорини камайтиради ва унинг таркибини ўзгартиради. Шунинг учун эмизувчи аёл боласини эмизишни тўлиқ тўхтатмагунича МОК дан фойдаланиш тавсия қилинмайди. Контрацептив стероидлар ва/ёки уларнинг алмашинуви маҳсулотларининг оз миқдори сут билан ажралиб чиқиши мумкин, бироқ уларни янги туғилган чақалоқнинг соғлиғига нохуш таъсирини кўрсатувчи далиллар мавжуд эмас.
Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Марвелон 28 препаратини автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Марвелон 28 препаратини дозасини ошириб юборилган ҳолларда бирон-бир жиддий асоратлар кузатилмаган. Дозани ошириб юборилганда пайдо бўлиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, ёш қизларда – қиндан унча кўп бўлмаган қонли ажралмалар бўлиши мумкин. Антидотлари йўқ ва кейинги даволаш симптоматик бўлиши керак.
Чиқарилиш шакли
28 таблеткадан алюмин фольгали сашега жойлаштирилган ПВХ/Al блистерда.
1, 3 ёки 100 алюмин фольгали саше қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
2°С-30°С ҳароратда, ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.