ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФУНИСТАТИН®
FUNISTATINUM
Препаратнинг савдо номи: Фунистатин®
Таъсир этувчи модда (ХПН): нистатин
Дори шакли: Cуспензия тайёрлаш учун кукун
Таркиби:
фаол модда: нистатин 1000 мг (5 000 000 ТБ).
ёрдамчи моддалар: авицел, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, сувсиз лимон кислотаси, натрий бензоати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармелоза, натрий сахарин, рафинадланган қанд, поливинилпирролидон, аэросил, банан ҳушбўйи.
Таърифи: Банан ҳидли, сариқ рангли гранулаланган кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши воситалар (оғиз бўшлиғида маҳаллий қўллаш учун).
АТХ коди: А07АА02
Фармакологик хусусиятлари
Streptomyces noursei томонидан ишлаб чиқариладиган, полиенлар гуруҳига мансуб антибиотик. Фунгистатик ва фунгицид таъсирга эга. Препарат Candida, Rhodotorula, Torulopsis, Trichosporon туридаги замбуруғлар ва Aspergillus туридаги микомицетларни, замбуруғ ҳужайралари деворининг ўтказувчанлигини ўзгартириши ва уларнинг ўсишини секинлаштириши орқали ривожланишини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Препарат меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади; асосий миқдори ўзгармаган ҳолда аҳлат орқали чиқиб кетади.
Қўлланилиши
Оғиз бўшлиғи кандидозини даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, суспензия кўринишда буюрилади. Суспензияни тайёрлаш учун флакон яримигача қайнатилган совутилган сув билан тўлдирилади, яхшилаб силкитилади ва тиндирилади. Кейин флакон худди шундай сув билан унинг деворидаги қавариқ белгигача тўлдирилади. Флакон қопқоғи бураб ёпилади, яхшилаб бир неча минут давомида ҳар силкитиш циклидан сўнг 20 секундлик тиндириш даври билан бир неча марта силкитилади.
Тайёр суспензияни совутгичда ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлаш ва 10 кун давомида ишлатиш керак. Препаратнинг 10 кун давомида ишлатилмаган қисми йўқ қилиниши керак.
Суспензия қуйидаги схема бўйича буюрилади:
Янги туғилган чақалоқларга – 2 мл (нистатин 200000 ТБ) дан кунига 4 марта буюрилади. 1 мл препарат оғиз бўшлиғининг бир томонига, қолган 1 мл бошқа томонига қўйилади. Чала туғилган ёки ҳолсизланган болаларга 1 мл дан (нистатин 100000 ТБ) кунига 4 марта (оғиз бўшлиғини ҳар бир томонига 0,5 мл дан) буюрилади.
Болалар ва катталарга – 4-6 мл (нистатин 4000000–6000000 ТБ) дан кунига 4 марта буюрилади. Дозани ярми оғиз бўшлиғининг бир томонига, ярми – бошқа томонига қўйилади. Суспензияни оғизда, ютмасдан бирмунча вақт ушлаб туриш лозим.
Препарат билан даволашни оғиз бўшлиғи кандидозининг симптомлари йўқолгандан ва нормал таҳлиллар олингандан сўнг 48 соат мобайнида давом эттириш керак.
Ножўя таъсирлари
Нистатин кам токсик воситадир. Ножўя таъсирлар чақирмайди, аммо унга юқори сезувчанликда кўнгил айниши, қусиш, диарея, тана ҳароратини ошиши, эт увишиши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик. Ҳомиладор аёлларда қўллаш хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар йўқ.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Биргаликда қабул қилганда клотримазолнинг таъсирини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Юқори сезувчанлик пайдо бўлганида ёки замбуруғларнинг резистент шакли кўпайган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ножўя таъсирлар кучайиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
«Фунистатин®», суспензия тайёрлаш учун 7,5 г кукун, 100000 ТБ/мл дан 48 доза, комплектда 5 мл сиғимли пластик қошиқчаси билан.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Тайёр суспензияни совутгичда, 2-8°С бўлган ҳароратда сақлаш ва 10 кун давомида қўллаш керак.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.