📜 Инструкция по применению Милукант
💊 Состав препарата Милукант
✅ Применение препарата Милукант
📅 Условия хранения Милукант
⏳ Срок годности Милукант

Ўрамга илова-варақа: истеъмолчилар учун йўриқнома

Милукант, қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг

Монтелукаст

 

Дори препаратини қўллашдан олдин илова-варақа билан танишиб чиқиш керак, чунки у пациент учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу препаратни ҳар доим йўриқномада кўрсатилганидек ёки шифокорингиз ёки фармацевт кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак.
  • Ушбу йўриқномани сақланг, эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслаҳат керак бўлса, фармацевтингизга мурожаат этинг.
  • Агар Сиз ўзингизда бирон-бир ножўя таъсирларни ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя таъсирларнинг сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Илова-варақанинг мазмуни:

  1. Милукант дори препарати нима ва у нима мақсадда қўлланади?
  2. Милукант дори препаратини қабул қилишдан олдин танишиб чиқиш зарур бўлган маълумот.
  3. Милукант дори препаратини қандай қабул қилиш керак?
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар.
  5. Милукант дори препаратини сақлаш шароитлари.
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот.

  1. Милукант дори препарати нима ва у нима мақсадда қўлланади ?

Милукант лейкотриен рецепторларининг антагонисти ҳисобланади. Милукант лейкотриенларнинг таъсирини блоклайди. Лейкотриенлар нафас йўлларининг торайиши ва шишини чақиради. Лейкотриенлар самарасини бостириши туфайли, Милукант астма симптомларини енгиллаштиради ва астмани назорат қилишни енгиллаштиради, шунингдек мавсумий аллергия (шунингдек пичан ринити ёки бурун шиллиқ қаватини мавсумий аллергик яллиғланиши деб номланувчи) симптомларини енгиллаштиради.

Милукант дори препарати кундузи ва кечаси астматик кўринишларни олдини олиш мақсадида астмани даволаш учун шифокор томонидан буюрилади.

  • Милукант аввал қўлланилган бошқа дори препаратлари ёрдамида астмани назорат қилишга эришилмаган ва қўшимча медикаментларни қўллашга муҳтож бўлган пациентларни даволаш учун қўлланади.
  • Шунингдек Милукант жисмоний юклама оқибатидаги нафас йўлларининг торайишини олдини олиш учун ҳам қўлланади.
  • Астмани даволаш учун Милукант буюрилган астмаси бўлган пациентларда ушбу препарат бурун шиллиқ қаватининг мавсумий аллергик яллиғланиши симптомларини ҳам енгиллаштиради.

Милукантни қўллаш тартибини симптомлар ва ҳар бир пациентда астманинг оғирлик даражасига қараб шифокор белгилайди.

Астма нима?

Астма қуйидагиларни чақирувчи сурункали касаллик ҳисобланади:

  • Нафас йўлларини торайиши оқибатида нафас олишни қийинлашиши. Турли омиллар таъсири остида бу торайиш кучаяди ёки камаяди.
  • Юқори сезувчанлик оқибатида нафас йўллари сигарет тутуни, ўсимликлар чанги, совуқ ҳаво ва жисмоний юклама каби кўп сонли омилларга жавоб қайтаради.
  • Бурун шиллиқ қаватининг шиши (яллиғланиш жараёни).

Астма симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олади: йўтал, ҳуштаксимон нафас ва кўкрак қафасида сиқилиш.

Мавсумий аллергия нима?

Мавсумий аллергия (шунингдек пичан ринити ёки бурун шиллиқ қаватини мавсумий аллергик яллиғланиши деб номланувчи) кўпинча шамол билан ташилувчи дарахтлар, ўтлар ва бошқа ўсимликларнинг чанги чақирувчи аллергик реакциядан иборат. Одатда мавсумий аллергия симптомларига қуйидагилар киради: бурун битиши, бурундан суюқ ажралма ажралиши, бурунда қичишиш ҳисси, аксириш, кўз ёши оқиши, кўзларда шиш, қизариш ва қичишиш.

  1. Милукант дори препаратини қабул қилишдан олдин танишиб чиқиш зарур бўлган маълумот

Пациент ҳозирги вақтда ёки аввал хасталанган барча касалликлар ва аллергиялар ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериши керак.

Милукант препаратини қачон қабул қилмаслик керак

Монтелукаст ёки Милукант дори воситасининг ҳар қандай бошқа компонентига
(6 бўлимда санаб ўтилган) юқори сезувчанлик аниқланган ҳолларда Милукант дори препаратини қабул қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Астма симптомлари кучайганда ёки ҳансираш пайдо бўлганда дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат этиш керак.

  • Милукант перорал препарати астманинг ўткир хуружларини даволаш учун мўлжалланмаган. Ўткир хуруж ҳолатларида шифокор кўрсатмаларига риоя қилинг. Ҳар доим ўзи билан астманинг ўткир хуружларида қўллаш учун махсус мўлжалланган ингаляцион дори препаратлари бўлиши керак.
  • Пациент шифокор томонидан буюрилган астмага қарши барча препаратларни қабул қилиши керак. Шифокор томонидан буюрилган астмага қарши бошқа препаратларнинг ўрнига Милукантни қўллаш мумкин эмас.
  • Астмага қарши дори препаратларини қабул қилаётган пациентларда бир вақтда гриппсимон симптомлар, қўл-оёқларда санчиш ҳисси ёки увишиш ҳисси пайдо бўлса, нафас симптомлари ёмонлашса ва (ёки) тошма пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
  • Шунингдек агар ацетилсалицил кислотасини сақловчи препаратларни ва яллиғланишга қарши препаратларни (шунингдек ностероид яллиғланишга қарши препаратлар деб номланувчи) қабул қилиш оқибатида пациентда астма симптомлари кучайса, бу препаратларни қабул қилиш мумкин эмас.

Болалар ва ўсмирлар

  • 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Милукант 4 мг дан чайналадиган таблеткалар кўринишида чиқарилади.
  • 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун Милукант 5 мг дан чайналадиган таблеткалар кўринишида чиқарилади.

Милукант ва бошқа препаратлар

Айрим препаратлар Милукантнинг самараларига таъсир кўрсатиши мумкин, шунингдек Милукант ҳам бошқа дори препаратларининг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин.

Пациент сўнги вақтларда қабул қилинаётган барча дори препаратлари, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериши керак.

Агар қуйидаги дори препаратларини қабул қилинаётган бўлса, Милукантни қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорга хабар бериш керак:

  • фенобарбитал (тутқаноқни даволаш учун қўлланади),
  • фенитоин (тутқаноқни даволаш учун қўлланади),
  • рифампицин (туберкулёз ва айрим инфекцион касалликларни даволаш учун қўлланади).

Милукантни овқат ва суюқликлар биан қабул қилиш

Милукант 10 мг, қобиқ билан қопланган таблеткаларни овқатланиш вақтида ҳам, овқатланишдан қатъий назар ҳам қабул қилиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Ҳомиладорликда қўлланиши

Милукантни қабул қилишдан олдин ҳомиладор ёки ҳомиладорликни режалаштирган аёллар даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Шифокор ҳомиладорлик даврида Милукантни қабул қилиш мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилади.

Эмизиш даврида қўлланиши

Милукантни кўкрак сутига кириши номаълум. Эмизикли аёллар ёки эмизишни режалаштирган аёллар Милукантни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш

Милукантнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири кузатилмайди. Лекин айрим шахсларда дори воситасига реакция индивидуал бўлиши мумкин. Монтелукастни қўллагандан жуда кам ҳолларда таърифланган айрим ножўя таъсирлар (бош айланиши ва уйқучанлик) айрим пациентларда транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.

Милукантнинг айрим компонентлари ҳақида муҳим маълумот

Милукант 10 мг қобиқ билан қопланган таблеткалар лактоза (сут қанди) сақлайди. Агар пациентда қандларнинг айрим турларини ўзлаштираолмаслик бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин пациент шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

  1. Милукант дори препаратини қандай қўллаш керак
  • Милукантни шифокор кўрсатмаси бўйича суткада бир таблеткадан қабул қилиш керак.
  • Дори воситасини ҳатто астма симптомлари бўлмаганда, шунингдек астманинг ўткир хуружи ҳолатларида ҳам қабул қилиш керак.
  • Милукантни шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак. Гумонлар пайдо бўлган ҳолларда, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.
  • Дори воситаси перорал (ичга) қабул қилинади.

15 ёш ва ундан катта болалар:

Суткада 10 мг бир таблеткадан кечқурун қабул қилинсин. Милукант 10 мг ни овқатланиш вақтида ва овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Милукантни буюришдан олдин пациент ҳудди шу фаол модда, яъни монтелукаст сақловчи бошқа дори препаратларини қабул қилмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Милукант дори препаратининг тавсия этилган дозасидан юқорироқ дозада қабул қилиш

Дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

Кўпгина ҳолларда доза ошириб юборилганда ножўя кўринишлар кузатилмайди. Катталарда ва болаларда препаратнинг дозаси ошириб юборилганда кўпинча кузатиладиган ножўя кўринишларга қуйидагилар киради: қоринда оғриқ, уйқучанлик, кўп чанқаш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш ва юқори қўзғалувчанлик.

Милукант дори препаратини қабул қилишни ўтказиб юбориш

Милукантни шифокор тавсияларига мувофиқ қабул қилишга ҳаракат қилинг. Лекин агар Сиз дори препаратини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, кейинчалик одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш керак, яъни кунига бир марта битта таблетка. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилиш мумкин эмас.

Агар Сиз Милукант препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Милукант дори препарати пациентда астмани даволашда фақат мунтазам қабул қилганда фойда келтиради.

Даволовчи шифокор тавсия этган муддат давомида Милукантни қабул қилиш муҳим. Бу астманинг симптомларини назорат қилишга ёрдам беради.

Дори препаратини қабул қилиш юзасидан гумонлар пайдо бўлган ҳолларда шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Барча препаратлар каби Милукант ножўя самаралар чақиради, гарчи бу ножўя самаралар ҳамма пациентларда намоён бўлмайди.

Монтелукастни 10 мг дозада қобиқ билан қопланган таблеткалар кўринишида қабул қилиш билан ўтказилган тадқиқотларда монтелукастни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган энг кўп учрайдиган ножўя самаралар (100 пациентдан камида 1 тасида, лекин 10 пациентдан 1 тасидан камроғида кузатилган) қуйидагилар бўлган:

  • Бош оғриғи
  • Қоринда оғриқ

Ушбу симптомлар енгил кечган ва кўпинча плацебо (дори моддасини сақламайдиган таблетка) қабул қилган пациентларга нисбатан монтелукаст қабул қилган пациентларда кузатилган.

Бундан ташқари дори препарати савдога чиқарилгандан кейин қуйидаги симптомлар қайд этилган:

  • Қон кетишларга юқори мойиллик
  • Аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, юз, нафас олиш ёки ютишни қийинлаштирувчи лаб, тил ва томоқни шиши
  • Ҳулқ-атвор ва кайфиятни ўзгариши (одатдаги бўлмаган туш кўришлар, шу жумладан даҳшатли туш кўришлар, галлюцинациялар, таъсирчанлик, қўрқув ҳисси, хавотирлик, қўзғалиш, шу жумладан тажавузкор ҳулқ, қалтирашни пайдо бўлиши, депрессия, уйқусизлик, ўз жонига қасд қилиш фикри ва уринишлар (айрим ҳолларда)),
  • Бош айланиши, уйқучанлик, қўл-оёқларда санчиш ва увишиш ҳисси, тиришишлар,
  • Юрак уришини кучайиши,
  • Бурундан қон кетиши,
  • Ич кетиши, оғизни қуриши, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш,
  • Жигарда яллиғланиш жараёнлари,
  • Қон талашларни пайдо бўлиши, қичишиш, эшакеми, кўпинча болдир терисида тери остида қизил оғриқли тугунларни пайдо бўлиши (тугунли эритема),
  • Бўғим ва мушакларда оғриқ, мушак тортишишлари,
  • Юқори толиқиш, ўзини ёмон ҳис қилиш, шишлар, тана ҳароратини ошиши.

Астмаси бўлган ва монтелукастни қабул қилувчи пациентларда грипп симптомлари, қўл ва оёқда санчиш ва увишиш ҳисси, нафас йўллари томонидан симптомларни кучайиши ва (ёки) тошма (Хурга-Штраус синдроми) каби синдромларни пайдо бўлишининг жуда кам ҳолатлари қайд этилган.

Нохуш ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш

Дори препаратининг ножўя таъсирлари ҳақида қўшимча маълумотларни олиш учун шифокор ёки фармацевтга хабар беринг. Ножўя кўринишлар кучайган ҳолларда ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя кўринишлар пайдо бўлган ҳолларда дарҳол шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. Милукант дори препаратини сақлаш шароитлари

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Яроқлилик муддати кўрсатилган охирги кунига тўғри келади.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Препаратни канализация ёки маиший чиқиндилар билан ташлаш мумкин эмас. Сизга керак бўлмаган прапаратни қандай утилизация қилиш кераклиги ҳақида фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Таъсир этувчи модда: монтелукаст (монтелукаст натрий).

Ҳар бир таблетка монтелукаст натрий кўринишида 10 мг монтелукаст сақлайди.

Ёрдамчи моддалар:

Таблетка маркази: лактоза моногидрати (133,60 мг), микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, гидроксипропилцеллюлоза, магний стеарати.

Таблетка қобиғи: гидроксипропилцеллюлоза, гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди (Е 171), темир (II) оксиди (Е 172), темир (III) оксиди (Е 172), темир (II,III) оксиди (Е 172).

Милукант дори препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Думалоқ шаклли, икки томони қавариқ, бир томонида “10” гравировкаси бўлган, тўқ-сариқ рангли қобиқ билан қопланган, диаметри 8 мм бўлган таблеткалар.

Ўрам қобиқ билан қопланган 28 таблетка сақлайди.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.