ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДЕРМОГАРД
DERMOGARD
Препаратнинг савдо номи: Дермогард крем
Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем.
Таркиби:
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
Кумуш сульфадиазини – 10 мг
Хлоргексидин глюконати – 2 мг
Алоэ вера экстракти – 150 мг
Аллантоин – 1 мг
Таърифи: оқ ёки сарғиш рангли, хушбўй ҳидли гомоген крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун микробларга қарши препарат, сульфаниламид бошқа препаратлар билан мажмуада.
АТХ коди: D06ВА51.
Фармакологик таъсирлари
Мажмуавий препаратдир, фармакологик таъсири – микробларга қарши, ярани битирувчи. Кумуш сульфадиазини грамммусбат ва грамманфий бактериялар (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa, Escherichia coli, Enterobacter cloacae, Proteus morganii, Staphylococcus aureus ва Staph. Epidermidis), Candida тури замбуруғлари, дерматофитлар ва Herpes–virus hominis ларга нисбатан фаол. Фолатлар синтезини (сульфадиазин) ва ферментлар фаоллигини, биринчи навбатда микроб ҳужайрадаги SH – сақловчи ферментлар (кумуш ионлари) фаоллигини блоклайди.
Хлоргексидин – маҳаллий қўллаш учун антисептик препаратдир. Граммусбат ва грамманфий бактериялар, Neisseria gonorrhoeae, Trichomonas vaginalis, Treponema pallidumларга нисбатан фаол.
Алоэ яллиғланишга қарши таъсирга эга, шиллиқ қаватлар ва терининг регенерация жараёнларини кучайтиради.
Аллантоин юмшатувчи ва намловчи самарани таъминлайди, шунингдек тери қопламасига регенерацияловчи таъсири кўрсатилган.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг жароҳат экссудатлари билан контактида фаол компонентларга аста-секин диссоциацияланиши рўй беради. Периферик ва тизимли қон оқимига тахминан 10% сульфадиазин ва 1% кумуш сўрилади. Катта жароҳат юзасига қўйилиши сульфадиазинни қондаги концентрациясини 10-20 мкг/мл гача ошиши билан кечади. Хлоргексидин глюконати деярли тизимли сўрилишга учрамайди ва тизимли таъсир қилмайди. Алоэ ва аллантоиннинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ.
Қўлланилиши
Жароҳатлар, кесилишлар, куйишлар ва терининг инфекцион касалликларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллашдан олдин терининг шикастланган соҳасини яхшилаб ювинг ва қуритинг. Сўнгра кремни бир текис қилиб суртинг. Қўллашлар сони шифокор томонидан белгиланади.
Куйишларда жароҳатларга ишлов берилганидан сўнг кремни стерил шароитларда суртиш лозим. Шикастланган соҳа ҳамиша крем билан қопланган бўлиши керак. Кремни кунига 1-2 марта суртиш керак.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо кам ҳолларда лейкопения, тери некрози, эритема, терининг оқариши, ачишиш, тошма, интерстициал (оралиқ) нефрит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, бош оғриғи каби реакциялар қайд этилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Сульфаниламидларга кесишган сезувчанлик ривожланиши хавфи туфайли эҳтиёткорлик билан қўлланади. Глюкоза-6-фосфат дегидрогенеза етишмовчилигида препаратни қўллашдан сақланиш керак. Крем жигар ва буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва лактацияда крем фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича буюрилади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препарат дозасини ошириб юборилиши ҳақида ҳозиргача хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
Алюмин тубада 20 г. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 10 шундай қути картон гуруҳлашган ўрамда.
Сақлаш шароити
250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
МУЗЛАТИЛМАСИН.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.