ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МОКСИ–МИЛЛ
MOXI-MILL
Препаратнинг савдо номи: Мокси-Милл
Таъсир этувчи модда (ХПН): моксифлоксацин гидрохлориди
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
250 мл инфузия учун эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 436 мг моксифлоксацин гидрохлориди, бу 400 мг моксифлоксацин асосига эквивалентдир.
1 мл қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1,6 мг моксифлоксацин (гидрохлориди кўринишида);
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.
250 мл инфузия учун эритма 34 ммоль натрий сақлайди.
Эритманинг рН кўрсаткичи 3,5-5,5
Назарий Osm 282 mOsm/l
Таърифи: кўкимтир-сариқ рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли таъсирга эга антибактериал воситалар, фторхинолонлар.
АТХ коди: J01MA14.
Фармакологик хусусиятлари
Таъсир механизми
Мокси-Милл – фаоллик доираси кенг ва бактериал таъсирга эга бўлган 8-метокси-фторхинолонли антибактериал восита. Мокси-Милл «ин-витро» шароитида граммусбат ва грамманфий организмларнинг кенг доирасига, анаэроб организмларга, кислотага чидамли бактериялар ва атипик шаклларига, масалан, Chlamidia spp., Mycoplasma spp. ва Legionella spp. ларга нисбатан фаолликка эга.
Препаратнинг бактерицид таъсири ДНК топологиясини назорат қилувчи (микроб хужайрасининг ДНК репликацияси, репарацияси ва транскрипциясига жавоб берувчи) муҳим ферментлар – II ва IV бактериал топоизомеразаларнинг ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Микроб хужайрасида ДНК биосинтезини бузилиши микроб хужайраларини нобуд бўлишига олиб келади. Препаратнинг минимал бактерицид концентрациялари умуман олганда унинг минимал ингибиция қилувчи концентрацияларига яқин.
Мокси-Милл бета-лактамлар ва макролидларга резистент бўлган бактерияларга бактерицид таъсир кўрсатади.
Резистентлик
Пенициллинларга, цефалоспоринларга, аминогликозидларга, макролидларга ва тетрациклинларга нисбатан чидамлиликни ривожланишига олиб келувчи механизмлар моксифлоксациннинг антибактериал фаоллигини бузмайди. Ушбу гуруҳ антибактериал препаратлари ва моксифлоксацин орасида кесишган чидамлилик қайд этилмайди.
Плазмидалар билан боғлиқ резистентлик ҳам шу вақтгача кузатилмаган.
Моксифлоксациннинг структурасидаги С8-метокси-гуруҳи, С8-Н-гуруҳга нисбатан граммусбат микроорганизмларга қарши фаоллигини оширади ва чидамли граммусбат бактерияларнинг селекцияси мутантларини ривожланишини камайишига ёрдам беради. Структуранинг С7 ҳолатида азабициклоструктуранинг мавжудлиги фаол эффлюксни (яъни хужайрадан фторхинолонни фаол чиқариб ташланишини), микроорганизмларнинг фторхинолонларга нисбатан чидамлилигини ривожланиши асосида ётувчи механизмни олдини олади.
Ин-витро шароитидаги тадқиқотларда моксифлоксацинга чидамлиликни аста-секин кўп сонли мутациялар йўли билан ривожланиши кўрсатилган. Чидамлиликни ривожланишини умумий тез-тезлиги жуда ҳам аҳамиятсиз (10-7-10-10). Моксифлоксациннинг микроорганизмларга минимал ингибиция қилувчи концентрациялардан (МИК) паст концентрацияларда кўп марта таъсир қилиши МИКни бироз ошиши билан кечади.
Хинолонларга кесишган чидамлилик ҳоллари аниқланган. Шундай бўлсада, бошқа хинолонларга чидамли граммусбат ва анаэроб микроорганизмлар моксифлоксацинга нисбатан сезувчанликни сақлаб қолади.
«Ин-витро» шароитида сезувчанлик бўйича маълумотлар:
Граммусбат микроорганизмлар
Gardanerella vaginalis
Streptococcus pneumoniae (шу жумладан Streptococcus pneumoniae нинг мультирезистент штаммлари (MDRSP), шу жумладан PRSP (пенициллинга резистент St.Pneumoniae) сифатида маълум бўлган штаммлари ва қуйидаги икки ва ундан ортиқ антибиотикларга резистент штаммлари: пенициллин (MIC ≥ 2 мкг/мл), цефалоспоринларнинг иккинчи авлоди (масалан, цефуроксим), макролидлар, тетрациклинлар ва триметоприм/сульфаметоксазол.
Streptococcus pyogenes (А гуруҳи) | ||
Streptococcus milleri | ||
Streptococcus mitior | ||
Streptococcus agalactiae | ||
Streptococcus dysgalactiae | ||
Streptococcus auginosus | ||
Streptococcus constellatus | ||
Staphylococcus aureus (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари ҳам) | ||
Staphylococcus cohnii | ||
Staphylococcus epidermidis (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари ҳам) | ||
Staphylococcus haemolyticus | ||
Staphylococcus hominis | ||
Staphylococcus saprophyticus | ||
Staphylococcus simulans | ||
Corynebacterium diphtheria | ||
Enterococcus faecalis (фақат ванкомицинга ва гентаминцинга сезгир штаммалари) | ||
Грамманфий микроорганизмлар | ||
Haemophillus influenzae (шу жумладан b-лактамазани ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари ҳам) | ||
Haemophillus parainfluenzae | ||
Klebsiella pneumoniae | ||
Moraxella catarrhalis (шу жумладан b-лактамазани ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари ҳам) | ||
Escherichia coli
Enterobacter cloacae Bordetella pertussis |
||
Klebsiella oxytoca
Enterobacter aerogenes Enterobacter agglomerans Enterobacter intermedius Enterobacter sakazaki |
||
Proteus vulgaris
Morganella morganii Providencia rettgeri Providencia stuartii
|
||
Анаэроблар | ||
Bacteroides distasonis | ||
Bacteroides eggerthii | ||
Bacteroides fragilis* | ||
Bacteroides ovatum | ||
Bacteroides thetaiotaomicron* | ||
Bacteroides uniformis | ||
Fusobacterium spp. | ||
Peptostreptoccus spp. | ||
Porphyromonas spp. | ||
Porphyromonas anaerobius | ||
Porphyromonas asaccharolyticus | ||
Porphyromonas magnus | ||
Prevotella spp. | ||
Propionibacterium spp. | ||
Clostridium perfringens | ||
Clostridium ramosum | ||
Атипиклар | ||
Chlamydia pneumoniae* | ||
Chlamydia trachomatis** | ||
Mycoplasma pneumoniae* | ||
Mycoplasma hominis | ||
Mycoplasma genitalium | ||
Legionella pneumophila* | ||
Coxiella burnetti | ||
Моксифлоксацин Staphylococcus aureus (метициллинга/офлоксацинга резистент штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метициллинга/офлоксацинга резистент штаммлари), Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas fluorescens, Burkholderia cepacia, Stenotrophomonas maltophilia ларга нисбатан камроқ фаолликка эга.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва биокираолишлиги
Мокси-Миллни бир марта 400 мг дозада 1 соат давомидаги инфузиясидан кейин препаратнинг максимал концентрациясига (Cmax) инфузиянинг охирида эришилади ва тахминан 4,1 мг/л ни ташкил қилади, бу, препарат ичга қабул қилинганидаги шу кўрсаткичнинг катталигига нисбатан уни тахминан 26% га ошишига тўғри келади. AUC (концентрация-вақт эгри чизиғи остидаги майдон нисбати) кўрсаткичи бўйича аниқланадиган ва 39 мг соат/л га тенг бўлган препаратнинг экспозицияси, препарат ичга қабул қилинганидаги кўрсаткичга нисбатан бироз юқори (35 мг соат/л). Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 91% ни ташкил қилади.
Препаратнинг 400 мг дозада 1 соат давомийликдаги кўп марталик инфузияларидан кейин, барқарор холатидаги (400 мг бир марта хар куни) плазмадаги чўққи ва минимал концентрациялари мувофиқ 4,1 дан 5,6 мг/л гача ва 0,43 дан 0,84 мг/л гача қийматларгача етган. Барқарор холатида дозалаш интервали чегараларида препаратнинг таъсири, биринчи дозадан кейингига нисбатан тахминан 30% га юқори бўлган. 4,4 мг/л га тенг ўртача барқарор концентрациясига инфузиянинг биринчи соатини охирида эришилади.
Тақсимланиши
Моксифлоксацин қон томир ҳавзасидан ташқарида тез тақсимланади. Моксифлоксациннинг тахминан 2 л/кг мувозанатли тақсимланиш ҳажми (Vss) билан катта фармакокинетик эгри чизиғи ости майдони AUC (AUCnorm = 6 кг соат/л) кузатилади. Моксифлоксациннинг сўлакдаги чўққи концентрацияси, плазмадагига қараганда юқори. Ин-витро ва ин-виво тадқиқотларда 0,02 дан 2 мл/л гача бўлган концентрациялар диапазонида моксифлоксацинни оқсиллар билан боғланиши, препаратнинг концентрациясидан қатъий назар тахминан 45% ни ташкил қилди. Моксифлоксацин асосан плазма альбуминлари билан боғланади.
Ҳажм пастлиги туфайли эркин концентрациясининг юқори чўққиси >10хMIC кузатилади.
Препаратнинг плазмадагидан юқори концентрациялари ўпка тўқимасида (эпителиал суюқлик, альвеоляр макрофаглар, биологик тўқима), бўшлиқларда (юқори жағ бўшлиғи ва катаксимон суякнинг бўшлиқлари, бурун полиплари), яллиғланиш ўчоқларида (тери шикастланганида пуфакларнинг ичидаги моддада) ҳосил бўлади. Интерстициал суюқликда (сўлакда, мушак ораси, тери ости) эркин ҳолатдаги препаратнинг юқори концентрациялари аниқланади.
Бундан ташқари, препаратнинг юқори концентрациялари абдоминал тўқималарда ва суюқликларда ва шунингдек аёлларнинг жинсий йўлларида аниқланади.
Иккала юбориш йўлларида моксифлоксациннинг 400 мг бир марталик дозасидан кейин плазмадаги концентрациясига қараганда турли нишон-тўқималарда худди шундай максимал концентрациялари кузатилган.
Метаболизми
Биотрансформациянинг 2-нчи фазасидан ўтганидан кейин моксифлоксацин организмдан ҳам буйрак ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) орқали ўзгармаган ҳолда, ҳам фаол бўлмаган сульфобирикмалар (М1) ва глюкуронидлар (М2) кўринишида чиқарилади. Ушбу метаболитлари фақат одам организмига нисбатан хос ва антимикроб фаолликка эга эмас. Моксифлоксацин цитохром Р450 микросомал тизими томонидан биотрансформацияга учрамайди.
Қўллаш усулидан қатъий назар, М1 ва М2 метаболитлари қон плазмасида, ўзгармаган моксифлоксациннинг концентрациясига қараганда паст концентрацияда аниқланади.
Чиқарилиши
Препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 12 соатни ташкил қилади. 400 мг дозада юборилганидан кейин ўртача умумий клиренси минутига 179 дан 246 мл гачани ташкил қилади. Тахминан минутига 24-53 мл ни ташкил қилувчи буйрак клиренси, буйракда препаратни қисман найчалар реабсорбцияси йўли билан юз беради. Ранитидин ва пробенецидни бир вақтда қўллаш препаратнинг буйрак клиренсига таъсир қилмайди. Юбориш йўлидан қатъий назар дастлабки модда моксифлоксацин, оксидланишли метаболизмнинг белгиларисиз метаболизмнинг II босқич метаболитларигача деярли тўлиқ 96-98% метаболизмга учрайди.
Турли пациентлар гуруҳидаги фармакокинетикаси
Ёш. Моксифлоксациннинг фармакокинетикасида фарқлар аниқланмаган.
Жинс. Эркак ва аёл жинсли шахслар орасида фармакокинетикада (AUC, Cmax) фарқлар аниқланган (33%). AUC ва Cmax кўрсаткичларида аниқланган фарқлар жинсга эмас, балки тана вазнидаги фарқлар билан тушунтирилади. Шундай қилиб, улар клиник аҳамиятли эмас.
Болалар. Моксифлоксациннинг фармакокинетикаси болаларда ўрганилмаган.
Буйрак етишмовчилиги. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган (шу жумладан креатинин клиренси <30 мл/мин/1,73 кв.м) ва узлуксиз гемодиализда ва узоқ муддатли амбулатор перитонеал диализда бўлган пациентларда моксифлоксациннинг фармакокинетикасида аҳамиятли ўзгаришлар аниқланмаган.
Жигар фаолиятини бузилиши. Жигар фаолиятини бузилишлари (А босқичидан С босқичигача) бўлган пациентларда қон плазмасида моксифлоксациннинг концентрациясини текширишда, соғлом кўнгиллилар ёки жигар фаолияти нормал бўлган пациентлар билан солиштирганда клиник аҳамиятли фарқлар аниқланмаган (шунингдек «Махсус кўрсатмалар» бўлимида жигар циррози бўлган пациентларда ишлатишга ҳам қаранг).
Қўлланилиши
Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган катталардаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида буюрилади:
- Streptococcus pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Haemophilus influenzae томонидан чақирилган ўткир синусит;
- Streptococcus pneumoniae (шу жумладан антибиотикларга кўп сонли резистентлиги бўлган микроорганизмларнинг штаммлари томонидан чақирилган*), Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Klebsiella pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae ёки Chlamydia pneumoniae томонидан чақирилган касалхонадан ташқари пневмония;
- бактериал инфекция (Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus ёки Moraxella catarrhalis) билан боғлиқ бўлган сурункали бронхитни зўрайиши;
- тери ва унинг тузилмаларининг метициллинга сезгир Staphylococcus aureus ёки Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган асоратланмаган инфекцион касалликлари;
- тери ва унинг ҳосилаларининг метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae ёки Enterobacter cloacae томонидан чақирилган асоратланган инфекцион касалликлари
- Escherichia coli, Bacteroides fragilis, Streptococcus anginosus, Streptococcus constellatus, Enterococcus faecalis, Proteus mirabilis, Clostridium perfringens, Bacteroides thetaiotaomicron ёки Peptostreptococcus spp. томонидан чақирилган асоратланган интраабдоминал инфекциялар, шу жумладан абсцесслар каби полимикроб инфекциялар.
*- антибиотикларга кўп сонли резистентликка эга штаммлар (Multi-drug resistant Streptococcus pneumoniae — MDRSP), шу жумладан илгари PRSP (Penicillin-resistant S. pneumoniae) сифатида маълум бўлган штаммлар ва қуйидаги икки ва ундан ортиқ антибиотикларга: пенициллин (MIC≥2 мкг/мл), цефалоспоринларнинг иккинчи авлоди (масалан, цефуроксим), макролидлар, тетрациклинлар ва триметоприм/ сульфаметоксазолга резистент штаммлар.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар
Юқорида санаб ўтилган кўрсатмалар учун Мокси-Миллнинг тавсия қилинган дозаси кунига 1 марта кўпи билан 400 мг ни ташкил қилади.
Даволаш давомийлиги
Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлиги ва клиник самарага қараб белгиланади ва: сурункали бронхитни зўрайишида – 5 кунни; шифохонадан ташқари пневмонияда босқичма-босқич даволашнинг умумий давомийлиги – 7-14 кунни, аввал вена ичига, сўнгра ичга қабул қилинади, ёки 10 кун давомида ичга қабул қилинади; ўткир синуситда ва тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланмаган инфекцияларида – 7 кунни; тери ва тери ости тўқималарининг асоратланган инфекцияларида – Мокси-Милл билан босқичма-босқич даволашнинг умумий давомийлиги (вена ичига юбориш, кейинчалик ичга қабул қилишга ўтиш билан) – 7-21 кунни ташкил этади.
Мокси-Миллни вена ичига юбориш билан даволаш давомийлиги 14 кунгача давом этиши мумкин.
Кекса ёшдаги пациентларда, жигар фаолиятини бироз бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ёки В синфи) бўлган пациентларда, буйрак фаолиятини бузилган беморларда (шу жумладан креатинин клиренси £30мл/мин/1,73 кв. м.), шунингдек узлуксиз гемодиализда ва давомли амбулатор перитонеал диализда бўлган пациентларда дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди.
Болалар. Болалар ва ўсмирларда моксифлоксациннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Қўллаш усули.
Препарат давомийлиги камида 60 минут бўлган вена ичига инфузия кўринишида юборилади.
Мокси-Милл эритмасини хам ўзини тоза ҳолда, хам қуйидаги у билан мутаносиб бўлган инфузия учун эритмалар билан юбориш мумкин:
- Инъекция учун сув
- 0,9% ли натрий хлориди эритмаси
- 1 молярли натрий хлориди эритмаси
- 5% ли глюкоза эритмаси
- 10% ли глюкоза эритмаси
- 40% ли глюкоза эритмаси
- 20% ли ксилит эритмаси
- Рингер эритмаси
- Рингер лактати эритмаси
Моксифлоксациннинг юқорида келтирилган инфузион эритмалар билан аралашмаси хона ҳароратида 24 соат давомида барқарор бўлиб қолади.
Агар моксифлоксацин эритмаси бошқа препартлар билан бирга қабул қилинаётган бўлса, ҳар бир препаратни алоҳида қабул қилиш керак.
Эритмани музлатиш ёки совутиш мумкин бўлмаганлиги туфайли, уни совутгичда сақлаш мумкин эмас. Совутилганида чўкма тушиши мумкин, у хона ҳароратида эрийди.
Эритма оригинал контейнерда сақланиши керак. Фақат тиниқ эритмани ишлатиш керак.
Ножўя таъсирлари
Қуйида 400 мг дозада кунига бир марта вена ичига ёки перорал юборилган моксифлоксацин препаратини барча клиник тадқиқотларида олинган, тез-тезлиги бўйича таснифланган ножўя самаралари келтирилган:
Аъзолар тизими | Тез-тез
³1/100 <1/10 гача |
Тез-тез эмас
³1/1000 <1/100 гача |
Кам ҳолларда
³1/10000 <1/1000 гача |
Жуда кам ҳолларда <1/10000 |
Инфекцион ва паразитар касалликлар | Бактериялар ёки зам-буруғларнинг резис-тентлиги оқибати-даги суперинфекция, масалан, орал ёки вагинал вандидоз | |||
Қон ва лим-фатик тизими томонидан бузилишлар | Анемия
Лейкопения Нейтропения Тромбоцитопения Тромбоцитоз Қоннинг эозинофилияси Протромбин вақ-тини узайиши/INR ошиши |
Протромбин вақтини узайиши/INR камайиши
Агранулоцитоз |
||
Иммун тизими томонидан бузилишлар | Аллергик реакциялар | Анафилаксия, шу жумладан жуда кам учрайдиган ҳаётга хавф солувчи шок
Аллергик шиш/ ангионевротик шиш (шу жумладан потенциал ҳаётга хавф солувчи ларингеал шиш) |
||
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар | Гиперлипидемия | Гипергликемия
Гиперурикемия |
||
Рухиятни бузилишлари | Хавотирлик реакциялари
Психомотор реактивлик/ қўзғалиш |
Эмоционал лабиллик
Депрессия (жуда кам ҳолларда суицидал ғоялар/ фикрлар каби ўзи-ни-ўзи шикастлаш-га тенденцияси бўлган ҳатти-ҳара-катлар ёки ўз жонига қасд қилишга уринишлар) Галлюцинациялар |
Деперсонолиза-ция
Психотик реакциялар (потенциал ўзини-ўзи шикастлашга мойиллик ҳатти-ҳаракат билан намоён бўлувчи).
|
|
Нерв тизими аъзолари томонидан бузилишлар | Бош оғриғи
Бош айланиши |
Парастезиялар ва дизестезиялар
Таъм ҳиссини бузилиши (шу жумладан жуда кам ҳолларда агевзия) Онгни чалкашиши ва дезориентация Уйқуни бузилиши (асосан уйқусизлик) Тремор Вертиго Уйқучанлик |
Гипестезия
Ҳид билишни бузилиши (шу жумладан аносмия) Ғайри одатий туш кўришлар Координацияни бузилиши (шу жумладан бош айланиши оқибати-да юришни бузи-лиши ва вертиго) Тиришиш хуруж-лари, шу жумладан тутқаноқ хуруж-лари Диққатни бузилиши Нутқни бузилиши Амнезия |
Гиперстазия |
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар | Кўришни бузилиши, шу жумладан диплопия ва ноаниқ кўриш (айниқса МНТ реакциялари билан бирга) | Кўришни вақтинчалик йўқолиши (айниқса МНТ реакциялари билан бирга) | ||
Эшитиш ва мувозанат аъзоси томонидан бузилишлар | Тиннитус
Эшитишни бузилиши, шу жумладан карлик (одатда қайтар) |
|||
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар | Гипокалиемияси бўлган беморларда QT интервалини узайиши | QT интервалини узайиши
Юрак уришини тезлашиши Тахикардия Хилпилловчи аритмия Стенокардия Вазодилятация |
Қоринчалар тахикардияси
Синкопе (яъни бирдан ва қисқа муддатга хушни йўқотиш) Гипертензия Гипотензия |
Носпецифик аритмиялар
Икки йўналишли тахикардия Юракни тўхтаб қолиши |
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар | Ҳансираш (шу жумладан астматик ҳолатлар) | |||
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | Кўнгил айниши
Қусиш Меъда-ичак ва абдоминал оғриқлар Диарея |
Анорексия Қабзият
Диспепсия Метеоризм Гастрит Амилазани ошиши |
Дисфагия
Стоматит Антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ колитлар (шу жумладан сохтамембраноз колит, жуда кам ҳолларда ҳаётга хавф солувчи асоратлар билан ассоциацияланганколит) |
|
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
|
Трансаминазаларни ошиши
|
Жигар фаолияти-ни бузилиши (шу жумладан ЛДГ (лактат-дегидро-геназа) даража-сини ошиши
Билирубинни ошиши Гамма-глютамил транспептидаза даражасини ошиши Қонда ишқорий фосфатазани ошиши |
Сариқлик
Гепатит (асосан холестатик) |
Ҳаётга потенциал хавф солувчи жигар етишмовчилигига олиб келувчи фульминант гепатит (шу жумладан фатал ҳолатлар) |
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар | Қичишиш
Тошма Эшакеми Терини қуриши |
Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз каби (ҳаёт учун потенциал хавфли) буллёз тери реакциялари | ||
Скелет-мушак ва бирикти-рувчи тўқима томонидан бузилишлар | Артралгия
Миалгия |
Тендинит
Мушак тиришишлари |
Пайларни узилиши
Артрит Мушак ригидлиги Оғир миастения симптомларини ёмонлашиши |
|
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар | Дегидратация | Буйрак фаолиятини бузилиши (шу жумладан қонда мочевина азотини ва креатининни ошиши)
Буйрак етишмовчилиги |
||
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар | Юбориш ва инфузия соҳасидаги реакциялар | Умумий лоҳаслик (асосан астения ёки ҳолсизлик)
Оғриқли ҳолатлар (шу жумладан белда, кўкракда, чаноқ соҳасида ва оёқ-қўлларда оғриқ,) Терчанлик Юбориш жойидаги реакциялар (тромбофлебит) |
Шиш |
Кейинги перорал даволаш билан ёки усиз препарат қабул қилган IV кичик гурух пациентларида, қуйидаги ножўя самаралари юқорироқ тез-тезликда аниқланган:
Умумий: Гамма-глутаминтрансферазанинг даражасини ошиши
Тез-тез эмас: Юрак қоринчалари тахиаритмияси, гипотензия, шиш. Антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган колитлар (шу жумладан сохтамембраноз колит, жуда кам ҳолларда ҳаётга хавфли ҳолатлар билан боғлиқ бўлган). Тиришиш хуружлари (шу жумладан тутқаноқ хуружлари), галлюцинациялар. Буйрак етишмовчилиги (шу жумладан қонда мочевина азоти ва креатининни ошиши).
Бошқа фторхинолонлар билан даволашдан кейин қуйидаги ножўя реакцияларнинг пайдо бўлишини жуда кам холлари аниқланган, улар шунингдек моксифлоксацин билан даволашда хам пайдо бўлишлари мумкин: гипернатриемия, гиперкальциемия, гемолитик анемия, рабдомиолиз, фотосенсибилизация реакциялари, периферик нейропатия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- моксифлоксацинга ва препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлик,
- 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар,
- ҳомиладорлик
- эмизиш даври
- QT интервалини узайишида қўллаш мумкин эмас.
Марказий нерв тизими (МНТ) касалликларида (шу жумладан МНТ ни жалб қилиниши юзасидан шубҳа уйғотган касалликларда), тиришиш хуружларини юз беришига мойиллик келтириб чиқарувчи ва тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтирувчи касалликларда, QT интервалини узайишида, гипокалиемияда, брадикардияда, миокард ўткир ишемиясида, антиаритмик воситаларнинг IА ва III синфи препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганда, оғир жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллан керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Атенолол, ранитидин, кальций сақловчи қўшимчалар, теофиллин, перорал контрацептив воситалар, глибенкламид, итраконазол, дигоксин, морфин, пробеницид билан бир вақтда қўлланганида дозага тузатиш киритиш алаб қилинмайди (моксифлоксацин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирининг йўқлиги тасдиқланган).
Варфарин
Варфарин билан бирга қўлланганида протромбин вақти ва қон ивишининг бошқа параметрлари ўзгармайди.
ХМН (халқаро меъёрлаштирилган нисбат) қийматини ўзгариши. Антикоагулянтларни антибиотиклар билан, шу жумладан моксифлоксацин билан бирга қабул қилаётган пациентларда қон ивишига қарши таъсир қилувчи препаратларнинг антикоагулянтлик фаоллигини ошиши ҳоллари кузатилади. Хавф омиллари бўлиб, инфекцион касалликларни (ва ёндош яллиғланиш жараёни) борлиги, пациентнинг ёши ва умумий ҳолати ҳисобланади. Моксифлоксацин ва варфарин орасида ўзаро таъсирлар аниқланмаганлигига қарамай, препаратларни бирга қўшиб даволаш қабул қилаётган пациентларда ХМН нинг мониторингини ўтказиш ва зарурати бўлганида, перорал қон ивишига қарши препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Дигоксин
Моксифлоксацин ва дигоксин бир-бирининг фармакокинетик параметрларига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Моксифлоксациннинг такрорий дозалари буюрилганида соғлом шахсларда дигоксиннинг максимал концентрацияси тахминан 30% га ошган, бунда «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) нисбати ва дигоксиннинг минимал концентрацияси ўзгармайди.
Моксифлоксацин фонида QT интервали узайиши мумкин, шунинг учун QT интервалини узайтирувчи препаратлар (цизаприд, эритромицин, нейролептиклар, трициклик антидепрессантлар) билан бир вақтда қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки аддитив самарани истисно этиб бўлмайди. Бунинг оқибати сифатида, қуйида санаб ўтилган препаратларнинг биронтаси билан моксифлоксацинни қабул қилиш мумкин эмас:
- IА синфи антиаритмик препаратлари (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид)
- IIIА синфи антиаритмик препаратлари (масалан, амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид)
- Нейролептик препаратлар (масалан, фенотиазинлар, пимозид, сертиндол, галоперидол, сультоприд)
- Трициклик антидепрессантлар
- Айрим микробларга қарши препаратлар (спарфлоксацин, вена ичига юбориладиган эритромицин, пентамидин, безгакка қарши препаратлар, айниқса галофантрин)
- Айрим антигистамин препаратлар (терфенадин, астемизол, мизоластин)
- Бошқалар (цисаприд, вена ичига винкамин, бепридил, дифеманил).
Фаоллаштирилган кўмир
Фаоллаштирилган кўмирни перорал қабул қилиш билан бир вақтда моксифлоксацин вена ичига юборилганда, энтерогепатик рециркуляция жараёнида моксифлоксацинни меъда-ичак йўлларида адсорбцияси оқибатида препаратнинг тизимли биокираолишлиги бироз (тахминан 20% га) пасаяди.
Озуқ-овқат ва сут маҳсулотлари
Бир вақтда овқат (шу жумладан сутли маҳсулотлар) қабул қилинганида моксифлоксацинни сўрилиши ўзгармайди. Моксифлоксацинни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Номутаносиблик
Моксифлоксациннинг инфузион эритмаси билан қуйидаги инфузион эритмалар номутаносиб:
- 10% ва 20% ли натрий хлориди эритмаси
- 4,2% ва 8,4% ли натрий гидрокарбонати эритмаси
Махсус кўрсатмалар
Айрим холларда препаратни биринчи қўллашдан кейиноқ ўта юқори сезувчанлик ва аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Жуда кам анафилактик реакциялар, ҳатто препарат биринчи марта қўлланганидан кейин ҳам ҳаётга хавф солувчи анафилактик шоккача ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда моксифлоксацинни бекор қилиш ва керакли даволаш чораларини (шу жумладан шокка қарши чораларни) кўриш керак.
Мокси-Милл қўлланганида айрим пациентларда QT интервалини узайиши аниқланиши мумкин.
Аёллар эркакларга нисбатан QT интервалини узайишига мойилроқ бўлишларини ҳисобга олиб, улар QT интервалини узайтирувчи препаратларга сезувчанроқ бўлишлари мумкин. Кекса пациентлар ҳам QT интервалига таъсир қилувчи препаратларга сезувчанроқдирлар.
QT интервалини узайиш даражаси препаратни концентрацияси ошиши билан кўтарилиши мумкин, шунинг учун тавсия қилинган дозани ва инфузия тезлигини (60 минут ичида
400 мг) ошириш мумкин эмас.
Бироқ, пневмонияси бўлган пациентларда қон плазмасидаги моксифлоксациннинг концентрацияси ва QT интервалини узайиши орасида корреляция аниқланмаган.
QT интервалини узайиши юрак қоринчалари аритмиялари хавфини, шу жумладан полиморф қоринча тахикардиясини ошишига олиб келиши мумкин.
Шу боисдан QT интервалини узайиши бўлган, гипокалиемияси мувофиқлаштирилмаган пациентларда, шунингдек IA синфи (хинидин, прокаинамид) ёки III синф (амидарон, соталол) аритмияга қарши препаратлар билан даволаш фонида моксифлоксацинни буюришдан сақланиш керак, чунки бундай пациентларда моксифлоксацинни қўллаш тажрибаси чекланган
Моксифлоксацинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки моксифлоксациннинг аддитив самарасини қуйидаги ҳолатларда истисно қилиб бўлмайди:
- QT интервалини узайтирувчи препаратлар (цизаприд, эритромицин, антипсихотик препаратлар, трициклик антидепрессантлар) билан ёндош даволаш қабул қилаётган пациентларда
- брадикардия, ўткир миокард ишемияси каби аритмияга мойил ҳолатлари бўлган пациентларда
- жигар цирорози бўлган пациентларда, чунки уларда QT интервалини узайиши борлигини истисно қилиб бўлмайди.
Потенциал ҳаётга хавф туғдирувчи жигар етишмовчилигига, шу жумладан ўлимга олиб келувчи яшин тезлигидаги гепатитни ривожланиш ҳоллари ҳақида хабар берилган. Жигар етишмовчилигининг белгилари пайдо бўлганида, даволашни давом эттиришдан олдин пациентлар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари керак.
Буллез тери реакциялари, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролизни (ҳаёт учун потенциал хавфли) ривожланиш ҳоллари хақида хабар берилган. Тери ва/ёки шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар пайдо бўлганида ҳам, даволашни давом эттиришдан олдин дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Мокси-Милл буюрилганда тиришиш хуружларини юз бериш хавфини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун тиришиш хуружлари билан кечувчи ёки уни ривожланишига ёки тиришиш бўсағасини пасайишига мойиллиги бўлган МНТ касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек бундай касалликлар ва ҳолатларга шубха туғилганда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Кенг таъсир доирасига эга бўлган антибактериал препаратларни, жумладан моксифлоксацинни қўллаш, антибиотикларни қабул қилиш билан ассоциацияланган сохтамембраноз колитни ривожланиш хавфи билан боғлиқ. Мокси-Милл билан даволаш фонида оғир диарея юз берганида буни кўзда тутиш керак. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш ва дарҳол мувофиқ даволашни буюриш керак.
Мокси-Миллни Гравис миастенияси бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак, чунки препарат ушбу касалликнинг симптомларини зўрайтириши мумкин.
Фторхиниолонлар билан, шу жумладан моксифлоксацин билан даволаш фонида тенденит ривожланиши мумкин ва бир вақтда глюкокортикостероидларни қабул қилаётган, айниқса 60 ёшдан ошган пациентларда пайларни (ахоллов ва бошқа пайларни) узилиш хавфи ошади. Шунинг учун оғриқ, яллиғланиш пайдо бўлганида ёки пай узилганида моксифлоксацинни қабул қилишни тўхтатиш керак. Пайни узилиши хинолонлар (шу жумладан моксифлоксацин) билан даволаш вақтида ёки ундан кейин юз бериши мумкинлигини назарда тутиш керак.
Хинолонлар қабул қилинганида фотосезувчанлик реакциялари аниқланади, шунинг учун препаратни қабул қилиш даврида пацинтлар, тўғри қуёш нурларидан ва ультрабинафша (УБ) нурланишдан сақланишлари керак.
Тузнинг миқдори паст бўлган парҳезга амал қилувчи пациентлар (юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилигида, нефротик синдромда) инфузия учун эритмада натрий хлориди сақланишини ҳисобга олишлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликда Мокси-Миллнинг хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун уни қўллаш мумкин эмас.
Моксифлоксациннинг катта бўлмаган миқдори кўкрак сути билан чиқарилади. Лактация даврида аёлларда моксифлоксацинни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Шунинг учун эмизувчи аёлларда Мокси-Миллни қўллаш мумкин эмас.
Ҳаракатланувчи механизмлар ва машиналарни бошқариш қобилиятига таъсири
Моксифлоксацинни автомобилни/ҳаракатланувчи механизмларни биошқариш қобилиятига таъсири юзасидан хеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган. Шундай бўлсада, фторхинолонлар, шу жумладан моксифлоксацин, МНТ томонидан реакциялар туфайли автомобилни/ ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Пациентлар автомобилни/ ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришдан олдин препаратга бўлган ўзларининг реакцияларини билишлари лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилган холларда клиник манзарага таяниш ва юрак-қон томир тизими томонидан – QT интервалини узайиши мумкинлиги туфайли, ЭКГ-мониторинги билан симптоматик тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак. Орал ёки вена ичига юборилган 400 мг дозадаги моксифлоксацинга мувофиқ фаоллаштирилган кўмирни бир вақтда қўлланилиши препаратнинг тизимли биокираолишлигини мувофиқ 80% ёки 20% дан ортиққа пасайтириш имконини беради. Фаоллаштирилган кўмирни илк босқичларда ишлатилиши, перорал дозани ошириб юборилганда моксифлоксациннинг тизимли таъсирини хаддан ташқари ошиб кетишини олдини олиш учун фойдали бўлиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
250 мл инфузия учун эритма сақловчи ПВХ дан пластик контейнерлар.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-30°С ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.