📜 Инструкция по применению МОЛОКС-ИН
💊 Состав препарата МОЛОКС-ИН
✅ Применение препарата МОЛОКС-ИН
📅 Условия хранения МОЛОКС-ИН
⏳ Срок годности МОЛОКС-ИН

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МОЛОКСИН

MOLOX-IN

Препаратнинг савдо номи: МОЛОКС-ИН

Таъсир этувчи модда (ХПН): моксифлоксацин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблетка;

инфузия учун эритма.

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

моксифлоксацин гидрохлориди (Бр.Ф.)

моксифлоксацинга эквивалент                 400 мг

ёрдамчи моддалар: лактоза, Аэросил 200, Коллидон K-30 (повидон), магний стеарати, Авесил-Ph 102 (микрокристаллик целлюлоза), натрий кросскармелозаси, Eudargit E-100, полиэтиленгликол-6000, изопропил спирти.

Таърифи: узунчоқ, оч-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ҳар 250 мл инфузия учун эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

моксифлоксацин гидрохлориди (Бр.Ф.)

моксифлоксацинга эквивалент                 400 мг

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, хлорид кислотаси, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Таърифи: механик киритмалардан ҳоли бўлган, оч сариқ рангли, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи)

ATX коди: J01MA14.

Фармакологик хусусиятлари

МОЛОКС-ИН антибиотикларнинг фторхинолонлар синфига мансуб. Моксифлоксацин кенг таъсир доирасига эга бўлган бактерицид антибактериал антибиотикдир. Препаратнинг бактерицид таъсири топоизомераза II (ДНК-гиразалар) ва топоизомераза IV ни ингибирланиши билан ифодаланади. ДНК-гираза бактериал ДНК ни репликацияси, транскрипцияси ва тикланишида иштирок этадиган ҳаётий муҳим фермент ҳисобланади. Топоизомераза IV бактериянинг ҳужайралари бўлиниши вақтида хромосомал ДНК ни қисмларга бўлинишида муҳим роль ўйнайдиган энзимдир. Моксифлоксациннинг таъсир механизми сезгир бактерияларни нобуд қилишдан иборат. Моксифлоксацин асосан синтетик химиотерапевтик дори воситаси сифатида маълум, чунки унинг таъсир механизми ҳанузгача бирон бир табиий ёки ярим синтетик йўл билан олинадиган антибиотикда кузатилмаган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Перорал қабул қилинганида моксифлоксацин меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Моксифлоксациннинг мутлоқ биокираолишлиги 91% ни ташкил этади. Овқат билан бирга қабул қилиш моксифлоксацинни сўрилишига таъсир кўрсатмайди.

Тақсимланиши

Моксифлоксацин препаратнинг концентрациясидан қатъий назар, плазма оқсиллари билан 45% га боғланади. Моксифлоксациннинг тақсимланиш ҳажми 1,7-2,7 литр/кг ни ташкил этади. Моксифлоксацин бутун организм бўйлаб кенг тақсимланади, бунда унинг тўқималардаги концентрацияси плазмадаги концентрациясидан анча ортиқ бўлади. Моксифлоксациннинг юқори концентрациялари сўлак, ўпка тўқимаси, бронхлар шиллиқ қавати, бурун бўшлиқларида, алвеоляр макрофагларда, тери қавариғидаги суюқликда, тери ости клетчаткасида, скелет мушакларида, абдоминал тўқималар ва суюқликларда ҳосил бўлади.

Метаболизми

Моксифлоксацин организмда иккита метаболит – N-сульфат (M1) ва ацил-глюкуронид (M2) метаболитларини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Дозасининг тахминан 38% сульфат конъюгати (M1) га тўғри келади ва организмдан аҳлат билан чиқарилади. Перорал қабул қилинган дозасининг тахминан 14% глюкурон конъюгати (M2) га айланади, у фақат сийдик билан чиқарилади. M2 ни плазмадаги чўққи концентрацияси дастлабки дори воситасининг 40% ни ташкил этади, бунда M1 ни плазмадаги концентрацияси эса 10% ли моксифлоксацинга нисбатан анча пастдир. Сульфат (M1) ва глюкуронид (M2) конъюгатлари микробиологик жиҳатдан фаол эмасдир.

Чиқарилиши

Моксифлоксациннинг перорал дозасини тахминан 45% ўргарилмаган ҳолда (20% сийдик билан, 25% аҳлат билан) чиқарилади. Дастлабки бирикмалари ва 2-фаза метаболитларининг оғирлик мувозанати 96%±4% ташкил этади, бу унинг метаболизмида оксидланиш жараёнини йўқлигидан далолат беради. Умумий клиренси ва буйрак клиренси мувофиқ равишда соатига 12±2,0 л ва 2,6±0,5 л ни ташкил этади. Бу препаратни буйрак найчалари орқали қисман қайта сўрилишидан далолат беради.

Қўлланилиши

  • Моксифлоксацин респиратор инфекцияларни даволаш учун қўлланилади, айнан:
  • H. influenza, M. catarrhalis, S. pneumoniae чақирган ўткир синуситда;
  • H. influenza, H. parainfluenzae, K. pneumoniae, M. catarrhalis, S. aureus, S. pneumoniae чақирган сурункали бронхитни қайталанишида;
  • C. pneumoniae, H. influenza, M. catarrhalis, M. pneumoniae, S. pneumoniae чақирган касалхонадан ташқари пневмонияда (енгил ва ўртача оғирлик даражадаги);
  • қўзғатувчилари антибиотикларга нисбатан кўпчилик дори воситаларига чидамлилиги бўлган микроорганизмларнинг штаммлари ҳисобланган касалхонадан ташқари пневмонияда.
    • Моксифлоксацин тери ва тери ости ёғ тўқимасини метициллинга резистент микроорганизмлар Staphylococcus aureus, Escherichia coli, Klebsiella pneumonia ёки Enterobacter cloacae чақирган оғир инфекцияларини даволаш учун қўлланади.
    • Тери ва тери тузилмаларини метициллинга резистент микроорганизмлар Staphylococcus aureus ёки Staphylococcus pyogenes чақирган асоратланмаган инфекцияларида.
    • Моксифлоксацин Escherichia coli, Bacteroides fragilis, Streptococcus anginosus, Streptococcus constellatus, Enterococcus faecalis, Proteus mirabilis, Clostridium perfringens, Bacteroides thetaiotaomicron, Peptostreptococcus species чақирган абсцесс каби полимикроб инфекциялардан иборат бўлган асоратланган қорин ичи инфекцияларини даволаш учун ишлатилади.
    • Моксифлоксацин туберкулёзда иккинчи қатор дори воситалари сифатида қўлланади ва даволашнинг давомийлигини олти ойдан тўрт ойгача қисқартиради.
    • Мультирезистент S. pneumoniae PRSP сифатида маълум бўлган изолятлари (пенициллинга резистент S. pneumoniae) ва қуйида кўрсатилган икки ёки ундан ортиқ антибиотикларга: (минимал бостирувчи концентрацияси ≥ 2 мкг/мл) 2-авлод цефалоспоринлар (масалан, цефуроксим), макролидлар, тетрациклинлар ва триметоприм/сулфаметоксазолга резистент бўлган штаммалардан иборат.

Даволашдан олдин инфекцияларни чақирувчи микроорганизмларни ажратиб олиш ва идентификация қилиш ва уларнинг моксифлоксацинга сезувчанлиги аниқлаш мақсадида културасини аниқлаш учун тегишли синамаларни ўтказиш керак.

МОЛОКС-ИН инфузия учун эритмаси 18 ёшдан ошган пациентларни даволаш учун буюрилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

МОЛОКС-ИНнинг тавсия этилган дозаси таблетка учун ҳам, инфузия учун эритма дори шакли учун ҳам барча кўрсатмалар бўйича кунига бир марта 400 мг ни ташкил этади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлиги ёки клиник самарасига қараб белгиланади. Умуман олганда, антибиотиклар билан даволаш инфекция намоён бўлганидан сўнг 3-4 кун давомида бошланиши керак. Даволаш давомийлиги қуйида кўрсатилган инфекциянинг турига боғлиқ:

Инфекциялар Кундалик дозаси Даволаш давомийлиги

(таблеткалар)

Даволаш давомийлиги

(инфузия учун эритма)

Ўткир бактериал синусит 400 мг 7 кун 7 кун
Бактериал этиологияли сурункали бронхитни зўрайиши 400 мг 5 кун 5 кун
Касалхонадан ташқари пневмония 400 мг 10 кун 7-14 кун
Тери ва тери тузилмаларини асоратланмаган инфекциялари 400 мг 7 кун  
Тери ва тери тузилмаларини асоратланган инфекциялари 400 мг 7-21 кун  
Оғир даражадаги интраабдоминал инфекциялар 400 мг 5-14 кун  

Касалхонадан ташқари пневмония: босқичма-босқич даволаш учун тавсия этилган умумий даволаш давомийлиги (вена ичига юборилади, кейинчалик перорал даволашга ўтилади) 7-14 кунни ташкил этади.

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: вена ичига юбориб даволаш 7 кунни ташкил этади. Дастлаб даволаш вена ичига юбориш билан бошланади, кейинчалик клиник кўрсатмаларга қараб перорал даволашга ўтилади.

Моксифлоксацин овқатланишдан қатъий назар, перорал буюрилади. Таблеткаларни бутун ҳолда ютиш керак. Пациентлар моксифлоксацинни магний, алюминий, ёки кальций сақловчи антацидлар, шунингдек темир ва рух сақловчи поливитаминларни қабул қилишдан 4 соат олдин ва қабул қилгандан сўнг 8 соатдан ўтгач катта миқдордаги сув билан қабул қилишлари керак.

Инфузия учун эритма вена ичига 60 минут давомида юборилади. Моксифлоксациннинг эритмасини бевосита ўзини ёки мутаносиб инфузион эритма билан бирга юбориш мумкин.

Моксифлоксацин эритмасини қуйида келтирилган мутаносиб инфузион эритмалар: инъекция учун сув, 0,9% натрий хлорид эритмаси, натрий хлоридининг 1М эритмаси, 5%, 10%, 40%, глюкоза эритмаси, 20% ксилит эритмаси, Рингер эритмаси, Рингер-лактат эритмаси, 10% ли аминофусин, йоностерил D5 билан аралашмаси хона ҳароратида 24 соат давомида барқарор бўлиб қолади.

Агар моксифлоксацинни инфузия учун эритмаси бошқа препаратлар билан буюрилса, ҳар бир препарат алоҳида қўлланиши керак.

 

 

Аҳолининг махсус гуруҳи

Катталар.

Кекса ёшдаги пациентларга учун препаратнинг дозалаш тартибини ўргартириш талаб этилмайди. Тендовагинит ва пайларнинг узилишини ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли, кекса ёшдаги одамларга препаратни эхтиёткорлик билан буюриш керак.

Болалар.

Болалар ва ўсмирларга ўсиш даврида моксифлоксацинни қўллаш мумкин эмас.

Жигар этишмовчилиги.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга препаратнинг дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди. Моксифлоксацин ўртача ва оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун тавсия этилмайди.

Буйрак этишмовчилиги.

Буйрак фаолиятини бузилишлари (шу жумладан креатинин клиренси ≤ 30 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларга, шунингдек узлуксиз гемодиализ ва амбулатор давомли перитонеал диализда бўлган пациентларга препаратнинг дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди. Буйрак этишмовчилиги зўрайиб бораётган пациентларга моксифлоксацинни қўллаш мумкин эмас.

Этник фарқлар.

Ушбу гуруҳ учун препаратнинг дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди.

Жинсий фарқлар.

Пациентнинг жинсига қараб дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди.

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, QT оралиқни узайиши, вазодилятация.

Марказий нерв тизими томонидан: безовталик, парастезия, бош айланиши (2%), бош оғриғи, уйқусизлик, ҳавотирлик ҳисси, асабийлик, оғриқ, уйқучанлик, тремор, вертиго.

Дерматологик реакциялар: терини қуруқлиги, қичишиши, тошмаси (розеолёз, пурпурали, пустулёз).

Эндокрин ва метаболик тизимлар томонидан: қон зардобида хлоридларнинг миқдорини ошиши (2%), қон зардобида ионлашган калций миқдорини ошиши (2%), қон зардобида глюкоза миқдорини пасайиши (2%).

Меъда-ичак йўллари томонидан: абдоминал оғриқ, амилаза миқдорини ошиши, амилаза миқдорини камайиши (2%), анорексия, қабзият, оғизни қуриши, диспепсия, метеоризм, глоссит, лактатдегидроденазани ошиши, стоматит, таъм билишни бузилиши, қусиш.

Сийдик-таносил тизими томонидан: вагинал кандидоз, вагинит.

Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, лейкопения, протромбин вақтини узайиши, халқаро нормаллашиш коэффициентни ошиши, тромбоцитопения.

Зардоб даражасини ошиши (2%): гемоглобин, нейтрофиллар, лейкоцитларни ўртача даражада бўлиши.

Зардоб даражасини камайиши (2%): базофиллар, эозинофиллар, гемоглобин, қизил қон таначалари, нейтрофиллар.

Жигар томонидан: билирубин даражасини ошиши ёки пасайиши (2%), гамма-глутаминтрансферазани ошиши, жигар фаолиятини бузилиши.

Суякмушак тизими томонидан: артралгия, миалгия, ҳолсизлик.

Буйрак тизими томонидан: қон зардобида альбумин миқдорини ошиши (2%).

Респиратор тизим томонидан: фарингит , пневмония , ринит, синусит, кислороднинг парциал босимини пасайиши (2%).

Бошқалар: аллергик реакциялар, инфекциялар, кучли терлаш, оғиз шиллиқ пардаси кандидози.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • моксифлоксацинга, бошқа фторхинолонларга ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанликда;
  • анамнезида фторхинолонларни қабул қилиш оқибатида пайларни узилиши кузатилган пациентларда;
  • QT оралиғини ҳужжатлаштирилган узайишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацидлар, сукральфатлар, металларнинг катионлари, мультивитаминлар.

Фторхинолонларни таркибида алюминий ёки магний сақловчи антацидлар, сукральфат темир каби металларнинг катионлари ёки темир ва рух сақловчи мультивитаминлар билан перорал қабул қилиш фторхинолонларни сўрилишига аҳамиятли даражада таъсир этиши мумкин. Шу сабабли, моксифлоксацинни ушбу препаратларни қабул қилишдан 4 соат олдин ва қабул қилгандан сўнг 8 соат ўтгач буюриш керак.

Итраконазол, теофиллин, варфарин, дигоксин, атенолол, перорал контрацептивлар ёки глибуридни моксифлоксацин билан клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсири аниқланмаган. Итраконазол, теофиллин, дигоксин, пробенецид, морфин, ранитидин ёки кальций моксифлоксациннинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир қилмаган.

Варфарин.

Фторхинолонлар, шу жумладан моксифлоксацин, варфарин ва унинг ҳосилаларини антикоагулянт самарасини оширади.

Цитохром P450 энзим томонидан метаболизмга учрайдиган препаратлар.

In vitro шароитларда цитохром P450 изоэнзими (CYP) билан ўтказилган тадқиқотларда моксифлоксацин CYP3A4, CYP2D6, CYP2C9, CYP2C19, CYP1A2 ларни ингибирламаслиги аниқланган.

Моксифлоксацинни ушбу энзимлар томонидан метаболизмга учрайдиган препаратларнинг фармакокинетикасига таъсири гумонлидир.

НЯҚВ

Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни фторхинолонлар билан бирга буюриш марказий нерв тизими (МНТ) ни қўзғалиши ва конвульсияларни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Юракка таъсири: QT оралиқни узайиши.

Моксифлоксацин баъзи беморларнинг ЭКГ сида QT оралиқни узайтиради. Препаратни QT оралиқни узайган соҳаси маълум, гиперкалиемияси бўлган пациентларга ва A синфи антиаритмик воситалар (масалан, хинидин, прокаинамид) ни ёки III синф антиаритмик воситалар (масалан, амиодарон, солатол) ни қабул қилаётган пациентларга клиник маълумотлар етарсизлиги ва бундай пациентларда препаратларнинг потенциал хавфи борлиги сабабли, препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Марказий нерв тизимига таъсири ва психиатрик самаралари.

Фторхинолонлар, шу жумладан моксифлоксацинни қабул қилган пациентларда конвульсия, бош мия босимини ошиши, токсик психоз кузатилган, бу эса МНТ ни қўзғалишини чақириши мумкин, ўз навбатида пациентларда одатда кузатилмайдиган туш кўриш, қўзғалувчанлик, безовталик, ҳовлиқиш, депрессия, бош айланиши, эмоционал беқарорлик, галлюцинациялар, уйқусизлик, ҳушдан кетиш олди ҳолати, асабийлийлик, тунги даҳшатлар, параноя, тремор ва қўзғалиш ҳолатларини келтириб чиқаради. Ушбу реакциялар илк дозаси қабул қилинганидан сўнг ривожланиши мумкин.

Хондротоксик таъсири

Фторхинолонлар қаторининг бошқа вакиллари каби, моксифлоксацин ҳам ёш итларда бўғим касалликларини ва/ёки хондродисплазияни келтириб чиқаради. Бу маълумотларни одам организмига қанчалик аҳамияти номаълум.

Ўта юқори сезувчанлик

Фторхинолонлар, шу жумладан моксифлоксацин билан даволанган пациентларда жиддий ўта юқори сезувчанлик ва/ёки анафилактик реакциялар аниқланган. Тери тошмалари ёки ўта юқори сезувчанликни ҳар қандай бошқа белгилари пайдо бўлганида моксифлоксацин билан даволашни тўхтатиш керак.

Скелет-мушак тизимига таъсири.

Фторхинилонлар қабул қилаётган пациентларда елка, қўл ва товон пайларининг узилиши аниқланган, бу узоқ вақт давомида ҳаракатсизлик натижаси ҳисобланади ва узун жарроҳлик аралашувини талаб қилади. Агар пациент оғриқ, яллиғланиш ёки пайларни узилишини ҳис қилса, моксифлоксацинни дарҳол бекор қилиш керак.

Сохта мембраноз колит

Кенг таъсир доирасига эга бўлган антибактериал дори воситалари, шу жумладан моксифлоксацинни қўлланиши, антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган турли оғирлик даражаси ўртача даражадан ҳаёт учун хавфли даражагача бўлган сохта мембраноз колитни ривожланиш хавфи мавжуд.

Гериатрия.

65 ёш ва ундан ошган пациентларда моксифлоксациннинг хавфсизлиги бўйича ёш пациентларга нисбатан ҳеч қандай фарқлар йўқдир.

Болалар.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда моксифлоксациннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқ.

Канцерогенез, мутагенез, фертилликни пасайиши.

Моксифлоксацин мутаген бўлмаганлиги учун аёллар ва эркаклардаги фертилликка таъсир қилмайди.

Фототоксиклиги.

Хинолонларни қабул қилганда фотосезувчанлик реакциялари кузатилади. Моксифлоксацин қабул қилаётган пациентлар бевосита қуёш нурларидан ва ультрабинафша нурланишдан сақланишлари лозим.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладор аёллар моксифлоксацинни қабул қилишлари мумкин эмас, чунки ҳомила учун потенциал ҳавфи потенциал фойдасидан устундир.

Эмизиш

Моксифлоксацин кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Она учун моксифлоксацин билан даволанишни муҳимлиги ва ҳомила учун мумкин бўлган ҳавфни эътиборга олиб, ё эмизишни тўхтатиш, ёки моксифлоксацин билан даволанишни тўхтатиш кераклигини ҳал қилиш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида МНТ га таъсир қилиши туфайли автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни талаб этадиган ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Моксифлоксацинни бир марталик дозаси ҳайвонларга берилганидан сўнг препаратнинг токсик симптомлари МНТ га ва меъда-ичак йўлига таъсир қилишидан иборат бўлган.

Даволаш

Дозаси ўткир ошириб юборилганида зудлик билан меъдани ювиш керак. QТ оралиғини узайиши мумкинлиги туфайли ЭКГ мониторинг ўтказиш тавсия этилади. Организмни адекват гидрацияси ўтказилиши керак. 400 мг моксифлоксацинни перорал ёки вена ичига юбориш учун инфузия дори шакли билан бирга фаоллаштирилган кўмирни буюриш препаратнинг тизимли биокираолишлигини мувофиқ равишда 80% ёки 20% га пасайишига олиб келади. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида моксифлоксацинни ҳаддан ташқари кўп ажралиб чиқишини олдини олиш мақсадида пациентга фаоллаштирилган кўмир ишлатилиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

МОЛОКС-ИН плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 400 мг, 5 таблеткадан блистерда, 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

МОЛОКС-ИН инфузия учун эритма 400 мг/250 мл, тиниқ шиша флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Таблеткалар: қуруқ, салқин ва ёруқликдан ҳимояланган жойда, 30оС паст ҳароратда сақлансин.

Инфузия учун эритма: қуруқ, салқин ва ёруқликдан ҳимояланган жойда, 8о-30оС хароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

Таблеткалар: 2 йил.

Инфузия учун эритма: 3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.