📜 Инструкция по применению Флюколд форте+Vit C
💊 Состав препарата Флюколд форте+Vit C
✅ Применение препарата Флюколд форте+Vit C
📅 Условия хранения Флюколд форте+Vit C
⏳ Срок годности Флюколд форте+Vit C

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛЮКОЛД ФОРТЕ+VIT C

FLUCOLD FORTE+VIT C

 

Препаратнинг савдо номи: Флюколд форте+Vit C

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби: 

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Парацетамол 500 мг

Кофеин 25 мг

Фенилэфрин гидрохлориди 5 мг

Терпингидрат 20 мг

С витамини  

(аскорбин кислотаси)  30 мг

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) ва “шамоллаш” симптомларини бартараф қилиш учун восита.

АТХ коди: N02BE51

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препаратдир.

Парацетамол оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқ қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиш билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, гипоталамик терморегуляция марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида қон томирларни кенгайиши ва кучли терлаш ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, иссиқликни чиқарилиши кучаяди.

Кофеин чарчоқликни ва уйқучанликни камайтиришга, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширишга олиб келувчи марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон): симпатомиметик амин, қон томирларнинг α-адренорецепторларинг рағбатлантирувчи восита ҳисобланади, юракнинг β-адренорецепторларига кам таъсир қилади. Артериолаларни торайишини ва артериал босимни ошишини чақиради. Кўз қорачиғини кенгайишига олиб келади ва глаукомада кўз ички босимини пасайтириши мумкин. Препаратнинг мидриатик самараси атропин қўллангандагига нисбатан камроқ давом этади. Нафас олиш йўллари шиллиқ қаватидаги α-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, қон томирларни торайишини чақиради. Бу эса, яллиғланиш оқибатида пайдо бўлган нафас йўллари шиллиқ қаватини шишини вақтинчалик камайтиради. 

Терпингидрат балғам кўчирувчи хусусиятига эга.

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, фолат кислотанинг фаол шаклини ҳосил бўлишида иштирок этади, гемоглобин ва оксигемоглобинни, Р450 цитохромларнинг темирини ҳимоя қилади. Аскорбин кислотаси коллаген, серотонин, буйрак усти безлари гормонлари, карнитиннинг биосинтезида муҳим роль ўйнайди, темирни трансферин билан боғланган ҳолатидан ажралиб чиқишига ва уни ичакда сўрилишига ёрдам беради. Аскорбин кислотаси (С витамини) хужайрадан ташқари ва хужайра ички антиоксиданти ҳисобланади, эркин радикалларни фаол боғлайди.

Фармакокинетикаси

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгариб туради. Жигар фаолиятини бузилишида препаратни организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади.

Кофеин ичакда яхши сўрилади (жумладан йўғон ичакда). Т1/2 тахминан 5 соатни, айрим шахсларда – 10 соатгачани ташкил қилади. Асосий қисми митил гуруҳидан йўқотилади ва оксидланади. 10% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш самарасига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилэфрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйрак орқали чиқарилади.

Терпингидрат 

Аскорбин кислотасини плазма оқсиллари билан боғланиши – 25% ни ташкил қилади. Аскорбин кислотасининг плазмадаги концентрацияси нормада тахминан 10-20 мкг/мл ни ташкил қилади, организмдаги заҳиралари – тавсия қилинган дозалар ҳар куни қабул қилинганида тахминан 1,5 г ни, суткада 200 мг қабул қилинганида 2,5 г ни ташкил қилади. Лейкоцитларга, тромбоцитларга, сўнгра эса – барча тўқималарга осон киради; энг юқори концентрацияси без аъзоларда, лейкоцитларда, жигарда ва кўз гавҳарида бўлади; гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти безларининг пўстлоғида, кўз эпителийсида, уруғ безларининг оралиқ ҳужайраларида, тухумдонларда, жигарда, талоқда, меъда ости безида, ўпкада, буйракда, ичак деворида, юракда, мушакларда, қалқонсимон безида тўпланади; йўлдош орқали ўтади.

 

Қўлланилиши 

Препарат юқори ҳарорат, бош оғриғи, қалтираш, бўғим ва мушакларда оғриқ, бурун битиши ҳисси, бурун бўшлиқлари ва томоқда оғриқ каби шамоллаш касалликлари, ЎРВИ ва грипп симптомларини бартараф қилишни таъминлайди.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 2 таблеткадан кунига 4 мартагача буюрилади.

Болалар (6-12 ёш): 1 таблеткадан кунига 4 мартагача буюрилади.

Шифокор маслаҳататисиз 6 ёшгача бўлган болаларга препаратни берманг.

Препаратни шифокор маслаҳатисиз беш кундан ортиқ қўллаш тавсия қилинмайди. Агар симптомлар сақланиб қолса, шифокорга мурожаат қилинг.

Кўрсатилган дозани оширманг. Дозани ошириб юбориш ҳолларида, гарчи Сиз ўзингизни яхши ҳис қилаётган бўлсангиз ҳам, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. 

 

Ножўя таъсирлари

Тавсия қилинган дозаларда препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Парацетамол кам ҳолларда ножўя таъсир кўрсатади. Баъзида аллергик реакция бўлиши мумкин, масалан, терида тошма, эшакеми, ангионевротик шиш. Кам холларда – қон манзарасини бузилишлари кузатилади. Тавсия қилинган дозани ошириш билан узоқ муддат қўллашда гепатотоксик ва нефротоксик таъсири кузатилиши мумкин.

Парацетамол билан заҳарланганда специфик антидоти ацетилцистеин ҳисобланади.

Фенилэфрин кўнгил айниши, бош оғриғи, артериал босимнинг бироз ошиши ва кам ҳолларда юрак уришини чақириши мумкин, бу препаратни бекор қилгандан кейин ўтиб кетади.

Препаратни қабул қилиш вақтида чой ёки кофени ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш таъсирчанлик ва нерв зўриқишига олиб келиши мумкин.

Ҳар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда, препарат таркибига кирувчи ингредиентларга юқори сезувчанликда, глюкоза-6-фосфат дегидрогеназанинг ирсий йўқлигида, қон тизими касалликларида, жигар ёки буйрак фаолиятларини оғир бузилишларида, тиреотоксикозда, диабетда, артериал гипертензияда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни трициклик антидепрессантлар, бета-адреноблокаторлар, МАО ингибиторлари билан бирга ва улар бекор қилингандан сўнг 14 кун давомида қабул қилиш мумкин эмас. 

Барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовудин ва бошқа жигарнинг микросомал ферментлари индукторлари билан бир вақтда қабул қилишда  гепатотоксик таъсирини ривожланиши хавфи ошади.

Агар Сиз метоклопрамид, домперидон (кўнгил айниши ва қусишни даволаш учун қўлланиладиган), ёки колестирамин (қонда холестерин миқдорини пасайтириш учун ишлатиладиган) қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг, чунки метоклопрамид ва домперидон парацетамолнинг сўрилиш тезлигини оширади, колестирамин эса пасайтиради. 

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг

  • Агар Сиз бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз.
  • Агар Сиз метоклопрамид, домперидон (кўнгил айниши ва қусишни даволаш учун қўлланиладиган) ёки колестирамин (қонда холестерин миқдорини пасайтириш учун қўлланиладиган) қабул қилаётган бўлсангиз
  • Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз.

Жигарнинг токсик шикастланишини олдини олиш мақсадида парацетамол билан бир вақтда алкоголли ичимликларни истеъмол  қилиш, шунингдек алкоголни сурункали истеъмол қилишга мойил бўлган шахслар қабул қилишлари мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши белгилари – кўнгил айниши, қусиш, терлаш, тери қопламаларини рангпарлиги, юрак аритмиялари. Бир-икки кундан кейин жигар шикастланганлиги белгилари пайдо бўлиши мумкин. Оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги ва коматоз ҳолати ривожланиши мумкин. Заҳарланишга шубҳа туғилганда дарҳол шифокор ёрдамига мурожаат қилиш керак. Заҳарланган шахсда заҳарланишнинг биринчи 4 соат давомида меъдани ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли 

Парда қобиқ билан қопланган таблеткалар. 12 таблеткадан алюмин фольгали блистерларда. 

1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича. 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.