ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
“НИРМИН 10 ПЛЮС”
Препаратнинг савдо номи: НИРМИН 10 ПЛЮС
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
№ | Аминокислота | Ёрлиғидаги кўрсатма
г/100 мл |
Спецификация |
1. | L-Аспарагин кислотаси | 0,130 | Бр.Ф. |
2. | L-Треонин | 0,410 | АҚШ Ф. |
3. | L-Серин | 0,240 | АҚШ Ф. |
4. | L-Глутамин кислотаси | 0,460 | АҚШ Ф. |
5. | Глицин | 0,790 | Бр.Ф. |
6. | L-Алании | 1,370 | АҚШ Ф. |
7. | L-Валин | 0,480 | АҚШ Ф. |
8. | L-Метионин | 0,380 | АҚШ Ф. |
9. | L-Изолейцин | 0,510 | АҚШ Ф. |
10. | L-Лейцин | 0,890 | АҚШ Ф. |
11. | L-Тирозин | 0,030 | АҚШ Ф. |
12. | L-Фенилаланин | 0,510 | АҚШ Ф. |
13. | L-Гистидин | 0,520 | Бр.Ф. |
14. | L-Триптофан | 0,180 | АҚШ Ф. |
15. | L-Лизин гидрохлориди | 0,700 | АҚШ Ф. |
16. | L-Аргинин | 0,920 | АҚШ Ф. |
17. | L-Пролин | 0,890 | АҚШ Ф. |
18. | L-Цистеин HCL H2O | 0,073 | АҚШ.Ф. |
19. | L-Аспарагин H2O | 0,372 | Ички спец. |
20. | L-Олма кислотаси | 0,100 | АҚШ.Ф. |
21. | Ацетилтирозин | 0,123 | Бр.Ф. |
22. | L-Орнитин гидрохлориди | 0,320 | Ички спец. |
23. | Натрий ацетати 3Н2О | 0,395 | Бр.Ф. |
24. | Калий ацетати | 0,245 | АҚШ.Ф. |
25. | Магний ацетати 4Н2О | 0,056 | Бр.Ф. |
26. | Натрий дигидрофосфати 2Н2О | 0,140 | Бр.Ф. |
27. | Инъекция учун сув | Q.S. | Бр.Ф. |
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқланиш учун препарат.
Код АТХ: В05ВА01
Фармакологик хусусиятлари
“Нирмин 10 плюс” оқсилга паст, нормал ёки юқори эҳтиёжи бўлган турли патологияли беморларни, энтерал озиқланиш самарасиз ёки иложи бўлмаган ҳолларда парентерал озиқлантириш учун мўлжалланган. “Нирмин 10 плюс” да сақланувчи алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган L-аминокислоталар табиий физиологик бирикмалардир. Овқат билан тушадиган ва оқсилларнинг парчаланиши йўли билан олинадиган аминокислоталар каби, парентерал юбориладиган аминокислоталар ҳам қон плазмасининг эркин аминокислоталарининг умумий таркибига тушади, ундан хужайраларга оқсилларнинг синтези учун ва турли метаболик йўлларига кетади.
Барча аминокислоталар L-шаклларда бўлиб, бу уларнинг оқсил биосинтезида тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Барча саккизта алмашитириб бўлмайдиган, шунингдек шартли равишда алмаштириб бўладиган L-аргинин ва L-гистидин сақлайди. L-аргинин аммиакни мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оқсилларнинг катаболизмида ҳосил бўладиган аммонийнинг заҳарли ионларини боғлайди.
Натрий иони – хужайра ташқарисидаги суюқликнинг асосий катиони бўлиб, у хлориднинг аниони билан бирга гомеостазни тутиб туриш учун асосий элемент ҳисобланади.
Калий иони – хужайра ичидаги суюқликнинг асосий катиони бўлиб, уни умумий парентерал озиқлантиришда инфузион эритмага қўшилиши организмда азотнинг ижобий балансига эришишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилган аминокислоталар организмда оқсил синтези жараёнида ишлатилади. Бу жараёнда ишлатилмайдиган аминокислоталар мочевинани ҳосил бўлиши билан дезаминацияга учрайдилар, у сўнгра сийдик билан чиқарилади. Аминокислоталарнинг Т1/2 (соғлом одамларда) 5-15 минутни ташкил қилади. Аминокислоталарнинг қондаги концентрацияси тез оширилганида, улар биотрансформацияланишга улгурмай, организм томонидан ўзлаштирилмай, сийдик билан чиқиши мумкин.
“Нирмин 10 плюс” организмда флавинмононуклеотид ферментига биотрансформацияланади, сўнгра эса флавинадениндинулеотидга. “Нирмин 10 плюс” метаболитлари плазма оқсиллари билан 60% га боғланади. “Нирмин 10 плюс” сийдик билан, қисман метаболитлари шаклида чиқарилади.
Қўлланилиши
Парентерал озиқлантириш
- энтерал озиқланишнинг имкони йўқлигида;
- овқат ҳазм қилиш аъзоларининг оғир касалликларида (меъда-ичак йўлларининг обструкцияси, мальабсорбция синдроми, ичакнинг яллиғланиш касалликлари, панкреатит, ичак оқмалари);
- жароҳатларда;
- куйишларда;
- сепсисда;
- хавфли ўсмаларда;
- операциядан олдинги ва кейинги даврда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Пациентнинг ҳолатига қараб шахсий равишда белгиланади.
Дозалаш пациентнинг ёши, тана вазни ва ҳолатига қараб, аминокислотанинг талаб қилинишига мувофиқ буюрилиши керак.
Препарат в/и инфузия кўринишида (юбориш тезлиги минутига 3-4 мл) суткада тана вазнига қараб, бу суткада 1-2 г аминокислота/кг га мувофиқ келади.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши.
Маҳаллий реакциялар: препарат юборилган жойда терининг таъсирланиши, тромбофлебит.
Аминокислоталар қон таркибини ўзгартириши ва қонда аммиакнинг миқдорини ошириши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар, толиқиш ҳисси, эшакеми, артериал гипертензия, тахикардия, парестезиялар, нафасни бузилиши, терлаш ва тана ҳароратини ошиши пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- протеинлар синтезини бузилиши;
- буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари;
- жигар фаолиятининг яққол бузилишлари;
- юрак етишмовчилигининг оғир шакллари;
- фруктозани ўзлаштираолмаслик;
- метанол билан заҳарланиш;
- гиперкалиемия;
- ацидоз да қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат юборилганида аргининни тиопентал билан номутаносиблигини ҳисобга олиш керак. Эритмага амикацин, ампицллин, цефотаксим, цефтриаксон, хлорамфеникол, клиндамицин, доксициклин, эритромицин глюцептати ёки лактобионати кўринишида, гентамицин, нетилмицин, пенициллин, пиперацилин, тетрациклин, торбамицин, ванкомицинларни қўшиш мумкин. Бундай эритмалар хона ҳароратида 6-24 соатгача барқарор бўлиб қолади. Шунингдек эритмага аминофиллин, кальций глюконати, хлорпромазин, циметидин, низатидин, фамотидин, ранитидин, циклофосфамид, цитарабин, дигоксин, допамин, фторурацил, фолат кислотаси, фуросемид, гепарин, инсулин, пропранолол, норадреналин, лидокаин, морфин, метотрексат, метилдопа, метилпреднизолон, метоклопамид, фитоменадионни қўшиш мумкин. Бундай эритмаларнинг хона ҳароратидаги барқарорлиги – 24 соатгача.
Аргининни тиазид диуретиклари ва аминофиллин билан бир вақтда юбориш қонда инсулиннинг миқдорини оширади.
Аргинин спиронолактон билан бир вақтда қўлланганида оғир гиперкалиемия кузатилиши мумкин. Бирга қўлланганида изониазид, пенициллин, перорал контрацептивлар пиридоксиннинг метаболизмини пасайтиради. Бир вақтда қўлланганида “Нирмин 10 плюс” доксициклиннинг, тетрациклиннинг, окситетрациклиннинг, эритромициннинг ва линкомициннинг фаоллигини аҳамияти камайтирди.
Махсус кўрсатмалар
Сепсисда, ноаниқ генезли артериал гипертензияда, жигар касалликларида, шунингдек суюқлик юборишни чеклаш керак бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препаратни буюришда, препаратнинг таркибига кирувчи аргинин қон плазмасида фосфорнинг концентрациясини камайишини ва калийнинг концентрациясини ошишини, айниқса қандли диабети бўлган пациентларда чақириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай турдаги қандли диабети бўлган беморларга “Нирмин 10 плюс” ни фақат инсулинотерапия фонида буюриш мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши:
“Нирмин 10 плюс” препаратини ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар келтирилмаган.
Чиқарилиш шакли
100 мл, 200 мл ва 500 мл дан резина тиқинли, алюминий қопқоқча билан зич ёпилган шиша флаконларда.
Сақлаш муддати
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихонадан бериш тартиби
Рецепт бўйича