📜 Инструкция по применению Пренесса
💊 Состав препарата Пренесса
✅ Применение препарата Пренесса
📅 Условия хранения Пренесса
⏳ Срок годности Пренесса

Илова-варақа (қўллаш бўйича йўриқнома):

Пациентлар учун маълумот

Пренесса® 2 мг таблеткалар

Пренесса® 4 мг таблеткалар

Пренесса® 8 мг таблеткалар

Периндоприл эрбумини

 

Ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг
  • Бу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Ҳатто агар уларда касалликни шу белгилари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқли. 4-бўлимга қаранг.

Ушбу илова-варақа қандай маълумотларни сақлайди

  1. Пренесса® препарати нима ва у нима учун мўлжалланган
  2. Сиз Пренесса® препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билишингиз керак
  3. Пренесса® препаратини қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Пренесса® препаратини қандай сақлаш кекрак
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Пренесса® препарати нима ва у нима учун мўлжалланган

Пренесса® препарати ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари деб номланувчи дори препаратлари гуруҳига мансуб. Пренесса® препарати билан даволаш вақтида қон томирлари кенгаяди, бу (айниқса артериал босими юқори бўлган пациентларда) артериал босимни пасайиши ва юрак мушаклари ва бошқа аъзоларни қон ва кислород билан таъминланишини ошишига олиб келади. Шундай қилиб, дори препарати юрак етишмовчилигини даволаш ва бош мияда қон айланишини бузилиши бўлган пациентларда инсультни қайталанишини олдини олишда ҳам самарали.

Ушбу препарат қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

  • юқори артериал босимни (артериал гипертензия) даволаш учун,
  • юрак етишмовчилигини даволаш учун,
  • индапамид билан мажмуада анамнезида бош мияда қон айланишини бузилиши бўлган пациентларда инсультни олдини олиш учун,
  • юрак хуружини ўтказган ва/ёки юракка қон олиб келувчи қон томирларни кенгайтириш учун юракка қон оқиб келишини яхшилаш юзасидан операция ўтказган пациентларда стабил юрак ишемик касаллиги (юракка қон оқиб келиши камайган ёки блокланган ҳолат) бўлган пациентларда юрак хуружи каби юрак томонидан бузилишлар ҳавфини камайтириш учун.

  1. Сиз Пренесса® препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билишингиз керак

Агар Сизда сурункали касалликлар, моддалар алмашинувини бузилиши бўлса ёки агар Сизда препаратга юқори сезувчанлик бўлса ёки Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз шифокорга хабар беринг.

 

Пренесса® препаратини қабул қилманг:

  • агар Сизда периндоприл ёки бу препаратнинг бошқа компонентларига (6-бўлимда санаб ўтилган) ёки бошқа ААФ ингибиторларига аллергия бўлса;
  • агар Сизда ААФ билан аввалги даволаганда лаблар ва юз, бўйинни тўсатдан шиши билан кечувчи, эҳтимол, шунингдек қўл ва тўпиқни шиши ёки бўғилиш (ангионевротик шиш) билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлган бўлса;
  • агар Сизда наслий ангионевротик шиш ёки номаълум бошқа сабабли ангионевротик шиш бўлса;
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши” бўлимига қаранг);
  • агар Сизда диабет ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлса ёки Сиз алискирен сақловчи артериал босимни пасайтирувчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар юқорида кўрсатилган ҳолатлардан биронтаси Сизда кузатилса шифокор билан маслаҳатлашинг.

Пренесса® таблеткаларини болалар ва ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Агар Сизда қуйидаги касалликлардан биронтаси бўлса, даволашни бошлашдан олдин шифокорга хабар беринг:

  • аорта стенози (юракдан чиқаётган асосий қон томирни торайиши) ёки гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушаги касаллиги) ёки буйрак артерияси стенози (буйракка кислородни етказилишини таъминловчи артерияни торайиши),
  • юрак билан боғлиқ муаммолар,
  • жигар билан боғлиқ муаммолар,
  • буйрак билан боғлиқ муаммолар ёки Сиз диализ олаётган бўлсангиз,
  • тизимли қизил югурик ёки склеродермия каби коллаген касалликлари,
  • қандли диабет,
  • гипотония,
  • агар Сиз туз миқдори чекланган парҳезга риоя қилаётган бўлсангиз ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчиларни ишлатаётган бўлсангиз,
  • агар Сизда яқинда диарея ёки қусиш кузатилган бўлса ёки Сизда сувсизланиш кузатилса,
  • агар Сиз юқори артериал босимни даволаш учун қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз:
    • ангиотензин II рецепторлари блокаторлари (АРБ) (шунингдек статинлар деб номланувчи дори препаратлари – масалан, валсартан, телмисартан, ирбесартан), хусусан агар Сизда диабет фонида буйрак фаолиятини бузилиши бўлса.
    • алискирен.

Шифокорингиз буйрак фаолияти, артериал босим ва қонда электролитлар (масалан, калий) даражасини маълум интервал билан текшириши мумкин.

Шунингдек “Пренесса® препаратини қўлламанг” бўлимидаги маълумотга қаранг.

Агар Сиз ҳомиладорман деб таҳмин қилсангиз (ёки ҳомиладор бўлиб қолишингиз) шифокорга хабар беринг. Ҳомиладорликда Пренесса® препаратини қўллаш мумкин эмас. (“Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг).

Ушбу дори препаратини қўллаш вақтида қуруқ йўтал ривожланиши мумкин, Агар у пайдо бўлса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Агар даволаниш вақтида аллергик реакциялар ёки ангионевротик шиш пайдо бўлса, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз гемодиализ ёки қонни тозалашнинг бошқа усуллари (паст зичликдаги липопротеинлар аферези) ёрдамида даволанаётган бўлсангиз ёки ари ёки асалари заҳарига ўта юқори сезувчанлик (сезувчанликни пасайтириш) бўйича даволанаётган бўлсангиз, Сиз ушбу дори препаратини қабул қилаётганлигингиз ҳақида шифокорга хабар беринг, чунки ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг юқори хавфи мавжуд.

Ушбу дори препарати билан даволаш вақтида қонда калий даражаси ошиши (гиперкалиемия) мумкин, айниқса буйрак ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда.

Агар Сизга жаррохлик аралашуви режалаштирилган бўлса, Сиз ушбу дори препаратини қабул қилаётганлигингиз ҳақида шифокорга хабар беринг, чунки умумий анестезия вақтида гипотензиянинг юқори хавфи мавжуд.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Бу асосан қуйидагиларга тааллуқли:

  • юқори артериал босимни даволаш ва қон томирларни кенгайтириш учун дори препаратлари,
  • сийдик ҳайдовчи воситалар, калий препаратлари ва калий сақловчи туз ўрнини босувчи воситалар,
  • қандли диабетни даволаш учун дори препаратлари,
  • бўғимлардаги оғриқни даволаш учун дори препаратлари (ностероид яллиғланишга қарши дори препаратлари (масалан ибурофен), шу жумладан ацетилсалицил кислотаси),
  • депрессия, хавотирлик, шизофрения ва бошқалар каби руҳий бузилишларни даволашда қўлланадиган дори препаратлари (масалан, трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар, литий) ва анестетиклар,
  • аутоиммун бузилишларни даволашда ёки аъзоларни кўчириб ўтказилган қўлланадиган иммунодепрессантлар (организмнинг ҳимоя механизмларни пасайтирувчи дори препаратлари) (масалан, циклоспорин),
  • аллопуринол (подаграни даволаш учун),
  • қон томирларни кенгайтирувчи дори препаратлари (вазодилататорлар, шу жумладан нитратлар),
  • гепаринлар (қонни суюлтириш учун қўлланадиган дори препаратлари),
  • прокаинамид (юракни номунтазам ритмини даволаш учун),
  • йўтал ва шамоллашга қарши айрим дори воситаларига кирувчи воситалар (симпатомиметиклар) ёки паст артериал босим, шок, юрак етишмовчилиги, астма ёки аллергияни даволаш учун қўлланадиган норадреналин ёки адреналин,
  • артритни даволаш учун қўлланадиган олтин препаратлари (натрий ауротиомалати).

Шифокор билан маслаҳатлашмасдан рецептсиз бериладиган дори препаратларини қабул қилманг. Бу асосан шамоллашни даволаш учун препаратлар, оғриқ қолдирувчи препаратлар, туз ўрнини босувчилар ёки калий сақловчи дори препаратларига тааллуқли.

Шифокор бошланғич дозани ўзгартириши ва/ёки эҳтиёткорликнинг бошқа чораларини кўриши мумкин.

  • ангиотензин II рецепторлари блокаторлари (АРБ) ёки алискирен қўлланилганда (шунингдек “Пренесса® препаратини қўлламанг” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимларидаги маълумотларга қаранг).

Пренесса® препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Ушбу препаратни етарли миқдордаги суюқлик билан эрталаб овқатдан олдин қабул қилинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, шифокорга хабар бериш керак. Шифокор Сизга ҳомиладорликгача  ёки Сиз ҳомиладорлик ҳақида билишингизгача Пренесса® препарати қабул қилишни тўхтатиш ва Пренесса® препаратини ўрнига бошқа препаратни қабул қилишни тавсия этиши мумкин. Ҳомиладорликда Пренесса® препаратини қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш даври

Агар Сиз эмизсангиз ёки эмизишни режалаштирган бўлсангиз, шифокорга хабар беринг. Эмизикли оналарга Пренесса® препарати тавсия этилмайди ва агар Сиз эмизишни хохласангиз, айниқса агар болангиз янги туғилган чақалоқ бўлса ёки чала туғилган чақалоқ бўлса, шифокор бошқа даволашни танлаши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларни бошқариш

Айрим ҳолларда пациентнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини пасайтирувчи гипотензия ёки бош айланиши ривожланиши мумкин.

Пренесса® препарати лактоза сақлайди

Агар шифокорингиз Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлиги ҳақида айтган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. Пренесса® препарати қандай қабул қилинади

Препаратни ҳар доим шифокор ёки фармацевт кўрсатмаси бўйича қўлланг. Агар Сизда шубҳа пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Гипертензияни даволаш учун одатдаги доза суткада бир марта 4 мг ни ташкил қилади. Ушбу дозани суткада бир марта 8 мг периндоприлгача ошириш мумкин.

Агар Сиз 65 ёш ёки ундан катта бўлсангиз, одатдаги бошланғич доза суткада бир марта 2 мг ни ташкил қилади. Бир ойдан кейин уни суткада 4 мг гача ошириш мумкин, сўнгра зарурати бўлганида суткада бир марта 8 мг гача ошириш мумкин.

Юрак етишмовчилигини даволаш учун одатдаги доза суткада бир марта 2 мг ни ташкил қилади. Ушбу дозани суткада бир марта 8 мг периндоприлгача ошириш мумкин, сўнгра зарурати бўлганида суткада бир марта 8 мг гача ошириш мумкин.

Инсультни қайталанишини олдини олиш учун бошланғич доза биринчи икки ҳафта давомида 2 мг периндоприл (2 мг ли бир таблетка ёки 4 мг ли ярим таблетка) ни ташкил этади. Кейинги икки ҳафта давомида дори препаратини индапамид билан мажмуавий қўллашдан олдин дозани 4 мг (4 мг бир таблетка) гача ошириш керак.

Юрак томонидан бузилишлар хавфини камайтириш учун бошланғич доза суткада бир марта 4 мг ни ташкил қилади. Икки ҳафтадан кейин уни суткада 8 мг гача ошириш мумкин, бу ушбу кўрсатма бўйича қўллаш учун тавсия этилган максимал доза ҳисобланади.

Агар Сиз 65 ёш ёки ундан катта бўлсангиз, одатдаги бошланғич доза суткада бир марта 2 мг ни ташкил қилади. Бир ҳафтадан кейин суткада бир марта 4 мг гача ошириш мумкин, яна бир ҳафтадан кейин – суткада бир марта 8 мг гача ошириш мумкин.

Таблеткани етарли миқдордаги суюқлик билан эрталаб овқатдан кейин қабул қилинг.

Даволаш жараёнида даволашнинг самарадорлиги ва Сизнинг эҳтиёжингизга қараб шифокор дозага тузатиш киритади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар, вазоренал гипертензияси бўлган пациентлар, гемодиализ олаётган пациентлар, аввал диуретикларни қабул қилган пациентлар ва кекса ёшдаги пациентлар учун доза шифокор томонидан танланади.

Даволаш давомийлиги шифокор томонидан шахсий равишда танланиши керак.

Агар Сиз Пренесса® препаратининг самараси ҳаддан ташқари кучли ёки ҳаддан ташқари кучсизлигини ҳис қилсангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз Пренесса® препаратини керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз дори препаратининг керагидан ортиқ дозасини қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Дозани ошириб юборилганда энг кўп учрайдиган самараси бўлиб артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши (гипотензия) ҳисобланади. Агар артериал босим аҳамиятли даражада пасайса, бошни пастга туширилган ва оёқларни юқорига кўтарилган ҳолатда ётиш ёрдам бериши мумкин.

 

Пренесса® препаратининг дозасини ўтказиб юбориш

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилиш мумкин эмас.

Дори препаратини суткада бир марта, ҳар куни, куннинг бир вақтда қабул қилинг.

 

Агар Сиз Пренесса® препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз

Артериал босимни ошишини даволаш тўхтатилганда вақт ўтиши билан яна ошиши мумкин ва бу артериал босимни ошиши чақирган асоратлар, айниқса юракда, бош мияда ва буйракларда асоратларни хавфини ошириши мумкин. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентнинг ҳолати госпитализация талаб қилинадиган ҳолатгача ёмонлашиши мумкин.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча дори воситалари каби ушбу препарат ҳам, гарчи ҳаммада ҳам учрамаса ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин.

Агар Сизда қуйидагилар кузатилса, шифокорга хабар беринг:

  • бош оғриғи, толиқиш, бош айланиши (вертиго), кайфиятни ва/ёки уйқуни ўзгариши, оғизни қуриши, иштаҳани бузилиши,
  • бош айланиши, қулоқларда шанғиллаш, кўришни бузилиши, терида санчиш ҳисси, тиришишлар,
  • меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, таъмни бузилиши, қуруқ йўтал,
  • артериал босимни пасайиши, юрак уришини тезлашиши,
  • тошма, қичишиш.

Агар юқорида кўрсатилган самаралар узоқ вақт давомида сақланса, шифокорга мурожаат этинг.

Агар Сиз нафас олиш ёки ютишни қийинлашишини чақирувчи юз, лаб, тил ва/ёки томоқни шишини сезсангиз, Пренесса® препаратини қўллашни тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.

Тез-тез (10 тадан 1 та одамда пайдо бўлиши мумкин)

  • бош оғриғи, бош айланиши, вертиго, санчиш ҳисси (парестезия),
  • кўришни бузилиши,
  • қулоқда шанғиллаш (тиннитус),
  • қон босимни пасайиши туфайли бош айланиши,
  • йўтал, нафас олишни қийинлашиши (ҳансираш),
  • кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, таъмни билишни ўзгариши, овқат ҳазм бўлишни бузилиши (диспепсия), диарея, қабзият,
  • тошма, қичишиш,
  • мушак спазмлари,
  • ҳолсизлик (астения).

Тез-тез эмас (100 тадан 1 тадан камроқ одамда пайдо бўлиши мумкин)

  • кайфият ва уйқуни бузилиши,
  • кўкрак қафасида қисилиш ҳисси, хириллашлар ва ҳансираш (бронхоспазм),
  • оғизни қуриши,
  • хириллашлар, юз, тил ёки томоқни шиши, кучли қичишиш ёки оғир тери тошмаси каби симптомлар (ангионевротик шиш),
  • буйрак билан боғлиқ муаммолар,
  • эркакларда жинсий фаолиятини бузилиши (импотенция),
  • терлаш.

Кам ҳолларда (1000 тадан 1 та одамда пайдо бўлиши мумкин)

  • меъда ости безини яллиғланиши (панкреатит),
  • қонда жигар ферментлари фаоллигини ошиши ва билирубин даражасини ошиши.

Жуда кам ҳолларда (10000 тадан 1 та одамда пайдо бўлиши мумкин)

  • қон томонидан бузилишлар,
  • онгни чалкашиши,
  • юрак ритмини бузилиши (аритмия), кўкракда оғриқ (стенокардия),
  • юрак хуружи ёки инсульт (артериал босимни пасайиши оқибатида),
  • бурунни битиши ёки тумов (ринит), пневмониянинг кам учрайдиган тури (эозинофил пневмония),
  • жигарни яллиғланиши (гепатит),
  • терини қизаришининг турли шакллари (кўп шаклли эритема),
  • ўткир буйрак етишмовчилиги.

Номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди)

  • диабети бўлган пациентларда қонда глюкозанинг даражасини пасайиши (гипогликемия),
  • қон томирларни яллиғланиши (васкулит),
  • қонда мочевина даражасини ошиши, қон плазмасида креатинин даражасини ошиши, қонда калий даражасини ошиши.

Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Пренесса® препаратини қандай сақлаш керак

Ушбу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Намликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат ишлатилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дори препаратларини канализация ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бошқа қўлламайдиган дори препаратларини қандай утилизация қилишингиз ҳақида фармацевтдан сўранг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Пренесса® препаратининг таркиби

  • Таъсир этувчи модда: периндоприл эрбумини. Ҳар бир таблетка 2 мг периндоприл эрбумини ёки 4 мг периндоприл эрбумини ёки 8 мг периндоприл эрбумини сақлайди.
  • Ёрдамчи моддалар: кальций хлориди гексагидрати, лактоза моногидрати, кросповидон, микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

 

Пренесса® препарати қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

2 мг ли таблеткалар: думалоқ шаклли, икки томонлама бироз қавариқ, оқдан деярли оқ ранглигача, қирралари кесилган таблеткалар.

4 мг ли таблеткалар: овал шаклли, икки томонлама бироз қавариқ, оқдан деярли оқ ранглигача, қирралари кесилган, бир томонида ўйиқчаси бўлган таблеткалар.

8 мг ли таблеткалар: думалоқ  шаклли, икки томонлама бироз қавариқ, оқдан деярли оқ ранглигача, қирралари кесилган, бир томонида ўйиқчаси бўлган таблеткалар.

10 таблеткадан блистерда. 3, 6 ёки 9 блистерлар илова-варақа (қўллаш бўйича йўриқнома) билан картон қутига жойланади.

30 таблеткадан блистерда. 1, 2 ёки 3 блистерлар илова-варақа (қўллаш бўйича йўриқнома) билан картон қутига жойланади.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.