📜 Инструкция по применению Алмагель Т 500
💊 Состав препарата Алмагель Т 500
✅ Применение препарата Алмагель Т 500
📅 Условия хранения Алмагель Т 500
⏳ Срок годности Алмагель Т 500

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛМАГЕЛЬ Т 500

ALMAGEL T 500

 

Препаратнинг савдо номи: Алмагель Т 500

Таъсир қилувчи модда (ХПН): магалдрат

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: магалдрат 500 мг.

Ёрдамчи моддалар: маннитол, сорбитол, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: думалоқ, оқ ёки деярли оқ рангли, бир томони рискали, 13 мм диаметрли, ясси таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Кислоталикни бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларни даволаш учун препаратлар. Антацидлар. Алюминий, кальций ва магний бирикмаларининг мажмуавий препаратлари. Магалдрат.

АТХ коди: A02AD02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Бу препаратдаги дори субстанцияси – алюминий ва магний гидроксидини сақловчи антацид – магалдрат ҳисобланади. У меъдадаги юқори кислотали муҳитни нейтраллайди ва пепсин ферментининг фаоллигини бостиради. Шундай қилиб, у меъда ширасининг юқори кислоталиги билан кечувчи симптомларни енгиллаштиради, меъда шираси билан ажралиб чиқувчи хлорид кислотасини нейтраллайди, меъда шираси қизилўнгач томонга кўтарилганида кузатиладиган оғриқ, ачишиш ва дискомфорт ҳиссини енгиллашишига ёрдам беради. Меъданинг шиллиқ қаватида химоя қатламини хосил қилади.

Қўлланилиши

Алмагель Т қуйидагилар оқибатида:

  • гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (меъда ширасини қизилўнгачга қайтиши натижасида кузатиладиган) оғриқ, ачишиш ва таъсирланишда);
  • меъданинг шиллиқ қавати яллиғланганида (гастритда), хиатал чуррада (қизилўнгачнинг диафрагмал чурраси);
  • кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, кекириш, қизилўнгач ва меъда соҳасида келиб чиқиши турлича бўлган ачишиш ҳиссида;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг шиллиқ қавати дори воситалари таъсирида шикастланганида;
  • таъсирловчи овқат ва ичимликларни истеъмол қилиш натижасида шиллиқ қавати таъсирланганида.

Меъда ширасининг юқори кислоталиги билан кечувчи кўринишлар ва оғриқни даволаш учун қўлланади.

Тўғри қўллаш бўйича маълумот

Қўллаш усули ва дозалари

Алмагель Т препаратини хамиша ушбу қўллаш бўйича йўриқномада келтирилган ёки шифокорингиз ёки фармацевтнинг кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилинг. Агар Сиз бирон бир нарсага ишончингиз комил бўлмаса, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар

Алмагель Т 1-2 таблеткадан зарурат бўлганида кўпи билан кунига 6 марта қўлланади. Оч қоринга қабул қилинганида симптомлари 30-60 минут давомида ўтиб кетади. Овқат билан қабул қилинганида тахминан 2-3 соат давом этади.

12 ёшгача бўлган болалар

12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки уни қўллаш юзасидан маълумотлар етарли эмас.

Даволаш давомийлиги 10-15 кунни ташкил этади, агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокор билан маслахатлашиши керак. Меъда ва ичак йўлларининг фаол яра касаллигида дори препаратини камида 1 ой қабул қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Ҳар қандай дори препарати каби, Алмагель Т ҳам ҳаммада намоён бўлмасада ножўя реакцияларни чақириши мумкин.

Бу дори воситаси қабул қилинганида Сизда қуйидаги келтирилган ножўя реакциялрдан баъзилари намоён бўлиши мумкин. Агар булар кузатилса, шифокорингизга мурожаат қилинг.

Максимал дозаларда қўлланганда кам ҳолларда ич кетишини чақириши мумкин. Чанқоқлик, аҳлат рангини ўзгариши, қабзият, қоринни дам бўлиши, меъда ва ичакда газ хосил бўлишини кучайиши бўлиши мумкин.

Агар нохуш реакциялардан биронтаси жиддийлашса ёки Сизда ушбу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя реакциялар кузатилса, бу хақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин зарур бўлган маълумот

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Алмагель Т ни қуйидагиларда қабул қилманг

  • агар Сизда магалдрат ёки Алмагель Т препаратининг бирон бир бошқа компонентига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса;
  • агар Сизда оғир буйрак етишмовчилиги бўлса;
  • агар Сизда ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги кечаётган бўлса.

Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди, чунки ушбу ёшдаги пациентларда препаратни қўллаш хавфсизлиги бўйича етарлича тажриба йўқ.

Агар Сиз юқорида келтирилган маълумотларга ишонч хосил қилмаган бўлсангиз, ўз шифокорингиздан сўранг.

 

Махсус огоҳлантиришлар

Алмагель Т препаратини қўллаш вақтида қуйидагиларга алоҳида эътибор беринг:

  • буйрак фаолияти бузилганида дори препаратини даволовчи шифокор билан маслахатлашгандан сўнг қўллаш керак;
  • агар препарат 5-7 кун давомида қабул қилинганидан кейин касаллик симптомлари ўтиб кетмаса, шифокор билан маслахатлашиш керак.

Агар шикоятлар тунда пайдо бўлса, препаратни кечқурун уйқудан олдин қабул қилган ўринлидир.

Антацидлар бир вақтда қабул қилинадиган бошқа дори воситаларни сўрилишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун Алмагель Т ва бошқа дори воситаларни қабул қилиш орасида камида 1 соатлик интервалга риоя қилиш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қандайдир бошқа препаратларни, қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, хатто агар улар рецептсиз берилса ҳам, илтимос даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Алмагель Т препаратини тетрациклин антибиотиклар, натрий фториди, бензодиазепинлар (нерв тизимини даволаш учун қўлланадиган воситалар), индометацин (ревматик касалликларни даволаш учун қўлланадиган восита), стероидлар, темир препаратлари вальпроат кислотаси ва фенитоин (тутқаноқни даволаш учун қўлланадиган препаратлар), хинидин (юрак ритмини бузилишини даволаш учун қўлланадиган восита) билан бир вақтда қўлланиши комплекс бирикмаларни ҳосил бўлиши натижасида уларнинг сўрилишини камайтириш мумкин.

Алмагель Т бир вақтда қабул қилинганида, дикумарол препаратларнинг (қон ивишини камайтирувчи воситалар) антикоагулянт таъсирини кучайтиришини эътиборга олиш керак.

Алмагель юрак гликозидлари, масалан, дигоксин (юрак етишмовчилигини даволаш учун қўлланадиган восита) ва атропин (турли юрак бузилишларини даволаш учун қўлланадиган восита) билан бир вақтда қўлланганида, меъда-ичак йўлларида уларни сўрилишини камайтиради. Шунинг учун уларни Алмагель Т препаратини қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш керак.

Алмагель Т ва овқат, ичимликлар ва алкоголни бирга қабул қилиш

Препарат билан даволаш вақтида алкогол ва кофеин истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки препаратнинг таъсири камайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

БАЪЗИ ПАЦИЕНТЛАР ГУРУҲИ УЧУН ОГОҲЛАНТИРИШЛАР

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Хар қандай препаратни қабул қилишдан олдин, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

Препарат ҳомиладорликнинг эрта муддатларида (биринчи уч ойлик) қўлланилмайди, чунки ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш хавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорликнинг 2 ва 3 уч ойликларида ва эмизиш даврида уни шифокор билан маслахатлашгандан сўнг ва фойда/хавф нисбатини бахолагандан сўнг қўллаш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмайди.

Ёрдамчи моддалари хақида маълумот

Дори препарати бир таблеткада 17 мг сорбитол сақлайди. У фруктозани туғма ўзлаштираолмаслиги бўлган шахсларга тўғри келмайди ва меъдани таъсирланиши ва ич кетишни чақириши мумкин.

Агар шифокорингиз Сизда бирор бир қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, бу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслахатлашинг.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ, агар Сиз хаддан ташқари кўп таблетка қабул қилган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг. Тиббий ходимлар Сиз қандай дори воситасини аниқ билиш учун қолган таблеткаларни ёки ушбу илова-варақани ўзингиз билан келтиринг.

 

Агар Сиз Алмагель Т препаратини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган таблеткани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозада қабул қилманг.

Ўтказиб юборилган дозани билган захоти нормал дозасини қабул қилинг ва сўнгра кейинги куни одатдаги дозасини қабул қилинг.

Чиқарилиш шакли

12 таблеткадан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 (икки) йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.