📜 Инструкция по применению РОХТО
💊 Состав препарата РОХТО
✅ Применение препарата РОХТО
📅 Условия хранения РОХТО
⏳ Срок годности РОХТО

ИЛОВА-ВАРАҚА

РОХТО®

ROHTO®

 

Ишлатишдан олдин ушбу илова-варақани ўқиб чиқинг ва зарурати бўлса сақлаб қўйинг.

 

Препаратнинг савдо номи: ROHTO®

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

фаол моддалар:

Пантенол (0,100%),

В6 Витамин (0,050%),

Калий L-аспаратати (1,000%),

Дикалий глицирризинати (0,100%),

Хлорфенираминамалеат (0,010%),

Натрий хондроитин сулфати (0,100%),

Тетрагидрозолин гидрохлориди (0,010%).

ёрдамчи моддалар: ε-аминокапрон кислотаси, l-Ментол, d-Камфора, Эвкалипт мойи, Хушбўйлаштирувчи ялпиз No.71212, d-Борнеол, Гераниол, Концентрацияланган эритма, бензалконий хлориди 50, Хлоробутанол, Ди-натрий эдетати гидрати, Натрий хлориди, Полисорбат 80, Этанол, Тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: асосан офтальмологияда қўлланадиган восита.

АТХ коди: S01GA52

Препаратнинг фармакологик хусусиятлари

Яллиғланишга қарши, шишга қарши, антигистамин ва витамин воситаси.

ROHTO® кўз учун томчилари қуйидаги симптомларда самарали:

кўз қизариши/ таъсирланиши / қичишиши / қуриши / толиқиши. Ушбу симптомлар аллергия, чанг, жисмоний толиқишдан, компьютер, смартфондан фойдаланиш, ўқишдан, телевизор кўриш, ҳавонинг қуруқлигидан, шунингдек шамол, қуёш ва бошқа омиллар сабабли келиб чиқиши мумкин.

 

Қўлланилиши

Конъюнктивал гиперемия, кўздаги қичишиш, кўришни зўриқиши (кўзларни толиқиши), кўзларни намланиши, сузишдан кейинги касалликларни бартараф қилиш ёки кўзга чанг ёки тер тушиши.

Ультрабинафша ва бошқа нурланиш (масалан оппоқ қордан кўзларни қамашиши) натижасида офтальмия, кўришни ноаниқлиги(кўздан хар ҳил ажралмалар ва бошқалар туфайли), блефарит (қовоқларини яллиғланиши), қаттиқ линзалардан фойдаланиш оқибатидаги дискомфортда қўлланади.

МУЛЬТИ-АКТИВ ФОРМУЛА 7 ФАОЛ ИНГРЕДИЕНТЛАРНИ МУВОЗАНАТЛАНГАН МАЖМУАСИГА СОСЛАНГАН

Фаолингредиентлари Таъсири  
Пантенол / В6 Витамин Кўз хужайралари метаболизмини оширади Кўзларни озиқлантиради, кўздаги зўриқишини олдини олади ва енгиллаштиради.
Калий L-аспартат Кўз ҳужайраларини нафас олишини яхшилайди ва фаоллаштиради
Тетрагидрозолин гидрохлориди Коньюнктивал гиперемияни бартараф қилади Аниқ ва равшан кўришга ёрдам беради.
Хлорфенираминмалеат Антигистамин самараси Кўз қичишини тинчлантиради.
Дикалий глицирризинати Кучли яллиғланишга қарши самара Кўз касалликларини самарали бартараф қилади.
Натрий хондроитин сульфати Кўзларни намлантиради

ҚЎЛЛАНМА

  1. Қўлингизни ювинг.
  2. Бошингизни тепага кўтариб, кўз қовоғини тушуринг.
  3. Кўзингизга томчиларни томизинг.

*контейнер учини киприкларингиз ва кўз қовоғига теккизманг.

  1. Кўзингизни тахминан бир минутга юминг.

Енгил ҳаракатлар билан кўзингизнинг ички бурчакларини босинг. * кунига 5-6 марта 2-3 томчидан томизинг.

 

ЭҲТИЁТКОРЛИК ЧОРАЛАРИ

  1. Қуйидаги ҳолатларда препаратдан фойдаланишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

Кўздаги кучли оғриқ/аввал кўз томчилари натижасида келиб чиққан аллергик симптомларни пайдо бўлиш ҳолларида / глаукома/ узлуксиз тиббий даволаш.

  1. Фойдаланишдан олдин қуйидаги эҳтиёткорлик чораларигариоя қилинг:
  • Кўрсатилган доза ва дозалашга қатъий амал қилиш керак
  • Болалар бу препаратдан катталар назорати остида фойдаланишлари керак
  • Бу препаратни юмшоқ линзалар таққанда қўлламаслик керак
  • Бу препарат фақат томизиш учун ишлатилиши керак.

  1. Препаратдан фойдаланиш ва фойдалангандан кейин қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш зарур:
  • Агар бу препаратдан фойдаланганда кўзларнинг шиши, қичишиш, қизариши ёки бошқа симптомлар кузатилса, фойдаланишни дарҳол тўхтатинг ва шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Агар препаратдан фойдаланилгандан сўнг кўриш қобилияти яхшиланмаса, фойдаланишни тўхтатиб шифокорга мурожаат қилинг

  1. Препаратни сақлаш ва муолажа қилишда қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш зарур:
  • Бу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақланг
  • Идиш қопқоғини қаттиқ беркитинг
  • Нотўғри фойдаланиш ва сифатини бузилишини олдини олиш мақсадида бошқа идишга қуйманг
  • Зарарланишнинг олдини олиш мақсадида, бу препаратни бошқа одамлар билан биргалиқда ишлатманг
  • Сақлаш муддати ўтганидан сўнг фойдаланманг (қадоқнинг ташқи қисмида қўрсатилган)
  • Сақлаш оқибатида баъзи бир моддалар флакон учида йиғилиб қолиши мумкин, уларни тоза мато билан артиб тозаланг.

  1. Яроқлилик муддати:

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Очилганидан сўнг дарҳол фойдаланинг.

  1. Сақлаш:

Салқин, бевосита қуёш нурларидан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.