📜 Инструкция по применению MR Римоксикам
💊 Состав препарата MR Римоксикам
✅ Применение препарата MR Римоксикам
📅 Условия хранения MR Римоксикам
⏳ Срок годности MR Римоксикам

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR РИМОКСИКАМ

MR RIMОXICAM

 

Препаратнинг савдо номи: MR Римоксикам

Таъсир этувчи модда (ХПН): мелоксикам

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% моддага ҳисоблаганда 15 мг мелоксикам;

ёрдамчи моддалар: меглюмин (N-метилглюкамин), глицин, полоксамер 188, гликофурол, натрий хлорид, натрий гидроксиднинг 1 М ли эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, сариқ ёки яшиллроқ-сариқ рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар.

АТХ коди: М01АС06

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

MR Римоксикам – бу энол кислотаси синфининг ностероид яллиғланишга қарши воситаси (НЯҚВ) бўлиб, яллиғланишга қарши, анальгетик ва антипиретик таъсир кўрсатади. Юқорида келтирилган самараларнинг умумий механизми MR Римоксикамнинг яллиғланиш медиаторлари – простагландинларнинг биосинтезини ингибиция қилиш ҳусусияти билан боғлиқ.

MR Римоксикамнинг хавфсизроқ таъсир механизми циклооксигенеза-1 (ЦОГ-1) га қараганда, циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ни селектив ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Бугунги кунда НЯҚВнинг терапевтик самараси ЦОГ-2 синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқлиги ЦОГ-1 нинг ингибиция қилиниши эса меъда ва буйраклар томонидан ножўя самараларга олиб келиши маълум. ЦОГ-2 ни мелоксикам томонидан селектив ингибиция қилиниши кўпчилик ҳам in vitro шароитда,  ҳам ex vivo шароитдаги тадқиқотлар билан тасдиқланган. Қонда (ЦОГ-1) тромбоксан ишлаб чиқарилишига қараганда мелоксикам (7,5 мг ва 15 мг) ex vivo шароитда асосан ЦОГ-2 ни ингибиция қилади, бу липополисахарид билан стимуляцияга жавобан PGE2 ишлаб чиқарилишининг кўп ингибиция қилиниши билан тасдиқланади. Бу самаралари дозага боғлиқ. Мелоксикам тавсия этилган дозаларда қўлланганида ex vivo шароитда тромбоцитлар агрегациясига ёки қон кетиши вақтига таъсир қилмайди, индометацин, диклофенак, ибупрофен ва напроксен эса тромбоцитлар агрегациясини аҳамиятли ингибиция қилади ва қон кетишини узайтиради.

Клиник тадқиқотларда мелоксикам тавсия этилган дозаларда қўлланганида бошқа НЯҚВнинг стандарт дозаларига қараганда меъда-ичак ножўя таъсирлари (перфорация, яра ҳосил бўлиши ва қон кетиши) тез-тезлигини пастлиги аниқланган.

 

Фармакокинетикаси

Мелоксикам мушак ичига юборилгандан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади, бу мутлоқ биокираолишлигини акс эттиради (деярли 100%). 7,5 мг ва 15 мг мушак ичига қўлланилганда мелоксикамнинг фармакокинетикаси пропорционал ва дозага боғлиқ. Мелоксикамнинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига мушак ичига юборилгандан кейин 60 минут ўтгач эришилади. Барқарор концентрацияларига 3-5 суткада эришилади. Мелоксикамни суткада 15 мг дан перорал 2 ҳафта юборилганидан кейинги параметрлари билан солиштирганда, узоқ вақт давомида (масалан, 6 ой) узлуксиз даволаш фармакокинетик кўрсаткичларини ўзгаришига олиб келмаган. 6 ойдан кўпроқ даволашда ҳам қандай бўлмасин ўзгаришларни бўлиш эҳтимоли кам.

Қонда плазма оқсиллари билан боғланиши 99% дан кўпроқни ташкил қилади (кўпроқ альбумин билан). Мелоксикам қон плазмасига қараганда синовиал суюқликка тахминан икки марта кам концентрацияда ўтади.

Мелоксикам жигарда жадал биотрансформацияга учрайди. Мелоксикам деярли тўлиқ тўрт фармакологик инерт метаболитларигача метаболизмга учрайди. Асосий метаболити, 5′-карбоксимелоксикам (дозанинг 60%) оралиқдаги метаболити 5′-гидроксиметилмелоксикамнинг оксидланиш йўли орқали шаклланади, у ҳам камроқ даражада (дозанинг 9%) чиқарилади. In vitro шароитдаги тадқиқотлар CYP 2C9 метаболизм жараёнида муҳим, CYP 3A4 изоэнзими эса кам даражада роль ўйнашини кўрсатади. Пациентлардаги пероксидазанинг фаоллиги, эҳтимол бошқа иккита метаболитига жавоб беради,  буюрилган дозанинг мувофиқ 16% ва 4% ни ташкил қилади.

Мелоксикам асосан метаболитлари шаклида сийдик ва аҳлат билан тенг миқдорда чиқарилади. Суткалик дозанинг 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда аҳлат билан чиқарилади, ўзгармаган ташкил қилувчиларнинг излари сийдикка чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 20 соатни ташкил қилади. Жигар ва буйрак етишмовчилиги мелоксикамнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир қилмайди. Плазма клиренси – минутига 8 мл ни ташкил қилади. Клиренси кекса ёшдаги аёлларда пасаяди. Тақсимланиш ҳажми паст – ўртача 11 л. Мушак ичига қўллангандан сўнг индивидул оғишлар 30-40% ни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

Ревматоид артритни бошланғич ва қисқа муддатли даволашда, остеоартритдаги оғриқларда (артрозлар, бўғимларнинг дегенератив касалликлари), анкилозловчи спондилитда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

MR Римоксикамни мушак ичига чуқур юбориш керак.

Оғриқ ва яллиғланишнинг жадаллигига қараб, катталар ва 15 ёшдан катта болалар учун тавсия қилинган доза суткада 7,5-15 мг ни ташкил қилади.

Даволаш курси касалликнинг характери ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ. Препарат мушак ичига даволашнинг биринчи кунлари давомида буюрилади, кейин эса перорал шаклини қўллаш керак. Доза ва даволаш давомийлиги ошиши билан ножўя реакцияларнинг хавфи ошади, шунинг учун энг кам самарали доза ва энг қисқа даволаш курсини қўллаш керак. Препаратнинг турли дори шакллари мажмуавий қўлланганида мелоксикамнинг умумий суткалик дозаси 15 мг дан ошмаслиги керак.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган диализдаги пациентлар учун препаратнинг максимал дозаси 7,5 мг дан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, қабзият, диарея, метеоризм; тез-тез – жигар функцияси кўрсаткичларини вақтинчалик ўзгаришлари (масалан, трансаминазалар ва билирубинни ошиши), кекириш, эзофагит, гастродуоденал яра, гастроинтестинал қон кетиши; кам ҳолларда – гастроинтестинал перфорация, колит, гепатит, гастрит. Меъда-ичак қон кетиши, яра ёки перфорация ўлимга олиб келиши мумкин.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда тез-тез – анемия; тез-тез – қон формуласида ўзгаришлар, шу жумладан лейкоцитар формулада, лейкопения ва тромбоцитопения. Потенциал миелотоксик препаратни бир вақтда қўллаш, айниқса метотрексатни, цитопения ривожланишига олиб келиши мумкин.

Тери томонидан: жуда тез-тез – қичишиш, терини таъсирланиши; тез-тез – стоматит, эшакеми; кам ҳолларда – фотосенсибилизация. Алоҳида ҳолларда кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ривожланиши мумкин.

Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга аллергияси бўлган шахсларда астма хуружлари.

Марказий нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – енгил бош айланиши, бош оғриғи; тез-тез – қулоқларда шовқин, уйқучанлик; кам ҳолларда – онгни чалкашиши ва ориентацияни бузилиши, кайфиятни ўзгариши.

Юрак-томир тизими томонидан: жуда тез-тез – шишлар; тез-тез – артериал босимни ошиши, қон қуйилиши, юрак уришини ҳис қилиш.

Сийдик жинсий тизими томонидан: тез-тез – буйраклар функцияси кўрсаткичларини ўзгариши (креатинин ва/ёки мочевина даражасини ошиши); кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги. Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш сийишни бузилишлари, шу жумладан сийдикни ўткир тутилиши билан бирга кечиши мумкин.

Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – конъюктивит, кўришни бузилиши, бу кўришнинг ноаниқлигини ўз ичига олади.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – ангионевротик шиш, анафилактоид/анафилактик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок.

Маҳаллий реакциялар: жуда тез-тез – инъекция қилинган жойда гематома; тез-тез – инъекция қилинган соҳада оғриқ.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки бошқа компонентларига маълум юқори сезувчанлик. Ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган астма симптомлари, назал полиплар, ангионевротик шиш ёки эшакеми бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас (ўта юқори сезувчанликнинг кесишган реакциялари бўлиши мумкин). Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш (мушак ичи гематомасини пайдо бўлиш хавфи туфайли). Анамнездаги меъда яраси (фаол шакли) ёки меъда – ичак йўлларининг яралари/перфорациялари. Зўрайиш босқичидаги йўғон ичакни яллиғланиши (Крон касаллиги, ярали колит). Қон кетиши (меъда-ичакдан қон кетиши, яқинда ўтказилган геморрагик инсульт ва бошқа қон кетишлар). Назорат қилинмайдиган оғир юрак етишмовчилиги. Оғир буйрак етишмовчилиги. Диализ қилиб бўлмайдиган буйрак етишмовчилиги. Аортокоронар шунт қилинганидаги операциядан кейинги оғриқни қолдириш. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа простагландинсинтетаза ингибиторлари, шу жумладан глюкокортикоидлар ва салицилатлар (ацетилсалицилат кислотаси): ностероид яллиғланишга қарши воситалар меъда-ичак йўлларида яра ҳосил бўлиши ва қон кетишлар хавфини оширади, шунинг учун бундай мажмуа тавсия этилмайди.

Литий. НЯҚВ қон плазмасида литийнинг даражасини ошириши ҳақида маълумотлар бор. MR Римоксикам билан даволашни бошида, дозани танлашда ва даволаш тўхтатилганида қон плазмасида литийнинг даражасини назорат қилиш тавсия этилади.

Метотрексат. MR Римоксикам метотрексатнинг гематологик токсиклигини кучайтириши мумкин – бу жиддий назоратни талаб қилади, айниқса метотрексат ва НЯҚВ кетма – кет 3 кун буюрилганида.

Контрацепция. НЯҚВ хомиладорликка қарши воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Диуретиклар. Сувсизланган беморларни НЯҚВ билан даволаш ўткир буйрак етишмовчилигини пайдо бўлишини потенциал хавфи билан боғлиқ. Шунинг учун даволашни бошлашдан олдин буйракларнинг функциясини текшириш керак, кейинчалик эса, MR Римоксикам ва диуретиклар бир вақтда қўлланганида беморлар етарли миқдорда суюқлик қабул қилишлари керак.

Антигипертензив препаратлар (масалан, бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари, вазодилататорлар, диуретиклар): НЯҚВ ни антигипертензив самарани камайтириши маълум ва бу вазодилататор простагландинларга ингибиция қилувчи таъсири билан боғлиқ.

НЯҚВ ва ангиотензин – ІІ рецепторларининг антогонистлари, шунингдек ААФ ингибиторлари калавалар фильтрациясини камайишига синергик самара кўрсатадилар. Анамнезида буйраклар функциясини бузилиши бўлган пациентларда бу ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Холестерамин мелоксикамни меъда-ичак йўлларида боғлайди ва мелоксикамни чиқарилишини тезлаштиради.

НЯҚВ буйрак простагландинларига таъсири туфайли циклоспориннинг нефротоксиклигини кучайтиради, бу препаратлар бир вақтда қўлланганида буйракларнинг функциясини аҳамиятли назоратини талаб қилади.

Мелоксикам жигар метаболизми орқали деярли тўлиқ чиқарилади, учдан икки қисми Р450 цитохром (CYP) энзимлари (CYP асосий йўли ва CYP иккинчи даражали йўли) орқали ва учдан бир қисми – пероксидазани оксидланиши каби бошқа йўллар орқали.

Мелоксикам ва ингибиция қилиш хусусияти ёки метаболизм йўли CYP 2С9 ва/ёки CYP 3А4 орқали бўлган воситалар бир вақтда қўлланганида потенциал ўзаро таъсирига эътибор бериш керак. MR Римоксикам антацидлар, циметидин, дигоксин ва фуросемид бир вақтда қўлланганида ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препаратни перорал диабетга қарши воситалар билан ўзаро таъсири бўлиши мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас.

Мелоксикамни перорал антикоагулянтлар, антитромбоцитар воситалар, гепарин тизимли юборилганида, тромболитик воситалар, шунингдек серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари билан бирга қўллашда тромбоцитларнинг фаолиятини тормозланиши туфайли қон кетишининг хавфи ошади.

Бундай даволашнинг зарурати ҳолида беморни жиддий кузатишни амалга ошириш тавсия этилади.

 

Махсус кўрсатмалар:

Меъда-ичак касалликлари бўлган пациентлар. Анамнезда меъда-ичак касалликлари бўлган пациентлар MR Римоксикамни қабул қилиш вақтида синчков тиббий кузатувни талаб қиладилар. Даволаш жараёнининг ҳар қандай вақтида потенциал ўлим билан якунланувчи меъда – ичак қон кетиши, яра ёки перфорация пайдо бўлиши мумкин, олдинги симптомлар, ёки анамнездаги жиддий меъда-ичак касалликлари билан ёки уларсиз. Энг жиддий оқибатлар кекса ёшдаги шахсларда кузатилган.

Тери томонидан реакциялар. Жуда кам ҳолларда препаратни қабул қилиш вақтида жиддий тери реакциялари, шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз кузатилган. Бундай реакциялар кўпинча даволашнинг биринчи ойида юзага келган. Тери тошмаси, шиллиқ қаватларни шикастланишлари ёки юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентлар. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар тромбоз, миокард инфаркти ва инсультнинг пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин, улар фатал бўлиши мумкин. Даволаш муддати оширилганида бу хавф ошиши мумкин. Бундай хавф юрак-қон томир касалликлари бўлган ёки шундай касалликларнинг ривожланишини хавф омиллари бўлган пациентларда ошиши мумкин.

Буйраклар функциясини бузилиши бўлган пациентлар. Қон ҳажми камайган ёки буйрак қон айланиши пасайган пациентларда ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш, буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин, у препарат бекор қилинганидан кейин йўқолади. Бундай реакциянинг пайдо бўлишини хавфи кўпроқ кекса ёшдаги пациентларда, дегидратацияли, димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, жигар циррози, нефротик синдроми ва сурункали ренал бузилишлари бўлган беморларда, шунингдек, диуретик препаратлар, ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин – ІІ рецепторларининг антагонистлари билан ёндош даволанаётган пациентларда ёки катта жарроҳлик аралашувларидан кейин кузатилган, у гиповолемияга олиб келган. Бундай пациентларда даволашнинг бошида диурез ва буйрак функциясини назорати керак. Алоҳида ҳолларда ностероид яллиғланишга қарши воситаларни  қўллаш интерстициал нефрит, гломерулонефрит, ренал медуляр некроз ёки нефротик синдромни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар. Клиник барқарор жигар циррози бўлган беморларда MR Римоксикамнинг дозасини пасайтириш мумкин эмас. Алоҳида ҳолларда, препарат қўлланганида трансаминазаларнинг даражасини ёки жигар фаолиятининг бошқа кўрсаткичларини ошиши кузатилади. Кўп ҳолларда ўзгаришлар аҳамиятли бўлмаган ва вақтинчалик характерга эга бўлган. Барқарор ва аҳамиятли силжишларда препарат билан даволашни тўхтатиш ва пациентни текширишни ўтказиш керак.

Ҳолсизланган ва кекса ёшдаги пациентлар. Ҳолсизланган пациентлар синчковроқ тиббий кузатувни талаб қиладилар. Кекса ёшдаги пациентларга препаратни буйраклар, юрак ва жигар функциясини пасайиши хавфи туфайли эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Бошқа самаралари. Мелоксикам инфекцион касалликларнинг симптомларини ниқоблаши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар қўлланганида организмда натрий, калий ва суюқликни тутилиши пайдо бўлиши мумкин. Бунинг оқибатида сезгир пациентларда юрак етишмовчилиги ёки артериал гипертония пайдо бўлиши ёки кучайиши мумкин. Бундай пациентларда синчков тиббий кузатув талаб қилинади.

Ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган, уруғланиш билан муаммога эга бўлган ёки бепуштлик бўйича текширувдан ўтаётган аёлларда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиши керак.

Номутаносиблиги. Бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратнинг реакция тезлигига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ, лекин агар кўришни бузилиши ёки марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлса, автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилган ҳолда ножўя таъсирлари кучайиши мумкин. Даволаш симптоматик. Махсус антидоти йўқ. Холестерамин мелоксикамнинг чиқарилишини ошириши ҳақида маълумотлар бор.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун 1% ли эритма 1,5 мл дан ампулаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.