ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВОДОРОД ПЕРОКСИДИ 3% ЭРИТМАСИ
SOLUTIO HYDROGENII PEROXYDI DILUTA 3%
Препаратнинг савдо номи: Водород пероксиди 3% эритмаси.
Таъсир этувчи модда (ХПН): водород пероксиди.
Дори шакли: эритма.
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: водород пероксиди – 3,0 г;
ёрдамчи моддалар: натрий бензоати – 0,05 г, тозаланган сув 100 мл гача.
Таърифи: рангсиз, тиниқ ҳидсиз ёки кучсиз ўзига хос ҳидли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.
АТХ коди: D08AX01
Фармакологик хусусиятлари
Оксидантлар гуруҳига мансуб антисептик восита. Водород пероксиди билан шикастланган тери ва шиллиқ қаватлар ишлов берилганда фаол молекуляр кислород ажралиб чиқади, бунда жароҳатни механик тозаланиши ва органик моддаларни (протеинлар, қон, йирингни) фаолсизланиши юз беради. Препаратнинг антисептик таъсири стериллизация қилувчи ҳисобланмайди, уни қўлланганда фақат микроорганизмлар сони вақтинчалик камаяди. Водород пероксиди шунингдек гемостатик ва ҳидни йўқотувчи хусусиятларга ҳам эга.
Қўлланилиши
Янги ва инфекцияланган жароҳатларда, отитда, ангинада, стоматологик ва гинекологик касалликларда ювиш ва чайиш учун, ҳамда юзаки жароҳатлардан, бурундан қон кетишида ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда майда капиллярлардан қон кетишини тўхтатиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга, чайиш ва ювиш учун қўлланади. Оғиз ва томоқни чайиш учун 3% эритмани дистилланган ёки хона ҳароратидаги қайнатилган сув билан 1:11 нисбатда суюлтириб тайёрланган 0,25% эритма қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Жароҳатга ишлов бериш вақтида ачишиш ҳисси бўлиши мумкин. Алоҳида ҳолатларда – алергик реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Водород пероксидига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Бўшлиқларни ювиш учун қўлланмайди. Препарат ишқорий муҳитда, металл тузлари, айрим оксидларнинг мураккаб радикаллари борлигида, ҳамда ёруғга ва иссиққа турғун эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
3% эритма 25, 50 ва 90 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.