ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДИОКОР 80; ДИОКОР 160
DIOCOR 80; DIOCOR 160
Препаратнинг савдо номи: Диокор 80; Диокор 160
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): валсартан, гидрохлоротиазид;
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 80 мг валсартан ва 12,5 мг гидрохлоротиазид (Диокор 80);
ёки 160 мг валсартан ва 12,5 мг гидрохлоротиазид (Диокор 160);
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, маккажўхори крахмали, натрий лаурилсульфати, тальк, натрий кроскармелоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;
қобиғи учун қоплама: Диокор 80 – Opadry II White (полиэтиленгликоль, поливинил спирти, тальк, титан диоксиди (Е 171));
Диокор 160 – Opadry II Orange (тальк, поливинил спирти, хинолин сариғи (Е104), полиэтиленгликоль, темир III оксиди (Е172), темир II оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171)).
Таърифи:
Диокор 80 – думалоқ, икки ёқлама қавариқ юзали, оқ рангли плёнка қобиқ билан қоланган таблеткалар.
Диокор 160 – думалоқ, икки ёқлама қавариқ юзали, жигарранг-тўқ сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиотензин II ингибиторларининг мажмуавий препарати. Валсартан ва диуретиклар.
АТХ коди: C09DA03.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Диокор — таркибига ангиотензин II рецепторлари антагонисти ва тиазид диуретик кирган антигипертензив препаратдир.
Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг фаол гормони, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) иштирокида ангиотензин I дан ҳосил бўлувчи ангиотензин II дир. Ангиотензин II турли тўқималарнинг хужайра мембраналарида жойлашган специфик рецепторлар билан боғланади. У артериал босимни бошқаришда ҳам бевосита, ҳам билвосита иштирокини ўз ичига олучи физиологик самараларнинг кенг доирасига эга. Кучли қон томирларни торайтирувчи модда бўлиб, ангиотензин II тўғридан-тўғри вазопрессор таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, у альдостеронни секрециясини рағбатлантиради ва натрийни организмда тутилишига ёрдам беради.
Валсартан – ичга қабул қилиш учун мўлжалланган ангиотензин II рецепторларининг фаол ва специфик антагонистидир. У ангиотензин II нинг самаралари учун масъул бўлган АТ1 кичик тур рецепторларига танлаб таъсир қилади. Валсартан АТ1–рецепторлари агонисти сифатида бирон-бир қисман фаолликка эга эмас ва АТ2–рецепторларига нисбатан АТ1-рецепторларига анча юқори (тахминан 20000 марта) яқинликка эга.
Валсартан ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантирувчи ва брадикининни парчаловчи ААФ (кининаза II) ни сусайтирмайди. Брадикинин билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай ножўя самаралар кузатилмайди. Валсартанни ААФ ингибитори билан солиштирилган клиник тадқиқотларда, қуруқ йўталнинг ривожланиш тез-тезлиги, валсартан қабул қилган пациентларда ААФ ингибиторини қабул қилган пациентларга нисбатан сезиларли паст бўлган.
Валсартан ўзаро таъсирга киришмайди ва бошқа гормонларнинг рецепторлари ёки юрак-томир тизимини бошқариш учун муҳим бўлган ион каналларини блокламайди.
Препаратни гипертензияси бўлган пациентларга буюрилиши артериал босимни пасайишига олиб келади, бунда пульс тез-тезлигига таъсир қилмайди.
Препаратнинг бир марталик дозаси ичга қабул қилинганидан кейин кўпчилик пациентларда антигипертензив таъсирни бошланиши тахминан 2 соат атрофида кузатилади, артериал босимни максимал пасайишига эса 4-6 соат атрофида эришилади. Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин антигипертензив самараси 24 соатдан ортиқ сақланади. Препаратни мунтазам қўллаш шароитида максимал терапевтик самарага одатда 2-4 ҳафта давомида эришилади ва узоқ муддатли даволашда эришилган даражада сақланиб қолади. Гидрохлоротиазид билан мажмуада қўлланилганда артериал босимни самарали пасайтириши кузатилади.
Тиазид диуретикларнинг таъсир қилиш нуқтаси буйрак дистал найларининг пўстлоқ бўлими бўлиб, у ерда диуретиклар таъсирига юқори сезгир рецепторлар жойлашган, ва у ерда Na ва Cl ионларининг ташилишини сусайиши юз беради. Тиазидларнинг таъсир механизми Na+Cl– насосини сусайиши билан боғлиқ, бу эҳтимол Cl-ташилиш жойи учун рақобат оқибатида юз беради. Бунинг оқибатида натрий ва хлор ионларининг чиқарилиши тахминан бир хил ошади. Диуретик таъсири натижасида айланаётган плазма ҳажмини камайиши кузатилади, бунинг оқибатида рениннинг фаоллиги, альдостероннинг секрецияси, калийнинг сийдик билан чиқарилиши ошади ва демак калийнинг зардобдаги концентрацияси пасаяди. Ренин ва альдостерон орасидаги ўзаро таъсир ангиотензин II орқали бўлади, шунинг учун ангиотензин II рецепторлари антагонистини қўллаш, тиазид диуретикни қўллаш билан боғлиқ бўлган калийнинг йўқотилишини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилингандан кейин валсартан ва гидрохлортиазидни сўрилиши тез амалга ошади, лекин сўрилиш даражаси кенг чегараларда ўзгаради. Диокор препаратининг мутлоқ биокираолишлигининг ўртача кўрсаткичи 23% ни ташкил қилади.
Ўрганилган дозалар диапазонида валсартаннинг кинетикаси пропорционал характерга эга. Препарат такроран қабул қилингандан кейин клиник кўрсаткичларни ўзгариши кузатилмаган. Препаратни суткада бир марта қабул қилганда тўпланиши аҳамиятсиз даражада.
Валсартан қоннинг плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада, асосан албумин билан боғланади (94-97%). Мувозанат ҳолатдаги даврда тақсимланиш хажми паст (тахминан
17 л).
Валсартанни ахлат билан чиқарилиши 70% ни ташкил қилади (ичга қабул қилинган дозанинг катталигидан). Сийдик билан тахминан 30% чиқарилади, асосан ўзгармаган кўринишда.
Валсартанни овқат билан бирга қўлланилганда “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) 48% га камаяди, гарчи препарат қабул қилиндан кейин 8 соатдан кейин бошлаб препаратнинг концентрацияси уни оч қоринга қабул қилганда ҳам, овқат қабул қилганда ҳам бир хил бўлади. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонни камайиши терапевтик самарани аҳамиятли даражада пасайиши билан кечади.
Гидрохлоротиазид. Ичга қабул қилинганидан кейин гидрохлоротиазиднинг сўрилиши тез (tmах тахминан 2 соат) юз беради. Препаратнинг тақсимланиш ва чиқарилиш фазасидаги фармакокинетикаси умуман олганда, биоэкспоненциал пастга йўналган эгри чизиқ билан ифодаланади; якуний босқичининг ярим чиқарилиш даври 6-15 соатни ташкил қилади.
Терапевтик дозалар диапазонида AUC нинг ўртача катталиги дозани ошишига тўғри пропорционал ортади. Такроран буюришларда гидрохлоротиазиднинг фармакокинетикаси ўзгармайди; суткада бир марта буюрилганида тўпланиши аҳамиятсиз.
Ичга қабул қилинганида гидрохлоротиазиднинг мутлоқ биокираолишлиги 60-80% ташкил қилади. Чиқарилиши сийдик билан юз беради: дозанинг 95% дан ортиғи ўзгармаган кўринишда ва тахминан 4% – 2-амино-4-хлоро-m-бензенедисульфонамид гидролизати кўринишида чиқарилади.
Гидрохлоротиазид овқат билан бирга қўлланганида, оч қоринга қабул қилингандаги мувофиқ кўрсаткичларга нисбатан, унинг тизимли биокираолишлигини ҳам ошиши, ҳам камайиши аниқланган. Бу ўзгаришларнинг диапазони аҳамиятсиз ва клиник аҳамиятга эга эмас.
Валсартан/гидрохлоротиазид. Валсартан билан бир вақтда қўлланганида гидрохлоротиазиднинг биокираолишлиги тахминан 30% га камаяди. Гидрохлоротиазидни бир вақтда буюрилиши, ўз томонидан валсартаннинг кинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Бироқ, бу ўзаро таъсир, валсартан ва гидрохлоротиазиднинг мажмуавий қўллаш самарадорлигига таъсир кўрсатмайди. Назоратли клиник тадқиқотларда ушбу мажмуанинг яққол антигипертензив самараси аниқланган, у алоҳида ҳар бир компонентнинг самарасидан, шунингдек плацебонинг самарасидан юқори бўлган.
Қўлланилиши
Монотерапия самарасиз бўлган пациентларда артериал гипертензияни даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратнинг тавсия қилинган дозаси – суткада бир марта 80 мг/12,5 ли (Диокор 80) 1 таблеткани ташкил қилади. 3-4 хафта даволангандан кейин артериал босим етарли даражада пасаймаганида даволашни 160 мг/12,5 мг ли 1 таблетка (Диокор 160) суткада 1 марта дозада давом эттириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилади.
Максимал антигипертензив самарага – 2-4 ҳафта давомида қўллаш натижасида эришилади.
Препаратни овқат истеъмол қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин, оз миқдордаги сув билан ичилади.
Буйрак функциясини бузилишлари
Буйрак функциясини бироз ёки ўртача бузилишлари (креатинин клиренси > 30 мл/мин) бўлган пациентларда дозани бошқариш керак эмас.
Жигар функциясини бузилишлари
Жигар функциясини нобилиар келиб чиқишга эга бўлган енгил ёки ўртача ва холестазсиз бузилишлари бўлган пациентларда валсартаннинг дозаси 80 мг дан ошмаслиги керак ва препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентлар дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Препаратни қўллаш давомийлиги шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакциялар умуман олганда кучсиз намоён бўлувчи, ўткинчи характерга эга бўлиб, қуйида келтирилган.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипотензия, васкулитлар.
Қон тизими томонидан: нейтропения, тромбоцитопения.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, гипестезия, парестезия, синкопе, уйқусизлик, уйқучанлик.
Эшитиш аъзоси томонидан: қулоқларни шанғиллаши/жаранглаши, вертиго, ўрта отит.
Кўриш аъзоси томонидан: кўришни бузилиши.
Нафас тизими томонидан: назофарингит, йўтал, бурун битиши, бронхит, ўткир бронхит, кўкракда оғриқ, ҳансираш, фаринголарингиал оғриқ, синусит; жуда кам ҳолларда – гидрохлоротиазидни қўлланиши билан боғлиқ гранулоцитар инфильтрация ва альвеоляр мембраналарда IgG ни тўпланиши билан кечувчи ўпка шиши. Нокардиоген ўпка шиши иммунологик жиҳатдан гидрохлоротиазидга бўлган идиосинкразик реакция орқали юз берган бўлиши мумкин, лекин бу жуда кам учрайди.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диарея, абдоминал оғриқ, диспепсия, оғиз қуриши, гастроэнтерит, кўнгил айниши, жигар функцияси кўрсаткичларини ошишининг якка ҳолатлари.
Метаболизмни бузилиши: гиперкалиемия, сувсизланиш.
Сийдик-таносил тизими томонидан: поллакиурия; жуда кам ҳолларда – буйрак функциясини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, сийдик чиқариш йўллари инфекцияси, либидони пасайиши.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кучли терлаш, тошма, қичишиш.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари/аллергиялар, шу жумладан зардоб касаллиги.
Таянч-ҳаракат тизими томонидан: белда оғриқ, артралгия, мушакларни тиришиши, мушакларни чўзилиши, бўйинда оғриқ, қўл-оёқларда оғриқ, пайларни чўзилиши, миальгия, артрит.
Умумий бузилишлар: толиқиш ҳисси, асабийлик, астения, ҳароратни ошиши, вирусли инфекциялар, шиш, периферик шиш, ангионевротик шиш.
Лаборатор кўрсаткичлари: гипокалиемия, гипонатриемия, билирубин, креатинин ва азот мочевина даражасини ошиши, гемоглобин даражаси ва гематокрит кўрсаткичини пасайиши.
Гидрохлоротиазид учун хос бўлган бошқа ножўя самаралар, хатто агар мажмуавий препаратни (валсартан/гидрохлоротиазид) қўлланганда кузатилмаган бўлса хам, шунингдек Диокор учун хам потенциал хос бўлиши мумкин.
Гидрохлоротиазид кўп йиллар давомида кенг қўлланади, бунда кўпроқ Диокорнинг таркибига кирувчи дозадан юқорироқ дозалари қўлланади. Тиазид диуретиклар билан, шу жумладан гидрохлоротиазид билан монотерапия ўтказилганда, қатор ножўя самаралар бўлиши мумкин.
Электролитлар ва метаболизмни ўзгаришлари. Тиазид диуретиклар билан даволанишда гипокалиемияни ривожланниши тўғрисида хабар берилган. Тиазид диуретиклар қўлланганда гиперкальциемия, гипонатриемия ва гипохлоремик алкалоз ривожланиши мумкин, у жигар энцефалопатияси ёки жигар комасига олиб келиши мумкин. Тиазидлар магнийни сийдик билан экскрециясини ошишини чақириши мумкин, бу гипомагниемияга олиб келиши мумкин. Тиазид диуретиклар қон зардобида холестерин, триглицеридлар ва сийдик кислотасининг концентрациясини ошишини чақириши мумкин, бу касаллик асимптом кечаётган пациентларда подагра хуружига олиб келиши мумкин. Глюкозотолерантликни пасайиши кузатилиши мумкин, бу яширин қандли диабет манифестациясига олиб келиши мумкин.
Бошқа бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялари
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак аритмияси, юрак етишмовчилиги, постурал гипотения, унинг яққоллиги алкоголь истеъмол қилганда, наркоз учун воситалар ёки седатив воситалар қабул қилинганда ошади; бурундан қон кетиши.
Қон тизими томонидан: тромбоцитопения, баъзан пурпура билан кечувчи; жуда кам ҳолларда – лейкопения, агранулоцитоз, суяк кўмиги депрессияси, гемолитик анемия, апластик анемия.
Руҳий бузилишлар: уйқуни бузилиши, депрессия, онгни чалкашиши, дезориентация, кайфиятни ўзгариши.
Кўриш аъзоси томонидан: ксантопсия, ўткир ёпиқ бурчакли глаукома.
Нафас тизими томонидан: нафас етишмовчилиги, респиратор дистресс, пневмонит.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: иштаҳани йўқолиши, ўртача ифодаланган кўнгил айниши ва қусиш, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, қабзият; чанқоқлик ҳисси, сўлак безларини яллиғланиши, жуда кам ҳолларда панкреатит ривожланиши мумкин.
Гепатобилиар тизими томонидан: холестаз ёки сариқлик, холецистит.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эшакеми ва тошманинг бошқа турлари, экзема, пурпура, фотосенсибилизация; жуда кам ҳолларда – некроз чақирувчи васкулит ва токсик эпидермал некролиз, тизимли қизил югурикни эслатувчи тери реакциялари, тизимли қизил югурикнинг тери кўринишларини зўрайиши, кўп шаклли эритема.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит.
Репродуктив тизими томонидан: импотенция.
Умумий бузилишлар: анафилактик реакция, шок.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларидан биронтасига ва сульфонамидларнинг ҳосиласи ҳисобланган бошқа дори воситаларига юқори сезувчанлик.
Жигар функциясини оғир бузилишлари, билиар цирроз ва холестаз.
Буйрак функциясини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин), анурия.
Рефрактер гипокалиемия, гипонатриемия, гиперкальциемия, симптоматик гиперурикемия.
Ҳомиладор аёллар ва ҳомиладорликни режалаштирган аёллар (“Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши” бўлимига қаранг).
Қандли диабети бўлган ёки буйрак функциясини бузилиши (гломеруляр фильтрация тезлиги (ГФТ) <60 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда ангиотензин рецепторлари антагонистлари, шу жумладан валсартанни ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Валсартан/гидрохлоротиазид мажмуаси билан боғлиқ ўзаро таъсирлар
Бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди
Литий
Литий препаратларини ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари ёки тиазид диуретиклар билан, шу жумладан гидрохлоротиазид билан бир вақтда буюрилганида, қон зардобида литийнинг концентрациясини ва токсиклигини қайтувчан ошиши аниқланган. Валсартанни ва литий препаратларини бир вақтда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ушбу мажмуани қўллаш тавсия қилинмайди. Агар препаратни қўллаш барибир зарур бўлса, унда уларни бир вақтда қўлланганида қон зардобида литийнинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади.
Махсус эҳтиёткорликни талаб этувчи дориларни бир вақтда қўлланиши
Бошқа антигипертензив препаратлар
Диокорни бошқа антигипертензив препаратлар (масалан, ААФ ингибиторлари, бета-блокаторлар, кальций каналларининг блокаторлари) билан бирга қўлланганда антигипертензив самара кучайиши мумкин.
Прессор аминлар (масалан, норадреналин, адреналин)
Прессор аминларга жавобни пасайиши кузатилиши мумкин, лекин уларни қўллашни бекор қилиш даражасида эмас.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари, суткада >3 г ацетилсалицил кислотаси ва носелектив НЯҚВ
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар бир вақтда қўлланганда ангиотензин II антагонистининг хам, тиазид компонентининг хам антигипертензив самараси сусайиши мумкин. Кўрсатилган дори воситаларни бирга қўлланиши буйрак функциясини ёмонлашишига ва қон зардобида калийни ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун даволаш вақтида буйрак функциясини назорат қилиш, шунингдек пациентни адекват гидратациясини назорат қилиш тавсия қилинади.
Валсартан билан боғлиқ ўзаро таъсирлар
АРА, ААФИ ёки алискирен препаратлари томонидан ренин-ангиотензин тизими (РАТ) ни икки томонлама блокадаси
АРА гуруҳига мансуб дори препаратлари, шу жумладан валсартанни ААФИ ёки алискирен гуруҳи дори воситалари каби РАТ ни блокловчи бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Қандли диабети бўлган ёки буйрак функциясини бузилши (гломеруляр фильтрация тезлиги (ГФТ) <60 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда ангиотензин рецепторлари антагонистлари, валсартанни ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Қуйидагилар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди
Калийни тежовчи диуретиклар, калийли қўшимчалар, калий сақловчи ош тузи ўринбосарлари ёки қон зардобида калийнинг даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа дори препаратлари
Калий даражасига таъсир этувчи воситаларни валсартан билан бирга қўллаш зарурати туғилганида, эҳтиёт бўлиш ва қон зардобида калий миқдорини тез-тез текшириб туриш керак.
Транспортерлар
In vitro шароитда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра валсартан ОАТР1В1/ОАТР1В3 қамраб олинишининг жигар транспортери ва MRP2 чиқаришнинг жигар транспортери учун субстрат бўлиб ҳисобланади. Бу маълумотларнинг клиник аҳамияти номаълум. Қамраб олишнинг транспортерлари ингибиторлари (масалан рифампицин, циклоспорин) ёки чиқариш транспортерлари ингибиторлари (масалан ритонавир) валсартаннинг тизимли экспозициясини ошириши мумкин. Бу дори воситаларини бирга қўллашни бошида ва охирида тегишли чораларни кўриш керак.
Қуйидагилар билан ўзаро таъсири йўқ
Қуйидаги дори воситалари қўлланган ҳолларда валсартанни монотерапияси ўтказилганда клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган: циметидин, варфарин, фуросемид, дигоксин, атенолол, индометацин, гидрохлоротиазид, амлодипин, глибенкламид.
Дигоксин ва индометацин валсартан/гидрохлоротиазид мажмуаси билан қўлланганда гидрохлоротиазид билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин.
Гидрохлоротиазид билан боғлиқ ўзаро таъсирлар
Махсус эҳтиёткорликни талаб этувчи дориларни бир вақтда қўлланиши
Гипокалиемияни ривожланиш хавфи салуретиклар, сурги воситалари, кортикостероидлар, АКТГ, амфотерицин, карбеноксолон, пенициллин G ва салицил кислотасининг ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганда ошади. Бу дори воситалари гидрохлоротиазиднинг қондаги калий даражасига бўлган таъсирини потенциялаши мумкин, шунинг учун қондаги калий миқдорини аниқлаш лозим.
«Пируэт» типидаги юрак қоринчалари тахикардиясини чақириши мумкин бўлган дори воситалар
- Іа синф антиаритмик воситалари (масалан, хинидин, дизопирамид).
- ІІІ синф антиаритмик воситалари (масалан, амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид).
- Айрим антипсихотик воситалар (масалан, тиоридазин, хлорпромазин, левомепромазин, трифлуоперазин, циамемазин, сульпирид, сультоприд, амисульприд, тиаприд, пимозид, галоперидол, дроперидол).
- Бошқалар (масалан, бепридил, цизаприд, дифеманил, эритромицинни вена ичига юборилиши, галофантрин, кетансерин, мизоластин, пентамидин, спарфлоксацин, терфенадин, винкаминни вена ичига юборилиши).
Гипокалиемияни юз бериш хавфи туфайли, гидрохлоротиазидни қуйида кўрсатилган дори воситалар билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Юрак гликозидлари
Тиазид диуретиклар гипокалиемия ёки гипомагниемия каби ноҳуш самараларни чақириши мумкин, бу ўз навбатида гликозид билан интоксикацияда аритмияларни ривожланиш хавфини оширади.
Кальций тузлари ва D витамини
D витамини ёки кальций тузлари билан бирга қўлланганда қон зардобида кальцийнинг даражасини ошиши потенцияланиши мумкин
Диабетга қарши воситалар (перорал препаратлар, инсулин)
Тиазид диуретиклар глюкозага бўлган толерантликни ўзгартириши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларда инсулин ёки перорал қандни туширувчи препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Функционал буйрак етишмовчилигида метформин ва гидрохлоротиазидни бирга қўлланиши метаболик ацидозни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Бета-блокаторлар ва диазоксид
Тиазид диуретикларни, шу жумладан гидрохлоротиазидни бета-блокаторлар билан бир вақтда қўлланиши гипергликемия хавфини ошириши мумкин. Тиазид диуретикларни, шу жумладан гидрохлоротиазид диазоксиднинг гипергликемик таъсирини ошириши мумкин.
Подаграни даволаш учун қўлланиладиган дори препаратлар (пробенецид, сульфинпиразон ва аллопуринол)
Сийдик кислотасини чиқарилишини рағбатлантирувчи урикозурик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш лозим бўлиши мумкин, чунки гидрохлоротиазид қон зардобида сийдик кислотаси даражасини ошириши мумкин. Пробенецид ёки сульфинпиразоннинг дозасини ошириш зарур бўлиши мумкин.
Тиазид диуретикларни бир вақтда қўлланиши аллопуринолга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакциялари сонини ошириши мумкин.
Антихолинергик воситалар (масалан, атропин, бипериден)
Холинорецепторларнинг блокаторлари (масалан, атропин, бипериден) бир вақтда буюрилганда, овқат ҳазм қилиш йўлларининг мотор фаоллигини пасайиши ва меъдани бўшашини секинлашиши билан боғлиқ бўлган тиазид диуретикнинг биокираолишлигини ошиши кузатилади.
Амантадин
Тиазидлар, шу жумладан гидрохлоротиазид, амантадиннинг ножўя самараларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Холестерамин ва холестерол
Анион алмашинув қатронлари борлигида гидрохлоротиазидни сўрилиши ўзгаради.
Колестирамин тиазид диуретикларни сўрилишини секинлаштиради.
Цитотоксик препаратлар (масалан, циклофосфамид, метотрексат)
Цитотоксик препаратларни (масалан, циклофосфамид, метотрексатни) буйрак томонидан чиқарилишини сусайиши, уларнинг миелосупрессив таъсирини потенцияланишига олиб келиши мумкин.
Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (масалан, тубокурарин)
Тиазидлар кураресимон миорелаксантларнинг таъсирини потенциялайди.
Циклоспорин
Циклоспоринни бир вақтда қўлланиши гиперурикемияни ва подаграни зўрайишини эслатувчи симптомларини пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин.
Алкоголь, анестетиклар ва седатив воситалар
Ортостатик гипотонияни потенциялаши мумкин.
Метилдопа
Тиазид диуретик ва метилдопани бир вақтда қўлланганда гемолитик анемияни ривожланиш ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Карбамазепин
Гипонатриемияни ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Беморнинг клиник ҳолатини назорат қилиш ва қонни лаборатор назоратини ўтказиш лозим.
Йод сақловчи контраст моддалар
Сийдик ҳайдовчи воситалар томонидан чақирилган дегидратацияда, айниқса контраст модданинг юқори дозалари юборилганда ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Йодни юборишдан олдин сув мувозанатини таклаш лозим.
Махсус кўрсатмалар
Электролитлар мувозанатини ўзгариши
Диокор ва калий тузлари, калийни тежовчи диуретиклар, калийли қўшимчалар, калий сақловчи туз ўрнини босувчилар ёки калийнинг даражасини ошишини чақириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари (масалан, гепарин) билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Қон зардобида калийнинг миқдорини тез-тез текшириш тавсия қилинади.
Тиазид диуретиклари билан даволаш кўпинча гипонатриемия ва гипохлоремик алкалозни пайдо бўлиши билан боғлиқ. Тиазидлар сийдик билан магнийнинг чиқарилишини кучайтиради, натижада бу гипомагниемияга олиб келиши мумкин.
Организмда натрий ва/ёки айланаётган қон ҳажмининг (АҚҲ) танқислиги бўлган пациентлар
Организмда натрий ва/ёки АҚҲ нинг оғир даражали танқислиги бўлган беморларда, масалан, диуретикларнинг юқори дозаларини қабул қилаётганларда, айрим ҳолларда Диокор билан даволашнинг бошида клиник кўринишлар билан кечувчи симптоматик гипотензия юз бериши мумкин. Шунинг учун Диокор билан даволашни бошлашдан олдин организмда натрийнинг миқдорини ва/ёки айланаётган қон ҳажмини мувофиқлаштиришни ўтказиш лозим.
Гипотензия ривожланган ҳолларда пациентни горизонтал ҳолатга ўтказиш ва зарурат туғилганида физиологик эритмани вена ичига инфузиясини ўтказиш керак. Артериал босим барқарорлашганидан кейин Диокор билан даволаш давом эттирилиши мумкин.
Оғир юрак етишмовчилиги бўлган ёки ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг фаоллашувини бошқа ҳар қандай ҳолати бўлган пациентлар
Буйрак функциясини ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг фаолиятига боғлиқ пациентларда (масалан, кокронар юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда) Диокор қўлланмагани маъқулдир, чунки ААФ ингибиторлари билан даволаш олигурияни ва/ёки авж олувчи азотемияни чақириши, айрим ҳолларда эса – ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин.
Бирламчи гиперальдостеронизм
Бирламчи гиперальдостеронизм бўлган ҳолларда ААФ ингибиторлари самарасиздир, шунинг учун уларни қўллаш тавсия қилинмайди.
Аортал ва митрал стеноз, обструктив гипертрофик кардиомиопатия
Бошқа вазодилататорларни қўлланганда бўлгани каби, препаратни аортал ва митрал стенози ёки обструктив гипертрофик кардиомиопатияси бўлган пациентларда қўллаганда айниқса эҳтиёткор бўлиш керак.
Буйрак артериясининг стенози
Буйрак артериясининг бир томонлама ёки икки томонлама стенози бўлган ёки якка буйракнинг артериясини стенози бўлган пациентларда валсартан плазмада креатинин ёки қонда мочевина даражасини ошишига олиб келиши мумкин, шунинг учун уни бу тоифадаги пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Буйрак функциясини бузилиши
Препаратни буйрак функциясини енгил ёки ўртача оғирлик даражасида бузилиши (креатинин клиренси ≥30 мл/мин) бўлган пациентларда қўллаганда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, лекин қон зардобида калийни, креатинин ва сийдик кислотасининг даражасини вақти-вақти билан назорат қилиб туриш тавсия қилинади.
Тиазид диуретиклар буйрак функциясини сурункали бузилиши бўлган пациентларда азотемия чақириши мумкин. Улар монотерапия сифатида оғир буйрак етишмовчилида (креатинин клиренси >30 мл/мин) самарасиз, лекин ҳатто креатинин клиренси >30 мл/мин бўлган пациентларда ҳам уларни алоҳида эҳтиёткорлик билан ҳалқали диуретиклар билан мажмуада қўллаш мумкин.
Буйрак функциясини бузилиши (гломеруляр фильтрацияси тезлиги (ГФТ) <60 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда ангиотензин рецепторлари антагонистлари, шу жумладан валсартан ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Буйрак трансплантацияси
Яқинда буйрак трансплантацияси ўтказилган пациентларда валсартанни қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.
Тизимли қизил югурик
Тиазид диуретиклар тизимли қизил югурикни зўрайишини чақириши мумкинлиги тўғрисида хабарлар бор.
Бошқа метаболик бузилишлар
Тиазид диуретиклар глюкозага бўлган толерантликни ўзгартиришини, шунингдек зардобда холестерин, триглицидлар ва сийдик кислотасининг даражасини ошишини чақириши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларга инсулин ёки перорал гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин.
Тиазидлар кальцийни сийдик билан экскрециясини камайтириши ва кальцийнинг метаболизмини маълум бузилишларисиз зардобдаги кальцийнинг даражасини оралиқ ва бироз ошишига олиб келиши мумкин. Кўрсатилган гиперкальциемия яширин гиперпаратиреоздан далолат бериши мумкин. Тиазидларни юборишни қалқонсимон олди бези функциясини тест синамасини ўтказишдан олдин тўхтатиш керак.
Жигар функциясини бузилиши
Жигар функциясини холестазсиз аҳамиятсиз ва ўртача даражада бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Лекин препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак. Жигар касалликлари гидрохлортиазиднинг фармакокинетик кўрсаткичларини аҳамиятли даражада ўзгартирмайди.
Фотосезувчанлик
Тиазид диуретиклар қабул қилинганда фотосенсибилизация ҳолатлари ҳақида хабарлар бор. Агар даволаш вақтида фотосезувчанлик реакциялари юз берса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Агар диуретикни такрор юбориш зарурати бўлса, терининг нозик соҳаларини қуёшдан ёки сунъий ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилиш керак. Умумий
Ангиотензин II нинг бошқа антагонистларига ўта юқори сезувчанлик аниқланган пациентларда препаратни қўллаганда айниқса жуда эҳтиёт бўлиш керак. Гидрохлоротиазидга аллергик реакциялар аллергияси ва астмаси бўлган пациентларда юз бериш эҳтимоли кўпроқдир.
Ангионевротик шиш
Валсартан қабул қилган пациентларда Квинке шиши (шу жумладан ҳиқилдоқ ва овоз бойламларини шиши, бу нафас йўлларини обструкцияси ва/ёки юз, лаб, ҳалқум ва/ёки тилни шишига олиб келади) юзага келиши ҳақида хабар берилган, бу пациентларнинг айримлари анамнези бошқа препаратларни, шу жумладан ангиотензин II рецепторларининг бошқа антагонистларини қабул қилганда Квинке шиши кузатилган. Квинке шиши ривожланганда препарат билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак. Препаратни такроран қўллаш мумкин эмас.
Ўткир ёпиқ бурчакли глаукома
Гидрохлортиазид, сульфонамидни қўллаш ўткир транзитор яқинни кўраолмаслик ва ўткир ёпиқ бурчакли глаукомага олиб келиши мумкин бўлган идиосинкратик реакцияни юзага келиши билан боғлиқ бўлган. Кўриш ўткирлигини тўсатдан пасайиши ёки кўзларда оғриқ кузатилади. Бу симптоматика одатда препарат қўлланилганда хафтада бир неча соат давом этади. Препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак. Ўткир ёпиқ бурчакли глаукома ривожланиши хавф омиллари бўлиб сульфонамид ёки пенициллинларни қўллашга аллергик реакция ҳисобланади.
Гидрохлортиазид қон плазмасида оқсиллар билан бириккан йод даражасини камайтириши мумкин.
Гидрохлортиазид қон зардобида эркин билирубин концентрациясини ошириш қобилиятига эга.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Валсартан. Ҳомиладор аёллар ва ҳомиладорликни режалаштирган аёлларда ангиотензин II рецепторлари антагонистларини қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликни режалаштирган аёлларга ҳомиладорлик даврида қўллаш юзасидан хавфсизлик профили аниқланган муқобил антигипертензив даволашни буюриш керак. Агар Диокор препарати билан даволаш даврида ҳомиладорлик аниқланса, препаратни дарҳол бекор қилиш ва зарурати бўлганида ҳомиладорларда қўллашга руҳсат берилган бошқа дори воситалари билан алмаштириш керак.
Ангиотензин II рецепторлари антагонистларининг Диокор препаратини ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаганда ҳомила учун хавфни инкор этиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ангиотензин II рецепторлари антагонистларини қўллаш фетотоксиклик (буйрак функциясини бузилиши, камсувлик, бош мия суягини оссификациясини секинлашиши) ва неонатал токсиклик (буйрак етишмовчилиги, гипотензия, гиперкалиемия).
Агар ангиотензин II рецепторлари антагонистлари қўлланилган бўлса, ҳомиладорликнинг II уч ойлигидан бошлаб буйрак функцияси ва бош мия суягини ультратовуш назоратини ўтказиш керак.
Оналари ангиотензин II рецепторлари антагонистларини қабул қилган чақалоқлар гипотензия юзасидан синчковлик билан кузатишга муҳтождирлар.
Гидрохлортиазид. Гидрохлортиазид йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Гидрохлортиазиднинг фармакологик таъсир механизми асосида уни ҳомиладорликнинг II уч ойлигида қўллаш фетоплацентар қон айланишини бузилиши олиб келиши ва янги туғилган чақалоқда сариқлик, электролит мувозанатни бузилиши ва тромбоцитопения каби самаралар чақириши мумкин.
Эмизиш даври.
Валсартан кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Гидрохлортиазид аҳамиятсиз миқдорда кўкрак сутига ўтади. Тиазидлар юқори дозаларда диурез чақиради, у кўкрак сутини ишлаб чиқаришини камайишига олиб келиши мумкин. Эмизиш даврида қўллаш хавфсизликнинг маълум кўринишлари бўлган муқобил даволаш усулларини қўллаган афзал.
Агар препаратни қўллаш жуда зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар.
Диокорни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун препарат педиатрия амалиётида қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлишиша таъсир этиш қобилияти.
Препарат билан даволашни бошида (1-2 сутка) автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кейинчалик бош айланиши, бош оғриғи, толиқиш ёки кўнгил айниши каби симптомлар кузатилганда реакция тезлиги пасайиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Диокорнинг дозасини оширию юборилиши тўғрисида маълумот йўқ.
Дозани ошириб юборилишининг асосий кўриниши яққол артериал гипотензия бўлиши мумкин, у ўз навбатида онг даражасини пасайишига, юрак етишмовчилиги ва/ёки шокка олиб келиши мумкин.
Гидрохлоротиазиднинг дозаси ошириб юборилганда қуйимдаги белгилар ва симптомлар: кўнгил айниши, уйқучанлик, гиповолемия, аритмиялар ва мушак спазмлари билан ассоциацияланган электролит бузилишлари юз бериши мумкин. Шунингдек дозани ошириб юборилишига характерли белгилар: тахикардия, ҳолсизлик, онгни чалкашиши, бош айланиши, парестезия, озиб кетиш, қусиш, чанқоқлик, полиурия, олигурия, анурия, алкалоз, қонда азот мочевинаси даражасини ошиши (асосан буйрак етишмовчилиги).
Агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, қусишни чақириш ёки меъдани ювиш керак. Биринчи навбатдаги вазифа бўлиб қон айланишини барқарорлаштириш ҳисобланади. Агар артериал гипотензия юзага келса, пациентни чалқанча ётқизиш ва иложи борича тезроқ организмда тузлар ва суюқлик миқдорини тўлдириш керак. Валсартанни плазма оқсиллари билан аҳамиятли боғланиши сабабли, организмдан гемодиализ ёрдамида чиқариш мумкин эмас, лекин гидрохлоротиазидни организмдан чиқариш учун эса гемодиализ самаралидир.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда; 1 ёки 3 блистердан картон қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.