ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СИНУЛОР®
SINULOR®
Препаратнинг савдо номи: Синулор®
Таъсир этувчи модда (ХПН): фрамицетин
Дори шакли: назал спрей
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 12,5 мг (8000 ХБ) фрамицетин сульфати,
ёрдамчи моддалар: глицерин, натрий хлориди, натрий цитрати, лимон кислотаси моногидрати, метилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.
АТХ коди: R01AX08
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Фрамицетин – бактерицид таъсирга эга бўлган аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотикдир. Цитоплазматик мембранани шикастлайди, хужайра ичида метаболитлар оқимини дезорганизациясини чақиради ва микроорганизмларни тез нобуд бўлишига олиб келади.
Юқори нафас йўлларида инфекцион-яллиғланиш жараёнларини ривожланишини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли дори воситасининг фармакокинетик тадқиқотлари ўтказилмаган.
Қўлланилиши
- юқори нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликларида, шу жумладан ринит, ринофарингит, синуситда (тўсиқ шикастланмаган ҳолатларда) мажмуавий даволаш таркибида;
- жарроҳлик аралашувларидан кейин яллиғланиш жараёнларида (профилактика ва даволаш) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Пуркалганда флаконни вертикал ҳолатда тутиш керак.
Катталарга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 4-6 марта;
Болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 3 марта буюрилади.
Даволашнинг ўртача давомийлиги – 7 кун.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда терида ўзгаришлар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанликда (шу жумладан бошқа аминогликозидларга) қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дори воситасини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Дори воситасини узоқ вақт қўллаганда дисбактериоз ва микроорганизмларнинг резистент штаммлари пайдо бўлиши мумкин.
Агар 7 кун даволаш давомида терапевтик самара кузатилмаса ёки кучсиз намоён бўлса, дори воситасини бекор қилиш керак.
Бурун ёндош бўшлиқларини ювиш учун ишлатилмасин.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва лактация даврида дори воситасини қўллашнинг хавфсизлиги бўйича адекват ва қатъий назоратланган клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тизимли қон оқимига сўрилиш даражаси паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
10 мл дан флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутиларга жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.