қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома
МАЙДА ГУЛЛИ ТОҒРАЙХОН ЎТИ
HERBA ORIGANI TYTTHANTHI
Препаратни савдо номи: Майда гулли тоғрайхон ўти.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркиби:
Ёввойи ўсадиган кўп йиллик ўт ўсимлиги, ясноткадошлар (Lamiaceae) оиласига мансуб майда гулли тоғрайҳоннинг (Origanum tytthanthum Gontsch) гуллаш фазасида йиғилган ва қуритилган ўти.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Таркибида камида 0,2% бўлган эфир мойлари таркибидаги тимол ва унинг изомерии карвакрол, флавоноидлар ва ошловчи моддалар балғам кўчирувчи ва тер хайдовчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Сурункали бронхит ва бошқа балғам кўчишини қийинлашуви билан кечадиган яллиғланиш касалликларни даволаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, дамлама кўринишида (10,0-15,0:200,0) қабул қилинади. Дамламани тайёрлаш учун майда гулли тоғрайҳон ўтидан 2 чой қошиқ ёки майда гулли тоғрайҳон ўтининг 10 та фильтр-пакети эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайнатилган хона ҳароратидаги сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаб турган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади. Сўнгра хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган дамламанинг ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Дамлама 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта ичилади.
Ножўя таъсирлари
Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препартни шахсий ўзлаштиролмаслик.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Чиқарилиш шакли
Қутилар ва пакетлар. 25, 30, 40, 50 ва 100 г дан қутиларга жойлаштирилган пакетларда ва 1 ва 1,5 г ли фильтр-пакетлар №25 ёки№50 қутиларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.