қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома
МАЙДА ГУЛЛИ ТОҒРАЙХОН ЎТИ
HERBA ORIGANI TYTTHANTHI
Препаратнинг савдо номи: Майда гулли тоғрайхон ўти
Ёввойи ўсадиган кўп йиллик, ясноткадошлар (Lamiaceae) оиласига мансуб майда гулли тоғрайҳоннинг (Origani tytthanthum Gontsch) ўтcимoн ўсимлигининг гуллаш фазасида йиғилган ва қуритилган ўти.
Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркиби: таркибида тимол ва унинг изомери карвакрол, флавоноидлар ва ошловчи моддалар cақлайдиган камида 0,2% бўлган эфир мойлари сақлайди.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Тимол, карвакрол, флавоноидлар ва ошловчи моддалар, балғам кўчирувчи ва терлатувчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Сурункали бронхит ва балғам кўчишини қийинлашиши билан кечувчи бошқа яллиғланиш касалликларни даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, дамлама кўринишида қўлланади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г (3 ош қошиқ) ёки 6 та (1,5 г дан) фильтр-пакети майда гулли тоғрайҳон ўтидан cирланган идишга солинади, устидан 200 мл (1 стакан) қайнатилган хона ҳароратидаги сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаб турган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади. Сўнгра хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади).
Олинган дамламанинг ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Дамлама 2 ош қошиқдан кунига 3 марта ичилади.
Ножўя таъсирлари
Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препартни шахсий ўзлаштиролмасликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган
Чиқарилиш шакли
Картон қутиларда, полиэтилен пакетларда 30 г дан ва 1,5 г дан №20 фильтр-пакетларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.