ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДЕРИВА-С MS
DERIVA-C MS
Препаратнинг савдо номи: Дерива-С MS
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): адапален, клиндамицин
Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель, 30 г
Таркиби:
1 г гель қуйидагиларни сақлайди
фаол моддалар: 1,0 мг микросферик адапален, 10,0 мг клиндамицин фосфати (клиндамицинга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, карбомер 940 (карбопол 940), пропиленгликоль моностеарати, метилпарагидроксибензоат, феноксиэтанол, полоксамер 407, натрий гидроксиди, тозаланган сув.
Таърифи: сарғиш-оқ рангли бир хил гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ҳуснбузар тошмани даволаш учун препаратлар. Ҳуснбузар тошмани маҳаллий даволаш учун препаратлар. Ҳуснбузар тошмани даволаш учун микробларга қарши препаратлар. Клиндамицин, мажмуалари.
АТХ коди: D10AF51
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Адапален синтетик ретиноид, нафтой кислотасининг ҳосиласи ҳисобланади, комедонолитик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Препарат кератинизация ва десквамация жараёнларини бошқариб, фолликуляр гиперкератозга таъсир қилади, микрокомедонларни ҳосил бўлишини олдини олиб, очиқ ва ёпиқ комедонларга таъсир қилади. Асосий таъсир механизми – эпидермис хужайраларининг ядросидаги RAq-рецепторларини билан селектив боғланишдир, бунинг натижасида ёғ бези-соч фолликуласининг учида эпителиал хужайраларни “ёпишиши” камаяди ва микрокомедонлар ҳосил бўлишига мойиллик камаяди. Ушбу механизм кератиноцитларнинг якуний дифференцировкасини бошқаради, бу кератинизация жараёнини нормаллашиши ва микрокомедонлар ҳосил бўлишига мойиллик камайишини таъминлайди. Арахидон кислотаси метаболизми ва яллиғланиш ўчоғида лейкоцитлар миграциясини ингибиция қилиш йўли орқали яллиғланишга қарши самарага эга.
Клиндамицин – линкозамидлар гуруҳига мансуб бактериостатик антибиотик, кенг таъсир доирасига эга, рибосомол мембранананинг 23S суббирлиги билан боғланади ва микроб хужайрасида оқсил синтезини сусайтиради. Бир қатор граммусбат коккларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатиши мумкин. Staphylococcus spp. (Enterococcus faecalis дан ташқари), Streptococcus pneumoniae, Corynebacterium diphtheriae, Mycoplasma spp., анаэроб ва микроаэрофил граммусбат кокклар (шу жумладан Peptococcus spp. ва Peptostreptococcus spp.), Clostridium perfringens, Clostridium tetani, Vacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis ва Prevotella melaninogenica), Fusobacterium spp., Propionibacterium spp., эубактериум ва Actinomyces israelli га нисбатан фаол. Clostridium perfringens нинг кўпгина штаммлари клиндамицинга сезгир, лекин Clostridium spp. нинг бошқа турлари (шу жумладан Clostridium sporogenes, Clostridium tertium) унинг таъсирига чидамли, шунинг учун Clostridium spp. чақирган инфекцияларда антибиотикограммани аниқлаш тавсия этилади.
Фармакокинетикаси
Адапаленни тери орқали сўрилиши секин амалга ошади. Адапаленни узоқ вақт маҳаллий қўллагандан кейин дастлабки модданинг оз қисмигина (<0,25 нг/мл) аниқланган. Препарат асосан сафро билан чиқарилади.
5 кун давомида суткада тахминан 3-12 г клиндамицин маҳаллий қўлланилганда клиндамициннинг плазмадаги чўққи концентрацияси 5,5 нг/мл дан камроққа эришилган. Умумий дозанинг 0,04% дан камроғи сийдик билан чиқарилган.
Гель асосан билиар йўл орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
- ҳуснбузар тошмада қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўлланади. Дерива-С MS гелини қўллашдан олдин терини тозалаш ва қуритиш керак. Препаратни кўзларга, лабларга ва бошқа шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиб гель терининг шикастланган соҳаларига кунига бир марта уйқудан олдин бир текисдан енгил суртилади. Даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.
Шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Тез-тез:
- тери қопламаларини қизариши, кепакланиши, қуриши, чиқишиш ва ачишиш
- тери ҳуснбузарларини яллиғланишли гиперемияси
- контакт дерматит
- қоринда оғриқ
- грамманфий микрофлора чақирган фолликулит.
Кам ҳолларда:
- терини таъсирланиши, санчиш, ҳуснбузар тошмани кучайиши
- қуёшдан куйиш
- диарея, мелена, колит
- фотосенсибилизация
- акне
Номаълум:
- эритема, қовоқларда қичишиш, қовоқларни, юзни шиши.
Даволашнинг биринчи хафтасида терини қисқа муддатли таъсирланиши пайдо бўлиши мумкин. Ушбу самара препаратни терининг яшириш шикастланишларига таъсири билан боғлиқ ва даволашни тўхтатиш учун асос бўлмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик
- линкомицинга ўта юқори сезувчанлик
- буйрак ва жигар етишмовчилиги
- яққол гиперлипедемия
- регионал энтерит ёки ярали колит
- антибиотик-ассоциацияланган колит
- 12 ёшгача бўлган болалар
- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Адапален айрим пациентларда терини маҳаллий таъсирланишини чақириши мумкинлиги туфайли, кумулятив самарасидан сақланиш учун қуритувчи ёки таъсирловчи самарага эга бошқа воситалар (даволовчи ёки абразив совунлар ва ювувчи воситалар; қуритувчи самарага эга совунлар ва косметик воситалар; духи, этанол сақловчи воситалар ва бошқалар) билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Адапаленни олтингугурт, резорцин, салицил кислотаси сақловчи моддалар билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Агар бу воситалар олдинроқ ишлатилган бўлса, бу препаратларнинг терига самараси йўқ бўлмагунча адапален билан даволашни буюриш мақсадга мувофиқ эмас.
В гуруҳи витаминлари мажмуаси, аминогликозидлар, ампициллин, кальций глюконати ва магний сульфати эритмалари билан номутаносиб. Эритромицин билан антагонизм намоён қилади.
Препаратни сиртга қўллаганда тизимли сўрилиши аҳамиятсиз эканлиги туфайли, тизимли қўлланадиган ҳар қандай препаратлар билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам. Препарат нерв-мушак ўтказувчанлигини блокловчи бошқа воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун гелни бундай воситалар билан бирга қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Адапаленни қўллаш вақтида қуёш нури таъсиридан, шу жумладан офтобда қорайишни минимумга етказиш керак. Шамол ёки совуқ каби ноқулай об-ҳаво шароитлари пациентларда терини таъсирланишини чақириши мумкин.
Дерива-С MS ни кўзлар, лаблар, бурун бурчаклари ва шиллиқ қаватлар билан контактидан сақлансин.
Маҳсулотни кесилишлар, шилинишлар, экзема ёки терининг офтобда қорайган соҳаларига суртиш мумкин эмас, оғир даражадаги ҳуснбузар тошма, дерматит, себореяси бўлган пациентларда; куйишни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.
Препаратнинг таркибида метилпарагидроксибензоат мавжуд, у секинлашган типдаги аллергик реакция чақириши мумкин. Пропиленгликоль тўлдирувчиси терини таъсирланишини чақириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Қўллаш тавсия этилмайди. Препарат билан даволаш курси давомида ва даволаш якунлангандан кейин 1 ой давомида контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳомиладорлик режалаштирилган ҳолларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Препаратнинг транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Дерива-С MS транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Гелни ҳаддан ташқари кўп суртиш тезроқ ёки яхшироқ натижага олиб келмайди.
Симптомлари: яққол тери реакциялари – қизариш, кепакланиш, шунингдек ачишиш, диарея, қонли ахлат ва колит (шу жумладан сохтамембраноз колит).
Даволаш: симптоматик, гелни маҳаллий олиб ташлаш.
Чиқарилиш шакли ва ўрами
30 г дан гель ламинацияланган тубада.
1 тубадан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.