ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛТЕЙ СИРОПИ
ALTHAEAE SIRUPUS
Препаратнинг савдо номи: Алтей сиропи
Таъсир этувчи модда (ХПН): Гулҳайри илдизининг қуруқ экстракти.
Дори шакли: Сироп
Таркиби:
Фаол модда: Доривор гулҳайри илдизининг экстрактини (гулҳайри илдизининг қуруқ экстракти) полисахаридларнинг 20% миқдорига қайта ҳисобланганда – 0,15 г.
Ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, қанд, тозаланган сув.
Таърифи: Сарғиш-қўнғирдан қизил-қўнғир ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли, сиропсимон суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.
АТХ коди: R05CA
Фармакологик хусусиятлари
Препарат ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи воситаларига мансубдир. Ўраб олувчи, юмшатувчи, балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ўсимлик шиллиқлари шиллиқ қаватини юпқа қават қилиб қоплаб олади ва уларни таъсирланишдан ҳимоя қилади. Бунинг натижасида яллиғланиш жараёни камаяди ва тўқималарни ўз-ўзидан тикланиши осонлашади.
Меъда шиллиқ қаватига таъсир қилганида ўсимлик шиллиғидан бўлган плёнканинг ҳимоя таъсири (ўсимлик шиллиғи хлорид кислотаси билан таъсирлашганда қовушқоқлиги ошади), меъда ширасининг кислоталиги қанчалик юқори бўлса, шунчалик давомли ва самаралидир.
Қўлланилиши
Қийин ажралиб чиқувчи балғамли йўтал билан кечадиган нафас йўлларининг касалликлари (ларингитлар, трахеитлар, бронхитлар, бронхиал астма, кўк йўтал), гастритлар, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг меъда ширасини юқори кислоталиги билан кечадиган яра касаллигида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга овқатдан олдин буюрилади. Қўллашдан аввал флаконни чайқатиш керак. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – сироп 1 ош қошиқ (15 мл) дан буюрилади,
6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – 1 десерт қошиқ (10 мл) дан суткада 4-6 марта буюрилади.
6 ёшгача бўлган болаларга – сиропнинг керакли миқдори қайнаган сув билан (1:1 нисбатда) суюлтирилади:
2 дан 6 ёшгача – сироп 5 мл дан суткада 4-6 марта буюрилади;
1 дан 2 ёшгача – 2,5 мл дан суткада 3-4 марта буюрилади.
Даволаш курсининг давомийлиги даволашнинг самарасига қараб, шахсий белгиланади ва у одатда 7-14 кунни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Препаратни қандли диабети бўлган пациентларга ва углеводларнинг миқдори кам бўлган парҳезга амал қилувчи шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Гулҳайри препаратларини балғам кўчирувчи восита сифатида натрий бикарбонати билан мажмуада қўллаш мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Юқори нафас йўлларининг шиллиқ қавати юзасида ўсимлик шиллиғидан плёнкани ҳосил бўлиши нафақат яққол даволовчи самара беради, балки у бошқа дори препаратларини янада узоқ маҳаллий таъсир қилишига ёрдам беради.
Дори воситасини қўллаш қоидасини бузиш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тўғрисида маълумотлар келтирилмаган.
Препаратни қўллаш автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат 2% спирт (1 мл сиропда 0,02 мл спирт) сақлайди, шунинг учун 6 ёшгача бўлган болаларда қўллашдан олдин қайнаган сувда суюлтирилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш ҳоллари номаълум.
Чиқарилиш шакли
Сироп 100 мл дан флаконларда.
Яроқлилик муддати.
2 йил.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Очилган флаконни 4-8°С ҳароратда 14 кун давомида сақланади.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.