ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛОЭ КЕЙР
ALOE KARE
Препаратнинг савдо номи: Алоэ Кейр
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 273 мг қизил атиргул (Rosa Damascena); 27 мг Барбадос алойи экстракти (Aloe barbedensis).
Таърифи: оқ рангли корпусли ва яшил рангли қопқоқчали, оч-жигарранг рангли кукун сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: адаптоген ва умумий рағбатлантирувчи воситалар.
АТХ коди: А13А
Фармакологик хусусиятлари
Алоэ Кейр табиий детоксикация қилувчи восита бўлиб ҳисобланади, сафро ажралишини, овқат ҳазм қилиш безлари секрециясини кучайтиради, антацид восита бўлиб ҳисобланади, сурги ва бактерицид таъсирларга эга, жигар ва талоқ фаолиятини яхшилайди, тери аллергияси симптомларини енгиллаштиради, организмда сийдик кислотаси даражасини ошиши чақирган оғриқларни камайтиради.
Алоэ Кейр препаратининг таркибига кирувчи барбадос алойи ва қизил атиргул унинг асосий фармакологик хусусиятларини белгилайди:
Барбадос алойи экстракти (Aloe barbedensis) – кўпгина ҳаёт учун муҳим биологик фаол моддалар сақлайди: витаминлар, минераллар, энзимлар ва аминокислоталар, улар биргаликда таъсир кўрсатади, антиоксидант, антибактериал, яллиғланишга қарши хусусиятларга, меъда-ичак йўллари деворига тинчлантирувчи таъсирга эга, антацид хусусиятларга эга, таббий адептоген бўлиб ҳисобланади, тўқималар трофикаси ва регенерациясини яхшилайди, эпителизацияни тезлаштиради, организмдан токсинларни чиқарилишига ёрдам бериб, табиий детоксикант сифатида таъсир кўрсатади.
Қизил атиргул (Rosa Damascena) – яллиғланишга қарши ва антисептик, спазмолитик, енгил сафро ҳайдовчи хусусиятларга эга.
Қўлланилиши
- Экзоген ва эндоген интоксикациялар.
- Жигар ва талоқ фаолиятини бузилиши.
- Меъда-ичак йўлларининг сурункали касалликлари (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, энтероколитлар, сурункали колит, қабзият, шу жумладан спастик ва атоник).
- Терининг сурункали яллиғланишли ва инфекцион касалликлари: ҳуснбузар тошма, спрептодермия, нейродермит, аллергик дерматит.
- Организмда сийдик кислотаси даражасини ошиши чақирган оғриқ.
- Мажмуавий даволашда умумий қувватлантирувчи ва иммунитетни рағбатлантирувчи восита сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
1-2 капсуладан кунига икки марта овқатдан олдин ёки шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Кучсиз сурги самарага эга бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик кузатилиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кузатилмаган.
Махсус кщрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг хавфсизлиги аниқланмаган.
Механизмларни ва автотранспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
10 капсулалар алюмин блистерга қадоқланган. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.