ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛОЭНИНГ СУЮҚ ЭКСТРАКТИ
ALOES EXTRACTUM FLUIDUM
Препаратнинг савдо номи: Алоэнинг суюқ экстракти
Таъсир этувчи модда (ХПН): йўқ.
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
консервацияланган (паст ҳароратда қоронғуда сақлаб турилган) янги ёки қуритилган алоэ баргларидан олинган, 1 л га 8,5 г ҳисобида натрий хлорид қўшилган сувли экстракт.
Таърифи: оч сариқдан жигарранг-қизил ранггача бўлган, бироз мева ҳидли суюқлик. Дори воситасини сақланишида чўкма ҳосил бўлиши мумкин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Биоген стимуляторлар.
АТХ коди: А13А
Фармакологик хусусиятлари
Алоэнинг суюқ экстракти биоген стимулятордир. Адаптоген, умумий тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Ҳужайра метаболизмини, тўқималарнинг трофикаси ва регенерациясини яхшилайди, организмнинг умумий носпецифик резистентлигини ва шиллиқ қаватларни шикастловчи агентларнинг таъсирига чидамлилигини оширади, регенерация жараёнларини тезлаштиради. Стафилококк, стрептококк, қорин тифи ва дизентерия таёқчаси, протейга нисбатан бирмунча микробга қарши фаолликга эга. Гранулоцитларнинг ҳимоя фаолиятларини рағбатлантиради, иштаҳани қўзғатади. Сперматозоидларда энергетик захираларни оширади ва уларнинг ҳаракатчанлигини кучайтиради.
Қўлланилиши
Офтальмология: кўз яллиғланиш касалликларининг мажмуавий терапияси таркибида (блефарит, конъюнктивит, кератитлар), шишасимон тананинг хиралашиши, миопик хориоретинит, ирит, пигментли ретинит, кўрув нервининг атрофияси, кучайиб борувчи узоқдан кўра олмаслик.
Гастроэнтерология: иштаҳа пасайиши, зўрайиш босқичида бўлмаган меъда-ичак касалликларини (гастрит, гастродуоденит, энтероколит, холецистит) мажмуавий терапияси таркибида.
Пульмонология: бронхиал астма, туберкулёз, пневмония касалликлари мажмуавий терапияси таркибида.
Неврология: невралгия, неврит, радикулоневрит, полиневрит ва инсультдан кейинги қолдиқ ҳолатларини мажмуавий терапияси таркибида, эшитиш ва ҳид сезишнинг пасайишида қўлланади.
Тўқималарнинг чандиқли ўзгаришлари, трофик яраларни, бепуштликни (шу жумладан эркаклар бепуштлиги) даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Чўкма бўлганида ампулани очишдан олдин бир хил суспензия ҳосил бўлгунича силкитиш керак.
Алоэнинг суюқ экстракти катталарга 1 мл дан тери остига ҳар куни бир марта (максимал суткалик доза 3-4 мл) юборилади. Даволаш курси – 30-50 инъекция. Даволашнинг қайта курслари икки-уч ойлик танаффусдан кейин ўтказилади.
Бронхиал астмада препарат 1-1,5 мл дан ҳар куни 10-15 кун давомида, сўнгра 2 кунда 1 марта юборилади. Даволаш курси 30-35 инъекция.
Ўпка туберкулёзида препаратни юбориш 0,2 мл дан аста-секин дозани ошириб (препарат яхши ўзлаштирилганида бир инъекция 3-4 мл дан) бошланади. Даволаш курси 30-50 кун.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар. Артериал босимнинг ошиши. Гипертермия.
Инъекция жойида оғриқ бўлиши мумкин. Оғриқдан сақланиш учун тахмин қилинган инъекция жойига олдин 0,5 мл 2% ли новокаин юборилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда, ҳомиладорликда, 1 ёшгача бўлган болаларда, сурункали буйрак етишмовчилигида, сурункали юрак етишмовчилигида, артериал гипертензияда, метроррагияда, геморройда, циститда, меъда-ичак йўллари аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликларида, қон тупуришда, холелитиазда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни узоқ муддат қўланганида организмда калий миқдори камайиши мумкин, бу эса юрак гликозидлари ва антиаритмик препаратлари таъсирини кучайтириши мумкин. Алоэ экстрактини тиазид диуретик, ҳалқа диуретиклари, қизилмия препаратлари, кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганида калий танқислигини ривожланиш хавфи ошади.
Алоэ сурги воситалари ҳамда гемопоэзни рағбатлантирувчи препаратлар таъсирини потенциялайди.
Махсус кўрсатмалар
Лактация даврида қўлланилиши
Препаратни эмизиш даврида хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича адекват ва қатъий назоратли текширишлар ўтказилмаган. Эмизикли аёлларни препарат билан даволашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Дори препаратининг транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири
Препарат билан даволаниш даврида автотранспортни бошқаришда ва юқори диққатни талаб қилувчи механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Кекса ёшли пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган
Чиқарилиш шакли
Ампулаларда 1 мл дан №10.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.