📜 Инструкция по применению Алоэ экстракт жидкий
💊 Состав препарата Алоэ экстракт жидкий
✅ Применение препарата Алоэ экстракт жидкий
📅 Условия хранения Алоэ экстракт жидкий
⏳ Срок годности Алоэ экстракт жидкий

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛОЭ ЭКСТРАКТ ЖИДКИЙ

EXTRACTUM ALOES FLUIDUM

Препаратнинг савдо номи:  Алоэ экстракт жидкий

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 ампула фаол ингредиент сифатида дарахтсимон алоэнинг 0,336 г янги ёки қуритилган баргларини паст ҳароратда тиндирилган 1 мл сувли экстрактини сақлайди; ёрдамчи ингредиентлар сифатида 0,0085 г натрий хлориди ва 1 мл гача инъекция учун сув сақлайди.

Таърифи: оч-сариқдан жигарранг-сариқ рангли, кучсиз мева ҳидли, рН 4,8-6,8 бўлган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: биоген стимулятор.

АТХ коди: А16АХ10**

 

Фармакологик хусусиятлари

Суюқ алоэ экстракти ўсимликлардан олинадиган биоген стимуляторлар сақловчи препарат ҳисобланади. Препарат моддалар алмашинувини рағбатлантиради, хужайра метаболизми, тўқималар трофикаси ва регенерациясини яхшилайди, шунингдек организмнинг носпецифик резистентлигини ошириш мақсадида буюрилади.

Алоэнинг иммунитетни рағбатлантирувчи таъсири унинг таркибида полисахаридлар (алоэманнан, ацеманнан) ва гликопротеидларнинг мавжудлиги билан боғлиқ. Алоэнинг нейтрал полисахаридлари баъзи микроорганизмларга нисбатан микробларга қарши фаолликка эга. Алоэнинг гликопротеидлари брадикинин метаболизмида иштирок этади, хужайра пролиферациясига ёрдам беради. Алоэ таркибидаги полисахаридлар рух, селен, мис каби микроэлементлар билан бирга иммунитетни рағбатлантирувчи хусусиятига эга.

Фармакокинетикаси

Маълумотлар йўқ.

Қўлланилиши

Аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари, юқори нафас йўлларининг ўткир касалликлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, шунингдек қатор кўз касалликларини комплекс даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Чўкма мавжуд бўлганида ампулани очишдан олдин бир хил суюқлик ҳосил бўлгунча силкитиш керак!

Суюқ алоэ экстракти катталарга ҳар куни 1 мл дан тери остига юборилади. Максимал суткалик доза – 4 мл ни ташкил қилади. Даволаш курси – 30-50 инъекция.

Инъекциялар оғриқли бўлганида дастлаб 0,5 мл 2% прокаин эритмаси юборилади. Такрорий даволаш курсларини 2-3 ойлик танаффусдан кейин амалга оширилади.

Ножўя таъсирлари

Ўта юқори сезувчанлик, гипертензия, гипертермия, диарея, инъекция жойида оғриқ.

Алоэни узоқ муддат қўллашда организмда калийнинг миқдори ошиши мумкин.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; оғир даражали юрак-қон томир касалликлари, гипертензия, меъда-ичак йўлларининг ўткир касалликлари, жигар фаолиятини бузилиши, диффуз гломерулонефрит, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алоэ ва тиазид диуретиклар, ҳалқали диуретиклар, қизилмия препаратлари, кортикостероидларни бир вақтда қўллаганда калий танқислиги ривожланиши хавфи ортади.

Алоэ сурги воситалари, шунингдек қон яратилишини рағбатлантирувчи препаратларнинг таъсирини потенциялайди.

Эҳтиёткорлик чоралари

Препаратни узоқ муддат қўллаганда бўлиши мумкин бўлган организмда калий миқдорини камайиши юрак гликозидлари ва антиаритмик препаратларнинг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Эритмада қуйқа мавжуд бўлиши мумкин, у сақланганда чўкмага тушиши мумкин. Ампула силкитилганида чўкма бир текис қуйқага айланади.

Ҳомиладорлик ва эмизишҚўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг.

Препаратни она сутига чиқарилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Педиатрияда қўлланиши: 12 ёшгача бўлган болаларда инъекция учун суюқ алоэ экстрактини қўллаш зарурати бўлганида шифокор маслаҳати талаб этилади. Препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Агар ампулани силкитишдан кейин унда чўкма сақланса, препаратни қўллаш мумкин эмас!

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун суюқлик 1 мл дан ампулаларда; картон ўрамда 10 ампуладан.

1 мл эритма нейтрал шиша ампулаларда.

10 ампуладан картон ўрамда.

Ҳар бир қутида ампула скарификатори ва қўллаш бўйича йўриқномаси мавжуд.

 

Сақлаш шароити

Қоронғи жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.