ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАЗЬ ТИОТРИАЗОЛИНА
UNGUENTUM THIOTRIAZOLINI
Препаратнинг савдо номи: Мазь тиотриазолина
Таъсир қилувчи модда (ХПН): тиотриазолин
Дори шакли: суртма
Таркиби:
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 20 мг тиотриазолин (100% моддага қайта ҳисобланганда);
Ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), сувда эрувчи метилцеллюлоза, глицерин, тозаланган сув.
Таърифи: рангсиз ёки бироз кулранг рангли, суртма, товланишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: жароҳатларни ва ярали шикастланишларни даволаш учун воситалар.
АТХ коди: D03А Х50.
Фармакологик хусусиятлари
Тиотриазолиннинг фармакотерапевтик таъсири мембранани барқарорлаштирувчи хусусиятлари, тери ва шиллиқ қаватларнинг шикастланган тўқималарида липидларни пероксидли оксидланиш жараёнини тормозлаши ва антирадикал ҳимоя ферментларини фаолллаштириши билан изоҳланади, бу травматик яллиғланишни ривожланишини тормозланишига, репаратив жараёнларни жадаллиги ва тезлигини ошишига, жароҳатларни битиши муддатини камайишига олиб келади.
Тиотриазолин аппликация қилинганида деярли сўрилмайди ва қон тизимига тушмайди.
Препарат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали деярли тез сўрилади ва унинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1,5 соатдан кейин қайд этилади.
Қўлланилиши
Узоқ вақт битмайдиган, секин грануляцияланадиган ва эпителизацияланадиган жароҳатлар, трофик яралар ва ётоқ яралар. Псориаз. Пародонтитни дистрофик яллиғланишли шакллари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва милкларнинг ярали шикастланишлари.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўлланади. Суртмани терининг жароҳат юзаларига боғлов остида ёки очиқ холда юпқа қилиб, 1-3 ҳафта давомида суткада 1-2 марта қўйилади. Стоматологик яллиғланиш касалликларида суртмани милк чўнтакларига 1–2 ҳафта давомида суткада 1-2 марта юборилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: қичишиш, тери гиперемияси, иситма, тошмалар (тугунли, майда нуқтали, доғсимон), эшакеми, ангионевротик шиш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тиотриазолинни бошқа яллиғланишга қарши, антисептик ва кимётерапевтик воситалар билан бирга қўллаш мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препарат жароҳатларни хирургик ишлов бериш, некрозланган тўқималарни олиб ташлаш ва жарохат юзаларини антисептик билан ишлов беришдан кейин қўлланилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ.
Болалар. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
25 г дан алюмин тубаларда. Бир тубадан картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.