Илова-варақа: Пациент учун маълумот
Алфинор таблеткалар 16 мг
Бетагистин дигидрохлориди
Препаратни қўллашдан олдин бу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди:
- Бу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, у Сизга такроран танишиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
- Ушбу дори воситалар шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш тақиқланади, чунки агар ҳатто касаллик симптомлари Сизникига ўхшаса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
- Ҳар қандай ножўя самаралар юзага келганида – даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг. Бу ушбу илова-варақада таърифланмаган кузатилиши мумкин бўлган ҳар қандай ножўя самараларга ҳам тааллуқли (4-бўлимга қаранг).
Илова-варақанинг қисқача мазмуни:
- Алфинор препаратининг таркиби ва таърифи
- Алфинор препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
- Алфинор препаратини қўллаш усуллари
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
- Алфинор препаратини сақлаш шароити
- Таркиби, ўрами ва бошқа маълумот
- Таркиби ва таърифи
Алфинор ўзи нима
Алфинор бетагистин сақлайди. У гистамин аналоглари деб номланувчи дори препаратларига гуруҳига мансуб.
Алфинор қандай мақсадларда қўлланади:
Алфинор қуйидагиларнинг ўзи ичига олувчи Меньер касаллигини даволаш учун қўлланади:
- бош айланиши (вертиго), шунингдек кўнгил айниши ва қусиш;
- қулоқларда шовқин;
- эшитишни пасайиши.
Бош айланиши мувоназатга жавоб берувчи ички қулоқнинг қисми нотўғри ишлаши оқибатида келиб чиқади (вестибуляр бош айланиши деб номланувчи).
Алфинор қандай таъсир кўрсатади:
Алфинор ички қулоққа келувчи қон оқимини яхшилаш орқали таъсир кўрсатади, бунинг натижасида унга босим камаяди.
- Алфинор препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
Қуйидаги ҳолатларда Алфинорни қабул қилиш тақиқланади:
- бетагистин дигидрохлориди ёки ушбу тиббий препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига (6-бўлимда таърифланган) юқори сезувчанликни мавжудлиги.
- агар даволовчи шифокорингиз Сизда буйрак усти бези ўсмасини (феохромацитома деб номланувчи) аниқлаган бўлса.
Юқоридагилардан биронтаси мавжуд бўлганида ушбу дори препаратини қабул қилиш тақиқланади. Агар Сиз ишонч ҳосил қилмасангиз, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Махсус кўрсатмалар:
Қуйидаги ҳолатларда Алфинор препаратини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокоринга ёки фармацевтга мурожаат этиш керак:
- ҳозирда ёки аввал меъда яра касаллигини мавжудлиги
- астмани мавжудлиги.
Юқоридагилардан биронтаси мавжуд бўлганида (ёки шубҳа туғилганда) Алфинор препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш керак. Эҳтимол, даволовчи шифокорингиз Сизни кузатиши мумкин.
Болалар ва 18 ёшга тўлмаган ўсмирларда Алфинорни қўллаш мумкин эмас.
Алфинор препаратини бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилаётган, аввал қабул қилган ёки қабул қилмоқчилингиз ҳақида албатта даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Хусусан, қуйидаги дори препаратларини қабул қилаётганлигингиз ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг:
- Антигистамин препаратлари – улар (назарий жиҳатдан) бетагистиннинг самарасини сусайтириши мумкин. Ўз навбатида, Алфинор ҳам антигистамин препаратларининг самарасини пасайтириши мумкин.
- Моноаминооксидазани (МАО) ингибиция қилувчи препаратлар – депрессия ва Паркинсон касаллигини даволашда қўлланадиган препаратлар. Улар бетагистиннинг Сизнинг организмингизга таъсирини кучайтириши мумкин.
Юқоридагилардан биронтаси мавжуд бўлганида (ёки шубҳа туғилганда) Алфинор препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш керак.
Алфинорни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш
Алфинорни овқат билан бирга ёки усиз қабул қилишга рухсат берилади, лекин овқат билан препаратнинг ўзаро таъсири меъда-ичак йўллари томонидан бироз муаммоларни
(4-бўлимдаги таърифга қаранг) қўзғатиши мумкин. Препаратни овқат билан бирга қабул қилганда меъда-ичак йўллари томонидан муаммолар минимумга етказилиши мумкин.
Ҳомиладорлик, эмизиш ва фертиллик
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида ёки ҳомиладорлик гумон қилинганда ёки ҳомиладорлик режалаштирилгандат ушбу тиббий препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорга ёки фармацевтга мурожаат этиш тавсия этилади.
Ҳомилага, шунингдек кўкрак сутига Алфинорнинг таъсири ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Агар фақат зарур тиббий кўрсатмалар бўлмаса, Алфинорни ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар фақат зарур тиббий кўрсатмалар бўлмаса, Алфинорни эмизиш даврида ҳам қабул қилиш тавсия этилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Алфинор препарати автотранспортни ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатиши эҳтимоли кам. Лекин Алфинор препарати билан даволанадиган касалликлар бош айланиши ва қусишга юзага келишининг сабабчиси бўлиши мумкинлиги ва Сизнинг механизмларни ҳайдаш ва бошқариш қобилиятингизга таъсир кўрсатиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Алфинор препарати лактоза сақлайди. Агар тиббий кўрсатмалар бўйича Сиз қанди айрим турларига нисбатан сезгирлигингиз ҳақида билсангиз, Сиз ушбу препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан боғланишингиз керак.
- Алфинор препаратини қўллаш усуллари
Даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт томонидан буюрилган ушбу препаратни қабул қилиш нормаларига доимо риоя қилинг. Ҳар қандай гумонлар пайдо бўлганида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Даволовчи шифокорингиз Сизнинг ҳолатингиз яхшиланиши учун Сиз учун зарур дозани танлайди.
Ушбу препаратни қабул қилишни тўхтатманг. Ушбу препаратнинг барқарор терапевтик самараси уни узоқ вақт қабул қилганда кузатилиши мумкин.
Қўллаш усуллари
Таблеткалар овқатланиш вақтида ёки овқат билан бир вақтда зарур миқдордаги суюқлик билан перорал қабул қилинади. Алфинор меъда-ичак йўллари томонидан аҳамиятсиз муаммоларни (4-бўлимдаги таърифга қаранг) чақириши мумкин. Препаратни овқат билан бир вақтда қабул қилганда меъда-ичак йўллари томонидан муаммолар минимумга етказилиши мумкин.
Дозалаш
Стандарт доза кунига 24-48 мг бетагистин, 2 ёки 3 тенг қабул қилишларга бўлинган.
Алфинор таблеткалар 16 мг: 0,5 ёки 1 таблетка кунига 3 марта.
Агар Сиз кунига 1 дан ортиқ таблетка қабул қилаётган бўлсангиз, уларни кун давомига тақсимлаш тавсия этилади. Масалан 1 таблеткадан эрталаб ва кечқурун.
Таблеткаларни ҳар куни, куннинг бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг. Шундай қилиб, дори воситасининг барқарор дозасини Сизнинг организмингизга тушишини таъминлашга эришилади. Таблеткани куннинг бир вақтда қабул қилиш ҳам таблеткани ўз вақтида қабул қилиш одатини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Алфинор препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари
Алфинор препаратининг дозаси ошириб юборилганда қуйидаги реакциялар кузатилиши мумкин: қусиш, қоринда оғриқ, спазмлар ёки бош айланиши. Агар санаб ўтилганлардан биронтаси кузатилса, даволовчи шифокорга мурожаат этиш керак.
Алфинор препаратини қабул қилишни ўтказиб юбориш
Агар Сиз таблеткани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, ҳеч нарса қилманг. Кейинги таблеткани жадвалга риоя қилган ҳолда қабул қилинг.
Препаратнинг ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг.
Алфинор препаратини қабул қилишни тўхтатиш
Агар ҳатто яхшилаш кузатилса ҳам, алоҳида тиббий кўрсатмалар бўлмаса, Алфинор препаратини қабул қилишни тўхтатманг.
Ушбу дори препарати бўйича бирон-бир саволлар юзага келганида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга мурожаат этиш тавсия этилади.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
Ҳар қандай бошқа дори воситалари каби ушбу дори воситаси намоён бўлмасада бир қатор ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин.
Кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларнинг рўйхати:
- Аллергик реакциялар. Препаратга аллергик реакция юзага келганида ДАРҲОЛ Алфинор препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва даволовчи шифокорингиз ёки шифохонага мурожаат этинг.
Аллергия симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Тери тошмаса, қичишиш, эшакеми;
- Юз, лаб, тилни шиши ёки юқори нафас йўлларини шиши;
- Артериал гипотензия;
- Ҳушдан кетиш;
- Ҳансираш.
Юқорида санаб ўтилган симптомлардан биронтаси юзага келганида ДАРҲОЛ Алфинор препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва даволовчи шифокорингиз ёки шифохонага мурожаат этинг.
Бўлиши мумкин бўлган бошқа ножўя таъсирлар:
Умумий (10 нафар одамдан 1 нафарида кузатилиши мумкин):
- Кўнгил айниши;
- Овқат ҳазм бўлишини бузилиши (диспепсия);
- Бош оғриғи.
Бетагистинни қабул қилганда кузатилиши мумкин бўлган бошқа ножўя таъсирлар:
Қусиш, меъдада оғриқ, қоринни дам бўлиши каби овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ аҳамиятсиз муаммолар. Алфинор препаратини овқат билан бирга қабул қилганда меъда-ичак йўллари томонидан муаммолар минимумга етказилиши мумкин.
Ножўя таъсирлар юзага келиши ҳақида хабар бериш:
Ножўя таъсирлар юзага келганида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг. Бу ушбу илова-варақада таърифланмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар юзага келишига ҳам тааллуқли. Шунингдек Сиз ножўя таъсирлар ҳақида бу тоифадаги маълумотларни қайта ишлаш вазифаси юклатилган маҳаллий органлар орқали ҳам бевосита хабар беришингиз мумкин.
Ножўя таъсирлар юзага келишини аниқлашга ёрдам бериб, Сиз ушбу препаратнинг сифатини яхшилашга ёрдам берасиз.
- Алфинор препаратини сақлаш шароити
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Картон қутида ва блистер ўрамда “Годен до” ёзувида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.
Ушбу тиббий препарат махсус кўрсатмалар ва сақлаш бўйича шароитларни талаб этмайди.
Дори воситасини ахлатга ёки канализацияга ташлаш тақиқланади. Керак бўлмаган дори воситаларини утилизация қилиш масаласи бўйича фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- Таркиби, ўрами ва бошқа маълумот
Алфинор препаратининг таркиби
- Фаол модда – бетагистин дигидрохлориди.
Ҳар бир таблетка 16 мг бетагистин дигидрохлориди сақлайди.
- Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза (Е460), сувсиз лимон кислотаси (Е330), повидон К 25 (Е1201), кросповидон А типи (Е1202) ва гидрогенлангган ўсимлик мойи.
Препаратнинг қобиғи ва унинг ичидагиси:
Оқ рангли, силлиқ, думалоқ, фаскали ва бўлувчи рискали, диаметри 9,0 мм бўлган таблеткалар.
Таблеткани тенг дозаларга бўлиш мумкин.
Блистер ўрам таблеткаларни қуйидаги миқдорда сақлайди: 20, 24, 30, 48, 50, 60, 90, 96 ёки 100 дона.
Маркировка барча ўрамларда мавжуд эмас.