ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома
АЛТЕЙКА
ALTEYKA
Препаратнинг савдо номи: Алтейка
Таъсир этувчи модда: Гулхайри илдизининг қуруқ экстракти.
Дори шакли: Сироп
Таркиби:
Фаол модда: Гулхайри илдизининг қуруқ экстрактини (полисахаридлар миқдорини 20% га қайта ҳисобланганда) – 0,15 г.
Ёрдамчи моддалар: нипагин (метилпарагидроксибензоат) – 0,12 г, нипазол (пропилпарагидроксибензоат) – 0,05 г, қанд – 70,0 г, этил спирти 96% – 2,0 мл, тозаланган сув 100 мл гача.
Таърифи: Жигарранг-қўнғир рангдан қизил-қўнғир ранглигача бўлган ўзига хос ҳидли сиропсимон суюқлик. Сақлаш жараёнида чўкма ҳосил бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Гулхайри илдизининг экстракти асосидаги сироп, асосий таъсир этувчи модда сифатида полисахаридлар, шунингдек пектинлар, аминокислоталар ва бошқаларни сақловчи мажмуавий ўсимлик препаратидир. Препарат бронхосекретор, балғам кўчирувчи, ўраб олувчи таъсирларга эга. Меъда шиллиқ қаватининг рецепторларига кучсиз қитиқловчи таъсир кўрсатади, бронхиал ва сўлак безларининг секрециясини рефлектор рағбатлантиради. Балғамни ҳосил бўлишини, унинг реологик (ёпишқоқлик, эластиклик, адгезивлик) хусусиятларини меъёрлаштириб, фаоллаштиради, бронхиалларнинг перисталтик ҳаракатини ва бронхларнинг липилловчи эпителийни мотор фаолиятини кучайтириб, балғамни чиқарилишига ёрдам беради. Препаратнинг ўсимлик полисахарид шиллиғи меъда шиллиқ қаватини ўраб олиб, цитопротектор ва яллиғланишга қарши самараларни чақиради, тўқималарнинг регенерациясига ёрдам беради. Меъда секрециясини камайтиради. Меъда ширасининг кислоталили муҳити қанчалик юқори бўлса, гастропротектор таъсири шунчалик кучли ва давомлироқ бўлади.
Қўлланилиши
Нафас аъзоларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари: ларингитлар, трахеитлар, бронхитлар, бронхиал астма, кўкйўтал. Гастритлар, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг меъда ширасининг юқори кислоталилиги билан кечувчи яра касаллиги.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллашдан олдин чайқатиш керак. Препарат овқатдан олдин буюрилади: катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга сироп 1 ош қошиқдан суткада 4-6 марта буюрилади.
6 дан 14 ёшгача бўлган болаларга препарат 1 десерт қошиқдан (10 мл сироп) суткада 4-6 марта буюрилади.
6 ёшгача бўлган болаларга керакли миқдордаги сироп оз миқдордаги қайнаган сувда (10-15 мл ёки 2-3 чой қошиқда) суюлтирилади:
2 дан 6 ёшгача – сироп 5 мл дан суткада 4-6 марта;
1 дан 2 ёшгача – 2,5 мл дан суткада 3-4 марта;
1 ёшгача бўлган болаларга – 2,5 мл дан суткада 1-2 марта буюрилади.
Даволаш курсининг давомийлиги даволашнинг самарасига қараб, шахсий равишда белгиланади ва у одатда 7-14 кунни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик, лактация (қўллашдаги тажрибалар йўқлиги туфайли).
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Ўрганилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Дори воситасини қўллаш қоидасини бузиш мумкин эмас.
Қандли диабетда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тажрибаси тўғрисида маълумот йўқ.
Препаратни қўллаш автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Болалар.
Препарат 2% спирт (1 мл сиропда – 0,02 мл спирт) сақлайди, шунинг учун 6 ёшгача бўлган болаларда қўллашдан олдин қайнаган сувда суюлтирилади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳоллари номаълум.
Чиқарилиш шакли
Сироп 50 мл, 90 мл, 100 мл дан флаконларда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Флаконни очилганидан кейин, (4-8)0С ҳароратда 14 сутка давомида сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.