ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДИСТРЕПТАЗА®
DISTREPTAZA®
Препаратнинг савдо номи: ДИСТРЕПТАЗА®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): стрептокиназа. стрептодорназа
Дори шакли: суппозиторийлар
Таркиби:
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 13500 ХБ-16500 ХБ стрептокиназа, 1250 ХБ -2000 ХБ стрептодорназа;
ёрдамчи моддалар: суюқ парафин ва нейтрал ёғ
Таърифи: конус ёки “торпеда” шаклли, учи ўткир; юзаси бир хил, доғларсиз, ғадир-будирсиз, ҳаволи пуфакчаларсиз, ёриқларсиз ва механик шикастларсиз, сарғиш оқ рангли суппозиторийлар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: фермент препарати (мажмуавий).
АТХ коди: В06АА55
Фармакологик хусусиятлари
Препарат иккита фаол субстанция сақлайди: стрептокиназа ва стрептодорназа. Стрептокиназа одам қонидаги плазминоген проэнзимининг активатори ҳисобланади ва стрептокиназа таъсири остида плазминга айланади, у қуйилиб қолган одам қонини эритиш хусусиятига эга.
Стрептодорназа энзим ҳисобланади, у тирик ҳужайраларга ва уларнинг физиологик функциясига таъсир кўрсатмай, ўлик ҳужайраларни ёки йиринг нуклеопротеинларининг ёпишқоқ массасини эритиш хусусиятига эга.
Препарат дори воситаларининг яллиғланиш ўчоғига киришини енгиллаштиради.
Қўлланилиши
-бачадон бўйнининг сурункали яллиғланиши;
-кичик чаноқ аъзоларининг операциядан кейинги инфильтратив шикастланишлари;
-бачадон шиллиқ қаватини яллиғланиши;
-ўткир ва сурункали кечувчи геморрой;
-кенг яллиғланиш инфильтрати бўлган тўғри ичак олди абсцесслари ва оқмалари;
-йирингли каудал кисталарида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш усули
Суппозиторийни блистер уясидан олингандан кейин тўғри ичакка чуқур киритиш керак.
Дозалаш
Дозалаш яллиғланиш жараёнини жадаллик тури ва даражасига боғлиқ.
Шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўлланади.
Катталарда касалликнинг оғир кечишида:
1 суппозиторийдан кунига 3 марта биринчи 3 кун давомида, сўнгра
1 суппозиторийдан кунига 2 марта 3 кун давомида, сўнгра
1 суппозиторийдан кунига 1 марта 3 кун давомида.
Катталарда касаллик оғирлигининг енгил ва ўртача даражасида:
1 суппозиторийдан кунига 2 марта 3 кун давомида, сўнгра
1 суппозиторийдан кунига 1 марта 4 кун давомида, ёки
1 суппозиторийдан кунига 2 марта 2 кун давомида.
Даволаш курсида ўртача 8-18 суппозиторий ишлатилади.
Даволаш курсининг ўртача давомийлиги 7-10 кун.
Ножўя таъсирлари
Айрим ҳолларда аллергик реакциялар, тана ҳароратини ошиши, шунингдек қон кетишига мойиллик кузатилиши мумкин.
Ҳар қандай нотипик реакцияларни пайдо бўлиш ҳолатларида албатта препаратни қўллашни давом эттириш хақида шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. Препарат янги жароҳатга ёки чокка тегмаслиги керак, чунки бу чокларни бўшашишига ва оқибати сифатида жароҳатдан қон кетишига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки маҳаллий қон кетишлар пайдо бўлиши мумкин.
Яллиғланиш ўчоғига антибиотикларни ёки химиотерапевтик препаратларни ўтишини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Болаларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас. Препарат янги жароҳат ёки чокларга тегиши керак эмас, чунки бу чокларнинг бўшашиши ва оқибати сифатида жароҳатдан қон кетишига олиб келиши мумкин.
ДИСТРЕПТАЗА® препарати билан даволаш вақтида олдиндан шифокор билан маслаҳатлашмасдан ҳеч қандай дори воситаларини қўлламанг.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари номаълум.
Чиқарилиш шакли
6 ректал суппозиторийлар блистерда, 1 блистердан картон қутида.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Сақлаш шароити
2°С – 8°С ҳароратда (совутгичда) сақлансин. Музлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.