ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАДОПАР®
MADOPAR®
Препаратнинг савдо номи: Мадопар®
Таъсир этувчи моддалар: леводопа + бенсеразид
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
таъсир этувчи моддалар: леводопа – 100 мг; бенсеразид – 25 мг, (бенсеразид гидрохлориди кўринишида – 28,5 мг);
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 13,5 мг, тальк – 6,5 мг, повидон (К90) – 1,0 мг, магний стеарати – 0,5 мг;
капсуланинг қобиғи: қопқоқчаси – индигокармин бўёвчиси (Е132) – 0,01 мг, титан диоксиди (Е171) – 0,5 мг, желатин – 21,0 мг; корпуси – темир (III) оксиди қизил бўёвчиси (Е172) – 0,03 мг, титан диоксиди (Е171) – 1,12 мг, желатин – 31,2 мг.
Капсулага ёзув қилиш учун бўёқ: шеллак, калий гидроксиди, темир оксиди қора бўёвчиси (Е172); TEKPRINTSW-1102 тайёр сиёҳ қўллашига йўл қўйилади.
Таърифи: қаттиқ желатин капсулалар; корпуси пушти-тана рангли, тиниқ эмас; қопқоғи оч-мовий рангли, тиниқ эмас; капсулада қора рангда “ROCHE” ёзуви бор. Капсуланинг ичидагиси – баъзида қумоқланадиган, оч-сарғиш рангли, майда гранулаланган кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: паркинсонизмга қарши восита (дофаминнинг ўтмишдоши + декарбоксилазанинг периферик ингибитори).
АТХ коди: N04BA02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Паркинсон касаллиги ва “безовта оёқлар” синдромини даволаш учун қўлланадиган мажмуавий восита.
Паркинсон касаллиги
Бош мияда нейромедиатор ҳисобланган дофамин, паркинсонизми бўлган беморларда базал ганглийларда етарли бўлмаган миқдорда ҳосил бўлади. Леводопа ёки L-ДОФА (3,4-дигидрофенилаланин) дофаминнинг метаболик ўтмишдошидир. Дофаминдан фарқли равишда леводопа гематоэнцефалик тўсиқ орқали яхши ўтади. Леводопа МНТ га кирганидан кейин, у ароматик L-аминокислоталарнинг декарбоксилазаси ёрдамида дофаминга айланади.
Ичга қабул қилинганидан кейин леводопа ҳам церебрал, ҳам экстрацеребрал тўқималарда дофаминга тез декарбоксилланади. Натижада леводопанинг катта қисми базал ганглийларгача етиб бормайди, периферик дофамин эса кўпинча ножўя кўринишларни чақиради. Демак, леводопанинг экстрацеребрал декарбоксилланишини блокланиши керак, бунга леводопа ва ароматик L-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилаза ингибитори бенсеразидни бир вақтда юбориш йўли билан эришилади.
Мадопар ушбу моддаларнинг оптимал 4:1 нисбатдаги мажмуаси бўлиб, леводопанинг катта дозалари каби самарадорликка эга.
“Безовта оёқлар” синдроми
Аниқ таъсир механизми номаълум, аммо дофаминергик тизим “безовта оёқлар” синдромининг патогенезида муҳим рол ўйнайди.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Мадопар “125” капсулалари
Леводопа ва бенсеразидни сўрилиши асосан ингичка ичакнинг юқори қисмида (66-74%) амалга ошади ва ушбу ичакнинг бўлимида сўрилиши жойига боғлиқ эмас. Леводопанинг қон плазмасида максимал концентрациясига эришиш вақти капсулалар ёки таблеткалар ичга қабул қилинганидан кейин 1 соатни ташкил қилади. Мадопар “125” капсулалари қўлланганида леводопанинг мутлоқ биокираолишлиги 98% (74% дан 112% гача) ни ташкил қилади.
Леводопанинг плазмадаги максимал концентрациялари ва леводопанинг сўрилиш даражаси (AUC) дозага пропорционал равишда ошади (леводопанинг 50 дан 200 мг гача бўлган дозалари диапазонида).
Овқат қабул қилиш леводопанинг сўрилиш тезлиги ва даражасини пасайтиради. Капсулалар ёки таблеткалар овқат қабул қилинганидан кейин буюрилганда леводопанинг плазмадаги максимал концентрацияси 30% га камаяди ва кечроқ эришилади. Леводопанинг сўрилиш даражаси 15% га пасаяди.
Тақсимланиши
Леводопа гематоэнцефалик тўсиқ орқали тўйинган транспорт тизими ёрдамида ўтади ва плазма оқсиллари билан боғланмайди. Тақсимланиш ҳажми 57 литрни ташкил қилади. Орқа мия суюқлигида леводопа учун “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) плазмадаги майдоннинг 12% ни ташкил қилади.
Бенсеразид терапевтик дозаларда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. У асосан буйрак, ўпка, ингичка ичак ва жигарда тўпланади.
Метаболизми
Леводопа иккита асосий йўл (декарбоксиланиш ва о-метилланиш) ва иккита қўшимча йўл (трансаминланиш ва оксидланиш) билан метаболизмга учрайди.
Ароматик L-аминокислоталарнинг декарбоксилазаси леводопани дофаминга айлантиради. Алмашинувнинг бу йўлини асосий охирги маҳсулотлари гомованилин ва дигидроксифенилсирка кислотасидир.
Катехол-о-метил-трансфераза леводопани 3-о-метилдопани ҳосил қилиш билан метиллайди. Бу асосий метаболитини плазмадан ярим чиқарилиш даври 15-17 соатни ташкил қилади ва Мадопарнинг терапевтик дозаларини қабул қилаётган пациентларда унинг тўпланиши юз беради.
Бенсеразид билан бирга буюрилганида, леводопанинг периферик декарбоксилланишини камайиши, леводопа ва 3-о-метилдопанинг плазмадаги концентрацияларини ошишига ва катехоламинлар (допамин, норадреналин) ва фенолкарбоксил кислоталарининг (гомованилин кислотаси, дигидрофенилсирка кислотаси) плазмадаги концентрацияларини пасайишига олиб келади.
Бенсеразид ингичка ичакнинг шиллиқ қаватида ва жигарда тригидрокси-бензилгидрозинни ҳосил бўлиши билан гидроксилланади. Бу метаболити ароматик
L- аминокислоталар декарбоксилазасининг кучли ингибитори ҳисобланади.
Чиқарилиши
Ароматик L- аминокислоталар декарбоксилазасининг периферик ингибирланишида леводопанинг ярим чиқарилиш даври 1,5 соатни ташкил қилади. Леводопанинг плазмадаги клиренси минутига тахминан 430 мл ни ташкил қилади.
Бенсеразид метаболизм йўли билан деярли тўлиқ чиқарилади. Метаболитлари асосан сийдик билан (64%) ва камроқ даражада ахлат билан (24%) чиқарилади.
Айрим пациентлар гуруҳидаги фармакокинетикаси
Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда леводопанинг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар йўқ.
Кекса ёшдаги пациентлар (65-78 ёш)
Паркинсон касаллиги бўлган кекса ёшдаги (65-78 ёш) пациентларда леводопанинг яримчиқарилиш даври ва AUC 25% га ошади, бу клиник аҳамиятли ўзгариши ҳисобланмайди ва дозалаш тартибига ҳеч қанақасига акс этмайди.
Қўлланилиши
Паркинсон касаллиги:
Дори воситалар билан чақирилган паркинсонизмдан ташқари, Паркинсон касаллигини барча турларини даволашида қўлланади.
“Безовта оёқлар” синдроми
Мадопар “безовта оёқлар” синдромини даволаш учун қўлланади, шу жумладан:
- “безовта оёқлар”нинг идиопатик синдроми;
- сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, диализдаги пациентларда “безовта оёқлар” синдроми.
Қўллаш усули ва дозалари
Капсулаларни бутунлигича, чайнамасдан ютиш керак.
Паркинсон касаллиги
Ичга, овқатдан камида 30 минут олдин ёки 1 соат кейин буюрилади.
Стандарт дозалаш тартиби
Даволашни аста-секин дозасини оптимал самарага эришилгунча шахсий танлаб бошлаш керак.
Бошланғич даволаш
Паркинсон касаллигининг эрта босқичида Мадопар билан даволашни 62,5 мг (50 мг леводопа + 12,5 мг бенсеразид) суткада 3-4 марта қабул қилиш билан бошлаш тавсия қилинади. Бошланғич дозалаш схемаси ўзлаштираолинганда, пациентнинг реакциясига қараб, дозани аста-секин ошириб бориш керак.
Оптимал самарага одатда леводопа 300-800 мг суткалик дозада бенсеразид + 75-200 мг дозада уч ёки ундан кўп марта қабул қилинганида эришилади. Оптимал самарага эришиш учун 4 дан 6 ҳафтагача вақт талаб қилиниши мумкин. Суткалик дозани кейинчалик оширишнинг зарурати туғилганида, буни 1 ойлик оралиқлар билан амалга ошириш керак.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш
Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашнинг ўртача дозаси – 125 мг (100 мг леводопа + 25 мг бенсеразид) суткада 3-6 марта. Қабул қилишлар сони (учтадан кам бўлмаслиги керак) ва уларни кун давомида тақсимланиши оптимал самарани таъминлаши керак.
“Безовта оёқлар” синдроми
Максимал рухсат берилган доза суткада – 500 мг Мадопар (400 мг леводопа + 100 мг бенсеразид) ташкил этади.
Уйқудан 1 соат олдин, оз миқдордаги овқат билан қабул қилинади. Мадопарни қабул қилишдан олдин оқсилларга бой бўлган овқатни истеъмол қилишдан ўзини тийиш керак.
Уйқуга кетишни бузилиши билан кечувчи “Безовта оёқлар” идиопатик синдроми
Мадопар “125” препаратини буюриш тавсия қилинади.
Бошланғич доза: Мадопар 62,5 мг (50 мг леводопа + 12,5 мг бенсеразид) – 125 мг (100 мг леводопа + 25 мг бенсеразид). Самара етарли бўлмаганида Мадопарнинг дозасини 250 мг (200 мг леводопа + 50 мг бенсеразид) гача ошириш керак.
Уйқуга кетиш ва уйқуни бузилиши билан кечувчи “безовта оёқлар” идиопатик синдроми
Бошланғич доза: Мадопар “125” 1 та капсуласи уйқудан 1 соат олдин тавсия этилади.
Уйқуга кетиш ва уйқуни бузилишлари, шунингдек сутка давомидаги бузилишлар билан кечувчи “Безовта оёқлар” идиопатик синдроми
Қўшимча: 1 капсула Мадопар қабул қилинади, максимал рухсат берилган суткалик доза – 500 мг (400 мг леводопа + 100 мг бенсеразид) Мадопарни ташкил этади.
Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, диализ олаётган пациентларда “безовта оёқлар” синдроми
125 мг Мадопар диализ бошланишидан 30 минут олдин буюрилади.
Айрим ҳолатларда дозалаш
Паркинсон касаллиги
Мадопар препаратини бошқа паркинсонизмга қарши воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин, даволаш давом этган давомида бошқа препаратларнинг дозасини камайтириш ёки уларни аста-секин бекор қилишнинг зарурати туғилиши мумкин.
Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Мадопар гемодиализ сеансларини олаётган пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади.
Узоқ муддат даволанганда флюктуация “қотиб қолиш” эпизодлари, таъсир даври охирида самарани сусайиши, “ўзига келиш-ўзидан кетиш” феномени пайдо бўлиши мумкин. Ушбу симптомларни бартараф қилиш ёки уларнинг яққоллигини камайтириш учун дозага тузатиш киритиш мумкин, бунга кичикроқ дозаларни буюриш, аммо тез-тез буюриш билан эришиш мумкин. Кейинчалик даволаш самарасини кучайтириш учун дозани яна оширишга уриниб кўриш мумкин.
“Безовта оёқлар” синдроми
“Безовта оёқлар” синдромининг симптомлари зўрайишини (кун давомида эрта пайдо бўлиши, оғирлик даражасини кучайиши ва тананинг бошқа қисмларини қўшилиши) истисно қилиш учун суткалик доза тавсия қилинган максимал доза –Мадопар 500 мг
(400 мг леводопа + 100 мг бенсеразид) дан ошмаслиги керак.
Клиник симптоматика зўрайганида леводопанинг дозасини камайтириш ёки леводопани аста-секин бекор қилиш ва бошқа даволашни буюриш керак.
Ножўя таъсирлари
“Безовта оёқлар” синдроми бўлган пациентларда, клиник тадқиқотлар вақтида кузатилган ножўя таъсирларининг оғирлик даражаси ва учраш тезлиги Мадопарни стандарт тартибда қабул этган Паркинсон касаллик билан касалланган беморларга нисбатан паст бўлган.
Клиник тадқиқотлар
“Безовта оёқлар” синдроми
Қуйида, умуман олганда 85 нафар пациент иштирок этган иккита плацебо-назоратли клиник кесишган тадқиқотлардан олинган умумий маълумотлар келтирилган.
Даволаниш гуруҳида бир мартадан кўпроқ учраган барча ножўя реакциялар кўрсатилган.
1-жадвал. Плацебо гуруҳи ва даволаш гуруҳидаги М43052 и М43060 тадқиқотлардаги кузатилган ножўя реакциялар
Ножўя самаралари
|
Леводопа/ бенсеразид
(n) |
% | Плацебо
(n) |
% |
Инфекцион касалликлари | ||||
Фебрил инфекция | 4 | 4,7 | 2 | 2,3 |
Ринит | 3 | 3,5 | 1 | 1,2 |
Бронхит | 2 | 2,3 | 0 | 0 |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | ||||
Бош оғриги | 5 | 5,8 | 3 | 3,5 |
БОС* ёмонлашиши | 2 | 2,3 | 5 | 5,8 |
Бош айланиши | 3 | 3,5 | 1 | 1,2 |
Меъда- ичак тизими томонидан бузилишлар | ||||
Оғизни қуриши | 3 | 3,5 | 1 | 1,2 |
Диарея | 2 | 2,3 | 1 | 1,2 |
Кўнгил айниши | 2 | 2,3 | 2 | 2,3 |
Юрак –қон томир тизими томонидан бузилишлар | ||||
ЭКГ**даги кўрсаткичларни ўзгариши | 2 | 2,3 | 1 | 1,2 |
Артериал босимни кўтарилиши | 2 | 2,3 | 2 | 2,3 |
* “Безовта оёқлар” синдроми
**Юрак ритмини бузилишлари
Қайд этилгандан кейинги кўлланилиши
Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар
Гемолитик анемия, ўртача ва транзитор лейкопения, ва тромбоцитопения, шунингдек тромбопластин вақтини қисқариши кам ҳолларда учраган.
Мадопар препарати қўлланганида қонда мочевина азотининг даражасини ошиши (КМА) кузатилган. Шунинг учун умумий қон таҳлили ва жигар кўрсаткичларини ҳамда буйрак функциясини мунтазам равишда назорат қилиш тавсия қилинади, таркибида леводопа сақлаган исталган дори воситалар билан узоқ муддат даволаш ўтқазилганда ҳам.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш тизимидаги бузилишлар
Тез-тез эмас: анорексия.
Одатда–жигар трансаминазалари (аспартатаминотрансфераза (АСТ), аланинаминотрансфераза (АЛТ)) ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини енгил даражада транзитор ошиши кузатилади. Гамма-глутамилтранспептидазанинг фаоллигини ошиши кузатилган.
Руҳий бузилишлар
Паркинсон касаллиги бўлган пациентларда, айниқса кекса ёшдаги ва анамнезида ушбу симптомлар кузатилган пациентларда депрессия ривожланиши мумкин; тез-тез бўлмаган ҳолларда – ажитация, хавотирлик, уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, алаҳсираш, хулқ-атвор бузилишлари ва агрессия; кам ҳолларда – вақтинчалик дезориентация ва кўрқинчли тушлар кузатилиши мумкин.
Мадопар препарати қўлланганда ўз жонига суиқасд қилиш фикрлари билан кечувчи, шунингдек бу асосий касаллик билан боғлик бўлиши мумкин бўлган депрессия ривошланиши мумкин.
Мадопар препарати қўлланганда одатлар ва мойил бузилишлар, аддитив – хулқ-атвор бузилишлари, шунингдек обсессив – компульсив бузилишлар учун хос бўлган хулқ турлари (компульсив савдо қилиш ва пул ҳаражат қилиш, ортиқча овқатланиш ва булимия) кузатилиши мумкин.
Қимор ўйинларга мойил бўлган ҳаракатлар ва либидони ошиши, шу жумладан гиперсексуал ҳолатлар қайд қилинган.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Мадопар препаратини қабул қилаётган пациентларда “безовта оёқлар” синдроми зўраиши мумкин.
Кўп эмас: бош оғриғи.
Мадопар препаратини қабул қилиш уйқучанлик ва жуда кам ҳолларда яққол ифодаланган кундузги уйқу ва тўсатдан ухлаб қолиш ҳуружларини ривожланиши билан кечади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.)
Паркинсон касаллиги билан хасталанган пациентларда, юқори дозаларда қабул қилинганда ёки даволашнинг анча кечки босқичларида ихтиёрсиз ҳаракатлар (масалан, хорея ёки атетоз туридаги) кузатилиши мумкин. Ушбу кўринишларни одатда дозани камайтириш йўли билан енгиллаштириш ёки бутунлай бартараф қилиш мумкин.
Узоқ муддат даволанганда терапевтик жавоб реакциясини, шу жумладан “қотиб қолиш” феномени дозани таъсир қилиш даври якунида самарани пасайиши (“ҳолдан тойиш” феномени), “ўзига келиш – ўзидан кетиш” феномени кузатилиш мумкин. Ушбу ўзгаришларни одатда дозани танлаш ва кам миқдордаги дозаларни қисқа вақт оралиғида қабул қилиш йўллари орқали йўқотиш ёки енгиллаштириш мумкин.
Кейинчалик даволаш самарасини кучайтириш учун дозани яна ошириш мумкин. Таъм билиш ҳиссини йўқолиши ёки бузилиши якка ҳолатларда кузатилган.
“Безовта оёқлар” синдроми бўлган пациентлар
Дофаминергик препаратларни узоқ муддат қўллашнинг энг кўп учрайдиган ножўя самараси бу пациентнинг аҳволини ёмонлашиши, бу навбатдаги кечки дозани қабул қилишдан аввал симптомларни намоён бўлиш вақтини кечқурунлар тунги вақтдан кундузги ва кечқурунги вақтга силжиши билан ифодаланади.
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: аритмиялар, ортостатик гипотензия. Ортостатик гипотензия кўринишларини Мадопар препаратининг дозасини пасайтириш йўли билан енгиллаштириш мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари
Тез-тез эмас: иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея ва оғизни қуриши. Одатда эрта даволашнинг босқичларида намоён бўлувчи кўрсатилган ножўя таъсирларни Мадопар препаратини овқат билан (етарли даражада овқат ёки суюқлик билан бирга) ёки дозани аста-секин ошириш билан назорат қилиш мумкин.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан ўзгаришлар
Кам ҳолларда: аллергик реакциялар (қичишиш, тошма)
Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар
Сийдикнинг ранги бироз ўзгариши мумкин (одатда қизғиш рангда бўлади, турса тўқлашади)
Лаборатория кўрсаткичлари
Жигар трансаминазалари (аспартатаминотрансфераза (АСТ), аланинаминотрансфераза (АЛТ)) ва ишқорий фосфатазанинг фаоллиги вақтинчалик ошиши мумкин. Гамма-глутамилтранспептидазанинг фаоллиги ошиши, қонда мочевина азотининг концентрациясини ошиши кузатилган. Бундан ташқари, биологик суюқликлар ёки тўқималарни, хусусан сўлак, тил, тиш ва оғизни бўшлиғи шиллиқ қаватининг рангини ўзгариши ёки бўялиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Леводопага, бенсеразидга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлик.
Эндокрин аъзолари, жигар ёки буйрак функциясининг декомпенсацияланган бузилишлари (“безовта оёқлар” синдроми бўлган, диализ олаётган пациентлардан ташқари), декомпенсация босқичидаги юрак-қон томир тизимининг касалликлари, психотик компоненти билан кечувчи руҳий касалликлар, ёпиқ бурчакли глаукомада қўллаш мумкин эмас.
Мадопарни моноаминооксидазанинг (МАО) носелектив ингибиторлари билан мажмуада ёки МАО-А ва МАО-В ингибиторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас.
25 ёшгача бўлган пациентлар.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври. Мадопарни контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёлларда қўллаш мумкин эмас (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даври” га қаранг).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фармакокинетик ўзаро таъсири
Тригексифенидил (антихолинергик препарат) леводопанинг сўрилиш даражасини эмас, балки тезлигини камайтиради.
Темир сульфати леводопанинг плазмадаги максимал концентрациясини ва AUC 30-50% ни пасайтиради, бу барча пациентларда бўлмасада, айримларида клиник аҳамиятли ўзгариш ҳисобланади.
Метоклопрамид леводопанинг сўрилиш тезлигини оширади.
Леводопа ва домперидон бир вақтда қабул қилинганда меъдани бўшашини рағбатлантириши ҳисобига леводопанинг биокираолишлиги ошиши мумкин.
Фармакодинамик ўзаро таъсири
Нейролептиклар, опиатлар ва резерпин сақловчи антигипетензив препаратлар Мадопарнинг таъсирини сусайтиради.
МАО ингибиторлари. Агар Мадопар МАО қайтмас носелектив ингибиторларини олаётган пациентларга буюрилса, унда МАО ингибиторини қабул қилишни тўхтатилишидан то Мадопарни қабул қилиш бошлагунча камида икки ҳафта ўтиши керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Бироқ МАО-В селектив ингибиторлари (селегилин ёки разагилин каби) ва МАО-А-селектив ингибиторларини (маклобемид каби) Мадопар қабул қилаётган пациентларга буюриш мумкин. Бундай ҳолларда препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштира олиниши жиҳатидан пациентнинг шахсий эҳтиёжига қараб, леводопанинг дозасига тузатиш киритиш тавсия қилинади. МАО-А ва МАО-В ингибиторларини бирга қўллаш МАО-носелектив ингибиторларини қабул қилинишига эквивалентдир, шунинг учун бундай мажмуа Мадопар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.
Симпатомиметиклар (адреналин, норадреналин, изопротеренол, амфетамин). Мадопарни симпатомиметиклар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас, чунки леводопа уларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Агар бир вақтда қабул қилиш жуда зарур бўлса, юрак-қон томир тизимининг ҳолатини синчков назорати ва зарурати туғилганида симпатомиметикларнинг дозасини камайтириш жуда муҳимдир.
Паркинсонизмга қарши воситалар. Препаратни бошқа паркинсонизмга қарши воситалар (антихолинергик воситалар, амантадин, селегилин, бромкриптин, дофамин антагонистлари) билан бирга қўллаш мумкин, бироқ бу ҳоҳланган ва ҳоҳланмаган самараларни кучайтириши мумкин. Мадопарнинг ёки бошқа препаратнинг дозасини камайтириш талаб қилиниши мумкин. Агар даволашга катехол-о-метилтрансферазанинг (КОМТ) ингибитори қўшилса, Мадопарнинг дозасини камайтириш талаб қилиниши мумкин. Мадопар билан даволашнинг бошида, антихолинергик препаратларни тўсатдан бекор қилиш мумкин эмас, чунки леводопа дарҳол таъсир қилишни бошламайди.
Леводопа катехоламинлар, креатинин, сийдик кислотаси ва глюкозанинг лаборатор аниқлаш натижаларига таъсир қилиши мумкин, Кумбс синамасининг ва сийдикда кетон таначаларига тахлилининг сохтамусбат натижаси бўлиши мумкин.
Мадопар қабул қилаётган пациентларда, препаратни оқсилга бой овқат билан бир вақтда қабул қилиш леводопани меъда-ичак йўлларидан сўрилишини бузиши мумкин.
Дофамин рецепторларни блокловчи антипсихотик препаратларни (хусусан, Д2-дофамин рецепторларнинг антагонистлари), бир вақтда қабул қилиш леводопа ва бенсеразиднинг паркинсонизмга қарши таъсирини камайтириши мумкин.
Леводопа ўз навбатида ушбу препаратларнинг антипсихотик таъсирини камайтириши мумкин. Шунинг учун улар бир вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Галотан билан умумий анестезия ўтказиш. Мадопарни қабул қилиш жарроҳлик операциясидан 12-48 соат олдин бекор қилиниши керак, чунки Мадопар олаётган пациентларда галотанли наркоз вақтида артериал босимни ўзгариши ва аритмиялар пайдо бўлиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда тегишли реакциялар ривожланиши мумкин.
Очиқ бурчакли глаукомаси бўлган пациентларда кўз ички босимини мунтазам равишда ўлчаш тавсия қилинади, чунки леводопа назарий жиҳатдан кўз ички босимини ошириши мумкин.
Агар Мадопар препаратини кўп бўлмаган миқдордаги овқат ёки суюқлик билан қабул қилинса, шунингдек агар дозаси аста-секин оширилса, даволашнинг бошланғич босқичида меъда-ичак йўллари томонидан кузатилиши мумкин бўлган ножўя кўринишларни аҳамиятли даражада бартараф қилиш мумкин. Анамнезида меъда яраси ёки остеомаляцияси бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Анамнезида миокард инфаркти, юрак ишемик касаллиги ва аритмияси бўлган пациентларда юрак фаолиятини мунтазам равишда баҳолаш (хусусан электрокардиография (ЭКГ) ёрдамида) керак.
Даволаш вақтида жигар ва буйрак функциясини, қон формуласини назорат қилиш керак.
Қандли диабети бўлган беморларда қонда глюкоза даражасини тез-тез назорат қилиш ва гипогликемик препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Хавфли меланома билан хасталанган пациентларда (шу жумладан, ташҳиси тахмин қилинганда, анамнезида ташҳис қўйилмаган тери ўсмаси ёки хавфли меланома бўлганида) Мадопар препаратини қўллаш мумкин эмас.
Суткада 50 -100 мг дозада пиридоксин (В6 витамин) билан бир вақтда қабул қилинганида леводопанинг самараси пасайиши мумкин. Декарбоксилаза ингибитори ва леводопа бир вақтда қабул қилинганида самарасини пасайиши кузатилмаган. Мадопар препаратини таркибида В6 витамин кичик дозаларини сақловчи препаратлар билан мажмуада кўллаш мумкин.
Жарроҳлик операциясини умумий оғриқсизлантириш билан ўтказиш зарурати бўлганида, Мадопар билан даволашни галотан билан умумий оғриқсизлантиришдан ташқари операциягача давом эттириш керак. Мадопар қабул қилаётган пациентларда галотанли наркоз вақтида артериал босимни тебранишлари ва аритмиялар пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли Мадопарни қабул қилишни оператив аралашувдан 12-48 соат олдин бекор қилиш керак. Операциядан кейин дозани аста-секин дастлабки даражасигача ошириб даволаш қайтадан бошланади.
Мадопар қабул қилишни тўхтатмаган пациентларда жарроҳлик операциясини ўтказиш учун галотан ва циклопропанли наркозни қўллашдан сақланиш керак (масалан кечиктириб бўлмаган ҳолатда).
Мадопарни кескин тўсатдан қилиш мумкин эмас. Препаратни тўсатдан бекор қилиш ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин бўлган хавфли нейролептик синдромига (ҳароратни ошиши, мушаклар ригидлиги, шунингдек кузатилиши мумкин бўлган руҳий ўзгаришлар ва қон зардобида креатинфосфокиназанинг фаоллигини ошиши) олиб келиши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганида пациент шифокор назорати остида бўлиши (зарурати бўлса госпитализация қилиниши керак) ва тегишли симптоматик даволаш олиши керак. У пациентнинг ҳолатини мувофиқ равишда баҳолангандан кейин Мадопарни қайта буюриш мумкин.
Депрессия асосий касалликнинг (паркинсонизм, “безовта оёқлар” синдроми) клиник кўриниши ҳам бўлиши мумкин, Мадопар билан даволаш фонида пайдо бўлиши ҳам мумкин. Руҳий ножўя реакцияларни пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли пациентни синчковлик билан кузатиш керак.
Мадопар препаратини қабул қилиш фонида уйқучанлик, кам ҳолларда тўсатдан ухлаш ҳуружлари пайдо бўлиши мумкин. Тўсатдан ухлаш ҳуружлари олдиндан ухлаш ёки бошқа белгилар йуқлигида пайдо бўлиш мумкин. Беморлар уларда тўсатдан ухлаш ҳуружлари пайдо бўлганини англамаслиги мумкин, шунинг учун уларни ривожланиш хавфи эҳтимоли борлигини огоҳлантириш керак.
Дорига қарамлик ва суиистеъмол қилиш эҳтимоли
Дофамин дисрегуляцияси синдроми: Паркинсон касаллиги бўлган кам сонли пациентларда, шифокорнинг тавсияларига ва препаратнинг терапевтик дозаларини аҳамиятли оширилишига қарамасдан, препаратнинг ошиб борувчи дозаларини назоратсиз қўллаш натижасида хулқ ва когнитив бузилишларни пайдо бўлиши аниқланган.
Дофаминергик препаратларлар
Паркинсон касаллигини даволаш учун дофамин рецепторларнинг агонистларини қабул қилган беморларда, қимор ўйинларга мойиллик, либидони кучайиши ва гиперсексуал ҳолатлар кузатилган. Ушбу кўринишлар билан дофаминергик рецепторларнинг аганистларига тааллуқли бўлган Мадопарни қабул қилиш ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлигини тасдиқловчи далиллар йўқ. Аммо Мадопар қабул қилганда ушбу кўринишлар пайдо бўлиши мумкинлигини эсда тутиш керак, чунки Мадопар дофаминергик перпарат ҳисобланади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Мадопарни ҳомиладорликда ва ишончли контрацепция усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёлларда, ҳомилада скелетнинг ривожланишини бузилиши мумкинлиги туфайли мутлақо қўллаш мумкин эмас.
Агар даволаш фонида ҳомиладорлик пайдо бўлса, препаратни даволовчи шифокорнинг тавсияларига мувофиқ бекор қилиш лозим.
Мадопар препаратини эмизиш даврида қўллашнинг зарурати туғилганида, бенсеразидни кўкрак сутига ўтиши тўғрисидаги ишончли маълумотлар йўқлиги туфайли, эмизишни тўхтатиш керак. Янги туғилган чақалоқларда скелетнинг нотўғри ривожланиши хавфини истисно қилиб бўлмайди.
Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Анамнезида уйқучанлик, тўсатдан ухлаш ҳуружлари пайдо бўлганида автомобилни ҳайдаш ёки машиналар ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак. Бу симптомлар пайдо бўлганида дозани пасайтириш ёки даволашни бекор қилиш мумкинлигини қайта кўриб чиқиш керак.
Мадопар препаратини қўллаш вақтда уйқучанлик ва/ ёки тўсатдан ухлаш ҳуружлари пайдо бўлган пациентларга транспорт воситаларини бошқаришни ва диққатни жамлаш талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга (хусусан, механизмлар билан ишлаш) йўл қўймаслик керак, чунки бу уларни ва атрофидагиларга оғир жароҳат етишига ёки ўлимга олиб келиш мумкин, бу ҳақида пациентларни барвақт огоҳлантириш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: “Ножўя таъсирлари” бўлимида эслатиб ўтилганлар, аммо янада яққол кўринишда: юрак-қон томир тизими томонидан (аритмиялар), руҳий сфера томонидан (онгни чалкашиши, уйқусизлик), меъда-ичак йўллари томонидан (кўнгил айниши ва қусиш), патологик ихтиёрсиз ҳаракатлар бўлиши мумкин.
Даволаш: ҳаётий муҳим фаолиятларни назорат қилиш керак. Симптоматик даволаш: нафас аналептиклари, антиаритмик воситалар, тегишли ҳолларда – нейролептикларни қўллаш мумкин.
Чиқарилиш шакли ва ўрами
100 мг + 25 мг капсулалар.
100 капсула буралувчи қопқоқ билан беркитилган, унинг ички томонида силикагелли ҳажм мавжуд бўлган жигарранг рангли шиша флаконларда. Қопқоқ тешилган пластмасса тизимча билан бириктирилган (биринчи очиш назоратли). Қопқоқ юзасида ρ белгиси мавжуд. Флакондаги эркин бўшлиқ пахта ёки бошқа зичлаштирувчи материал билан тўлдирилган. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Зич ёпилган флаконда 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.