📜 Инструкция по применению Қумлоқ бўзночи гуллари
💊 Состав препарата Қумлоқ бўзночи гуллари
✅ Применение препарата Қумлоқ бўзночи гуллари
📅 Условия хранения Қумлоқ бўзночи гуллари
⏳ Срок годности Қумлоқ бўзночи гуллари

ҚУМЛОҚ БЎЗНОЧИ ГУЛЛАРИ

FLORES HELICHRYSI ARENARII

Препаратнинг савдо номи: Қумлоқ бўзночи гуллари.

Астрадошлар (Asteraceae) оиласига мансуб, ёввойи ўсувчи кўп йиллик ўтсимон ўсимлик қумлоқ бўзночи (Helichrysum arenarium (L.) Moench) ни гуллашгача бўлган даврида йиғилган ва қуритилган гуллари.

Таркибида: Флавоноидлар (салипурпозид и изосалипурпозид, кемпферол, апигенин и бошқа флавоноидлар), стеринлар, эфир мойининг жуда оз миқдори, қатронлар, фенолга хос бўёвчи моддалар сақлайди.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ўт ҳайдовчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ўт ҳайдовчи таъсирга эга.

Қўлланилиши

Тиббиёт амалиётида қумлоқ бўзночи гуллари жигар, ўт пуфаги ва ўт йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида ўт ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади; шунингдек қумлоқ бўзночи гуллари сийдик хайдовчи ва енгил таъсирига ҳам эга.

Қўллаш усули ва дозаси

Қайнатма кўринишида қўлланилади. Қайнатмани тайёрлаш учун 10 г (2 ош қошиқ) гулларни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) қайнаган хона ҳароратидаги сув қуйилади, қопкоқ билан ёпиб, қайнаб турган сув ҳаммомида (қайнаётган сувда) 30 дақиқа давомида қиздирилади, сўнгра хона ҳароратида 10 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади, қолган ҳом-ашё сиқилади ва олинган қайнатма ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.

Тайёрланган қайнатмани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Қайнатмани илиқ ҳолда ярим стакандан кунига 2-3 марта овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга ўта юқори сезувчанлик ҳолларида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат индивидуал ўзлаштира олмаслик ҳолларида қўлланилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25, 30, 40, 50 ва 100 г дан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихонадан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.