ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЙКРОЛ
EYECROL
Препаратнинг савдо номи: Айкрол
Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий кромогликати
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 40 мг натрий кромогликати;
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетати, полисорбат 80, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: офтальмологияда маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган аллергияга қарши препаратлар.
АТХ коди: S01GX01
Фармакологик ҳусусиятлари
Айкрол – аллергияга қарши восита бўлиб, унинг таркибига кромоглицил кислотасининг динатрийли тузи киради. Терапевтик самараси, семиз хужайраларни дегрануляциясига ва улардан гистамин, брадикинин, лейкотриенлар (шу жумладан анафилаксияни секин бошқарувчи субстанциясини), простагландинлар ва бошқа биологик фаол моддаларнинг ажралиб чиқишига тўсқинлик қиладиган, кромоглицил кислотасини мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирига боғлиқ. Айкрол препарати профилактик қўлланганда кўпроқ самаралидир, чунки аллергик ва яллиғланиш реакцияларнинг ривожланишини олдини олади. Кўзнинг аллергик касалликларида тўлиқ клиник самара бир неча кун ёки ҳафта давомида кузатилади.
Қўлланилиши
- аллергик конъюнктивит (ўткир, сурункали, баҳорги);
- аллергик кератит ва кератоконъюнктивит;
- «қуруқ кўз» синдроми;
- кўзларни аллергик реакциялар (атроф-муҳит омиллари, касбий зарарликлар, маиший кимё воситалари, косметик воситалар, офтальмологик дори шакллари, ўсимлик ва уй ҳайвонлари) билан боғлиқ зўриқиши ва толиқишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва болаларга 4% ли эритма ҳар иккала кўзга 1-2 томчидан суткада 4-6 марта бир вақт оралиғида томизилади (клиник самарага эришилганда қўллашлар орасидаги интервал аста-секин узайтирилади).
Ножўя таъсирлари
Қисқа муддатли ачишиш ва кўришни бузилиши, конъюнктивани гиперемияси ва шиши, кўзни ёшланиши, кўзда ёт жисмларни хис қилиш, кўзнинг атрофини қуриши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Таркибида глюкокортикостероидларни сақлайдиган офтальмологик препаратларни қўллашга бўлган эҳтиёжни камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Айкролни фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Агар кўз томчилари узоқ вақт қўлланганидан кейин конъюнктиванинг гиперемияси давом этса ёки кучайса, у ҳолда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Контакт линзалар ишлатилганида эритмани томизишдан олдин уларни ечиш ва препарат томизилганидан кейин 15-20 минут ўтгач тақиш лозим.
Ўрамининг ичидагиси микроблар билан ифлосланишидан сақланиш учун томизгич учини бирор-бир юзага тегишидан эҳтиёт қилиш керак.
Ҳар сафар ишлатилганидан кейин флаконни дарҳол ёпиш керак. Пипетка учи билан кўзга тегиш мумкин эмас.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда, препаратни қўллашдан кутиладиган фойда ҳомила учун ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина Айкрол кўз томчиларини қўллаш мумкин.
Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Педиатрияда ишлатилиши
4 ёшгача бўлган болаларда Айкрол препаратини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Томчилар томизилган заҳоти, кўриш ўткирлиги ноаниқ бўлиши мумкин, бу автомобилни бошқаришда ва механизмлар билан ишлашда қийинчилик туғдириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Айкрол препаратининг дозасини ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йуқ.
Чиқарилиш шакли
Кўз томчилари 10 мл дан тиқин томчилагич ва ҳимоя халқаси ўрнатилган, бураладиган ҳимоя қалпоқчали пластик флаконларда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Флакон очилганидан кейин препарат бир ой давомида ишлатилсин!
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.