📜 Инструкция по применению Аклорем®
💊 Состав препарата Аклорем®
✅ Применение препарата Аклорем®
📅 Условия хранения Аклорем®
⏳ Срок годности Аклорем®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКЛОРЕМ®

AKLOREM®

 

Препаратни савдо номи: Аклорем®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Ципрофлоксацин (ципрофлоксацин гидрохлориди моногидрати кўринишида).

Чиқарилиш шакли: Инфузия учун эритма 100 мл.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

Фармакологик хусусиятлари

Фторхинолонлар гуруҳига кирувчи кенг бактерицид таъсир доирасига эга микробларга қарши препарат. Тинч ҳолатдаги, ҳамда кўпайиш босқичидаги микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади. Таъсир механизми бактерияларнинг кўпайиш вақтидаги хромосомаларнинг сегментли спиралсизлантириш ва спирализацияланиши жараёнида муҳим рол ўйнайдиган ДНК – гираза ферментининг – фоллигини ингибирлаши билан боғлиқ. Иккинчи авлод фторхинолонлар вакили сифатида асосан қуйидаги грамманфий бактериялар: Shigella spp., Klebsiella spp., Neisseria spp., Enterobacter spp., Pseudomonas aeruginosa, Proteus vulgaris, Providencia spp., Salmonella spp., Pasteurella multocida, Citrobacter spp., Campylobacter jejuni, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Morganella morganii, Edwardsiella tarda, Vibrio spp., Haemophilus spp., Moraхella catarrhalis, Aeromonas spp., чақирган касалликларда юқори самаралидир. Бета-лактамазаларни ишлаб чиқарувчи организмларга нисбатан фаол. Аминогликозидлар, пенициллинлар, учичнчи авлод  цефалоспоринлари, тетрациклинлар ва бошқа антибиотикларга чидамли бактерияларга қарши жуда самарали восита.

Ципрофлоксацин бир қатор граммусбат микроорганизмлар (Streptococcus spp. ва Staphylococcus spp.), ҳужайра ичи микроорганизмлари (Chlamydia trachomatis, Brucella spp., Mycobacterium avium-intracellulare, Legionella pneumophila, Mycobacterium tuberculosis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium kansasii). Фторхинолонлар ичида кукйиринг таёқчаси чақирган инфекцияларда энг юқори самарадорлиги билан ажралиб туради.

Сезгир бактерияларга препарат фагоцитлар ичида ҳам таъсир кўрсатиб, иммунологик тизимни тутиб туради. Кислотали муҳитда фаоллиги камаяди.

Фармакокинетикаси

200 мг ёки 400 мг дозада вена ичига (в/и) юборилгандан кейин 60 минутдан сўнг плазмадаги концентрацияси 2,1 мкг/мл ёки 4,6 мкг/мл га етади.

Тақсимланиш ҳажми 2,0-3,0 л/кг. Ципрофлоксациннинг ўт-сафродаги концентрацияси плазмадаги концентрациясига нисбатан анча юқори.

Вена ичига юборилгандан кейин сийдикдаги концетрацияси биринчи 2 соат давомида плазмадагига қараганда 2 марта кўп бўлади.

Препарат қуйидаги тўқималарида тўқималарда тақсимланади:

  • нафас ва сийдик чиқариш йўлларининг овқат ҳазм қилиш йўлларининг тўқималарида синовиал суюқликда, мушакларда, терида, ёғ тўқимасида;
  • балғамда, сўлакда, яллиғланиш экссудатида;
  • цереброспинал суюқликда;
  • ҳужайраларда (нейтрофиллар, макрофаглар), бу қўзғатувчилари ҳужайра ичида жойлашган инфекцияларни даволашда муҳимдир.

Буйрак фаолияти ўзгармаган пациентларда яримчиқарилиш даври 3-5 соатни ташкил қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда яримчиқарилиш даври узаяди.

Ципрофлоксацин организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади. Сийдик билан 50-70%, 15% дан 30% гачаси аҳлат билан чиқарилади.

Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 20 мл/мин/1,73 мг дан кам) бўлган беморларда препаратнинг бир марталик дозасини икки марта камайтириш керак.

Кўлланилиши

Буйраклар ва сийдик-чиқариш йўлларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, обструктив литиаз, цистит, сийдик йўлларининг асоратланган ёки қайталланувчи инфекциялари, простатит, эпидимит), нафас йўлларининг инфекциялари (пневмония, бронхопневмония, инфекцияланган плеврит, ўпка абсцесси, инфекцияланган бронхоэктазлар, сурункали бронхитнинг зўрайиши), тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (инфекцияланган яралар, жароҳат инфекциялари, абсцесслар, целлюлитлар, ташқи отит, инфекцияланган куйишлар), меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (қорин тифи, бактериал диарея ва бошқалар), қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, қорин бўшлиғи ичидаги абсцесс, холангит, холецистит, ўт қопи эмпиемаси), кўз, ўрта қулоқ ва ёндош бўшлиқлар, суяк ва бўғимлар, кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари, гонорея. Иммунитети пасайган беморларда инфекцияларни олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Касалликнинг оғирлиги, инфекциянинг тури, пациентнинг ҳолати, ёши, вазнига боғлиқ. Вена ичига юбориш учун бир марталик доза 200 мг  (оғир инфекцияларда 400 мг), суткада 2 марта.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ ва 1-2 ҳафтани, зарурат бўлганида эса ундан кўпроқни ташкил қилади.

Вена ичига оқим билан юбориш мумкин, аммо томчилаб 30 минут (200 мг) ва 60 минут (400 мг) давомида юборган афзал. Ўткир сифилисда вена ичига бир марта 100 мг ни ташкил қилади. Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун, операциядан 30-60 минут олдин вена ичига 200-400 мг препарат юборилади.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм бўлишининг бузилиши, диарея, қорин соҳасида оғриқ, метеоризм, иштаҳани йўқоли, холестатик сариқлик, гепатит.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, мигрень, чарчоқлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, қўзғалиш, қалтираш, периферик невралгия, парестезиялар, кўп терлаш, ҳаракат координациясини бузилиши, тиришиш, безовталик ҳолати, депрессия, галлюцинациялар, тунги даҳшатлар (бу реакциялар препаратни дарҳол бекор қилишни талаб қилади).

Турли реакциялари: қичима, эшакеми, фотосенсибилизация, қизариш.

Юрак–томир тизими томонидан: тахикардия, ҳушдан кетишлар, гипертензия, стенокардия, миокард инфаркти, церебрал тромбозлар.

Қон ва унинг компонентлари томонидан: эозинофилия, лейкоцитопения, лейкоцитоз, анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, тромбоцитоз.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гломерулонефрит, дизурия, полиурия, кристаллурия, альбуминурия, уретрал қон кетишлар, буйрак фаолиятини транзитор етишмовчилишини ривожланишига қадар бўлган бузилиши.

Сезги аъзолари томонидан: таъм ва ҳид сезишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, хроматопсия), қулоқларда шовқин, вақтинчалик карлик (айниқса баланд товушларга).

Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: тери тошмалари, дорилар таъсирида иситмалаш, кам – Квинке шиши, бронхоспазм, артралгия, камдан-кам анафилактик шок, пеетехиялар, геморрагик пуфакчалар, миалгиялар, васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайл синдроми.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ципрофлоксацинга ёки ҳар қандай хинолон препаратларига юқори сезувчанлик, 15 ёшгача бўлган болалар (ёшроқларда тоғайларни шикастланишига олиб келиши мумкин), кекса ёшдагилар, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фторхинолонлардан ташқари, бошқа антибиотиклар ва антибактериал воситалар билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг таъсирининг сусайиши аниқланмаган. Алюминий гидроксидини, магний ёки кальций сақловчи антацидларни бир вақтда қабул қилиш препаратни сўрилишини пасайишини чақиради, шунинг учун бу препаратларни буюриш орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак. Теофиллин билан бир вақтда қўллаш унинг ножўя таъсирини кучайтиради, бу теофиллиннинг дозасини камайтиришни талаб қилади. Циклоспорин билан бир вақтда қабул қилиш қон плазмасида креатининнинг даражасини ошишига олиб келади, шу сабабли ушбу кўрсаткични назорат қилиш (ҳафтада 2 марта) лозим. Варфарин билан бир вақтда қўлланганида, охиргининг таъсири кучаяди. Пробенецид билан бирга буюриш препаратнинг таъсирини кучайтиради.

Фармакотерапевтик ўзаро таъсири: Ципрофлоксацин эритмаси рН 3-4 бўлган эритмалар ва дори препаратлари билан номутаносиб, улар физик ёки кимёвий жиҳатдан барқарор эмаслар.

Махсус кўрсатмалар

Бош мия томирларининг яққол атеросклерози, мия қон айланишининг бузилишлари, тутқаноғи, анамнезида тиришиш хуружлари бўлган, буйраклар фаолиятини яққол бузилиши бўлган беморларда (фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаниш вақтида пациентлар етарли миқдорда суюқлик қабул қилишлари лозим. Препарат реакция тезлигини пасайтириши мумкин (айниқса алкоголь билан бир вақтда қўлланганида), буни, касби юқори диққат ва реакция тезлигини талаб этадиган шахслар (масалан, транспорт ҳайдовчилари) ҳисобга олишлари керак. Оғир ва узоқ давом этувчи диарея ҳолларида сохта мембраноз колит ташхисини истисно қилиш лозим, у препарат қўллашни дарҳол бекор қилишни ва тегишли даволашни буюрилишини талаб қилади. Препарат билан даволаш фонида  айрим лаборатория кўрсаткичлари ўзгариши мумкин: сийдикда пайдо бўлиши, қон зардобида креатинин, мочевина, билирубин, жигар трансаминазаларининг концентрациясини вақтинчалик ошиши; айрим ҳолларда – гипергликемия, кристаллурия ёки гематурия, протромбин кўрсаткичларини ўзгариши бўлиши мумкин.

Даволаниш вақтида фотоаллергик реакцияларининг пайдо бўлиш эҳтимоли туфайли, қуёш нурлари билан бевосита контакдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборш

Симптомлари: баъзида ципрофлоксацин дозаси сезиларли ошириб юборилганида буйракларни ўткинчи шикастланиши аниқланган.

Даволаш: регидратция, меъдани ювиш, сорбентлар, сурги воситалари ва симптоматик даволаш.

Қўшимча равишда гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказиш мумкин.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.