📜 Инструкция по применению Аквадетрим плюс
💊 Состав препарата Аквадетрим плюс
✅ Применение препарата Аквадетрим плюс
📅 Условия хранения Аквадетрим плюс
⏳ Срок годности Аквадетрим плюс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКВАДЕТРИМ ПЛЮС

AQUADETRIM PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Аквадетрим плюс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ретинол, холекальциферол

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун томчилар

Таркиби

1 мл эритма (тахминан 34 томчи) қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Ретинол пальмитати (А витамини)           20 000 ХБ

Холекальциферол (D3 витамини)  10 000 ХБ

ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, бензил спирти (0,015 г), глицерол, пропиленгликоль (0,1 г), лимон кислотаси моногидрати, натрий додекагидрат гидрофосфати, анис хушбўйи, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, сариқ рангли, анис ҳидили қовушқоқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар. А ва D витаминлари мажмуаси.

Фармакологик хусусиятлари

А ва D3  витаминларини бирга қўшилиши туфайли D3  витаминини ичакда сўрилиши тезлашади. А ва D3  витаминлари синергик – ўзининг таъсирини кучайтириб таъсир кўрсатади. А витамини D3 витаминининг сўрилишини осонлаштиради, шунингдек унинг таъсирини тезлаштиради. А витаминининг етишмовчилиги D3 витаминининг дозасини ошириб юборилиш белгиларига олиб келиши мумкин.

А ва D3 витаминларини бирга қўшилиши А ёки D3 витаминининг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ метаболик бузилишларнинг эҳтимолини қўшимча камайтириш имконини беради. D3 витамини А витамини чақирган лизосомал мембраналарининг шикастланишидан ҳимоя қилади. Бу лизосомал мембраналарнинг ўтказувчанлик қобилиятини шикастланиши ёки ўзгаришидан кейин юз берувчи гидролитик энзимларни озод бўлишини олдини олади.

А витамини ғира-ширада кўзни мослашишига ёрдам берувчи родопсин пигментининг ҳосил бўлиш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади. Эпителиал хужайралари ва шиллиқ қаватининг нормал регенерация жараёнлари учун керак, керакли суяк структураси ва ўсувчи тоғайларнинг ҳосил бўлиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Скелетнинг тўғри шаклланиши учун организмда ретинолдан ҳосил бўладиган ретинол кислотасининг метаболитлари жавобгардир.

А витамини ёш организмнинг ўсиш жараёнларини тўғри кечиши учун зарур.

D3 витамини рахитга қарши фаол омил ҳисобланади. D витаминининг энг асосий фаолияти бўлиб кальций ва фосфатларнинг метаболизмини бошқариш ҳисобланади, бу скелетнинг тўғри минерализацияси ва ўсишига ёрдам беради.

D3 витамини D витаминининг табиий шакли ҳисобланади, у одамда терида қуёш нурлари таъсирида ҳосил бўлади. D2 витамини билан солиштирганда 25% юқорироқ фаоллиги билан характерланади. Холекальциферол кальций ва фосфатларнинг ичакдан сўрилишида, минерал тузларни ташилишида ва суякларнинг кальцификациясида муҳим роль ўйнайди, шунингдек кальций ва фосфатларни буйраклардан чиқарилишини бошқаради. Кальций ионларининг қондаги концентрацияси скелет мушакларининг тонусини тутиб турилиши, миокарднинг фаолияти билан боғлиқ, нерв қўзғалишини ўтказилишига ёрдам беради, қоннинг ивиш жараёнини бошқаради. D3 витамини қалқонсимон бези олди безларнинг меъёрий фаолияти учун зарур, шунингдек лимфокинларнинг ишлаб чиқарилишига таъсир қилиб, иммун тизимининг фаолиятида иштирок қилади.

Овқатда D витаминининг етишмовчилиги, унинг сўрилишини бузилиши, кальцийнинг танқислиги, шунингдек қуёш ёруғида етарли даражада бўлмаслик, болани тез ўсиши даврида рахитга олиб келади; катталарда остеомаляцияга, ҳомиладор аёлларда тетания, янги туғилган чақалоқларда суякларнинг оҳакланиш жараёнларининг бузилишини белгилари пайдо бўлиши мумкин. D витаминига юқори талаб аёлларда менопауза даврида пайдо бўлади, чунки уларда кўпинча гормонал бузилишлар сабабли остеопароз ривожланади.

А витамини сўрилганидан кейин гидролизга учрайди ва ретинол шаклида энтероцитларда тўпланади, у ерда эстерификациядан кейин лимфатик ва қон томирларга ўтказилади. А витамини жигарда тўпланади. А ва D витаминларининг ташувчилари, оқсиллар, асосан альбуминлар ҳисобланади.

D витамини перорал қўлланганидан кейин ингичка ичакда сўрилади. Жигар ва буйракларда метаболизмга учрайди. D витаминининг қондан яримчиқарилиш даври бир неча кунни ташкил қилади ва буйрак етишмовчилиги ҳолларида узайиши мумкин.

А ва D3  витаминлари йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади.

Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

А ва D3  витаминлари ичакда, ёғли билан солиштирганида сувли эритмалардан яхши сўрилади.

Қўлланилиши

  • Ҳаётининг биринчи ойларида рахитни олдини олиш.
  • Эмизикли болалар ва катта ёшли болаларда жисмоний ривожланишнинг етарли бўлмаслигини олдини олиш, А ва D витаминларининг танқислиги ҳолатлари.
  • Тери ва шиллиқ қаватларининг касалликлари (масалан, псориаз, ихтиоз, дерматозлар).

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал.

Буюрилган томчи бир чой қошиқ суюқлик билан бирга қабул қилинади.

Изоҳ: 1 томчи 580 ХБ А витамини ва 290 ХБ D3 витамини сақлайди.

Препаратнинг дозаси индивидуал равишда танланади.

Олдини олиш:

  • Ҳаётининг 4 ҳафталигидан 12 ойликкача бўлган болалар – суткада 2 томчидан;
  • 12 ойликдан ва ундан ошган болалар – суткада 3 томчидан.
  • Катталар – суткада 3 томчидан 2 марта.

Ножўя таъсирлари

Тавсия қилинган дозаларда қўлланганида одатда намоён бўлмайди.

Кам ҳолларда А ва/ёки D витаминига юқори сезувчанликда ёки юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида А ва D гипервитаминози деб аталувчи заҳарланишгача етиб бориши мумкин.

Гипервитаминоз симптомлари: овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, қабзият), иштаҳани йўқолиши, оғизни қуриши, полиурия, бош айланиши ва бош оғриғи, суяк ва бўғим оғриқларини ўз ичига олади. Қонда ва/ёки сийдикда кальцийнинг концентрациясини ошиши, сийдик-тош касаллиги ва тўқималарнинг кальцификацияси, сочларнинг тўкилиши кузатилиши мумкин. Препаратни узоқ қабул қилиш, А витаминининг миқдорини ҳисобга олиб, жигар фаолиятининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А ва/ёки D гипервитаминози, буйрак етишмовчилиги, кучсиз сўрилиш ҳолатлар.

А, D витаминларини сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш ҳолларида витаминларнинг дозасини ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида йиғинди дозаларини эътиборга олиш керак.

Бошқа А ва/ёки D витаминларини сақловчи препаратлар билан бирга қўлланмасин.

Ҳаётининг 4 ҳафтасигача бўлган болаларда бензил спиртига юқори сезувчанлик пайдо бўлиши эҳтимоли сабабли қўлланмасин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тутқаноққа қарши воситалар, рифампицин, неомицин, холестирамин, суюқ парафин – А ва D3 витаминларининг қайта сўрилишини камайтиради. Тиазидлар билан бир вақтда қўллаш гиперкальциемиянинг хавфини оширади. Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш уларнинг заҳарли таъсирини кучайтириши мумкин. А витамини юқори дозаларда перорал қонни ивишига қарши воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Этретинат препарат таъсирини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Дозани ошириб юборишдан сақланинг.

Буйрак-тош касаллиги бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни қўллашда А витаминига бой овқатларни кўп миқдорда қабул қилиш мумкин эмас (масалан, жигарни).

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Қўллашдан олдин шифокорни ҳомиладорлик ёки шубҳаланаётган ҳомиладорлик тўғрисида хабардор қилиш керак, дорини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш бўйича нисбатан шифокорнинг маслаҳати зарур.

А витаминини суткада 4000 ХБ дозадан (препаратнинг 6 томчиси) оширмаслик керак.

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик мосламаларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида (гипервитаминозда) қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: ҳолсизлик, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, безовталик, чанқоқлик, оғизни қуриши, полиурия, меъда ширасининг юқори кислоталилиги, ич кетиши, ичак санчиғи, эпидермисни кўчиши, тошма, суяк ва бўғим оғриқлари. Тез-тез учрайдиган симптомлари: бош оғриғи, депрессия, психотик бузилишлар, атаксия, ступор ва тана вазнини йўқотиш. Альбуминурияли, эритроцитурияли ва полиурияли буйраклар фаолиятини бузилиши, ўртача даражали гипертония ривожланади. Жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишигача, сийдик-тош касаллиги ва тўқималарнинг кальцификацияси, сочни тўкилишигача етиши мумкин. Кам холестатик сариқлик ривожланади.

Доза ошириб юборилганидан кейин даволаш:

Препаратни қўллаш тўхтатилади. Кўп миқдорда суюқлик қабул қилинади. Шифокорга мурожаат қилиш керак. Стационар даволашнинг зарурати бўлиши мумкин.

 

 

 

Чиқарилиш шакли

10 мл дан полиэтилен тиқин-томчилагич ва «биринчи очиш» кафолатили ҳалқаси бўлган бураладиган полиэтилен қопқоқли тўқ шиша флаконларда.

1 флакон илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Совутгичда сақланмасин, музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Очилган флаконни 4 ой давомида ишлатиш керак.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.