ЎРАМ ВАРАҚАСИ: ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МАЪЛУМОТ
ПЕРСЕН® ДЕНЬ
Келиб чиқиши ўсимликдан бўлган тинчлантирувчи восита
Доривор валериана (Valeriana officinalis L.)
Доривор лимон ўти (Melissa officinalis L.)
Қалампир ялпизи (Mentha piperita L.)
Ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг: у Сиз учун муҳим маълумотни сақлайди.
Ушбу препарат шифокор рецептисиз берилади. Бироқ, оптимал натижага эришиш учун уни йўриқномага аниқ риоя қилиб қабул қилинг.
- Ушбу илова варақани сақланг. Эҳтимол, Сиз уни яна бир бор ўқиб чиқишни истаб қоларсиз.
- Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- Агар даволанишнинг 14 кунидан кейин симптомлар сақланса ёки зўрайса, шифокорга мурожаат қилинг.
- Жиддий ёки ушбу иловада таърифланмаган янги ножўя самаралар пайдо бўлганида, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Мазмуни:
- Персен День ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- Персен День препаратини қабул қилиш олдидан нималарни билиш керак
- Персен Деньни қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Сақлаш шароити
ПEРСEН® День
Келиб чиқиши ўсимликдан бўлган тинчлантирувчи восита
Қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидаги фаол моддаларни сақлайди:
- валериана илдизининг қуруқ сувли-спиртли экстракти 35 мг;
- доривор лимон ўти баргларининг қуруқ экстракти 17,5 мг;
- қалампир ялпизи баргларининг қуруқ экстракти 17,5 мг.
ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, кросповидон, лактоза моногидрати, тальк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, гипромеллоза, натрий кармеллозаси, повидон, кальций карбонати, глицерин, сахароза, монтангликол муми, темир оксиди (Е 172), титан диоксиди (Е 171).
Ўрами: 40 таблеткадан картон қутида.
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси
Лек д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения.
Ишлаб чиқарувчи:
Лек д.д., Тримлини 2д, Лендава, Словения.
- Персен День нима ва у нима учун қўлланади
Персен День, енгил тинчлантирувчи таъсирга эга бўлган ўсимлик препаратдир.
Валериана илдизининг экстракти тинчлантирувчи таъсирга эга. У нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштиради, уйқусизлик ҳолатида эса – уйқуга кетишга ёрдам беради.
Қалампир ялпиз баргларининг экстракти валериана илдизининг экстракти билан мажмуада анъанавий тинчлантирувчи восита сифатида қўлланади.
Лимон ўти баргларининг экстракти препаратнинг тинчлантирувчи таъсирини тўлдиради.
Персен День неврозларни даволашнинг дастлабки босқичларида, кучлироқ препаратларни қўллаш асосланмаган ҳолларда қўлланади.
Персен Деньни қабул қилиш тавсия этилади
- енгил вақтинчалик нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштириш учун (юқори ақлий юкламада, безовталикда, қўзғалувчанликда тинчлантирувчи восита сифатида) ва/ёки
- уйқуга кетиш (уйқусизлик) билан боғлиқ вақтинчалик қийинчиликлар мавжуд бўлганида.
- Персен День препаратини қабул қилиш олдидан нималарни билиш керак
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Валериана илдизи, доривор лимон ўти барглари, қалампирялпиз барглари экстрактига, ментолга ёки препаратнинг хар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Ўт-тош касаллиги ва ўт чиқариш йўлларининг бошқа касалликлари бўлган пациентлар қалампирялпиз барглари препаратларини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.
Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (жиғилдон қайнаши) бўлган пациентларда қалампир ялпиз барглари препаратларини қўллашдан сақланишлари керак, чунки уларни ишлатиш жиғилдон қайнашини кучайтириши мумкин.
Болалар
12 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг клиник тажрибаси йўқлиги туфайли, бу ёш гуруҳида Персен Деньни қўллаш тавсия этилмайди.
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Агар Сиз қандай бўлмасин препарат қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларни ҳам бу хақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг.
Бошқа дори воситалари билан фармакологик ўзаро таъсирини баҳолаш бўйича маълумотлар чекланган. CYP2D6, CYP3A4/5, CYP1A2 ва CYP2E1 изоферментлари иштироқида метаболизмга учрайдиган препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Синтетик седатив воситалар билан мажмуавий даволаш тавсия этилмайди. Уни тиббий қўрсатмалар бўлганида ва шифокорнинг доимий кузатуви остида ўтқазиш мумкин.
Агар Сиз қандай препаратларни қабул қилаётганингизни билмасангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорликка гумон қилаётган ёки режалаштираётган бўлсангиз, ёки бола эмизаётган бўлсангиз, ушбу дори препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашни хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун бу даврда эҳтиёткорлик чораси сифатида Персен День препаратини қабул қилиш тавсия этилмайди.
Автомобилни ҳайдаш ва техника билан ишлаш
Ушбу препаратни қўллаш автомобилни ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратнинг таъсири остида автомобилни бошқариш ёки техника билан ишлаш мумкин эмас.
Препаратнинг айрим ёрдамчи моддалари хақида маълумот
Препарат лактоза ва сахароза сақлайди. Айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бўлганида ушбу дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Персен Деньни қандай қабул қилиш керак
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар
Кучли ақлий юкламада, безовталикда ёки қўзғалувчанликда – 3-4 таблеткадан кунига уч марта буюрилади.
Уйқусизликда: 3-4 таблеткадан уйқудан бир соат олдин буюрилади.
Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, сув билан бирга ютилади.
Препаратнинг таъсири аста-секин намоён бўлади. Оптимал даволаш самарасини олиш учун таблеткаларни камида 2 ҳафта давомида узлуксиз қабул қилиш керак.
Даволаш курси чекланмаган. Персен День препарати тавсия этилган дозаларда давомли қабул қилиш қарамлик ёки бекор қилиш синдромини чақирмайди.
Агар 14 кун даволашдан кейин симптомлар сақланиб қолса ёки кучайса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Қўллашнинг клиник тажрибаси йўқли туфайли, Персен День 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг бир марталик дозаси, тахминан 20 г валериана илдизлари (бу тахминан Персен Деньнинг 103 таблеткасига тенг) толиқиш, қорин сохасида спазмлар, кўкрак қафасида сиқилиш, бош айланиши, кўлларни қалтираши ва қорачиқларини кенгайиши каби ўткинчи симптомларни чақириши мумкин. Бу симптомлар 24 соат давомида йўқолади. Агар сиз Персен Деньнинг дозасини ошириб юборган бўлсангиз ва таърифланган симптомлар 24 соатдан ортиқроқ сақланиб турса, дарҳол шифокор билан боғланинг. Бундай симптомлар пайдо бўлганида сақлаб турувчи даволаш ўтказилади.
Доривор лимон ўти ва қалампир ялпиз препаратларининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.
Қабул қилишни ўтказиб юбориш
Агар Сиз таблетка қабул қилишни унутган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, уни одатдаги тартибда қабул қилинг.
Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Барча дори препаратлари каби, Персен День ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин, бироқ улар барча пациентларда ҳам ривожланавермайди.
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас):
- ўзини ёмон хис қилиш (кўнгил айниши);
- қорин соҳасида спазмлар.
Бу симптомлар валериана илдизининг препаратлари ичга қабул қилингандан кейин пайдо бўлиши мумкин.
Қалампирялпиз ичга қабул қилингандан кейин гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг симптомлари (жиғилдон қайнаши) кучайиши мумкин
Қандай бўлмасин ножўя самаралар пайдо бўлганда шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Бу шунингдек ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самараларга ҳам тегишли.
- Сақлаш шароити
Болалар ололмайдиган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати: 2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин. Яроқлилик муддатининг мудати тугаши кўрсатилган ойнинг охирги куни хисобланади.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Керак бўлмаган дориларни йўқотиш тартиби тўғрисида фармацевтдан сўранг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.