ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПАПАВЕРИН
PAPAVERINUM
Препаратнинг савдо номи: Папаверин
Таъсир этувчи модда (ХПН): Папаверин гидрохлоирд
Дори шакли: Ректал суппозиториялар.
Таркиби:
Папаверин гидрохлориди – 20 мг
Таърифи: Оқ сариқ ёки оч-сариқ тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиториялар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Спазмолитик восита.
АТХ коди: А03AD01
Фармакологик хусусиятлари
Папаверин гидрохлориди силлиқ мушакларнинг тонусини пасайтиради ва шунинг учун томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Катта дозаларда юрак мушагининг қўғалувчанлигини пасайтиради ва юрак ички ўтказувчанлигини секинлаштиради. МНТ га таъсири кучсиз ифодаланган (катта дозаларда седатив таъсир кўрсатади).
Фосфодиэстераза ферментининг ингибитори бўлиб, циклик 3,5-аденозинмонофосфатни ҳужайра ичида тўпланишини чақиради, бу силлиқ мушакларнинг қисқарувчанлигини бузилишига ва спастик ҳолатларда уларнинг бўшашишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Препаратга ҳар қандай юбориш йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмасида оқсиллар билан боғланади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон ўтади. Биотранформацияси жигарда юз беради. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 0,5-2 соатни ташкил қилади. Чиқарилиши асосан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида юз беради.
Қўлланилиши
Препарат қорин бўшлиғи аъзоларининг (пилороспазмда, холециститларда, спастик колитларда), бронхларнинг, сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини спазмида, периферик томирларнинг (эндартериит ва бошқалар) ва бош мия томирларининг спазмида қўлланади. Ёрдамчи восита сифатида премедикация учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозаси
Ректал. Суппозиториялар контур ўрамидан қайчи ёрдамида суппозиториянинг контури бўйлаб плёнкани кесиб озод қилинади, ва тозаловчи хўқнадан ёки ичак мустақил бўшалганидан кейин тўғри ичакка иложи борича чуқур қилиб киритилади.
Катталарга 20-40 мг (1-2 суппозиториядан) суткада 2-3 марта.
Болаларга ёшига қараб, 0,005-0,06 г дан суткада 2 марта.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар – анал соҳада қичишиш, ачишиш ҳисси.
Бошқалар – папаверин катта дозаларда қўлланганида кўнгил айниши, қабзият, уйқучанлик, кучли терлаш, гипотония, бош айланиши, бош оғриғи бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, тўғри ичакнинг яллиғланиш жараёнлари, коматоз ҳолат, нафасни сусайиши, бронхообструктив синдром, АВ ўтказувчанликни бузилиши, глаукома, 6 ойликкача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
b-адренергик воситалар билан бирга буюрилмайди (аритмиялар хавфини чақиради). Папаверин антигипертензив воситаларнинг гипотензив самарасини кучайтириши мумкин.
Папавериннинг самаралари, наркоз, оғриқни қолдирувчи, седатив ва транквилизатор воситалар томонидан потенцияланади.
Папаверин допегит ва леводопанинг самараларини камайтиради.
Никотин (чекиш) папавериннинг самарадорлигини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Кекса ва ҳолсизланган беморларда, шунингдек бош суяги мия жароҳати, буйраклар ва жигар фаолиятининг бузилишлари, гипотериоз, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, простата безининг гипертрофияси бўлган пациентларда, қоринчалар устки тахикардиясида, шок ҳолатида ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препарат автомобилни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Чиқарилиш шакли
Ректал суппозиториялар 20 мг дан контур уяли ўрамларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.