ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМИПТИК
AMIPTIC
Препаратнинг савдо номи: Амиптик
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): дорзоламид + тимолол
Дори шакли: кўз томчилари, эритма
Таркиби:
Ҳар 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 20 мг дорзоламид (дорзоламид гидрохлориди кўринишида) ва 5 мг тимолол (тимолол малеати кўринишида);
ёрдамчи моддалар: маннитол, гидроксиэтилцеллюлоза, натрий цитрати, натрий гидроксиди, бензалконий хлориди эритмаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, бироз қовушқоқ, рангсиз сувли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: глаукомани даволаш учун воситалар ва миотиклар; бета-адреноблокаторлар; тимолол, дори воситаларнинг мажмуаси
АТХ коди: S01ED51
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амиптик кўз томчиларининг эритмаси иккита компонент: дорзоламид гидрохлориди ва тимолол малеатидан иборат. Бу компонентларнинг ҳар бири турли механизмлар орқали кўз ички суюқлигини ишлаб чиқарилишини камайтириш йўли орқали ошган кўз ички босимини пасайтиради.
Катта ёшли пациентлар
Глаукома ёки кўз ички гипертензияси бўлган пациентларда ёндош даволаш мос келадиган 0,5% ли тимолол ва 2,0% ли дорзоламидни алоҳида ва бирга қўлланишига нисбатан, кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун) қўлланадиган тимолол билан дорзоламид кўз томчиларининг самарасини қиёслаш учун 15 ой давомийликдаги клиник тадқиқотлар ўтказилган. Пациентларни танлаш даволанмаган пациентларни ҳам, тимолол билан монотерапия самарасиз бўлган пациентларни ҳам ўз ичига олган. Кўпчилик пациентлар тадқиқотга киритилишдан олдин бета-блокаторлар билан монотерапия кўринишида маҳаллий даволаш олганлар. Бирлаштирилган тадқиқотларнинг таҳлилида тимолол билан дорзоламиднинг кўз томчилари эритмасини кунига икки марта қўллаганда кўз ички босимини пасайиши самараси кунига уч марта 2% ли дорзоламид ёки кунига икки марта 0,5% ли тимолол билан монотерапияга нисбатан яққолроқ бўлган. Кунига икки марта қўлланилган тимолол билан дорзоламиднинг кўз томчилари эритмасини қўллаганда кўз ички босимини пасайишига бўлган самараси икки препарат – кунига икки марта дорзоламид ва кунига икки марта тимолол билан бирга даволагандаги самарага эквивалент бўлган. Кунига икки марта қўлланилган тимолол билан дорзоламиднинг кўз томчилари эритмасини қўллаганда кўз ички босимини пасайишига бўлган самараси куннинг турли вақтларида намойиш қилинган ва ушбу самара шунингдек узоқ вақт давомида сақланиб турган.
Педиатрик беморлар
6 ёшгача бўлган болаларда дорзоламид гидрохлоридининг 2% ли офтальмологик эритмасининг хавфсизлигини ўрганиш мақсадида уч ойлик назоратли тадқиқот ўтказилган. Бу тадқиқотда кўз ички босими дорзоламид ёки тимолол билан монотерапия ўтказилмаган 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган 30 нафар пациентлар тадқиқотнинг очиқ фазаси вақтида кўз томчилари эритмаларини қабул қилганлар. Бу пациентларда самарадорлик аниқланмаган. Пациентларнинг бу кичик гуруҳида тимолол билан дорзоламиднинг кўз томчилари эритмасини кунига икки марта қўллаш умуман олганда яхши ўзлаштирилган; бунда 19 нафар пациентлар даволаш даврини якунлаганлар, 11 нафар пациентларда эса жаррохлик аралашуви, дори воситасини ўзгартириш ёки бошқа сабабларга кўра даволаш бекор қилинган.
Фармакокинетикаси
Дорзоламид гидрохлориди
Дорзоламид маҳаллий қўлланилганда қон айланиш тизимига тушади. Маҳаллий қўллаш натижасида карбоангидразани тизимли ингибиция қилиш потенциалини баҳолаш учун эритроцитлар ва плазмада препарат ва метаболитларнинг концентрацияси ва эритроцитларда карбоангидразани ингибиция қилиниши аниқланган. Дорзоламидни сурункали қўллаш вақтида карбоангидраза-II билан танлаб боғланиши натижасида эритроцитларда тўпланади, айни вақтда плазмада эркин препаратнинг жуда паст концентрациялари сақлаб қолади. Дастлабки дори воситаси карбоангидраза-II ни дастлабки препаратга нисбатан камроқ самарада ингибиция қилувчи, лекин шунингдек фаоллиги пастроқ изофермент (карбоангидраза-I) ни ингибиция қилувчи ягона N-дезетил метаболитини ҳосил қилади. Шунингдек метаболит эритроцитларда тўпланади, у ерда биринчи навбатда карбоангидраза-I билан боғланади. Дорзоламид плазма оқсиллари билан ўртача даражада (тахминан 33%) боғланади. Дорзоламид асосан ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади; унинг метаболити ҳам сийдик билан чиқарилади. Қўллаш тўхтатилгандан кейин дорзоламид препаратнинг концентрациясини тез пасайишини намойиш этиб, кейинчалик тахминан тўрт ойлик ярим чиқарилиш даври билан кечувчи секинроқ чиқарилиши кузатилиб, эритроцитлардан нотекис чиқарилади.
Дорзоламид гидрохлоридини қўллагандан кейин шунга ўхшаш фармакокинетик натижалар кузатилган. Шунга қарамай, буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-60 мл) бўлган кекса ёшдаги пациентларда эритроцитларда метаболитларнинг юқорироқ концентрациялари аниқланган, лекин карбоангидразани ингибиция қилишдаги аҳамиятли фарқ ҳам, клиник аҳамиятли тизимли ножўя самаралар ҳам, бу омил билан бевосита боғлиқ бўлмаган.
Тимолол малеати
Олти нафар иштирокчиларда плазмада препаратнинг концентрацияси текширилганда тимолол малеатининг тизимли таъсири 0,5% ли офтальмологик эритма кунига икки марта қўлланилгандан кейин аниқланган. Плазмадаги ўртача максимал концентарцияси эрталабки доза қўлланилгандан кейин 0,46 нг/мл, кундузги доза қўлланилгандан кейин – 0,35 нг/мл ни ташкил қилган.
Қўлланилиши
Амиптик очиқ бурчакли глаукома ёки сохтаэксфолиатив глаукомаси бўлган пациентларда бета-блокаторлар билан маҳаллий монотерапия самарасиз бўлган ҳолларда юқори кўз ички босимини даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Шикастланган кўз(лар)нинг конъюнктивал бўшлиғига Амиптикнинг бир томчиси дозасида кунига икки марта қўлланади.
Агар бир вақтда маҳаллий қўллаш учун бошқа офтальмологик препарат қўлланилаётган бўлса, бошқа препарат камида 10 минут фарқи билан юборилиши керак.
Болалар
Болаларда қўллаш самарадорлиги аниқланмаган.
Икки ёшдан кичик болаларда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.
(2 ёшдан катта ва 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш хавфсизлиги ҳақидаги маълумот “Фармакодинамикаси” бўлимида кўрсатилган).
Пациентларни препаратни қўллашдан олдин қўлларини ювишлари ва кўзлар ёки уни атрофидаги соҳаларга дозаторнинг учи тегиб кетишидан сақланишлари кераклиги ҳақида огоҳлантириш керак.
Мўлжалланган доза сақланиб қолиши учун, дозаторнинг учидаги тешикни катталаштириш мумкин эмас.
Пациентлар, шунингдек кўз учун эритмаларни нотўғри ишлатганда кўз инфекциясини чақириши мумкин бўлган бактериялар билан ифлосланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Ифлосланган эритмани қўллаш натижасида кўришни йўқолишига олиб келувчи кўзларга жиддий зарар етказиши мумкин.
Пациентлар Амиптик кўз томчиларини тўғри қўллаш ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.
Қўллаш бўйича йўриқнома:
- Препаратни биринчи марта қўллашдан олдин флаконнинг учидаги ҳимоя қилувчи муҳр шикастланмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Флакон ва қопқоқча орасида тирқиш мавжудлиги очилмаган флакон учун нормал ҳолат ҳисобланади.
- Флакон қопқоқчасини очинг.
- Бошни орқага ташланг ва кўз ва қовоқ орасида катта бўлмаган чўнтак ҳосил бўлиши учун пастки қовоқни эҳтиёткорлик билан пастга тортинг.
- Флаконни пастга қаратинг ва шифокорингиз буюрганидек бир томчи кўзга тушмагунча флаконни босинг. ДОЗАТОРНИНГ УЧИНИ КЎЗЛАРГА ЁКИ ҚОВОҚЛАРГА ТЕККИЗМАНГ.
- Агар шифокорнинг тегишли кўрсатмалари олинган бўлса, бошқа кўзда ҳам 3 ва 4 ҳаракатларни такрорланг.
- Ишлатгандан кейиноқ дарҳол қопқоқни жойига қайтаринг ва флаконни ёпинг.
Назолакримал окклюзия қўллаганда ёки кўзлар 2 минут давомида юмилганида препаратнинг тизимли сўрилиши камаяди. Бу ножўя таъсирларни камайишига ва маҳаллий таъсир самарасини кучайишига олиб келиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Препарат маҳаллий офтальмологик қўллаганда тизимли қўлланганига нисбатан умумий ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги пастроқ. Келтирилган ножўя таъсирлар офтальмологик бета-блокаторлар синфини қўллаганда кузатиладиган ножўя таъсирларни ўз ичига олади.
Қуйидаги нохуш реакциялар тимолол билан дорзоламид кўз томчилари эритмасини ёки унинг компонентларидан бирини клиник ва пострагистрацион тадқиқотлар жараёнида қўллаганда кузатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан ˂1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан ˂1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан ˂1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (˂1/10000) ва номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди).
Иммун тизими томонидан бузилишлар:
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Номаълум: тизимли аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши, эшакеми, чегараланган ва тарқалган тошма, қичишиш, анафилактик реакциялар.
Метаболизм ва озиқланиш томонидан бузилишлар:
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Номаълум: гипогликемия
Нерв тизими томонидан бузилишлар ва руҳий бузилишлар:
Дорзоламид гидрохлоридининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез: бош оғриғи*.
Кам ҳолларда: бош айланиши*, парестезия*.
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез: бош оғриғи*.
Тез-тез эмас: бош айланиши*, депрессия*.
Кам ҳолларда: уйқусизлик*, тунги дашҳатлар*, хотирани йўқолиши, парестезия*, оғир сохтапаралитик миастения белгилари ва симптомларини кучайиши, либидони пасайиши*, бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши*.
Номаълум: хушдан кетиш, церебрал ишемия.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:
Тимолол билан дорзоламиднинг офтальмологик эритмаси:
Жуда тез-тез: ачишиш ва санчиш.
Тез-тез: конъюнктивани қизариши, кўришни ноаниқлиги, шох парда эрозияси, кўзларни қичишиши, кўз ёшини оқиши.
Дорзоламид гидрохлоридининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез: қовоқларни яллиғланиши*, қовоқларни таъсирланиши*.
Тез-тез эмас: иридоциклит*.
Кам ҳолларда: қизариш билан кечувчи таъсирланиш*, қовоқларда қатронларни пайдо бўлиши*, транзитор миопия (препарат бекор қилингандан кейин ўтиб кетувчи), шох пардани шиши*, кўз ички гипотонияси*, тўр парда остида қон томир қаватини кўчиши (фильтрацион жарроҳликдан кейин)*.
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез: кўзларни таъсирланишининг белгилари ва симптомлари (масалан, ачишиш, санчиш, қичишиш, кўз ёши оқиши, қизариш), блефарит*, кератит*, шох парда сезувчанлигини пасайиши, кўзларни қуриши*.
Тез-тез эмас: кўришни бузилиши, шу жумладан рефракцияни ўзгариши (айрим ҳолларда даволашни бекор қилиш оқибатида, кўзларни қуриши*).
Кам ҳолларда: птоз, диплопия, кўришни ноаниқлиги ва фильтрацион жаррохликдан кейин тўр парда остида қон томир қаватини кўчиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг)*.
Номаълум: шох парда эрозияси.
Эшитиш аъзоси ва лабиринт томонидан бузилишлар:
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Кам ҳолларда: қулоқларни шанғиллаши*.
Юрак ва қон томирлар томонидан бузилишлар:
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез эмас: брадикардия*, ҳушдан кетиш*.
Кам ҳолларда: гипотензия*, кўкракда оғриқ*, юрак уриб кетиши*, шишлар*, аритмиялар*, димланиш кўринишлари билан кечувчи юрак етишмовчилиги*, атриовентрикуляр блокада*, юракни тўхташи*, церебрал ишемия, кўчиб юрувчи оқсоқлик, Рейно феномени*, қўл ва оёқларда совуқ қотиш ҳисси*.
Номаълум: юрак етишмовчилиги.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Тимолол билан дорзоламиднинг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез: синусит
Кам ҳолларда: ҳаво етишмовчилиги, нафас етишмовчилиги, ринит.
Дорзоламид гидрохлоридининг офтальмологик эритмаси:
Кам ҳолларда: бурундан қон кетиши*.
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез эмас: диспноэ*.
Кам ҳолларда: бронхоспазм (айниқса бронхоспастик касаллиги бўлган пациентларда)*, йўтал*.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Тимолол билан дорзоламиднинг офтальмологик эритмаси:
Жуда тез-тез: таъмни бузилиши.
Дорзоламид гидрохлоридининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез: кўнгил айниши*.
Кам ҳолларда: томоқни таъсирланиши, оғизни қуриши*.
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез эмас: кўнгил айниши*, диспепсия*.
Кам ҳолларда: диарея, оғизни қуриши*.
Номаълум: дисгевзия, қоринда оғриқ, қусиш.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар:
Тимолол билан дорзоламиднинг офтальмологик эритмаси:
Кам ҳолларда: контакт дерматит.
Дорзоламид гидрохлоридининг офтальмологик эритмаси:
Кам ҳолларда: тошма*.
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Кам ҳолларда: алопеция*, псориазсимон тошма ёки псориазни зўрайиши*.
Номаълум: тери тошмаси.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар:
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Кам ҳолларда: тизимли қизил югурик.
Номаълум: миалгия.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:
Тимолол билан дорзоламиднинг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез эмас: уролитиаз.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар:
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Кам ҳолларда: Пейрони касаллиги*.
Номаълум: жинсий дисфункция, либидони пасайиши.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:
Тимолол билан дорзоламиднинг офтальмологик эритмаси:
Кам ҳолларда: тизимли аллергик реакцияларнинг белгилари ва симптомлари, шу жумладан Квинке шиши, эшакеми, қичишиш, тошма, анафилаксия, кам ҳолларда бронхоспазм.
Дорзоламид гидрохлоридининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез: астения/толиқиш*
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси:
Тез-тез эмас: астения/толиқиш*
* Бу ножўя реакциялар тимолол билан дорзоламид препаратини пострегистрацион тадқиқотларда қўллаганда ҳам кузатилган.
Лаборатор маълумотлар
Клиник тадқиқотларда тимолол билан дорзоламид кўз томчилари эритмасини қўллаш клиник жиҳатдан аҳамиятли электролит бузилишлар билан ассоциацияланган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Амиптикни қуйидагиларда:
- нафас йўлларининг реактив касалликлари, шу жумладан ҳозирдаги ёки анамнезидаги бронхиал астма ёки ўпканинг оғир сурункали обструктив касаллиги бўлган пациентларда;
- синусли брадикардия, синус тугунининг заифлиги синдроми, сино-атриал блокада, ритм бошқарувчиси томонидан назорат қилинмаган иккинчи ёки учинчи даражадаги атриовентрикуляр блокада, яққол юрак етишмовчилиги, кардиоген шок бўлган;
- оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси ˂30 мл/мин) ёки гиперхлоремик ацидози бўлган;
- препаратнинг фаол моддасига ёки санаб ўтилган ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Келтирилган қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар препаратнинг алоҳида компонентларига ва фақат уларнинг мажмуаларига учун ҳам тааллуқли.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дорзоламидни тимолол билан сақловчи препарат билан дориларнинг ўзаро таъсири юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Клиник тадқиқотларда тимолол билан дорзоламиднинг кўз томчилари эритмаси тизимли таъсирга эга қуйидаги препаратлар билан кўринарли нохуш ўзаро таъсирларсиз бирга қўлланилган: ААФ ингибиторлари, кальций каналлари блокаторлари, диуретиклар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шу жумладан аспирин ва гормонлар (масалан эстроген, инсулин, тироксин).
Бета-блокаторларнинг офтальмологик эритмаларини перорал кальций каналларининг блокаторлари, бета-адренергик рецепторларнинг блокаторлари, антиаритмиклар (шу жумладан амиодарон), юрак гликозидлари, парасимпатомиметиклар, гуанетидин, наркотик воситалар ва моноаминооксидаза ингибиторлари (МАОИ) билан бирга қўлланилганда самараларни қўшилиш эҳтимоли мавжуд, бунинг натижасида гипотензия ва/ёки яққол брадикардия юз беради.
CYP2D6 ингибиторлари (масалан хинидин, флуоксетин, пароксетин) ва тимолол билан бирга даволаш вақтида тизимли бета-блокловчи таъсирини (масалан юрак қисқаришлари тез-тезлигини пасайиши, депрессия) потенциялаши аниқланган.
Амиптик препаратининг компоненти дорзоламид карбоангидраза ингибитори ҳисобланади ва гарчи маҳаллий қўлланилсада тизимли ҳам сўрилади. Клиник тадқиқотларда дорзоламид гидрохлоридининг офтальмологик эритмаси кислота-ишқор мувозанатини издан чиқармаган. Шунга қарамай, бундай бузилишлар карбоангидраза ингибиторларини перорал қабул қилинганда кузатилган ва айрим ҳолларда дориларнинг ўзаро таъсирига (масалан салицилатларнинг юқори дозаларини қўллаш билан ассоциацияланган токсиклик) олиб келган. Шундай қилиб, Амиптик қабул қилаётган пациентларда дориларнинг ўзаро таъсирининг потенциал эҳтимолини эътиборга олиш керак. Гарчи Амиптикнинг ўзи қорачиқнинг ўлчамига кам таъсир қилсада ёки таъсир кўрсатмасада, айрим ҳолларда офтальмологик бета-блокаторлар ва адреналин (эпинефрин) ни бирга қўллаганда мидриаз ҳолатлари аниқланган.
Бета-блокаторлар антидиабетик препаратларнинг гипогликемик самарасини кучайтириши мумкин.
Бета-адренергик рецепторларнинг перорал блокаторлари клофелин бекор қилингандан кейин гипертензиянинг “рикошет самараси” ни зўрайишини чақириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Маҳаллий қўллаш учун бошқа офтальмологик воситалар каби дорзоламид/тимолол тизимли сўрилади. Бета-адренергик компоненти тимололни мавжудлиги туфайли, бета-адренергик рецепторлар блокаторларини тизимли қўллаганда кузатиладиган юрак-қон томир, ўпка томонидан ва бошқа ножўя реакциялар аниқланиши мумкин. Маҳаллий офтальмологик равишда қўллаш оқибатида кузатиладиган тизимли ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги тизимли қўллаганга нисбатан пастроқ. Тизимли сўрилишни камайтириш усуллари “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг.
Юрак томонидан бузилишлар
Бета-блокатор гипотензив препаратлар билан даволанаётган юрак-қон томир касалликлари (масалан юракнинг коронар касаллиги, Принцметал стенокардияси ва юрак етишмовчилиги) бўлган пациентларда мақсадга мувофиқликни критик баҳолаш ва бошқа фаол моддаларни буюриш имконияти кўриб чиқилиши керак.
Юрак ўтказувчанлигига салбий таъсири туфайли, бета-блокаторлар биринчи даражадаги юрак блокадаси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Қон томирлар томонидан бузилишлар
Периферик қон айланишининг оғир бузилишлари (Рейно касаллигининг оғир шакли ёки Рейно синдроми) бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Нафас тизими томонидан бузилишлар
Респиратор реакциялар, шу жумладан астмаси бўлган пациентларда бронхоспазм оқибатида ўлим ҳолати, айрим офтальмологик бета-блокаторларни қўллагандан кейин кузатилган.
Амиптик енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ва фақат, агар потенциал фойда потенциал хавфдан устун бўлсагина қўлланиши керак.
Бошқа бета-блокаторлар
Бета-блокаторларнинг кўз ички босимига таъсири ёки бошқа маълум самаралари тизимли бета-блокатор препаратларини қўллаётган пациентларда кучайиши мумкин. Бундай пациентларда даволашга жавобни синчковлик билан кузатиш керак. Бета-адренергик рецепторларнинг блокаторларининг иккита маҳаллий препаратларини бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Жигар етишмовчилиги
Дорзоламид/тимолол кўз томчилари эритмаларини қўллаш жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ўрганилмаган ва шунинг учун препарат бундай пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Анафилактик реакциялар
Маҳаллий қўллаш учун бошқа офтальмологик воситалар каби, Амиптик ҳам тизимли сўрилади.
Дорзоламид: Дорзоламиднинг компоненти сульфаниламид ҳисобланади. Шундай қилиб, сульфаниламидларни тизимли қабул қилинганда кузатиладиган ножўя реакциялар маҳаллий қўллаганда ҳам кузатилиши мумкин. Жиддий реакция ёки ўта юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Дорзоламид гидрохлоридининг кўз томчиларини қўллаганда кузатиладиган кўздаги маҳаллий ножўя самаралар тимолол билан дорзоламид кўз томчиларини қўллаганда ҳам кузатилган. Агар бу ножўя реакциялар ривожланса, Амиптик препаратини бекор қилиш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.
Тимолол: Бета-блокаторларни қўллаганда атопияси ёки анамнезида бир қатор аллергенларга оғир анафилактик реакциялари бўлган пациентлар бу аллергенларнинг такрорий дозаларига нисбатан сезгирроқ бўлиши ва анафилактик реакцияларни бартараф этиш учун қўлланадиган адреналиннинг одатдаги дозаларига жавоб бермасликлари мумкин.
Ёндош даволаш
Қуйидаги препаратлар ёндош даволаш сифатида тавсия этилмайди:
- дорзоламид ва перорал қўллаш учун карбоангидраза ингибиторлари
- бета-адренергик рецепторларнинг маҳаллий блокаторлари.
Даволашни тўхтатиш
Тизимли бета-блокаторларни қўллаганда бўлгани каби, агар коронар касалликлари бўлган пациентларда кўзлар учун қўлланадиган тимололни бекор қилиш зарурати бўлса, даволаш аста-секин бекор қилиниши керак.
Бета-блокаторларнинг қўшимча самаралари:
Гипогликемия/диабет
Тасдиқланган спонтан гипогликемия ёки лабил диабети бўлган пациентларда бета-блокаторлар эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак, чунки бета-блокаторлар ўткир гипогликемиянинг белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.
Бета-блокаторлар шунингдек гипертиреоидизмнинг белгиларини ҳам ниқоблаши мумкин. Бета-блокаторларни қабул қилишни тўсатдан тўхтатиш симптомларни ёмонлашишини чақириши мумкин.
Бета-блокаторлар билан даволаш оғир сохтапаралитик миастениянинг симптомларини кучайтириши мумкин.
Карбоангидраза ингибиторларининг қўшимча самаралари
Карбоангидразанинг перорал ингибиторлари билан даволаш кислота-ишқор мувозанатини бузилишлари оқибатида, айниқса анамнезида сийдик тош касаллиги бўлган пациентларда уролитиазга олиб келиши мумкин. Гарчи тимолол билан дорзоламиднинг кўз томчилари эритмасини қўллаганда кислота-ишқор мувозанатининг бирон-бир бузилишлари кузатилмаган бўлсада, сийдик тош касаллиги тез-тез кузатилмаган. Амиптик тизимли сўриладиган маҳаллий қўллаш учун карбоангидраза ингибитори сақлаганлиги туфайли, анамнезида буйрагида тоши бўлган пациентлар Амиптикни қўллаганда сийдик-тош касаллигини ривожланишининг юқори хавфига дучор бўлишлари мумкин.
Бошқалар
Ёпиқ бурчакли глаукомаси бўлган пациентларни даволаш гипотензив препаратларин қўллашга қўшимча терапевтик аралашувларни талаб этади. Ўткир ёпиқ бурчакли глаукомаси бўлган пациентларда тимолол билан дорзоламиднинг кўз томчилари эритмаларини қўллаш ўрганилмаган.
Жаррохлик аралашувидаги анестезия
Бета-блокатор офтальмологик препаратлар бета-агонистлар, масалан адреналиннинг тизимли самараларини блоклаши мумкин. Пациент тимолол қабул қилаётганлиги ҳақида анестезиологни огоҳлантириш керак.
Шох парда касалликлари
Дорзоламид: Дорзоламид қўлланилганда шох парданинг мавжуд сурункали дефектлари ва/ёки анамнезида кўз ички жаррохлик аралашуви ўтказилган пациентларда шох парда шиши ва шох парданинг қайтмас декомпенсацияси кузатилган. Бундай пациентларда дорзоламидни маҳаллий қўллаш эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.
Тимолол: Офтальмологик бета-блокаторлар кўзни қуруқлигини кучайтириши мумкин. Шох парда касалликлари бўлган пациентларни даволаш эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши мумкин.
Кўзнинг қон томир пардасини кўчиши
Филтрацион жаррохлик муолажаларидан кейин сувли асосдаги препаратлар (масалан тимолол, ацетазоламид) билан супрессив даволаш қўлланилганда кўзнинг қон томир пардасини кўчиши кузатилган. Глаукомани даволаш учун бошқа препаратларни қўллагандаги каби, бир қатор пациентларда узоқ вақт даволагандан кейин офтальмологик жавоб учун тимолол малеати билан даволашга суст жавоб кузатилган. Шунга қарамай, 164 нафар пациентлар камида уч йил давомида кузатилган клиник тадқиқотларда бошланғич барқарорлашгандан кейин кўз ички босимининг ўртача кўрсаткичини аҳамиятли ўзгариши аниқланмаган.
Контакт линзалардан фойдаланиш
Амиптик кўзларни таъсирланишини чақирувчи консервант бензалконий хлориди сақлайди. Бензалконий хлориди юмшоқ контакт линзаларнинг рангини ўзгаришини чақиради. Юмшоқ контакт линзалар билан контактдан сақланинг. Қўллашдан олдин контакт линзаларни ечинг ва уларни такроран тақишдан олдин камида 15 минут кутинг.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Амиптикни қўллаш мумкин эмас.
Автомобил ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Кўришни ноаниқлиги каби юз бериши мумкин бўлган ножўя самаралар айрим пациентларнинг автомобилни бошқариш ва/ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тимолол малеатининг офтальмологик эритмасини беҳосдан дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилган, уларнинг натижасида бош айланиши, бош оғриғи, нафас етишмовчилиги, брадикардия, бронхоспазм ва юракни тўхтаб қолиши каби бета-адренергик рецепторларнинг тизимли блокаторларини қўллаганда кузатиладиган тизимли самаралар кузатилган. Дорзоламиднинг дозаси ошириб юборилганда энг кўп учрайдиган белгилар ва симптомлар – электролит бузилишлар, ацидозни ривожланиши, марказий нерв тизимига таъсир қилиш эҳтимоли. Дорзоламид маҳаллий қўлланилганда қуйидаги кўринишлар кузатилган: кўнгил айниши, бош айланиши, бош оғриғи, толиқиш, уйқуни бузилиши, дисфагия.
Даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак. Зардобда электролитларнинг (айниқса калийнинг) ва қонда рН даражасини мониторинги олиб борилиши керак. Тадқиқотлар тимолол диализда ёмон чиқарилишини кўрсатди.
Чиқарилиш шакли
Паст зичликдаги полиэтилен дозатор-учлик ва юқори зичликдаги полиэтилен бураладиган қопқоқли оқ рангли, тиниқ бўлмаган ўртача зичликдаги полиэтилен флаконда, очишдан ҳимояланган муҳрли картон қутида.
Қути ўлчамлари: ҳар бирида 5 мл дан 1 ёки 3 флакон.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Очилган флаконни 28 кун давомида қўллаш керак.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.