ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РОМАЗИК
ROMAZIK
Препаратнинг савдо номи: Ромазик
Таъсир этувчи модда (ХПН): розувастатин (rosuvastatin)
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 5 мг, 10 мг, 20 мг ёки 40 мг розувастатин (розувастатин кальций шаклида);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, натрий цитрати, кросповидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
таблетка қобиғи: гипромеллоза, лактоза моногидрати, макрогол, триацетин, титан диоксиди (Е171).
Таърифи:
Ромазик 5 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ шаклли ва икки ёқлама қавариқ қобиқ билан қопланган, бир томонида «5» гравировкали таблеткалар.
Ромазик 10 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ шаклли ва икки ёқлама қавариқ қобиқ билан қопланган, бир томонида «10» гравировкали таблеткалар.
Ромазик 20 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ шаклли ва икки ёқлама қавариқ қобиқ билан қопланган, бир томонида «20» гравировкали таблеткалар.
Ромазик 40 мг: оқ ёки деярли оқ, узунчоқ шаклли ва икки ёқлама қавариқ қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари.
Фармакологик хусусиятлари
Розувастатин – 3-гидрокси-3-метилглутарил-кофермент А ни холестериннинг ўтмишдоши – мевалонатга айлантирадиган ферментнинг алмашинуви тезлигини чекловчи ГМГ-КоА-редуктазанинг селектив рақобатли ингибиторидир. Розувастатиннинг самараси амалга ошириладиган асосий жой жигар – холестериннинг даражасини пасайишини амалга ошириш учун нишон аъзо.
Розувастатин жигарда хужайралар юзасида ПЗЛП рецепторлар сонини оширади, шундай қилиб ПЗЛП ютилиши ва катаболизмини оширади; препарат шунингдек жигарда ЖПЗЛП синтезини ҳам ингибиция қилади, шу билан ЖПЗЛП ва ПЗЛП заррачаларининг умумий миқдорини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Розувастатиннинг плазмадаги максимал концентрациясига перорал қабул қилингандан кейин тахминан 5 соат ўтгач эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Розувастатин жигар томонидан фаол қамраб олинади, у холестерин синтезининг ва ПХЛП-ХС клиренсини асосий жойи ҳисобланади. Розувастатиннинг тақсимланиш ҳажми тахминан 134 л ни ташкил қилади. Розувастатиннинг тахминан 90% плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади.
Розувастатин чекланган метаболизмга дучор бўлади (тахминан 10%). Одам гепатоцитларини ишлатиш билан метаболизмни in vitro шароитдаги тадқиқотлари, розувастатинни цитохром Р450 иштирокидаги метаболик реакциялар учун ёмон субстрат эканлигини кўрсатади.
Розувастаниннинг дозасини тахминан 90% аҳлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади (шу жумладан ютилган ва ютилмаган таъсир этувчи модда), қолган қисми эса сийдик билан чиқарилади. Тахминан 5% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 19 соатни ташкил қилади. Плазмадан клиренсини геометрик ўртача кўрсатгичлари тахминан соатига 50 л ни ташкил қилади (ўзгариш коэффициенти 21,7%). ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари қўллангандаги каби, розувастатинни жигарда ютилиш жараёнида ОАТР-С мембрана ташувчиси иштирок этади. Бу ташувчи розувастатинни жигардан чиқарилиш жараёнида муҳим роль ўйнайди.
Розувастатиннинг тизимли экспозицияси дозага пропорционал ошади. Бир неча суткалик дозалар қабул қилинганидан кейин фармакокинетик кўрсаткичларида бирон-бир ўзгаришлар аниқланмаган.
Қўлланилиши
- Гиперхолестеринемияни даволаш
Бирламчи гиперхолестеринемияли (шу жумладан IIa тип гетерозигот оилавий гиперхолестеринемия) ёки аралаш дислипидемияли (IIb тип) катталар, ўсмирлар ва 6 ёшли ва ундан катта болаларда парҳезга қўшимча восита сифатида, парҳез ва даволашнинг номедикаментоз усуллари (масалан, жисмоний юклама, тана вазнини камайтириш) етарли бўлмаганида.
Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияда ёрдамчи восита сифатида парҳезга ва липидлар даражасини пасайтиришни бошқа усулларига (масалан, ПЗЛП аферези) қўшимча ёки бундай усулларни мақсадга мувофиқ эмаслигида.
- Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш
Биринчи юрак-қон томир кўринишларини ривожланишининг юқори хавфи бўлган пациентларда жиддий юрак-қон томир кўринишларини олдини олиш учун бошқа хавф омилларини тўғрилаш учун ёрдамчи восита сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Даволашни бошлаш олдидан пациентга стандарт гипохолестеринемик парҳезни буюриш керак, уни даволаш вақтида ҳам давом эттириш керак. Даволашнинг мақсади ва пациентнинг даволашга жавобига қараб, замонавий умумий қабул қилинган қўлланмаларга мувофиқ дозани шахсий равишда танлаш керак.
Ромазикни сутканинг ҳар қандай вақтида овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Гиперхолестеринемияни даволаш
Тавсия этилган бошланғич доза илгари статинларни қабул қилмаганларга ҳам, бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторидан ўтган пациентларга ҳам суткада бир марта перорал
5 мг ёки 10 мг ни ташкил қилади. Бошланғич дозани ҳар бир пациент учун холестериннинг даражаси, келажакда юрак-қон томир кўринишларнинг ривожланиши хавфини, шунингдек нохуш реакциялар ривожланишини потенциал хавфини (қуйига қаранг) ҳисоби билан шахсий равишда танлаш керак. Зарурати бўлганда, дозага навбатдаги даражагача тузатиш киритишни 4 ҳафтадан кейин бажариш мумкин. Пастроқ дозалар билан солиштирганда 40 мг дозани қабул қилиш фонида ривожланган нохуш кўринишлар ҳақида кўпайган хабарларни хисобга олиб, 40 мг максимал дозагача якуний титрлаш имкониятини фақат оғир гиперхолестеринемияси ва юқори юрак-қон томир хавфи бўлган (хусусан, оилавий гиперхолестеринемияли шахсларда) пациентларда кўриш керак, уларда 20 мг доза қўлланганида терапевтик мақсадга эришилмаган ва уларни стандарт кузатуви ўтказилади,. 40 мг доза препарат билан даволашни бошлашда мутахассиснинг кузатуви тавсия этилади.
Юрак-қон томир кўринишларни олдини олиш
Юрак-қон томир тизими томонидан кўринишлар хавфини пасайтириш текширишларда суткада 20 мг доза қўлланган.
Болаларда қўлланиши
Болаларни даволаш мувофиқ мутахассислар томонидан ўтказилиши керак.
6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар (Таннер шкаласи бўйича II-V пастроқ)
Гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияли болалар ва ўсмирларни даволаш одатда кунига 5 мг дозадан бошланади.
- Гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияли 6 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар учун одатдаги доза – перорал кунига бир марта 5-10 мг. Бу популяцияда 10 мг дан ортиқ дозанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
- Гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияли 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун одатдаги доза – перорал кунига бир марта 5-20 мг. Бу популяцияда 20 мг дан ортиқ дозанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
Дозани титрлаш болаларда қўллаш бўйича йўриқномаларда тавсия этилгандек, болалардаги шахсий жавоб ва ўзлаштирилишига мувофиқ ўтказилиши керак. Розувастатин билан даволашни бошлаш олдидан болалар ва ўсмирлар стандарт гипохолестеринемик парҳезга ўтишлари ва розувастатин билан даволашнинг хамма даврида унга риоя қилишлари керак. Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган болаларда ишлатиш тажрибаси 8 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалардаги жуда оз кузатишлар билан чекланган.
40 мг ли таблеткалар болаларда қўллаш учун тўғри келмайди.
6 ёшдан кичик болалар
6 ёшдан кичик болаларда ишлатишнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Шу сабабга кўра Ромазикни 6 ёшдан кичик болаларни даволаш учун ишлатиш тавсия этилмайди.
Кекса пациентларда қўлланиши
70 ёшдан ошган пациентларда бошланғич тавсия этиладиган доза 5 мг ни ташкил қилади.
Ёш билан боғлиқ бўлган дозага бошқача тузатиш киритишнинг зарурати йўқ.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлардаги дозалар
Буйрак фаолиятини енгил ва ўртача даражали бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритишни талаб этилмайди. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши (креатинин клиренси <60 мл/мин) бўлган пациентларда тавсия этиладиган бошланғич доза 5 мг ни ташкил қилади. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда 40 мг дозани қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда розувастатиннинг ҳар қандай дозаларини қўллаш мумкин эмас.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозалаш
Чайлд-Пью шкаласи бўйича индекси 7 балл ва паст бўлган пациентларда розувастатиннинг тизимли экспозициясини ошиши кузатилмаган. Лекин Чайлд-Пью шкаласи бўйича индекси 8 ва 9 бўлган пациентларда розувастатиннинг тизимли экспозициясини ошиши кузатилган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича индекси 9 дан юқори шахсларда қўллаш тажрибаси йўқ. Жигарнинг фаол фазадаги касалликлари бўлган пациентларда розувастатинни қўллаш мумкин эмас.
Ирқ
Осиёлик пациентларда тизимли экспозициясини ошиши кузатилган. Осиёлик пациентлар учун тавсия этиладиган бошланғич доза 5 мг ни ташкил қилади. Бундай пациентлар учун 40 мг дозани қўллаш мумкин эмас.
Генетик полиморфизм
Маълумки, генетик полиморфизмнинг специфик турлари розувастатиннинг экспозициясини ошишига олиб келишлари мумкин. Полиморфизмнинг бундай специфик турлари бўлган пациентлар учун, розувастатиннинг кичикроқ суткалик дозаларини қўллаш тавсия этилади.
Миопатияни ривожланишига мойиллик омиллари бўлган пациентларда дозалаш
Миопатияни ривожланишига мойиллик омиллари бўлган пациентлар учун тавсия этиладиган бошланғич доза 5 мг ни ташкил қилади. Бу пациентларнинг айримларида
40 мг дозани қўллаш мумкин эмас.
Ёндош даволаш
Розувастатин турли ташувчи-оқсилларнинг (масалан, ОАТР1В1 ва ВСRP) субстрати ҳисобланади. Миопатия хавфи (шу жумладан рабдомиолиз) бу ташувчи-оқсиллар билан ўзаро таъсири оқибатида плазмада розувастатиннинг концентрациясини ошириши мумкин бўлган айрим дори препаратлари (масалан, циклоспорин ва протеазанинг айрим ингибиторлари, шу жумладан ритонавирни, атаназавир, лопинавир ва/ёки типранавир билан мажмуаси) билан бир вақтда қўлланганида ошади. Имконияти бўлганида муқобил препаратларни қўллашни кўриб чиқиш, ва, зарурати бўлган ҳолда, розувастатин билан даволашни вақтинчалик тўхтатишни кўриб чиқиш керак. Бу дори препаратларини розувастатин билан бирга қўллаш муқаррар бўлган вазиятларда, ёндош даволашнинг фойдаси ва хавфини синчиклаб бахолаш ва розувастатиннинг дозасига тузатиш киритишни кўриб чиқиш керак.
Ножўя таъсирлари
Қуйида ривожланишининг тез-тезлигини кўрсатиш билан аъзолар тизимига таъсири бўйича таснифланган ножўя самаралари санаб ўтилган. Ривожланиш тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез: ≥1/10; тез-тез: ≥1/100 – <1/10; тез-тез эмас: ≥1/1000 – <1/100; кам ҳолларда: ≥1/10000 – <1/1000; жуда кам ҳолларда: <1/10000; тез-тезлиги номаълум: бор бўлган маълумотлар бўйича тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас.
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: тромбоцитопения
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш
Эндокрин тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: қандли диабет1
Руҳиятни бузилиши
Тез-тезлиги номаълум: депрессия
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши
Жуда кам ҳолларда: полинейропатия, хотирани йўқолиши
Тез-тезлиги номаълум: периферик нейропатия, уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқусизлик ва тунги дахшатлар)
Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тезлиги номаълум: йўтал, ҳансираш
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: кўнгил айниши, қорин оғриғи, қабзият
Кам ҳолларда: панкреатит
Тез-тезлиги номаълум: диарея
Жигар ва ўт-чиқариш йўллари томонидан
Кам ҳолларда: жигар трансаминазалари даражасини ошиши
Жуда кам ҳолларда: сариқлик, гепатит
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: қичишиш, тошма, эшакеми
Тез-тезлиги номаълум: Стивенс-Джонсон синдроми (терида, оғиз бўшлиғида, кўзларнинг шиллиқ қаватида ва жинсий аъзоларда пуфаклар ҳосил бўлиши билан кечувчи жиддий бузилишлар)
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Тез-тез: миалгия
Кам ҳолларда: миопатия (шу жумладан миозит), рабдомиолиз
Жуда кам ҳолларда: артралгия
Тез-тезлиги номаълум: иммунологик боғлиқликка эга бўлган некротик миопатия, айрим ҳолларда уларни узилиши билан асоратланган пайлар томонидан бузилишлар
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: гематурия
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: гинекомастия
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар
Тез-тез: астения
Тез-тезлиги номаълум: шиш.
1 Тез-тезлиги хавф омилларининг борлиги ёки йўқлигига боғлиқ бўлади (оч қоринга глюкозанинг даражаси ≥5,6 ммоль/л, ТВИ >30 кг/м2, трансаминазалар даражасини ошиши, анамнезда гипертонияни бўлиши).
Буйракларга нисбатан самаралари:
Тест-тасмаси ёрдамида текширилганда аниқланадиган протеинурия (асосан тубуляр), розувастатин қабул қилган пациентларда кузатилган. 10 мг ва 20 мг дозада даволаш вақтида 1% дан камроқ пациентларда ва 40 мг дозада даволашда тахминан 3% пациентларда сийдикда оқсилнинг даражасини 0 ёки асарлардан то ++ ва кўпроқгача оғиши кузатилган. Препарат 20 мг дозада қабул қилинганда оқсил даражасини 0 ёки асарлардан то – гача аҳамиятсиз ошиши аниқланган. Кўпчилик ҳолларда даволаш давом эттирилганда протеинурия пасайган ёки ўз-ўзида йўқолган. Ҳозирги вақтда мавжуд бўлган клиник тадқиқотларнинг маълумотлари ва пострегистрацион қўллашнинг тажрибасини таҳлилида, протеинурия ва буйракларнинг ўткир ёки авж олиб борувчи касалликлари орасида сабаб-оқибат алоқаси аниқланмаган.
Розувастатин қабул қилган пациентларда гематурия кузатилган, клиник синовларнинг маълумотлари паст тез-тезликни намойиш қилади.
Скелет мушакларига нисбатан самаралари:
Барча дозаларда, айниқса 20 мг дан кўпроқ дозаларда розувастатин билан даволанган пациентларда, скелет мушакларга нисбатан самаралар аниқланган, масалан, миалгия, миопатия (шу жумладан миозит) ва, кам ҳолларда, ўткир буйрак етишмовчилиги билан бирга кечувчи ва бирга кечмайдиган рабдомиолиз аниқланган. Розувастатин қабул қилган пациентларда КК ни дозага боғлиқ ошиши кузатилган; кўпчилик ҳоллари енгил, симптомсиз ва ўткинчи бўлган. КК даражаси ошганда (≥5хНЮЧ) даволашни тўҳтатиш керак.
Жигарга нисбатан самаралари:
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қабул қилишдаги каби, розувастатин қабул қилган пациентларнинг катта бўлмаган миқдорида, трансаминазалар даражасини дозага боғлиқ ошиши кузатилган; кўпчилик ҳолларда енгил, симптомсиз ва ўткинчи бўлган.
Айрим статинлар қабул қилганда қуйидаги ножўя кўринишлар аниқланган:
- Сексуал дисфункция.
- Ўпкаларнинг интерстициал касаллигини кам ҳоллари, айниқса давомли даволашда.
Рабдомиолиз, буйраклар ва жигар томонидан (асосан, жигар трансаминазалари даражасини ошиши) жиддий кўринишларнинг тез-тезлиги, 40 мг доза қабул қилинганида юқори бўлади.
Болалар популяцияси:
Болалар ва ўсмирлардаги 52-ҳафталик клиник тадқиқотда креатинкиназа даражасини 10хНЮЧ дан кўпроқга ошиши ва жисмоний юкламадан кейин мушаклар томонидан симптомлар ёки жисмоний фаолликни ошиши, катталарга қараганда кўпроқ кузатилган. Бошқа кўрсатгичлар бўйича болалар ва ўсмирлардаги розувастатиннинг хавфсизлигини профили катталардаги билан ўхшаш бўлган.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- розувастатинга ёки ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда
- фаол фазадаги жигар касаллиги бўлган пациентларда, зардоб трансаминазаларини тушунтириб бўлмайдиган доимий ошиши ва зардоб трансаминазаларини норманинг юқори чегарасидан (НЮЧ) ҳар қандай 3 марта ошиши
- буйракни оғир шикастланиши (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда
- миопатияси бўлган пациентларда
- бир вақтда циклоспорин қабул қилаётган пациентларда
- ҳомиладорлик ва лактация даврида ва контрацепциянинг мувофиқ чораларини ишлатмайдиган туғруқ ёшидаги аёлларда.
Миопатия/рабдомиолиз ривожланишига мойиллик омиллари бўлган пациентларда 40 мг дозани қўллаш мумкин эмас. Бошқа омилларга қуйидагилар киради:
- буйраклар фаолиятини ўртача бузилиши (креатинин клиренси <60 мл/минут).
- гипотиреоз
- мушакларнинг наслий касалликларини ўз ичига олувчи шахсий ёки оилавий анамнез
- ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратларни қўллашдаги анамнездаги мушакларга токсик таъсир
- алкоголни суиистеъмол қилиш
- қон плазмасида концентрациясини ошиши мумкин бўлган бошқа вазиятлар
- осиёлик пациентлар
- фибратларни ёндош қўллашда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ташувчи-оқсилларни ингибиция қилиниши: Розувастатин моддаларни жигар томонидан қамраб олинишида иштирок этувчи айрим олиб ўтувчи-оқсилларни, шу жумладан ОАТР1В1 олиб ўтувчи, ва BCRP олиб ўтувчининг эффлюксли субстрати хисобланади. Розувастатинни бу ташувчи оқсилларнинг ингибиторлари бўлган дори воситалари билан бир вақтда қўллаш, плазмада розувастатиннинг концентрациясини ошишига ва миопатия хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Циклоспорин: Розувастатин ва циклоспорин ёндош қўлланганда, розувастатиннинг AUC соғлом кўнгиллилардагига қараганда ўртача 7 марта юқори бўлган. Бир вақтда циклоспорин қабул қилаётган пациентларда розувастатинни қўллаш мумкин эмас.
Бир вақтда қўллаш циклоспориннинг плазмадаги концентрациясига таъсир қилмайди.
Протеаза ингибиторлари: Гарчи ўзаро таъсирнинг аниқ механизми номаълум бўлса ҳам, протеазалар ингибиторларини бир вақтда қўллаш розувастатиннинг экспозициясини кучли ошириши мумкин. Масалан, соғлом кўнгиллилардаги 10 мг розувастатин протеазаларнинг икки ингибиторларини (300 мг атаназавир/100 мг ритонавир) мажмуавий препарати билан бирга қўллашдаги фармакокинетик текшириш, розувастатиннинг AUC ва Сmax мувозанат кўрсатгичларини тахминан 3 марта ва 7 марта ошиши билан ассоциацияланган. Розувастатин ва протеазалар ингибиторларини айрим мажмуаларини бир вақтда қўллаш, розувастатиннинг экспозициясини кутиладиган ошишини хисоби билан розувастатиннинг дозасига тузатиш киритишни синчиклаб бахоланганидан кейин кўрилиши мумкин.
Эзетимиб: 10 мг розувастатин ва 10 мг эзетимибни бир вақтда қўллаш, гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда розувастатиннинг AUC кўрсатгичини 1,2-марта ошишига олиб келган. Шунга қарамасдан, розувастатин ва эзетимиб орасидаги фармакодинамик ўзаро таъсирни истисно қилиш мумкин эмас, улар нохуш самараларга олиб келиши мумкин.
Гемфиброзил ва бошқа гиполипидемик препаратлар: Розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қўллаш, розувастатиннинг Сmax ва AUC кўрсатгичларини 2 марта ошишига олиб келган. Ўзаро таъсирларнинг махсус текширишларининг маълумотлари асосида, фенофибратлар билан аҳамиятли фармакокинетик ўзаро таъсирлари кутилмайди, лекин фармакодинамик ўзаро таъсирлар юз бериши мумкин.
Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва ниацин (никотин кислотаси) гиполипидемик дозаларда (≥1 г/сутка) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида миопатия ривожланишини хавфини оширади; эҳтимол бу, улар алоҳида қўлланганида миопатия чақириши мумкинлиги билан боғлиқдир. Бир вақтда фибратлар қўлланганда розувастатинни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас. Бу пациентлар ҳам даволашни 5 мг дозадан бошлашлари керак.
Антацидлар: Розувастатинни алюминий ва магний гидроксидини сақловчи суспензия билан бир вақтда қўллаш, қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини тахминан 50% пасайишига олиб келади. Бу самара розувастатиндан кейин 2 соат ўтгач антацид қабул қилинганида камайган. Бу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган.
Эритромицин: Розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қўллаш, розувастатиннинг AUC ни 20% пасайишига ва Сmax ни 30% пасайишига олиб келган. Бу ўзаро таъсир эритромицин чақирган ичакнинг қисқариш қобилиятини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Цитохром Р450 ферментлари: In vitro ва in vivo шароитдаги текшириш натижалари, розувастатин цитохром Р450 ферментларининг ингибитори ёки индуктори ҳисобланмайди. Бундан ташқари, розувастатин бу изоферментлар учун тўғри келмайдиган субстрат ҳисобланади. Шундай қилиб, цитохром Р450 орқали метаболизм натижасидаги дориларнинг ўзаро таъсири кутилмайди. Розувастатин ва флуконазол (CYP2C9 ва CYP3A4 ингибитори) ёки кетоконазол (CYP2A6 ва CYP3A4 ингибитори) орасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсир кузатилмайди.
Розувастатиннинг дозасига тузатиш киритишни талаб қилувчи ўзаро таъсирлар: Розувастатиннинг экспозициясини оширувчи бошқа дори препаратлари билан розувастатинни бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганида, розувастатиннинг дозасига тузатиш киритиш керак. Агар экспозицияни (AUC) тахминан 2 марта ва кўпроқ ошиши кутилса, даволашни розувастатиннинг суткада бир марта 5 мг дозасидан бошлаш керак. Розувастатиннинг максимал суткалик дозага шундай тузатиш киритиши керакки, розувастатиннинг кутиладиган экспозицияси ўзаро таъсир қилувчи дори препаратларисиз суткада 40 мг доза қўлланганидагидан ошмасин, масалан, 20 мг розувастатин гемфиброзил билан (1,9 марта ошиши) ёки 10 мг розувастатин атаназавир/ритонавир мажмуаси билан (3,1 марта ошиши).
Розувастатинни бир вақтда қўлланаётган дори препаратларига таъсири
К витаминининг антагонистлари: ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қўллашдаги каби, К витамини антагонистлари (масалан, варфарин ёки кумарин гуруҳининг бошқа антикоагулянтлари) билан бир вақтда даволанаётган пациентларда даволашни бошида ёки розувастатиннинг дозасини ошириш, Халқаро Нормаллаштирилган Нисбатни (ХНН) ошишига олиб келиши мумкин. Даволашни тўхтатиш ёки розувастатиннинг дозасини камайтириш ХНН ни камайишига олиб келиши мумкин. Бундай вазиятларда ХНН мувофиқ мониторингини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Перорал контрацептивлар/ўринбосар гормонал даволаш (ЎГД): Розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қўллаш этинилэстрадиол ва норгестрелнинг AUC нимувофиқ 26% ва 34% га ошишига олиб келган. Плазмадаги даражаларнинг бу ошишини перорал контрацептивнинг дозасини танлашда ҳисобга олиш керак. Розувастатин ва ЎГД билан ёндош даволанаётган пациентларда фармакокинетик маълумотлар йўқ, шунинг учун бундуй самарани истисно қилиш мумкин эмас. Лекин ушбу қўшилиш аёлларда клиник тадқиқотларда кенг қўлланган ва яхши ўзлаштирилган.
Бошқа дори препаратлари: Ўзаро таъсирнинг махсус тадқиқотларининг маълумотлари асосида, дигоксин билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири кутилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Буйракларга нисбатан самаралари
Тест-тасма ёрдамида текширганда аниқланадиган протеинурия (асосан тубуляр), розувастатиннинг юқори дозаларини, хусусан 40 мг дозани қабул қилган пациентларда кузатилган, ва ўткинчи бўлган ёки кўпчилик ҳолларда вақти-вақти билан кузатилган. Протеинурия ўткир ёки зўрайиб борувчи буйрак етишмовчилигининг даракчиси бўлмаган. Пострегистрацион даврда буйраклар томонидан жиддий кўринишларнинг тез-тезлиги
30 мг доза қўлланганда юқори бўлган. 40 мг дозани қабул қилаётган пациентларни одатдаги кузатиш давомида буйрак фаолиятини баҳолашни ўтказиш кераклигини хисобга олиш керак.
Скелет мушакларига нисбатан самаралари
Миалгия, миопатия ва кам ҳолларда рабдомиолиз каби скелет мушаклари томонидан самаралар, розувастатин қўлланган пациентларда ҳамма дозалар қўлланганида ва, хусусан >20 мг дозада қайд этилган.
Жуда кам ҳолларда рабдомиолиз ҳоллари эзетимиб ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бирга қўлланганида қайд этилган. Фармакодинамик ўзаро таъсирни истисно қилиш мумкин эмас ва препаратларни мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қўллашдаги каби, пострегистрацион даврда розувастатинни қўллаш билан боғлиқ бўлган рабдомиолиз ҳолларини тез-тезлиги, 40 мг доза қўлланганидан юқори бўлган.
Креатинкиназа даражасини аниқлаш
Креатинкиназа (КК) даражасини оғир жисмоний юкламадан кейин ёки КК ни ошишини ҳар қандай муқобил сабаблари эҳтимоли бўлганида аниқлаш мумкин эмас, чунки бу натижаларни тушунишни қийинлаштириши мумкин. Агар КК нинг дастлабки даражаси аҳамиятли юқори (> 5хНЮЧ) бўлса, 5-7 кун давомида тасдиқловчи тест ўтказиш керак. Агар такрорий тест КК > 5хНЮЧ тасдиқласа, даволашни бошлаш мумкин эмас.
Даволашгача
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби розувастатинни, миопатия/рабдомиолиз ривожланишига мойиллик омиллари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Бундай омилларга қуйидагилар киради:
- буйрак фаолиятини бузилиши
- гипотиреоз
- мушакларнинг наслий касалликларини ўз ичига олувчи шахсий ёки оилавий анамнез
- ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратлар қўлланганда анамнездаги мушакларга токсик таъсири
- алкоголни суиистеъмол қилиш
- 70 ёшдан катталар
- плазмада препаратнинг концентрациясини ошиши мумкин бўлган вазиятлар
- фибратларни ёндош қўллаш.
Бундай пациентларда даволашнинг хавфини мумкин бўлган фойданинг ҳисоби билан баҳолаш керак; бундан ташқари, клиник мониторинг тавсия этилади. Агар КК даражаси дастлаб аҳамиятли юқори (> 5хНЮЧ) бўлса, даволашни бошлаш мумкин эмас.
Даволаш вақтида
Пациентлардан мушакларда тушунтириб бўлмайдиган оғриқлар, кучсизлик ёки тиришишлар, айниқса улар лоҳаслик ёки иситма билан қўшилса, дарҳол хабар бериш кераклигини сўраш лозим. Бу пациентларда КК даражасини ўлчаш керак. Агар КК даражаси ахамиятли ошган (> 5хНЮЧ) бўлса ёки агар мушак симптомлари оғир ва ҳар кунги дискомфорт чақирса (хатто агар КК даражаси ≤ 5хНЮЧ бўлса ҳам) даволашни тўхтатиш керак. Агар симптомлар йўқолса ва КК даражалари нормагача тикланса, синчков мониторинг фонида розувастатин ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг муқобил ингибиторининг энг паст дозаси билан даволашни қайта бошлашни кўриш керак. Симптомлар кузатилмаган пациентларда КК даражасини одатдаги мониторингини ўтказиш керак эмас. Статинлар, шу жумладан розувастатин билан даволаш вақтида ёки кейин иммунологик боғлиқ некротик миопатия (ИБНМ) ҳоллари ҳақида кам хабарлар бўлган. Клиник, ИБНМ проксимал мушакларнинг кучсизлиги ва зардобда креатинкиназа даражасини ошиши билан характерланади, улар статинлар билан даволаш тўхтатилишига қарамасдан сақланади.
Клиник синовларда розувастатин ва ёндош даволанаётган пациентларнинг катта бўлмаган сонида скелет мушаклари томонидан самараларнинг кучайишини далиллари аниқланмаган. Шунга қарамасдан, ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини фиброй кислотасининг хосилалари, шу жумладан гемфиброзил, циклоспорин, никотин кислотаси, азолли замбуруғларга қарши воситалар, протеазалар ингибиторлари ва макролидларни бирга қабул қилаётган пациентларда миозит ва миопатия ҳоллари сонини ошиши аниқланган. Шунинг учун, розувастатин ва гемфиброзил мажмуасини қўллаш тавсия этилмайди. Розувастатинни фибратлар ёки нистатин билан мажмуавий қўллашда липидлар даражасини янада ўзгаришидан фойдани, бундай мажмуаларни қўллашнинг потенциал хавфига нисбатан синчиклаб баҳолаш керак. Бир вақтда фибратлар қўлланганида розувастатиннинг 40 мг дозасини қўллаш мумкин эмас.
Розувастатинни миопатия мавжудлигидан ёки рабдомиолиз оқибатида буйрак етишмовчилигига (масалан, сепсис, гипотензия, катта жарроҳлик аралашуви, жароҳат, оғир метаболик, эндокрин ва электролит бузилишлар ёки назорат қилинмайдиган тиришишлар) мойилликдан далолат берувчи ўткир жиддий холатлари бўлган ҳар қандай пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Жигар томонидан самаралар
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қўллашдаги каби, розувастатинни алкоголни хаддан ташқари миқдорини истеъмол қилувчи ва/ёки анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Даволашни бошлаш олдидан ва даволаш бошлангандан кейин 3 ой ўтгач жигар фаолиятининг кўрсатгичларини аниқлаш тавсия этилади. Агар зардоб трансаминазаларининг даражаси норманинг юқори чегарасидан 3 мартадан кўпроқ юқори бўлган холда, розувастатин билан даволашни тўхтатиш ёки дозани камайтириш керак. Жигар томонидан жиддий кўринишлар (асосан жигар трансаминазалари даражасини ошиши) ҳолларининг тез-тезлиги, постмаркетинг даврида 40 мг доза қўлланганда юқори бўлган.
Гипотиреоз ёки нефротик синдром билан боғлиқ бўлган иккиламчи гиперхолестеринемияли пациентларда, розувастатин билан даволашни бошлашдан олдин асосий касалликни даволашни ўтказиш керак.
Ирқ
Фармакокинетик тадқиқотлар европоид ирқи вакиллари билан солиштирганда осиёлик пациентларда экспозициясини ошишини кўрсатган.
Протеаза ингибиторлари
Розувастатинни бир вақтда протеазаларнинг турли ингибиторларини ритонавир билан бирга қабул қилаётган пациентларда, розувастатиннинг тизимли экспозициясини ошиши кузатилган. Протеазалар ингибиторларини олаётган пациентларда розувастатин билан даволашни бошлаш вақтида ва унинг дозасини оширишда, протеазалар ингибиторларини қабул қилаётган ОИТВ-инфекцияланган пациентларда розувастатиннинг гиполипидемик самарасини фойдаси ва плазмада розувастатиннинг концентрациясини ошиши мумкинлигини хисобга олиш керак. Агар розувастатиннинг дозасига тузатиш киритилмаган бўлса, протеазалар ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Ўпкаларнинг интерстициал касалликлари
Айрим статинлар қўлланганда, айниқса узоқ муддатли даволашда, ўпканинг интерстициал касалликларини алохида ҳоллари қайд этилган. Симптомлари ҳансираш, қуруқ йўтал ва умумий ҳолатни ёмонлашишини (чарчоқлик, вазнни йўқотиш, иситма) ўз ичига олиши мумкин. Агар ўпканинг интерстициал касаллиги борлигига гумон пайдо бўлса, статинлар билан даволашни тўхтатиш керак.
Қандли диабет
Айрим маълумотлар статинлар синфи препаратларини қонда глюкозанинг миқдорини ошириши, ва қандли диабет ривожланишини юқори хавфи бўлган айрим пациентларда келажакда бу диабетнинг расмий холи деб хисобланиши мумкин бўлган гипергликемия даражасига олиб келиши мумкинлигидан далолат беради. Лекин бу хавф статинлар қўлланганда қон томирли хавфни пасайиши билан компенсация қилинади, ва шунинг учун статинлар билан даволашни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди. Хавф гурухи пациентлари (оч қоринга глюкозанинг даражаси 5,6 дан 6,9 ммоль/л, ТВИ>30 кг/м2, триглицеридларнинг юқори даражаси, гипертензия) миллий стандартларга мувофиқ синчков клиник ва биокимёвий мониторинг қилинишлари керак.
JUPITER тадқиқотда, асосан оч қоринга глюкозанинг даражаси 5,6 дан 6,9 ммоль/л гача бўлган пациентларда, қайд этилган қандли диабетнинг умумий тез-тезлиги розувастатин қўлланганда 2,8% ни ва плацебо гуруҳида 2,3% ни ташкил қилган.
Болалар популяцияси
Ўсиш (баландлик) вазн, ТВИ (тана вазни индекси) ва Таннер шкаласи бўйича иккиламчи жинсий белгиларни етилиши, розувастатин қабул қилган 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда икки йиллик давр билан чекланган. Тадқиқотлар доирасида икки йил даволашдан кейин, препаратни бўй, вазн, ТВИ ёки жинсий етилишга таъсири аниқланмаган.
52 ҳафта давомида розувастатин қабул қилган болалар ва ўсмирлар иштирокидаги клиник тадқиқотларда, катталардаги клиник тадқиқот маълумотлари билан солиштирганда, креатинкиназа даражасини норманинг юқори чегарасида 10 мартадан кўпроқ ошиши, шунингдек жисмоний юкламадан ёки юқори жисмоний фаолликдан кейин мушак симптомлари кузатилган.
Лактозанинг ўзлаштирилишини бузилиши
Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактазанинг етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозанинг сўрилишини бузилиши билан боғлиқ бўлган, кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар, бу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилган ҳолда специфик даволаш мавжуд эмас. Доза ошириб юборилган ҳолда симптоматик даволаш ва заруратга қараб тутиб турувчи даволаш кўрсатилган. Жигар фаолиятини ва КК даражасини назорат қилиш керак. Гемодиализнинг самарадорлигини эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
Ал/ОПА/Ал/ПВХ фольга блистерлар. 10 таблеткадан 3 блистер картон қутида.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.