ИЛОВА-ВАРАҚА
(пациентлар учун маълумот)
АЗИТРОМИЦИН
Препаратнинг савдо номи: Азитромицин
Таъсир этувчи модда (ХПН): азитромицин (azitromycin)
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар 500 мг
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: азитромицин – 500 мг;
ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати дигидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, крахмал 1500, қисман желатинланган маккажўхори крахмали, натрий лаурилсульфати, магний стеарат, микроскристалл целлюлоза, Опадрай II (шу жумладан поливинил спирти, тальк, макрогол 3350, лецитин (сояли), титан диоксиди Е171, темир (II) оксиди Е172, индигокармин асосидаги алюминий лаки Е132).
Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қавариқ юзали, рискали, мовий рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антибактериал восита. Макролидлар.
АТХ коди: J01FA10.
Қўлланилиши
Юқори нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали тонзиллофарингит, ўткир ва сурункали қайталанувчи синусит, ўткир ўрта отит).
Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир бактериал бронхит, сурункали бронхитни зўрайиши, касалхонадан ташқари бактериал пневмония).
Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари: acne vulgaris нинг асоратланмаган шакллари, миграцияланувчи сурункали эритема (Лайм касаллигининг бошланғич босқичи) сарамас, импетиго, пиодермия. Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар (уретит, цервицит).
Helicobacter pylori билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги.
Қўллаш усули ва дозалари
Овқат қабул қилишдан 1 соат олдин ёки ундан 2 соатдан кейин суткада бир марта сув билан ичга қўлланади. Таблеткадаги риска иккита тенг дозаларга бўлиш учун мўлжалланмаган.
Юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида, тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекцияларида (сурункали миграцияланувчи инфекциялардан ташқари): 500 мг дан суткада бир марта 3 кун давомида; йиғинди доза 1500 мг ни ташкил қилади. Аcne vulgaris нинг асоратланмаган шаклларида: курсий доза 6 г ни ташкил қилади. Биринчи 3 кун 1 таблетка 500 мг дан кунга 1 марта, кейинги 9 ҳафтада- 500 мг 1 таблеткадан ҳафтада 1 марта, иккинчи ҳафтада охирги қабул қилингандан 7 кундан кейин таблеткани қабул қилинади. Сурункали миграцияланувчи эритемада: биринчи куни 1 г дан (500 мг дан 2 та таблетка бир вақтда) ва 2-дан 5-нчи кунгача 500 мг дан суткада бир марта ҳар куни қабул қилинади.
Жинсий йўл билан юқадиган асоратланмаган уретрит/цервицитда – 1 г дан бир марта буюрилади. Helicobacter pylori билан ассоциацияланган меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллигида-1 г дан (500 мг дан 2 таблетка) ҳар куни, антисекретор препаратлар билан ва бошқа дори воситалари билан мажмуада, шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади. Азитромицин таблеткаларини 500 мг дан тана вазни 45 кг дан катта бўлган болаларга буюриш мумкин.
Буйрак функциясининг етишмовчилиги
Креатинин клиренси >40 мл/мин бўлган беморларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Креатинин клиренси <40 мл/мин бўлганда азитромицинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Жигар функциясининг етишмовчилиги
Яққол жигар етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ножўя таъсирлари
Азитромицин кам ҳолларда ножўя реакцияларни чақиради.
Ножўя таъсирлар тез-тезлиги бўйича қуйидаги тарзда таснифланган: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (>1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (>1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Ножўя таъсирлар ҳар бир гуруҳда тез-тезлигига нисбатан кўпроқ учрайдиганлардан камроқ учрайдиганларгача шкаласи бўйича кўрсатилган.
Инфекцион ва парезитар касалликлар: тез-тез эмас – кандидоз, орал кандидоз, қин инфекцияси, номаълум – сохтамембраноз колит.
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – лейкопения, нейтропения, номаълум – тромбоцитопения, гемолитик анемия.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – Квинке шиши, ўта юқори сезувчанлик, номаълум – анафилактик реакциялар.
Руҳиятни бузилиши: тез-тез эмас – невроз, кам холларда – безовталик, номаълум-тажоввуз, ҳавотирланиш.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи парестезия, таъмни бузилиши, тез-тез эмас – гипестезия, уйқучанлик, уйқусизлик, номаълум – ҳушдан кетиш, тиришишлар, психомотор гиперфаоллик, таъм ва ҳид билишни бузилиши, уйқуни бузилиши, миастения гравис.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзоларини бузилиши ва лабиринт бузилишлари: тез-тез – карлик, тез-тез эмас – эшитишни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, кам холларда – бош айланиши.
Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – юракни уриб кетиши номаълум – torsade de pointes (пируэт тахикардияси); аритмия, шу жумладан вентрикуляр тахикардия.
Қон томирлари томонидан бузилишлар: номаълум – гипотензия.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, метеоризм, тез–тез – қусиш, диспепсия, тез-тез эмас – гастрит, қабзият, номаълум – панкреатит, тилни оқариши.
Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – гепатит, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши, номаълум – жигар етишмовчилиги, жигар некрози, холестатик сариқлик.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – тошма, қичишиш, тез-тез эмас – Стивенс-Джонсон синдроми, фотосезувчанлик, эшакеми; номаълум – токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: тез-тез – артралгия.
Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: номаълум – буйракларни ўткир яллиғланиши, интерстициал нефрит.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: тез-тез – чарчоқ, тез-тез эмас – кўкракда оғриқ, шиш, ҳолсизлик, астения.
Лаборатор ва инструментал маълумотлар: тез-тез – қонда лимфоцитлар сонини камайиши, эозинофиллар сонини ошиши, тез-тез эмас – аспартатаминотрансфераза ва аланинаминотрансфераза даражасини ошиши, қон зардобида билирубин миқдорини камайиши, қон зардобида креатинин, мочевина даражасини ошиши, қон зардобида калий миқдорини ўзгариши, номаълум – ЭКГ да QT интервалини узайиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Макролид антибиотикларга юқори сезувчанлик.
Эрготамин ҳосилаларини бир вақтда қабул қилиш.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Овқат азитромицинни сўрилишини пасайтиради.
Азитромицин ва цетиризин, диданозин, зидовуддин, аторвастатин, карбамазепин, циметидин, эфавирин, индинавир метилпреднизалон, мидезолан, нелфинавир, силденафил, терфенадин, триазолам, триметоприм/сульфаметоксазол бир вақтда қабул қилинганда ҳеч қандай ноҳуш таъсирлари аниқланмаган.
Антацидлар: препарат ва антацид воситаларни қабул қилиш орасидаги тавсия қилинадиган интервал камида икки соат.
Дигоксин: Азитромицин билан бир вақтда қабул қилинганда эҳтиёткорлик лозим.
Эрготамин ҳосилалари: Азитромицинни эрготамин ҳосилалари билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Перорал кумарин антикоагулянтлари: Азитромицин кумарин ҳосилаларининг антикоагулянт самараларини кучайтириши мумкин. Протромбин вақтини назоратини ўтказиш керак.
Циклоспорин: Азитромицин ва циклоспиринни бир вақтда қабул қилинганда циклоспоринни концентрациясини назорат қилиш керак.
Флуконазол: Азитромициннинг максимал концентрациясини клиник аҳамиятли камайиши аниқланган.
Рифабутин: Азитромицин ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда рифабутин билан боғлиқ нейтропения бўлиши мумкин.
Теофиллин: Теофиллин ва азитромицинни бир вақтда қўллаш, баъзида қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келади.
Махсус кўрсатмалар
Аллергик реакциялар: кам ҳолатларда оғир аллергик реакциялар, анафилактик шиш ва анафилаксия қайд этилган. Бундай реакцияларнинг айримлари узоқ давом этади ва доимий кузатувни ва даволашни талаб қилади.
Жигар функциясини бузилиши: жигарнинг оғир касалликлари бўлган беморларда азитромицинни эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим. Сариқлик, сийдик рангини тўқлашиши, қон кетишларига мойиллик ёки жигар энцефалиопатияси билан боғлиқ астения тезда ривожланганда жигар функциясини текширишни ўтказиш керак.
Эрготамин: бу дори воситаларини азитромицин билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Иккиламчи инфекция: сезгир бўлмаган организмлар, шу жумладан замбуруғлар томонидан чақирилган иккиламчи инфекция белгиларини мониторинг қилиш тавсия қилинади.
Clostridium Difficile билан ассоцияланган диарея: оғирлик даражаси енгил диареядан ўткир колитгача ўзгариши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Буйрак функциясини бузилиши: оғир буйрак етишмовчилиги (СКФ<10 мл/мин) бўлган беморларда азитромицинни тизимли таъсири ошади.
ЭКГ реполяризация ва QT интервалини узайиши: юқори ҳавф гуруҳидаги пациентларни даволашда ўта эҳтиёткорлик зарур:
- наслий ёки ҳужжат билан тасдиқланган QT интервалини узайиши;
- QT интервалини узайтирувчи дори препаратларини масалан, IA ва III синфи аритмияга қарши, цизаприд ва терфенадинни бир вақтда қабул қилиш;
- электролит мувозанатини бузилиши, айниқса гипокалиемия ва гипомагниемия;
- клиник аҳамиятли брадикардия, аритмия ёки оғир юрак етишмовчилиги.
Азитромицин билан даволанаётган пациентларда миастения симптомларини зўрайиши мумкин.
Стрептококк инфекциялари: Азитромицин ўткир фарингитни даволашда самарали, аммо ўткир ревматик иситмани профилактикасида унинг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва лактация. Қўллаш тажрибаси азитромицинни ҳомилага зарарли таъсирини кўрсатмайди. Шунга қарамай дори воситасини фақат жуда зарур ҳолларда буюриш мумкин.
Автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларда ҳизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири. Препаратни автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларда ҳизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Азитромицин дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
Макролид антибиотиклар дозасини ошириб юборилиши эшитиш қобилиятини вақтинчалик йўқолиши, кучли кўнгил айниши, қусиш ва диарея билан бирга кечади. Дозани ошириб юборилишига шубҳа туғилганида қусишни чақириш ва дарҳол шифокорга ёрдам учун мурожаат қилиш лозим.
Чиқарилиш шакли
3 ёки 10 таблеткадан контур уяли ўрамда, №3х1, №3х2, №10х1 илова-варақа билан бирга.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.