ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НОРМаДЕД®
NORMADED®
Препаратнинг савдо номи: Нормадед®
Таъсир этувчи модда (ХПН): амлодипин бесилат
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амлодипин бесилат (5 мг ва 10 мг амлодипинга эквивалент).
ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоидли кремнезем, магний стеарати.
Таърифи: думалоқ, оқ ёки деярли оқ рангли, бир томонида рискаси бўлган ясси таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив воситалар (кальций каналлари блокатори).
АТХ коди: С08СА01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Дигидропиридин ҳосиласи – II авлод «секин» кальций каналлари блокатори, антиангинал ва гипотензив таъсир кўрсатади. Дигидропиридин рецепторлари билан боғланиб, кальций каналларини блоклайди, кальций ионларини ҳужайрага трансмембран ўтишини пасайтиради (кардиомиоцитларга қараганда кўпроқ даражада қон томирларнинг силлиқ мушак ҳужайраларида). Антиангинал таъсири коронар ва периферик артериялар ва артериолаларнинг кенгайиши билан боғлиқ: стенокардияда миокард ишемияси яққолигини камайтиради, периферик артериолаларни кенгайтириб, периферик қон томирларнинг умумий қаршилигини пасайтиради, юракка олд юкламани камайтиради, миокардни кислородга бўлган эҳтиёжини пасайтиради. Миокарднинг ўзгармаган ва ишемияга учраган соҳаларидаги бош коронар артериялар ва артериолаларни кенгайтириб, миокардга кислород киришини оширади (айниқса вазоспастик стенокардияда); коронар артерияларининг констрикцияси ривожланишини олдини олади (шу жумладан чекиш билан чақирилган). Стенокардияси бўлган беморларда бир марталик доза жисмоний юкламаларни бажариш вақтини оширади, стенокардия ва ST сегментининг «ишемик» депрессияси ривожланишини секинлаштиради, стенокардия хуружлари сонини ва нитроглицеринни истеъмол қилишни камайтиради.
Узоқ муддатли дозага боғлиқ гипотензив самара кўрсатади. Гипотензив таъсири қон томирларнинг силлиқ мушагига бевосита томирларни кенгайтирувчи таъсири билан боғлиқ. Артериал гипертензияда бир марталик дозаси артериал босимнинг (АБ) 24 соат давомида клиник аҳамиятли пасайишини таъминлайди (беморни «ётган» ва «тик турган» ҳолатларида). Артериал босимнинг (кескин пасайишини, жисмоний юкламага толерантликни, чап қоринчани чиқариб ташлаш фракциясини пасайишини чақирмайди. Чап қоринча миокардининг гипертрофияси даражасини камайтиради ва юрак ишемик касаллигида (ЮИК) антиатеросклеротик ва кардиопротектор таъсир кўрсатади. Миокарднинг қисқарувчанлигига ва ўтказувчанлигига таъсир кўрсатмайди, юрак қисқаришлари тез-тезлигини (ЮҚТ) рефлектор ошишини чақирмайди, тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди, калава фильтрацияси тезлигини оширади, кучсиз натрийуретик таъсирга эга. Диабетик нефропатияда микроальбуминурия яққоллигини оширмайди. Модда алмашинуви ва плазма липидларига нохуш таъсирлар кўрсатмайди. Самарасининг бошланиш вақти – 2-4 соат, самарасининг давомийлиги 24 соатни ташкил қилади.
Фармакокинетикаси
Амлодипин перорал қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан секин сўрилади. Ўртача мутлоқ биокиришаолишлиги 64% ни ташкил қилади, зардобдаги максимал концентрацияси 6-9 соатдан кейин кузатилади. Барқарор мувозанат концентрациясига 7 кун даволашдан кейин эришилади. Овқат амлодипиннинг сўрилишига таъсир кўрсатмайди. Тақсимланишининг ўртача ҳажми 21 л/кг ни ташкил қилади, бу препаратнинг кўп қисмини тўқималарда, нисбатан ками – қонда эканлигини кўрсатади. Қондаги препаратнинг катта қисми (95%) қон плазмаси оқсиллари билан боғланади.
Амлодипин жигарда секин, аммо экстенсив (90%) метаболизмга, нофаол метаболитларни ҳосил қилиб учрайди, жигардан «биринчи ўтиш» самарасига эга. Метаболитлари аҳамиятли фармакологик фаолликка эга эмас.
Бир марта перорал қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 31 дан 48 соатгача, қайта буюрилганда (Т1/2) тахминан 45 соатни ташкил қилади. Ичга қабул қилинган дозанинг 60% сийдик билан кўпроқ метаболитлари кўринишида, 10% ўзгармаган ҳолда, 20-25% эса аҳлат билан, ҳамда кўкрак сути билан чиқарилади. Амлодипиннинг умумий клиренси 0,116 мл/мин/кг ни (7 мл/мин/кг 0,42 л/соат/кг) ташкил қилади.
Кекса ёшдаги пациентларда (65 ёшдан ошган) амлодипиннинг чиқарилиши ёш пациентларга нисбатан секинлашган (Т1/2 60 соатгача), бироқ бу фарқи клиник аҳамиятга эга эмас. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлардаги Т1/2 ни чўзилиши, узоқ муддат буюрилганида организмда препаратнинг аккумуляциясини юқори бўлиши билан боғлиқлигини эхтимоли бор (Т1/2 60 соатгача). Буйрак етишмовчилиги амлодипиннинг кинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Препарат гематоэнцефалик тўсиқдан ўтади. Гемодиализда чиқарилмайди.
Қўлланилиши
Артериал гипертензияда биринчи қатор воситаси сифатида. Амлодипин кўпчилик беморларда артериал гипертензияни даволашда монотерапия кўринишида ишлатилиши мумкин. Гипотензив препаратларни бирортасига етарли даражада реакция бермайдиган беморларда, амлодипин қўшганда самара олиниши мумкин. Уни тиазид диуретиклар, альфа- адреноблокаторлар, бета- адреноблокаторлар ёки ААФ ингибиторлари билан мажмуада буюрилиши мумкин.
Стабил ва вазоспастик стенокардияда (шу жумладан Принцметалл стенокардияси ёки вариант стенокардияси) – биринчи қатор воситаси сифатида.
Сурункали юрак етишмовчилигини оғир шакли билан бирга учрайдиган дилатацион (ноишемик) кардиомиопатия.
Қўллаш усули ва дозалари
Артериал гипертензия ва стенокардияда амлодипиннинг ўртача бошлангч дозаси 5 мг суткада 1 мартани ташкил қилади, уни беморнинг шахсий реакциясига қараб 10 мг ни ташкил қиладиган максимал дозагача ошириш мумкин. Дилатацион кардиомиопатияси бўлган беморларда даволаш суткада 5 мг дозадан бошланади, у яхши ўзлаштирилганда 10 мг гача оширилади, суткада 1 марта.
Максимал суткалик доза – 10 мг. Тиазид диуретиклар, бета-адреноблокаторлар ёки ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида, амлодипин дозасини қандай-бўлмасин тўғрилаш талаб қилинмайди.
Кекса пациентларда препаратни тавсия қилинган ўртача дозаларда қўллаш тавсия қилинади. Бир хил дозаларда қўлланганида, амлодипин кексаларда ҳам, ёш пациентларда ҳам бир хил яхши ўзлаштирилади.
Амлодипинни болаларда қўлланганида хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда амлодипинни тавсия қилинган ўртача дозаларда қўллаш мумкин. Амлодипиннинг плазмадаги концентрациясини ўзгариши буйрак фаолиятини бузилиш даражаси билан тўғри келмайди.
Ножўя таъсирлари
Юрак-томир тизими томонидан: юракни уриб кетиши, ҳансираш, артериал босимни яққол пасайиши, ҳушдан кетиш, васкулит, шишлар (тўпиқ ва оёқларнинг шиши) қонни юзга «оқиб келишлари», кам ҳолларда – ритмнинг бузилиши (брадикардия, юрак қоринчалари тахикардияси, бўлмачаларни липиллаши), кўкрак қафасида оғриқ, ортостатик гипотензия, жуда кам ҳолларда – юрак етишмовчилигининг ривожланиши ва чуқурлашиши, экстрасистолия, миальгия.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, уйқучанлик, кайфиятни бузилиши, тиришишлар, кам ҳолларда – ҳушни йўқотиш, гипестезия, асабийлик, парестезиялар, тремор, вертиго, астения, сирқовланиш, уйқусизлик, депрессия, ғайри табиий – ғалати тушлар кўриш, жуда кам ҳолларда – атаксия, апатия, ажитация, амнезия.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқлар, кам ҳолларда – «жигар» трансаминазалари даражасини ошиши ва сариқлик (холестаз билан боғлиқ), панкреатит, оғизнинг қуриши, метеоризм, милкларнинг гиперплазияси, қабзият ёки диарея, жуда кам ҳолларда – гастрит, иштаҳани ошиши.
Сийдик жинсий тизими томонидан: кам ҳолларда – поллакиурия, сийишга оғриқли кучанишлар, никтурия, сексуал фаолиятни бузилиши (шу жумладан потенцияни пасайиши); жуда кам ҳолларда – дизурия, полиурия.
Тери қопламалари томонидан: жуда кам ҳолларда – ксеродермия, алопеция, дерматит, пурпура, тери рангининг ўзгариши.
Аллергик реакциялар: терини қичишиши, тошма (шу жумладан эритематоз, макулапапулез тошма, эшакеми), ангионевротик шиш.
Таянч – ҳаракат аппарати томонидан: кам ҳолларда – артралгия, артроз, миалгия (узоқ қўлланганида); жуда кам ҳолларда – миастения.
Бошқалар: кам ҳолларда – гинекомастия, полиурикемия, тана вазнини ошиши/камайиши, тромбоцитопения, лейкопения, гипергликемия, кўришни бузилиши, конъюнктивит, диплопия, кўзларда оғриқ, қулоқларни шанғиллаши, орқа оғриғи, диспноэ, бурундан қон кетиши, кўп терлаш, чанқаш, жуда кам ҳолларда – совуқ ёпишқоқ тер, йўтал, ринит, паросмия, таъм сезишни бузилиши, аккомодацияни бузилиши, ксерофальмия.
Кутилмаган самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– амлодипинга ва бошқа дигидропиридин ҳосилаларига юқори сезувчанлик,
– оғир артериал гипертензия,
– коллапс, кардиоген шок,
– ҳомиладорлик ва лактация даври
– 18 гача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).
Эҳтиёткорлик билан: жигар фаолиятининг бузилиши, синус тугунининг заифлиги синдроми (яққол брадикардия, тахикардия), декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, енгил ва ўртача артериал гипотензия, аортал стеноз, митрал стеноз, гипертрофик обструктив кардиомиопатия, ўткир миокард инфаркти (ва кейин 1 ой давомида), қандли диабет, липид профилини бузилиши, кекса ёшдаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Микросомал оксидланиш ингибиторлари ножўя таъсирларининг ривожланиши хавфини кучайтириб, амлодипиннинг қон плазмасидаги концентрациясини оширади, жигарнинг микросомал ферментларининг индукторларини эса – камайтиради.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, айниқса индометацин (натрийни тутилиб қолиши ва буйракда простагландинлар синтезини блокадаси туфайли), альфа адреностимуляторлар, эстрогенлар (натрийни тутилиши), симпотомиметиклар гипотензив самарасини сусайтиради.
Тиазид ва «ҳалқали» диуретиклар, бета-адреноблокаторлар, верапамил, ангиотензин-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибаторлари ва нитратларнинг антиангинал ва гипотензив самарасини кучайтиради.
Амиодарон, хинидин, альфа1-адреноблокаторлар, антипсихотик дори воситалари (нейролептиклар) ва «секин» кальций каналларининг блокаторлари гипотензив самарасини кучайтириши мумкин.
Дигоксин ва варфариннинг фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди.
Циметидин амлодипиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Литий препаратлари билан бирга қўлланганида уларнинг нейротоксик белгиларининг кучайиши (кўнгил айниши, қусиш, диарея, атаксия, тремор қулоқларни шанғиллаши) мумкин.
Кальций препаратлари «секин» кальций каналларининг блокаторлари самарасини камайтириши мумкин.
Прокаинамид, хинидин ва бошқа QT интервалини узайишини чақирувчи дори воситалари, манфий инотроп самарасини кучайтиради ва QT интервалини аҳамиятли узайиши хавфини ошириши мумкин.
Амлодипиннинг фармакокинетикаси циметидин билан бир вақтда буюрилганда ўзгармайди.
Грейпфрут шарбати қон плазмасида амлодипиннинг концентрациясини пасайтириши мумкин, аммо бу шунчалик камки, у амлодипиннинг таъсирини аҳамиятли ўзгартирмайди.
Махсус кўрсатмалар
Кальций каналларининг барча блокаторлари (шу жумладан амлодипин ҳам) юрак етишмовчилиги ва яққол аортал стенози бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Кам ҳолларда, айниқса коронар артерияларнинг яққол обструкцияси бўлган пациентларда, даволашни ўтказишни бошлашда ёки амлодипиннинг дозаси оширилганида, стенокардия кўпроқ тез-тезликда, давомийликда ва оғирликда ривожланиши мумкин.
«Секин» кальций каналларининг блокаторларида «бекор қилиш» синдроми бўлмаса ҳам, даволашни тўхтатиш олдидан дозани секин-аста пасайтириш тавсия қилинади.
Ҳомиладорлик ва лактация:
Амлодипинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик даврида фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавф устидан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:
Амлодипинни автомобилни бошқаришга ёки механизмлар билан ишлашга таъсири тўғрисида хабарлар бўлмаган. Шунга қарамай, айрим пациентларда кўпинча даволашни бошида уйқучанлик ва бош айланиши пайдо бўлиши мумкин. Улар пайдо бўлганида пацент автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликни махсус чораларга риоя қилиши керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бор бўлган маълумотлар доза анча ошириб юборилганида ҳаддан зиёд периферик вазодилатацияга ва кейинчалик АБ ни сезиларли ва давомли пасайишига олиб келиши мумкинлигини тахмин қилишга асос бўлади.
Даволаш: айрим ҳолларда меъдани ювиш фойдали бўлиши мумкин. Амлодипин дозасини ошириб юбориш чақирган клиник аҳамиятли артериал гипотензия юрак-томир тизими фаолиятини, юрак ва ўпка фаолияти кўрсаткичларини мониторингини, оёқлар кўтарилган ҳолатини ва айланиб юрувчи қон ҳажмини ва диурезни тутиб туриш учун йўналтирилган фаол тадбирларини ўтказишни талаб қилади. Томирлар тонусини ва АБ ни тиклаш учун қон томирларни торайтирувчи препаратни қўллаш агар уни қўллашга қарши кўрсатма бўлмаса, фойдали бўлиши мумкин. Кальций каналлари блокадасини йўқотиш учун кальций глюконатни вена ичига юбориш фойдали бўлиши мумкин.
Амлодипин сезиларли даражада оқсиллар билан боғланиши туфайли, гемодиализни самарасини эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
5 мг ёки 10 мг ли таблеткалар контур-уяли ўрамларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С дан паст ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.