📜 Инструкция по применению Дермазол вагинал суппозиторий
💊 Состав препарата Дермазол вагинал суппозиторий
✅ Применение препарата Дермазол вагинал суппозиторий
📅 Условия хранения Дермазол вагинал суппозиторий
⏳ Срок годности Дермазол вагинал суппозиторий

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕРМАЗОЛ

DERMAZOLE

 

Препаратнинг савдо номи: Дермазол

Таъсир этувчи модда (ХПН): кетоконазол

Дори шакли: вагинал суппозиторий

Таркиби:

Ҳар бир вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кетоконазол – 400 мг

ёрдамчи моддалар: бутилланган гидроксианизол, қаттиқ ёғ.

Таърифи: оқ рангдан оч сариқ ранггача бўлган торпеда шаклидаги суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар. Имидазол ҳосилалари.

АТХ коди: G01AF11.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кетоконазол– имидазолдиоксоланнинг дерматофитларга (Trichophyton spp., Epidermophyton floccosum ва Microsporum spp.) ва ачитқиларга (Malassezia spp. ва Candida spp) қарши фунгицид таъсирга эга бўлган синтетик ҳосиласидир. Malassezia spp. га таъсири айниқса яққол ифодаланган. Таъсир механизми эргостерол биосинтезини сўндиришга ва замбуруғлар мембранасининг липид таркибини ўзгартиришга йўналтирилган бўлиб, бу уларнинг лизисига олиб келади. Кетоконазол замбуруғларга қарши антибиотикларга (нистатин, леворинга) ҳам, шунингдек клотримазолга резистент бўлган қўзғатувчиларга ҳам қарши фаолдир. Кетоконазол билан даволаш вақтида иккиламчи резистентликни ривожланиши ҳозиргача қадар кузатилмаган.

Фармакокинетикаси

Интравагинал қўлланилганида кетоконазолнинг фақат сезиларли бўлмаган миқдори
(1% дан кам) қон оқими тизимига келиб тушади. 400 мг кетоконазол қўлланилганидан кейин қон плазмасида максимал концентрацияси 0 дан 10,7 нг/мл гача ўзгариб туради.

 

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали қайталанувчи вульвовагинал кандидозда.

Қиннинг нормал микрофлорасини бузадиган препаратлар билан даволаш вақтида организмнинг пасайган резистентлигида қинда замбуруғли инфекцияларни олдини олишда қўлланилади.

 

Дозалари ва қўллаш усули

Дозалари:

Суппозиторийни тиззалар букилиб ва оёқлар кўкракка қараб тортилиб чалқанча ётган ҳолатда ёки чўккалаган ҳолда қинга чуқур киритилади. Суппозиторийларни қисмларга бўлмаслик лозим, чунки сақлаш шароитларини бўндай ўзгариши фаол модда тақсимланишининг бузилишига олиб келиши мумкин. 3-5 кун давомида суткада 1 тадан суппозиторий уйқудан олдин буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш курси клиник ва лаборатория натижалари бўйича соғайишга қадар такрорланади. Сурункали кандидозда 10 кун давомида 1 та суппозиторийдан қўлланилади.

 

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлари кам ҳолларда учрайди ва препарат қўлланилиши бекор қилинганидан кейин тезда йўқолади.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: қиннинг таъсирланиши (қичишиш, ачишиш ҳисси, қизариш).

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қоринда оғриқ.

Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – вертиго.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – эшакеми, анафилактик ва анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш.

Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: кам ҳолларда – тери тошмаси.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кетоконазол ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кетоконазолни рифампицин ва изониазид билан бир вақтда қўлланилганида плазмада кетоконазол концентрацияси пасаяди. Циклоспорин, метилпреднизолон, кумаринлар ва кетоконазолни бир вақтда қўлланилиши плазмада кетоконазол концентрациясини ошириши мумкин. Вагинал суппозиторийлар шаклидаги кетоконазол билан даволашда ушбу ўзаро таъсирларнинг амалий аҳамияти номаълум.

 

Махсус кўрсатмалар

Кетоконазол вагинал суппозиторийларни тунги вақтда қўллаш тавсия этилади, чунки осмотик ва дренаж таъсири препаратга хос бўлиб, бу қиндан ажралмаларнинг ошиши билан кечади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Гарчи кетоконазолни интравагинал қўлланилганида тизимли сўрилиши жуда ҳам паст бўлса-да, Дермазол™ ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўлланилмайди. Ҳомиладорликнинг II-III уч ойлигида ва лактация даврида препарат фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганидагина қўлланилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Кетоконазол вагинал суппозиторийлари транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида гиперемия, ачишиш, қичишиш, қин шиллиқ қаватининг таъсирланиши кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолда сув билан пуркаб ювиш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

5 вагинал суппозиторий ПВХ/ПЭ стрипда, 2 стрип тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароитлари

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин.

 

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш шартлари

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.