📜 Инструкция по применению Ультера
💊 Состав препарата Ультера
✅ Применение препарата Ультера
📅 Условия хранения Ультера
⏳ Срок годности Ультера

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

УЛЬТЕРА

ULTERA

 

Препаратнинг савдо номи: Ультера

Таъсир этувчи модда (ХПН): S(-) пантопразол 

Дори шакли: ичакдан эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар. 

Таркиби 

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: S(-) пантопразол натрий – 20 мг S(-) пантопразолга эквивалент; 

ёрдамчи моддалар: маннитол, натрий карбонати, повидон, кросповидон, кальций стеарати. 

ҳимоя қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, метиленхлорид**, изопропил спирти**.

ичакда эрувчан қобиғи: метакрил кислота сополимери***, каустик сода, полиэтиленгликоль, тальк, титан диоксиди (Е 171), темир (III) оксиди (E 172), темир (III) оксиди (E 172), тозаланган сув. 

Таърифи: думалоқ, сарғимтир-тўқ сариқ рангли, икки томонлама қавариқ, ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак ярасига қарши восита (протон помпа ингибиторлари). 

АТХ коди: А02ВС02

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Ультера меъда-ичак ярасига қарши воситалар гуруҳига киради, унинг таъсири Н++-АТФ-аза протон помпа ингибиция қилиш ҳисобига S(-) пантопразолнинг антисекретор самараси билан ифодаланади. Кучсиз асос билан боғланиб, S(-) пантопразол париетал ҳужайраларнинг найчаларида тўпланади, водород иони билан ўзаро таъсир қилади, апикал мембраналарнинг юзасидаги протон помпанинг SH-гуруҳи билан ковалент боғ ҳосил қиладиган сульфенамид ҳосилаларига айланади. Бунинг натижасида хлорид кислотаси секрециясини охирги фазаси блокланади, бу меъдада базал ва рағбатлантирилган хлорид кислотаси секрециясини даражасини пасайишига олиб келади. 

Ультера Helicobacter pylori га нисбатан антибактериал фаолликка эга ва бошқа препаратларнинг антихеликобактер самарасини намоён қилишга ёрдам беради. 

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмада 2,5 мкг/мл даражага тенг бўлган чўққи концентрацияси 2-3 соатдан кейин кузатилади. S(-) пантопразол “биринчи марта ўтиш” самарасига аҳамиятсиз даражада учрайди ва унинг биокираолишлиги 70-80% ни ташкил этади. S(-) пантопразолни сўрилиши овқатланиш ёки антацидларни қабул қилишга боғлиқ эмас. 

Тақсимланиш ҳажми тахминан 11-23,6 л ни ташкил этади. S(-) пантопразол плазма оқсиллари (альбуминлар) билан 98% га боғланади. S(-) пантопразол жигарда цитохром Р450 тизими томонидан метаболизмга учрайди. Асосий метаболик йўли – метил гуруҳини боғланиш реакциясидир. Қабул қилинган дозасининг тахминан 71% буйраклар орқали ва 18% билиар экскреция йўли билан чиқарилади. S(-) пантопразолнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил этади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали аҳамиятсиз даражада ўтади. 

 

Қўлланилиши 

  • меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги; 
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакни ностероид яллиғланишга қарши воситаларни (НЯҚВ) қабул қилиш билан боғлиқ бўлган эрозив-ярали шикастланишлари;
  • гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК): эрозив-ярали рефлюкс-эзофагит (даволаш), ноэрозив рефлюкс касаллигини (НЭРК) симптоматик даволаш; 
  • патологик гиперсекретор ҳолатлар, шу жумладан Золлингер-Эллисон синдроми;
  • Helicobacter pylori эрадикацияси (антибактериал даволаш билан мажмуада) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Ультера овқатланишдан қатъий назар, ичга, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади. 

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги: суткада 40-80 мг дан буюрилади. Ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайишида даволаш курси 2-4 ҳафтани, меъда яраси касаллигини даволаш курси эса 4-8 ҳафтани ташкил этади. 

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакни НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ бўлган эрозив-ярали шикастланишлари: суткада 40 – 80 мг дан буюрилади. Даволаш курси: 4-8 ҳафта.

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, эрозив-ярали рефлюкс-эзофагит: суткада 40 мг дан буюрилади. Даволаш курси 8 ҳафтани ташкил этади. Агар ярани битиши кузатилмаса, у ҳолда қўшимча 8-ҳафталик даволаш курси тавсия этилади. 

Эрозив эзофагитни битиши учун самарасини бир маромда тутиб турувчи доза: катталар учун тавсия этилган дозаси суткада 40 мг ни ташкил этади. Назоратли тадқиқотларда препаратни қўллаш давомийлиги 12 ойдан ошган. 

Патологик гиперсекретор ҳолатлар, шу жумладан Золлингер-Эллисон синдроми: препаратнинг дозаси клиник кўрсатмаларга қараб, шахсий танланади. Тавсия этилган бошланғич дозаси 40 мг ни ташкил этади суткада 2 марта қабул қилинади. Дозани суткада 240 мг гача ошириш, даволаш курсини эса 2 йилгача узайтириш мумкин. 

Helicobacter pylori эрадикацияси: 40 мг дан суткада 2 марта микробларга қарши воситалар билан мажмуада қабул қилинади. 

 

Ножўя таъсирлари 

Симптомлари одатда енгил ёки ўртача даражада ифодаланган ва тез ўтиб кетади. 

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, оғизни қуриши, иштаҳани ошиши, кўнгил айниши, кекириш, қусиш, метеоризм, қоринда оғриқ, қабзият.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, астения, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик; айрим ҳолларда асабийлик, депрессия, тремор, кўришни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши намоён бўлиши мумкин. 

Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, қичишиш.

Бошқалар: якка ҳолларда – шишлар, тана ҳароратини ошиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • S(-) пантопразолга ўта юқори сезуванлик;
  • оғир даражадаги жигар етишмовчилиги билан кечувчи жигар циррози ёки гепатитда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Биокираолишлиги меъданинг рН муҳитига боғлиқ бўлган препаратлар (масалан, кетоконазол) бир вақтда қўлланганида, Ультера уларнинг сўрилишини ўзгартириши мумкин. 

S(-) пантопразол цитохром Р450 ферментлар тизими томонидан метаболизмга учраганлиги сабабли, ушбу ферментлар тизими томонидан метаболизмга учрайдиган препаратлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкинлигини мустасно қилиш мумкин эмас. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Даволашни бошлашдан олдин меъда ва қизилўнгачда ҳавфли ўсмалар бўлиши мумкинлигини истисно қилиш керак, чунки Ультерани қўллаш симптомларнинг яққоллигини камайтириши ва тўғри ташхис қўйишни кечиктириши мумкин. Рефлюкс-эзофагит ташхисини қўйишда эндоскопик текшириш усули билан тасдиқланиши шарт. 

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўлланганида қон плазмасида жигар ферментларининг фаоллигини мунтазам равишда назорат қилиш ва у ошганида Ультерани бекор қилиш керак. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши 

Препарат ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани ҳал қилиш керак, чунки S(-) пантопразол кўкрак сути билан ажралиб чиқади. 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири 

Ультера препаратини қўллаш транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Дозани ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. 

 

Чиқарилиш шакли 

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар. 7 таблеткадан алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити 

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати 

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича. 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.