📜 Инструкция по применению Сенамакс
💊 Состав препарата Сенамакс
✅ Применение препарата Сенамакс
📅 Условия хранения Сенамакс
⏳ Срок годности Сенамакс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕНАМАКС

SENAMAXUM

 

Препаратнинг савдо номи: Сенамакс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): А ва В сеннозидлари (кальций тузлари кўринишида).

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Хар бир таблека қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Сано баргларининг қуруқ экстракти 20% А ва В кальций сеннозидлари сақлайди – 140 мг.

Ёрдамчи моддалар: сут қанди – 0.0778 г, маккажўхори крахмали – 0.274 г, ванилин – 0.0006 г, магний стеарати – 0.003 г, нипагин – 0.0006 г, стеарин кислатаси – 0.004 г.

Таърифи: Кулранг тусли оч-жигарранг рангдан тўқ-жигарранг ранглигача бўлган, доғлари бўлган, бир томонида фаскали ва рискали, ванилин ҳидига эга, ясси цилиндр шаклли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситаси.

АТХ коди: A06AB06

Фармакологик хусусиятлари

Препарат қабул қилингандан сўнг 8-10 соатдан кейин ични келтирувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг бу самараси, йўғон ичакнинг рецепторларига таъсири билан боғлиқ бўлиб, у ичак перистальтикасини кучайишига олиб келади. Чамбар ичакка танлаб таъсир кўрсатади, ичакнинг меъёрий фаолиятини тиклайди, ўрганиб қолишни чақирмайди, овқатни ҳазм бўлишига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсир этувчи моддалари қисман ингичка ичакда сўрилади ва йўғон ичакдан чиқарилади, бир қисми эса бевосита йўғон ичакда бактериялар таъсирида ажралиб чиқади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Турли этиологияли спастик ва атоник қабзиятлар, шу жумладан гипотония ва йўғон ичакнинг перистальтикасини сусайиши билан боғлиқ қабзиятлар. Геморройда, проктитда ва орқа тешик ёриқларида, ич келишини кузатиб туриш керак.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, кечқурун овқатдан кейин 1 таблеткадан. Самараси бўлмаганида бир неча кундан сўнг бир марталик дозани 1,5 таблеткагача ошириш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Қоринда санчиқсимон оғриқлар, ич кетиши, метеоризм. Бундай ҳолатларда дозани камайтириш ёки препаратани бекор қилиш керак. Узоқ вақт қўлланганида, айниқса катта дозаларда электролитларни йўқотиш (асосан калий) альбуминурия, гематурия, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши ва мушаклараро чигилларнинг зарарланиши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Спастик колит, аппендицит, ичакнинг ўтказмаслиги, ноаниқ генезли қорин оғриқлари, сув ва электролит алмашинувини бузилиши, қисилган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан ва бачадондан қон кетиши, цистит.

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйракларнинг касалликларида, ҳомиладорлик ва эмизикли даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Баъзида препарат қабул қилинганида сийдикнинг ранги ўзгариши мумкин, бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,14 г дан №10 контур-уяли ўрамларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.