Илова-варақа: Пациент учун маълумот
Азибиот® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 250 мг
Азитромицин
Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақани ҳаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун мухим маълумот сақлайди.
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг, чунки уни Сиз яна ўқиб чиқишингизга тўғри келиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Бу уларга зарар етказиши мумкин, хатто агар Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса хам.
- Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларига хам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.
Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади
- Азибиот® препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
- Азибиот® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак.
- Азибиот® ни қандай қўллаш керак.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
- Азибиот® ни қандай сақлаш керак.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.
- Азибиот® препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
Азибиот® препаратининг таъсир этувчи моддаси азитромицин, макролидлар гуруҳи антибиотикидир. У қуйидаги қатор инфекцияларни даволаш учун қўлланади:
- бурун бўшлиқларининг ўткир бактериал инфекциялари,
- қулоқнинг ўткир бактериал инфекциялари,
- тонзиллит, фарингит,
- бактериал келиб чиқишга эга бўлган сурункали бронхитни зўрайиши,
- енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги пневмония,
- енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, масалан, фолликулит, целлюлит, сарамас,
- Chlamydia trachomatis деб номланувчи бактериялар томонидан чақирилган қовуқдан сийдик чиқадиган йўли (сийдик чиқариш канали), ёки бачадон бўйни инфекцияларида қўлланилади.
- Азибиот® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак.
Азибиот® препаратини қабул қилманг
- агар сизда азитромицинга ёки бошқа макролидларга (эритромицин ёки кларитромицин каби), ёки хинолонли антибиотикларга, ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига аллергия бўлса (6-бўлимга қаранг).
Махсус кўрсатмалар
Азибиот® препаратини қўллашдан олдин ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- агар Сизда айрим юрак касалликлари (масалан, оғир юрак касалликлари, “QT интервалини узайиши”) бўлса, ёки агар Сиз цизаприд (ичак перистальтикасини кучайтириш учун қўлланади) каби юракнинг электрик фаолиятини ўзгаришини чақирувчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз;
- агар Сизда юрак уриши секинлашган ёки номунтазам бўлса;
- агар Сизда қонда электролитларнинг миқдори ўзгарган бўлса, айниқса калий ва магнийнинг миқдори паст бўлса;
- агар Сиз QT интервалини нормадан оғишига олиб келувчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз (“Бошқа дори препаратлари ва Азибиот” бўлимига қаранг);
- агар Сизда оғир буйраклар касаллиги бўлса;
- агар Сизда оғир жигар касаллиги бўлса: Сизнинг шифокорингизда Сизнинг жигарингиз фаолиятини мониторингини ўтказиш ёки даволашни тўхтатиш зарурати пайдо бўлиши мумкин;
- агар Сизда янги инфекция бўлса (бу резистент организмларни ошиқча ривожланишининг белгиси бўлиши мумкин);
- агар Сизда неврологик ёки рухий касаллик бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Юз, оғиз ва томоқ сохасининг шиши билан кечувчи ўта юқори сезувчанликнинг жиддий (баъзида ўлим билан якунланувчи) реакциялари кам қайд қилинган. Бундай симптомлар пайдо бўлганда Азибиот® препаратини қўллашни тўхтатинг ва дарҳол шифокорингизга мурожаат қилинг.
Антибиотиклар, у ичакнинг жиддий яллиғланишини белгиси бўлиши мумкин бўлган диарея чақириши мумкин. Сувли ёки қон аралаш ич келиши билан кечувчи диарея пайдо бўлганда, шифокорингиз билан боғланинг. Диареяни тўхтатиш учун шифокорнинг маслаҳатисиз қандайдир препаратларни қабул қилманг.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Азибиот® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни эмизикли болаларда ва 2 ёшгача бўлган болаларда, шунингдек тана вазни 45 кг дан кам болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Тана вазни 45 кг дан ортиқ бўлган болалар ва ўсмирларда Азибиот® препаратини қўллаш бўйича маълумот 3-чи “Дозалаш” бўлимида берилган.
Бошқа дори воситалари ва Азибиот®
Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Агар Сиз қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз шифокор ёки фармацевтга хабар бериш айниқса муҳимдир:
- Шохкуя алкалоидларининг ҳосилалари деб номланувчи препаратлар, масалан, эрготамин ёки дигидроэрготамин (мигренни даволаш учун ёки қон оқимини камайтириш учун қўлланадиган препаратлар), чунки бу препаратларни Азибиот® препарати билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас;
- Циклоспорин (тери касалликлари, ревматоид артрит ёки аъзолар трансплантациясидан кейин қўлланадиган препарат);
- Аторвастатин (қонда холестерин миқдори юқори бўлганида даволаш учун восита);
- Цизаприд (меъда касалликларини даволаш учун восита);
- Теофиллин (нафас бузилишларини даволаш учун восита);
- Варфарин ёки қонни суюлтириш учун бошқа препаратлар;
- Дигоксин (юрак касалликларини даволаш учун восита);
- Зидовудин, эфавиренз, индинавир, нелфинавир, диданозин (ОИТВ-инфекциясини даволаш учун восита);
- Рифабутин (ОИТВ-инфекцияси ёки туберкулёзни даволаш учун);
- Антацидлар деб номланувчи препаратлар (меъда кислотасини нейтралловчи дори препаратлари). Сиз Азибиот препарати таблеткаларини антацидларни қўллашдан камда бир соат олдин ёки икки соат кейин қабул қилишингиз керак.
- Астемизол (аллергияни даволаш учун препарат), алфентанил (оғриқ қолдирувчи препарат).
Азибиот® препаратини овқат ва ичимликлар билан қўллаш
Таблеткаларни сув билан қабул қилиш керак.
Сиз препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилишингиз мумкин, чунки бу азитромицинни сўрилишига таъсир қилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши, фертилликка таъсири
Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз ёки ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз, ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, бу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Бу препаратни шифокорнинг маслаҳатисиз ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Бу препарат Сизда бош айланиши чақириши мумкин. Агар Сиз бош оғриғини ҳис қилсангиз транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланинг.
- Азибиот® ни қандай қўллаш керак
Препаратни Сизга шифокор ёки фармацевт қандай айтган бўлса, шундай аниқ қўллаш керак. Агар Сизда шубҳа туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Катталар, тана вазни 45 кг ёки юқори бўлган болалар ва ўсмирлар:
Қўлланилиши | Дозалари |
– бурун бўшлиқларининг ўткир бактериал инфекциялари,
– қулоқнинг ўткир бактериал инфекция-лари, – тонзиллит, фарингит, – бактериал келиб чиқишга эга бўлган сурункали бронхитни зўрайиши, – енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги пневмония, – тери ва юмшоқ тўқималарнинг енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги инфекция-лари |
– 500 мг суткада бир марта уч кун давомида, йиғинди доза 1500 мг
ёки – 500 мг бир марта биринчи куни, 2-5 кунлари 250 мг суткада бир марта, йиғинди доза 1500 мг |
– Chlamydia trachomatis томонидан чақирилган бачадон бўйни ва сийдик найларининг инфекциялари | 1000 мг бир марта |
Тана вазни 45 кг дан кам бўлган болалар ва ўсмирлар:
Таблеткаларни қўллаш тавсия этилмайди. Тана вазни 45 кг дан кам бўлган болалар ва ўсмирларда азитромицин бошқа препаратни сақловчи шаклларини қўллаш керак.
Буйрак ва жигар касаллиги бўлган пациентлар:
Агар Сизда жигар ёки буйрак касаллиги бўлса, Сиз ўз шифокорингизга хабар беришингиз керак, чунки Сизнинг шифокорингиз одатдаги дозани ўзгартириши талаб қилиниши мумкин.
Кекса ёшли пациентларда дозалаш:
Кекса ёшли пациентларда, катта пациентлардагидек доза қўлланади.
Қўлланилиши:
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни чайнамасдан сув билан бирга ютинг. Сиз препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилишингиз мумкин, чунки бу азитромицинни сўрилишига таъсир қилмайди.
Агар сиз Азибиот® препаратини керагидан ортиқ миқдорини қабул қилган бўлсангиз
Сизга шифокор буюриган дозага риоя қилиш муҳим. Агар Сиз ёки бошқа кимдир бир неча таблеткаларни ютиб юборган бўлса, ёки Сиз бола бир неча таблеткаларни ютиб юборган деб ўйласангиз, дарҳол шифокорингизга, фармацевтга ёки тез ёрдам касалхонасига мурожаат қилинг. Доимо таблеткалар ўзингизда бўлсин, уларни ўрамида сақланг, чунки бу уларни билиб олишни енгиллаштиради. Дозани ошириб юборилиш симптомлари яққол кўнгил айниши, қусиш ва диареяни, шунингдек эшитишни қайтувчи йўқотилишини ўз ичига олиши мумкин.
Азибиот® дозасини ўтказиб юбориш
Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун, икки баробар дозани қабул қилиш керак эмас. Агар Сиз препаратни қабул қилишни унутган бўлсангиз, Сиз уни эслаган захотингиз қабул қилишингиз керак. Лекин навбатдаги дозани қабул қилиш вақти яқинлашиб қолган холда, унутилган таблеткани қабул қилишни ўтказиб юборинг ва қолган препаратни қабул қилишни одатдагидек давом эттиринг.унда навбатдаги дозани белгиланган вақтда қабул қилинг.
Агарда Сиз Азибиот®ни қабул қилишни тўхтатсангиз
Даволашни муддатидан олдин тўхтатманг.
Ҳатто агар Сиз ўзингизни яхши хис қилсангиз ҳам, шифокор тавсия қилган вақт давомида препаратни қабул қилишни давом эттириш мухим.
Агар Сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам, гарчи улар хаммада пайдо бўмаса хам, ножўя самаралар чақириши мумкин. Улар одатда енгил ёки ўртача даражали бўлади ва даволаш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетади.
Сизда қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлса, таблеткаларни қабул қилишни тўхтатинг ва иложи борича тезроқ ўз шифокорингиз билан боғланинг ёки яқиндаги тез тиббий ёрдам касалхонасига мурожаат қилинг. Таблеткалар қўлланганда Сизда кам учрайдиган оғир аллергик реакция ривожланиши мумкин:
- Қўллар, оёқ кафтлари, тўпиқлар, юзни, лабларни, оғиз ёки томоқни шиши.
- Юриш ёки нафасни қийинлашиши.
- Жиддий тери реакциялари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми (оғир даражали тери тошмаси) ва бошқа мумкин бўлган пуфаклар пайдо бўлиши ва терини кўчиши билан кечувчи оғир даражали бошқа тери тошмалари (токсик эпидермал некролиз),
- Оғир, турғун диарея, айниқса аҳлатда шилимшиқ ёки қонни пайдо бўлиши (бу сохта мембраноз колит, ичакни яллиғланиши бўлиши мумкин).
Бошқа қайд этилган ножўя самаралари:
Жуда тез-тез (10 одамдан 1 дан кўпида юз бериши мумкин)
- диарея
Тез-тез (10 одамдан кўпи билан 1 нафарида юз бериши мумкин)
- бош оғриғи
- қусиш, қоринда оғриқ, кўнгил айниши
- лейкоцитлар сонини ўзгариши
- қоннинг айрим бошқа тахлил натижаларини ўзгариши (қонда бикарбонат миқдорини пасайиши)
Тез-тез эмас (100 одамдан кўпи билан 1 нафарида юз бериши мумкин)
- молочница (оқчил) (кандидоз) – бу оғиз бўшлиғи ва қиннинг замбуруғли инфекцияси
- пневмония, томоқнинг бактериал инфекцияси, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиши, нафас тизими томонидан бузилишлар, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши
- лейкоцитлар сонини ўзгариши (лейкопения, нейтропения, эозинофилия)
- қовоқлар, юз ёки лабларни шиши (ангионевротик шиш), аллергик реакциялар
- иштаҳани йўқолиши (анорексия)
- юқори қўзғалувчанлик, уйқу билан боғлиқ муаммолар (уйқусизлик)
- бош айланиши, уйқучанлик, таъм сезгисини ўзгариши (дисгвезия), санчилиш ёки увишиш (парастезия) хис қилиш
- кўришни бузилиши
- эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар, чайқалишни ҳис қилиш (вертиго)
- юрак уришини ҳис қилиш
- қизиб кетишлар ҳисси
- тўсатдан хуштакли нафас, бурундан қон кетиши
- қабзият, метеоризм, овқат ҳазм бўлишини бузилиши (диспепсия), меъда шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит), ютишда қийинчиликлар (дисфагия), қоринни дам бўлиши, оғиз бўшлиғини қуриши, меъдадан хаво чиқиши (кекириш), оғиз бўшлиғида яралар, сўлак ажралишини кучайиши
- қичишиш билан кечувчи тошма, эшакеми, дерматит, терини қуриши, кўп терлаш (гипергидроз)
- бўғимларнинг дегенератив касалликлари (остеоартрит), мушак оғриғи, белда оғриқ, бўйинда оғриқ
- сийишни қийинлашиши (дизурия), буйрак сохасида оғриқ
- номунтазам интерваллар билан бачадондан қон кетиши (метророгия), тухумдонлар томонидан бузилишлар
- шиш, кучсизлик, ўзини умумий ёмон хис қилиш, юзни шиши, кўкракда оғриқ, иситма, оғриқ, периферик шишлар
- лаборатория параметрларини нормадан оғиши (масалан, қон тахлили ёки жигар синамаларини)
- муолажадан кейинги асоратлар
Кам (1000 одамдан кўпи билан 1 нафарида юз бериши мумкин)
- таъсирланиш ҳисси
- жигар фаолиятини нормадан силжиши, тери ёки кўзларни сарғайиши
- қуёш нурига сезувчанлик каби аллергик тери реакциялари
Номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)
- ичак инфекцияси (сохтамембраноз колит)
- хужайраларнинг парчаланишини кучайиши билан боғлиқ бўлган эритроцитлар сонини пасайиши (гемолитик анемия); тромбоцитлар сонини камайиши
- жиддий аллергик реакция (анафилактик реакция)
- ғазаб туйғуси, тажовузкорлик, қўрқув хисси ва безовталик (хавотирлик), онгни чалкашишини ўткир ҳолати (делирий), галлюцинациялар
- хушдан кетиш (синкопал холат)
- тутқаноқ хуружлари (тиришишлар)
- сезиш ҳиссини камайиши (гипестезия)
- юқори фаоллик ҳисси
- ҳид сезишни ўзгариши (аносмия, паросмия)
- таъм сезишни йўқолиши (агвезия)
- мушакни кучсизлиги (оғир миастения)
- ҳаётга хавф туғдирувчи номунтазам юрак уриши (“пируэт” тури полиморф юрак қоринчаси тахикардияси), ЭКГ да нормадан силжишлар (QT интервалини узайиши)
- эшитишни бузилиши, шу жумладан карлик ёки қулоқлар жаранглаши
- паст артериал босим
- меъда ости безини яллиғланиши (панкреатит)
- тил рангини ўзгариши
- жигар томонидан бузилишлар (жигар етишмовчилиги, у камдан-кам ҳолларда ўлимга, жигар некрозига олиб келади), жигарни яллиғланиши (гепатит)
- жиддий аллергик тери реакциялари (токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми)
- бўғимларда оғриқ (артралгия)
- буйракни яллиғланиши (интерстициал нефрит) ва буйрак етишмовчилиги
Mycobacterium Avium комплекси (MAC) инфекцияларини мумкин ёки эҳтимол олдини олиш ва даволаш билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар:
Жуда тез-тез (10 одамдан 1 дан кўпида юз бериши мумкин)
- диарея
- қоринда оғриқ
- кўнгил айниши
- метеоризм
- қоринда дискомфорт
- шаклланмаган ич келиши
Тез-тез (10 одамдан кўпида 1 нафарида юз бериши мумкин)
- иштаҳани йўқолиши (анорексия)
- бош айланиши
- бош оғриғи
- санчиқ ва увишиш (парестезия) хисси
- таъм сезгисини ўзгариши
- кўришни бузилиши
- карлик
- тери тошмаси, қичишиш
- бўғимларда оғриқ (артралгия)
- чарчоқ
Тез-тез эмас (100 одамдан кўпи билан 1 нафарида юз бериши мумкин)
- сезиш хиссини камайиши (гипестезия)
- эшитишни бузилиши, қулоқларда жаранглаш хисси
- юрак уришини хис қилиш
- жигарни яллиғланиши (гепатит)
- жиддий аллергик тери реакциялари
- қуёш нарига нормага қараганда сезувчанроқ тери
- кучсизлик
- ўзини умумий ёмон хис қилиш
- Азибиот® ни қандай сақлаш керак
Ушбу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.
Ушбу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг.
Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
30оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Дори препаратларни канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бошқа ишлатмайдиган дори препаратларини қандай йўқотиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
Азибиот® нима сақлайди
Фаол модда – азитромицин дигидрати.
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка азитромицин дигитрати (азитромицин шаклида 250 мг) сақлайди.
Ёрдамчи моддалар: таблетка ядросида микрокристалл целлюлоза, ўта желатинланган крахмал, натрий лаурилсульфати, гипромеллоза, кроскармеллоза натрий, сувсиз коллоид кремний диоксиди ва магний стеарати ва плёнка қобиқда Опадрай Y-1-7000 (гипромеллоза, титан диоксиди ва макрогол 400).
Азитрокс® препарати ва ўрам ичидагиси қандай кўринишга эга
Оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида «S19» гравировкали ва бошқа томони силлиқ капсуласимон шакилли таблеткалар.
6 таблеткадан ПВДХ/ПВХ алюмин фольга блистерда. 1 блистердан илова-варақа билан бирга картон қутида.