ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЗИМЕД®
AZIMED®
Препаратнинг савдо номи: Азимед®
Таъсир этувчи модда (ХПН): азитромицин
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 250 мг азитромицин;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий лаурилсульфати, магний стеарати;
капсуланинг қобиғини таркиби: титан диоксиди (Е 171), желатин.
Таърифи: қопқоғи ва корпуси оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Макролидлар, линкозамидлар ва стрептограминлар.
АТХ коди: J01FA10.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Азитромицин – макролид антибиотикларнинг гуруҳи – азалидларнинг вакили бўлиб, кенг антимикроб таъсир доирасига эга. Сезгир микроорганизмларнинг 70S рибосомаларини 50S-суббирликлари билан боғланиб ва РНК га боғлиқ оқсил синтезини сусайтириб, бактерияларни ўсиши ва кўпайишини секинлаштиради, юқори концентрацияларда эса бактерицид самара кўрсатиши мумкин.
Азитромицин кенг таъсир доирасига эга ва қатор граммусбат бактериялар: Streptococcus pneumonia, S. pyogenes, S. agalactiсae, C, F ва G гуруҳ стрептококклари, S. viridans, Staphylococcus aureus га нисбатан фаол ҳисобланади. Эритромицинга чидамли граммусбат бактерияларга таъсир қилмайди. Препарат, шунингдек грамманфий бактериялар: Haemophilus influenza, H. parainfluenza, H. Ducrei, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis, B. parapertussis, Neisseria gonorrhoeae, Gardnerella vaginalis га нисбатан самаралидир. Сезгир анаэроб микроорганизмлар: Peptostreptococcus spp., Peptococcus spp., Bacteroides bivius, Clostridium perfringes га таъсир қилади. Бундан ташқари, препарат шунингдек ҳужайра ичидаги ва бошқа микроорганизмлар, шу жумладан: Legionella pneumopnila, Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdorferi ларга нисбатан самаралидир.
Фармакокинетикаси
Препарат оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг биокираолишлиги тахминан 37% ни (“биринчи ўтиш” самараси) ташкил қилади. Қон зардобида максимал концентрацияга препарат ичга қабул қилинганидан кейин 2,5-3 соат ўтгач эришилади ва препарат 500 мг дозада ичга қабул қилинганида 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал тизим аъзолари ва тўқималари, хусусан простата безига, тери ва юмшоқ тўқималарга яхши ўтади. Препаратнинг тўқималар ва ҳужайралардаги концентрацияси қон зардобига нисбатан 10-100 марта юқори бўлади. Плазмада барқарор даражага 5-7 кундан кейин эришилади. Препарат фагоцитларда катта миқдорда тўпланади, улар препаратни инфекция ва яллиғланган жойга етказади, у ерда фагоцитоз жараёнида аста-секин ажралиб чиқади.
Оқсиллар билан қондаги концентрациясига (препаратнинг 7-50%) тескари пропорционал равишда боғланади. Жигарда тахминан 35% метил гуруҳини йўқолиши йўли билан фаоллигини йўқотиб, метаболизмга учрайди. 50% дан кўпроғи сафро билан ўзгармаган ҳолда, тахминан 4,5% – сийдик билан 72 соат давомида чиқарилади.
Плазмадан ярим чиқарилиш даври 14-20 соатни (препаратни қабул қилгандан сўнг 8-24 соат оралиғида) ва 41 соатни (24-72 соат оралиғида) ташкил қилади. Овқатланиш препаратнинг фармакокинетикасини аҳамиятли даражада ўзгартиради.
Ёш ўтган сари препаратнинг фармакокинетик параметрлари эркакларда (65-85 ёш) ўзгармайди, аёлларда максимал концентрацияси (Cmax) 30-50% га ошади, 1-5 ёшли болаларда Cmax, Т1/2, фармакокинетик эгри чизиқ остидаги майдон пасаяди.
Қўлланилиши
Азитромицинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцияларда қўлланади:
- ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (бактериал фарингит/тонзиллит, синусит, ўрта қулоқ отити);
- нафас йўлларининг инфекциялари (бактериал бронхит, шифохонадан ташқари пневмония);
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: миграцияланувчи эритема (Лайм касаллигининг бошланғич босқичи), сарамас, импетиго, иккиламчи пиодерматозлар;
- жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар: асоратланмаган/асоратланган уретрит/цервицит.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат суткада бир марта овқатланишдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат кейин ичга қабул қилинади, чунки овқат билан бир вақтда қабул қилиш азитромициннинг сўрилишини бузади.
Капсулаларни қабул қилганда, улар очилмасин ва бўлинмасин!
Катталар, кекса ёшдаги одамлар ва тана вазни 45 кг дан ортиқ болалар:
- ЛОР-аъзолари ва нафас йўллари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида (сурункали миграцияланувчи эритемадан ташқари): суткада 500 мг (1 марта қабул қилишга 2 капсуладан) 3 кун давомида қабул қилинади;
- миграцияланувчи эритемада: суткада 1 марта 5 кун давомида: 1-кун – 1 г (250 мг дан 4 капсула), 2-кундан 5-кунгача – 500 мг дан (250 мг дан 2 капсула) қабул қилинади;
- жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияларда: 1 г бир марта (250 мг дан 4 капсула) қабул қилинади.
Препаратнинг 1 дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолда, ўтказиб юборилган дозани имкон борича тезроқ қабул қилиш керак, кейинчалик 24 соатлик интервал билан қабул қилинади.
Кекса ёшдаги одамларда препаратнинг дозасини ўзгартиришнинг зарурати йўқ.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолияти бироз бузилган (креатинин клиренси >40 мл/мин бўлган) пациентларга препаратнинг дозасини ўзгартиришнинг ҳожати йўқ. Креатинин клиренси <40 мл/мин бўлган пациентларда клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун бундай пациентларга азитромицин қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Жигар етишмовчилиги
Азитромицин жигарда метаболизмга учраши ва сафро билан чиқарилиши туфайли, жигарнинг жиддий касалликлари бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Одатда азитромицин яхши ўзлаштирилади. Азитромицин препаратларини қабул қилинганда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юракни уриб кетиши, юрак қоринчаларини “пируэт” туридаги пароксизмал тахикардияси, аритмия, жумладан қоринчалар тахикардияси ва артериал гипотензияни ривожланиш ҳоллари ҳақида хабарлар берилган.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, диарея, қоринда оғриқ, метеоризм, қусиш диспепсия, гастрит, қабзият, сохта мембраноз колит, панкреатит, тилнинг рангини ўзгариши.
Гепатобилиар тизим томонидан: гепатит, жигар фаолиятини бузилиши, кам ҳолларда ўлимга олиб келувчи жигар етишмовчилигини ривожланиши, фульминант ва некротик гепатит, холестатик сариқлик.
Неврологик бузилишлар: бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар, дисгевзия, гипестезия, уйқучанлик, уйқусизлик, хушдан кетиш, тиришишлар, психомотор ўта юқори фаоллик, аносмия, агевзия, паросмия, гравис миастенияси.
Руҳий бузилишлар: асабийлик, хавотирли қўзғалувчанлик, тажаввузкорлик ва ҳавотирлик.
Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарати томонидан: қайтувчи характерга эга бўлган карлик, қулоқларни шанғиллаши, вертиго.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни бузилиши.
Қон ва лимфатик тизим томонидан: нейтропения, лейкопения, тромбоцитопения, гемолитик анемия.
Тери ва териости ёғ клетчаткаси томонидан: тошма, қичишиш, Стивенс-Джонсон синдроми, ёруғликка сезувчанлик, эшакеми, токсик эпидермал некролиз, ангионевротик шиш ва кўп шаклли эритема.
Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан: бўғимларда оғриқ.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги ва интерстициал нефрит.
Инфекциялар ва инвазиялар: кандидоз, шу жумладан оғиз бўшлиғи кандидози; вагинал инфекциялар.
Аллергик реакциялар: юқори сезувчанлик, анафилактик реакциялар.
Тизимли бузилишлар: кучли толиқиш, анорексия, кўкракда оғриқ, шишлар, ланжлик, астения.
Лаборатор кўрсаткичлар томонидан ўзгаришлар: лимфоцитопения, эозинофилия, қонда бикарбонатлар миқдорини камайиши, АлАТ, АсАТ, билирубин ва креатининни ошиши, шунингдек калийнинг даражасини ўзгариши, электрокардиограммада QT интервални узайиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни таъсир этувчи моддасига, ҳар қандай бошқа компонентига ёки бошқа макролид ва кетолид антибиотикларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пациентларга азитромицинни QT интервални узайтириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бирга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Антацидлар. Гарчи азитромициннинг фармакокинетик параметрларига антацидларнинг бир вақтдаги таъсирини ўрганилган препаратнинг биокираолишлигида ўзгаришлар кузатилмаган бўлсада, лекин унинг плазмадаги чўққи концентрацияси тахминан 25% га камаяди. Азитромицинни антацидларни қабул қилишдан бир соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш тавсия этилган.
Шохкуя ҳосилалари. Шохкуя ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганида назарий жиҳатдан эрготизм ривожланиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Карбамазепин. Азитромицин карбамазепинни плазмадаги даражасига ёки унинг фаол метаболитларига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмайди.
Циклоспорин. Бир-бирига яқин макролид антибиотиклардан баъзилари циклоспориннинг метаболизмига таъсир қилади. Азитромицин ва циклоспоринни бир вақтда қабул қилганда ўзаро таъсир қилиши бўйича фармакокинетик ва клиник тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли, бу препаратларни бир вақтда қабул қилишдан олдин терапевтик вазиятни яхшилаб баҳолаш керак. Агар мажмуавий даволаш лозим деб топилса, циклоспориннинг даражасини синчковлаб мониторинг қилиш ва мувофиқ равишда дозасини бошқариш керак.
Кумарин антикоагулянтлари. Азитромицин варфариннинг бир марталик дозасини (15 мг) антикоагуляцион самарасини ўзгартирмайди. Азитромицин билан бир вақтда қабул қилинганида перорал антикоагулянтлар (кумарин) нинг антикоагуляцион самараларини кучайтириши хақида маълумотлар берилган. Гарчи ишончли сабаб оқибат боғлиқлик аниқланмаган бўлсада, аммо бундай пациентларда протромбин вақтини тез-тез мониторинг қилиш лозимлигини ҳисобга олиш керак.
Дигоксин. Баъзи пациентларда маълум бир макролид антибиотиклар ичакда дигоксиннинг метаболизмига таъсир қиладилар. Демак, азитромицин ва дигоксин бир вақтда қўллангани ҳолда дигоксиннинг концентрациясини ошиши мумкинлигини ёдда тутиш ва дигоксиннинг даражасини мониторинг қилиш керак.
Метилпреднизолон. Азитромицин метилпреднизолонни фармакокинетикасига бироз таъсир қилади.
Терфенадин. Азитромицин ва терфинадинни ўртасида ўзаро таъсирлар ҳақида маълумотлар берилмаган. Бошқа макролид антибиотиклар билан бўлгани каби, азитромицинни терфенадин билан мажмуада эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Теофиллин. Азитромицин ва теофиллин бир вақтда қабул қилинганида, азитромицин теофиллиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Теофиллин ва бошқа макролид антибиотикларни мажмуавий қўлланиши баъзан қон зардобида теофиллиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Зидовудин. Азитромицинни 1000 мг бир марталик дозаси ва 1200 мг ёки 600 мг кўп марталик дозаси зидовудин ёки унинг глюкуронид метаболитларини плазмадаги фармакокинетикасига ва сийдик билан чиқарилишига таъсир қилмайди. Бироқ азитромицинни қабул қилиш периферик қон айланиш доирасида фосфорланган зидовудин ва клиник жиҳатдан фаол метаболитининг концентрациясини оширади.
Диданозин. Азитромицинни 1200 мг суткалик дозада қўлланиши уларни бир вақтда қабул қилганда диданозиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Рифабутин. Азитромицин ва рифабутинни бир вақтда қабул қилиш бу препаратларни плазмадаги концентрацияларига таъсир қилмайди. Азитромицин ва рифампицин бир вақтда қабул қилинганида нейтропения ривожланиши мумкин. Гарчи нейтропения рифабутинни қўллаш билан боғлиқ, азитромицин билан бир вақтда қабул қилишни сабабий боғлиқлиги аниқланмаган.
Нелфинавир. Нелфинавирни қўлланиши қон зардобида азитромициннинг концентрациясини ошишига олиб келади. Нелфинавир билан бир вақтда қўллаганда азитромицнни дозасини тўғрилаш тавсия қилинмаса-да, азитромицинни ножўя реакцияларини мониторинг қилиш асосланган ҳисобланади.
Махсус кўрсатмалар
Аллергик реакциялар.
Қайталанувчи симптомлар билан кечадиган ва узоқ вақт даволашни талаб қиладиган ангионевротик шиш ва анафилаксияни ривожланиши ҳақида кам маълумотлар берилган. Даволаш тугаганидан сўнг баъзи пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари хали ҳам сақланиши мумкин, бу шифокорнинг назорати остида махсус ёрдам кўрсатишни талаб қилади.
Юракни қайта қутбланиши ва QT интервални узайиши.
Юракни реполяризациясини узайиш хавфи юқори бўлган пациентларга азитромицин эҳтиёткорлик билан буюрилади:
- QT интервалини туғма ёки қайд этилган узайиши бўлган пациентларда;
- айни вақтда QT интервални узайтирадиган бошқа препаратлар, масалан, I-a ва III синф антиаритмик препаратлари, цизаприд ва терфенадин билан даволаш ўтаётган пациентларда;
- электролитлар алмашинувини бузилиши, айниқса гипокалиемия ва гипомагниемия бўлган пациентларда;
- клиник жиҳатдан аҳамиятли брадикардия, аритмия ёки оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Стрептококкли инфекциялар.
Streptococcus pyogenes чақирган ЛОР-инфекцияларини (фарингит/тонзиллит) даволашда бўғимларнинг ревматик шикастланишини олдини олишда қўлланилгани каби, биринчи қатор препарати пенициллиндир. Азитромицин шунингдек ЛОР-аъзоларининг инфекцион шикастланишида самаралидир, аммо ревматик полиартритни олдини олишда унинг самарадорлигини тасдиқловчи ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Суперинфекция.
Бошқа антибактериал препаратлар билан даволашда бўлгани каби сезгир микроорганизмлар, шу жумладан замбуруғлар чақирган суперинфекция симптомларини ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак.
Жигар фаолиятини бузилиши.
Азитромицин асосан жигар орқали чиқарилганлиги сабабли, жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Сариқлик, сийдик рангини тўқлашиши, қон кетишига мойиллик ёки жигар энцефалопатияси қўшилган тез ривожланувчи астения каби жигар фаолиятини бузилиш белгилари пайдо бўлганида, жигар фаолиятини текшириш керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши.
Буйрак фаолиятини бузилишлари (калавалар фильтрациясининг даражаси <10 мл/мин) бўлган пациентларда азитромициннинг тизимли экспозициясини 33% га ошиши кузатилган.
Миастения гравис.
Азитромициннг қабул қилган пациентларда миастения синдроми ва миастения симптомларини зўрайиш ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Диарея.
Деярли барча антибактериал воситалар, жумладан азитромицин қўлланганида, Clostridium difficile билан боғлиқ бўлган, енгил диареядан ўлимга олиб келувчи колит кўринишлари хақида маълумотлар берилган.
Clostridium difficile билан боғлиқ бўлган диарея антибактериал препаратларни қабул қилгандан сўнг 2 ойдан кейин ривожланиши мумкинлиги ва даволаш қийинлиги ва колэктомияга сабаб бўлиши мумкинлиги туфайли, анамнезни синчиклаб таҳлил қилиш керак.
Эрготизм.
Макролид антибиотиклар билан бир вақтда шохкуя ҳосилаларини қабул қилган пациентларда баъзан эрготизм кўринишлари ривожланган. Шохкуя ҳосилалари ва азитромицинни ўзаро таъсирини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Бироқ макролидлар ва шохкуя ҳосилаларини қабул қилаётган пациентларда эрготизмни назарий жиҳатдан ривожланиши мумкинлиги туфайли азитромицин билан даволанганда шохкуя ҳосилаларини қабул қилишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмаслигини ҳисобга олиб, азитромицинни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, она учун кутилган фойда, ҳомила ёки янги туғилган чақалоқ учун препаратни қўллашдан кутилган ҳавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда буюриш тавсия қилинмайди.
Болалар
Тана вазни 45 кг дан кам бўлган болаларга азитромицинни капсулалар ҳолида буюриш тавсия қилинмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда бош айланиши, уйқучанлик, кўришни бузилиши каби нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан ножўя реакциялар ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Азитромициннинг дозаси ошириб юборилганида одатдаги терапевтик дозаларни қабул қилганда кузатиладиган ножўя реакциялар кузатилиши мумкин.
Даволаш: фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш ва организмни ҳаётий муҳим фаолиятларини тутиб туришга қаратилган симптоматик даволаш ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
6 ёки 10 капсуладан блистерда. 1 блистер қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.