📜 Инструкция по применению Лоперамид-Nika
💊 Состав препарата Лоперамид-Nika
✅ Применение препарата Лоперамид-Nika
📅 Условия хранения Лоперамид-Nika
⏳ Срок годности Лоперамид-Nika

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОПЕРАМИД- NIKA

LOPERAMID-NIKA

 

Препаратнинг савдо номи: Лоперамид-Nika

Таъсир этувчи модда (ХПН): лоперамид

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лоперамид гидрохлориди – 2 мг;

ёрдамчи моддаси: маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: оқ желатинли қаттиқ капсулалар.

Капсула таркиби – оқ ёки сариқ тусдаги оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Диареяга қарши восита.

ATX коди: A07DA03

 

Фармакологик хусусиятлари

Лоперамид опиоидларнинг синтетик ҳосилаларига киради. У эйфория, руҳий ва жисмоний қарамлик чақирмайди, аммо морфинсимон моддаларнинг ичак моторикасини ўзгартириш хусусиятини сақлайди. Препарат ингичка ичакнинг нерв охирларига ва интрамурал ганглияларига таъсир қилиб, ичак деворининг айланма ва узунчоқ мушакларини қисқаришига билвосита таъсир қилади. Умуман препарат ичак перистальтикасини тормозлайди, аммо шу билан бирга айланма мушакларининг қисқаришини ошириб ичакнинг сегментациясини ва анал сфинктерининг тонусини оширади, аҳлат массасини тутиб қолинишига ва дефекацияга қистовлар камайишига ёрдам беради.

Лоперамид шу билан бир вақтда секрецияни сусайтиради, сув ва электролитларни сўрилишини оширади. Бундай ҳусусиятлари туфайли лоперамид ичак ичидаги ахлат массаларининг ҳаракатланишини секинлаштиради, шунингдек суюқлик ва аҳлат билан электролитларнинг чиқарилишини камайтиради. У аҳлатнинг суткалик ҳажмини камайтиради ва ичак ичидаги ахлат массаларининг қовушқоқлигини ва зичлигини оширади. Лоперамид юқори дозаларда меъда ширасини секрециясини тормозлайди.

Таъсири тез бошланиб, 4-6 соат давом этади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида сўрилиши 40% ташкил қилади. Плазмадаги максимал концентрациясига капсула қабул қилинганидан кейин 2,5 соат ўтгач эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши (кўпроқ альбуминлар билан) – 97%. Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтмайди. Жигардан конъюгация йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври – 9-14 соат (ўртача 9,8 соат). Кўпроқ сафро орқали, оз қисми буйраклар орқали чиқарилади (конъюгация бўлган метаболитлари кўринишида).

 

Қўлланилиши

Келиб чиқиш сабаблари турли бўлган (аллергик, эмоционал, дорили, нурли; овқатланиш тартибини ва овқатнинг таркибини сифати ўзгарганида, метаболизм ва сўрилиш бузилганида; инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида) ўткир ва сурункали диареяни симтоматик даволашда қўлланади. Илеостомали пациентларда ич келишини бошқаришда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, чайнамасдан, сув билан бирга қабул қилинади.

Катталарга ўткир диареяда дастлаб 2 капсула (4 мг) лоперамид буюрилади, сўнгра суюқ аҳлат ажралиши давом этган ҳолда 1 капсуладан (2 мг) ҳар дефекациядан кейин буюрилади, юқори суткалик доза – 8 капсулани (16 мг) ташкил қилади.

Катталарга сурункали диареяда суткада 4 мг дан буюрилади. Максимал суткалик доза –    16 мг ни ташкил қилади.

6 ёшдан ошган болаларга ўткир диареяда бошланғич доза 2 мг, сўнгра суюқ аҳлат ажралиши давом этган ҳолда 2 мг дан ҳар дефекациядан кейин. Максимал суткалик доза – 4 капсулани (8 мг) ташкил қилади.

6 ёшдан ошган болаларга сурункали диареяда лоперамид 2 мг суткалик дозада буюрилади. Максимал суткалик доза – тана вазни 20 кг га 6 мг дан.

Ич келиши нормаллашганидан кейин ёки ич келиши 12 соатдан кўпроқ вақт ичида кузатилмаса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Одатда, фақат дори воситаси узоқ вақт қабул қилинганида кузатилади.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси), уйқучанлик, бош айланиши, гиповолемия, электролит бузилишлар, оғизни қуриши, ичак санчиғи, гастралгия, қоринда оғриқ ёки дискомфорт, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм кузатилиши мумкин.

Кам ҳолларда – сийдик тутилиши, жуда кам ҳолларада– ичак тутилиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, ўткир ярали колит, дивертикулез, ўткир сохтамембраноз энтероколит фонидаги диарея, дизентерия ва меъда-ичак йўлларининг бошқа инфекцияларида. Ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даври, 2 ёшгача бўлган болаларда (лоперамид капсулалари 6 ёшгача болаларга буюрилмайди) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар етишмовчилиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Лоперамид 2 сутка қўлланганидан кейин самара бўлмаганида ташхисни аниқлаш ва диареянинг инфекцион келиб чиқишига эга эмаслигини  истисно қилиш керак.

6 ёшдан кичик болаларга капсулаларда буюриш тавсия қилинмайди.

Агарда даволаётганда қабзият ёки қорин дам бўлиши ривожланса, лоперамидни бекор қилиш керак. Жигар функциясини бузилишлари бўлган беморларда марказий нерв тизимининг заҳарли шикастланиш белгиларини диққат билан назорат қилиш керак. Диареянинг даволаш даврида суюқлик ва электролитларнинг йўқотилишини тўлдириш керак.

Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли, диққатни жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайишини белгилари (ступор, ҳаракат координациясини бузилиши, уйқучанлик, кўз қорачиғини торайиши (миоз), скелет мушакларининг тонусини ошиши, нафасни сусайиши), ичакни тутилиши.

Даволаш: махсус антидоти сифатида налоксон ишлатилади. Лоперамиднинг таъсир қилиш вақти налоксонга қараганда узоқроқлигини ҳисобга олиб, налоксонни такрор юбориш мумкин. Симптоматик даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш (препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи 3 соатда), ўпканинг сунъий вентиляцияси.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур уяли ўрамда.

1, 2, 3, 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.