ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИТОПРОМИГ SD
Препаратнинг савдо номи: Витапромиг SD
Таъсир этувчи модда (ХПН): простата бези экстракти
Дори шакли: ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: простата экстракти – 100 мг (сувда эрийдиган пептидларга қайта ҳисобланганда – 20 мг);
ёрдамчи моддалар: сахароза, лактоза моногидрати, кальций стеарати, CL коллоидон, картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза.
Таърифи: мовийдан оч-кўк ранггача бўлган, думалоқ, икки томони қавариқ таблеткалар, бироз доғлари бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Простата бези касалликларида қўлланадиган восита.
АТХ коди: G04ВХ
Фармакологик хусусиятлари
Витапромиг® простата безига органотроп таъсир кўрсатади. Простата безининг шиш даражасини, лейкоцитар инфильтрациясини камайтиради, эпителиал ҳужайраларнинг секретор фаолиятини меъёрлаштиради, ацинусларнинг ширасида лецитин заррачаларининг сонини оширади, қовуқнинг мушак тонусини рағбатлантиради. Тромблар ҳосил бўлишини, антиагрегантлик фаолликни камайтириши ҳисобига простата безида микроциркуляцияни яхшилайди, простата безидаги венулаларнинг тромбозини ривожланишига тўсқинлик қилади.
Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари асосида, Витапромиг® ни простата безининг ҳажмини ўртача кичрайтириши исботланган. Препарат простата безининг хавфсиз гиперплазиясида обструктив ва ирритатив белгиларининг яққоллигини камайтиради, бу сийдик оқимини максимал ва ўртача ҳажм тезлигини ошиши ва қолдиқ сийдик ҳажмини камайиши билан намоён бўлади.
Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари Витапромиг® препаратини қўллаш сурункали простатитни зўрайишини ривожланиш эҳтимолини камайтиради, қоннинг клиник ва биокимёвий таҳлили, умумий сийдик таҳлили кўрсаткичларини ўзгаришини чақирмаслигини кўрсатади. Витапромиг® препаратини сурункали простатитнинг зўрайишини олдини олиш учун қўллаш самараси тадқиқотчи – шифокорларнинг баҳоси бўйича 97,5% ни ташкил қилади.
Витапромиг® простата безининг шираси ва эякулят параметрларини меъёрлаштиради. Простатит чақирган оғриқ ва дискомфортни камайтиради, дизурик ҳолатларни бартараф қилади, копулятив фаолиятни яхшилайди.
Қўлланилиши
Сурункали абактериал простатит.
Сурункали абактериал простатитни зўрайишини олдини олиш.
Простатата безининг хавфсиз гиперплазияси.
Простата безидаги оператив аралашувлардан олдинги ва кейинги ҳолатлар.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, 1 таблеткадан кунига 2 марта.
Витапромиг® препарати билан простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаш курсининг давомийлиги – камида 30 кун, сурункали простатитда – камида 10 кунни ташкил қилади.
Сурункали простатитнинг зўрайишларини олдини олиш учун 1 таблеткадан кунига 2 марта камида 30 кун давомида – йилига 1-2 марта қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар жуда кам учрайди.
Агар юқорида кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Лактаза танқислиги, сахараза/изомальтаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми (препарат лактоза ва сахароза сақлайди).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар Сиз ҳар қандай бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, унда даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир ёки номутаносиблик ҳолатлари таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Сурункали простатитни ва простата безидаги оператив аралашувлардан олдинги ва кейинги ҳолатларни даволаш, Витапромиг® таблеткалари билан бирга бошқа дори воситаларини қўллаш ва номедикаментоз даволаш усуллари билан бирга мажмуавий бўлиши керак.
Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни дозани ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир, икки ёки уч контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.