ИЛОВА-ВАРАҚА: ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
Ушбу иловани диққат билан ўқиб чиқинг: у Сиз учун муҳим маълумотни сақлайди.
Ушбу препарат шифокор рецептисиз берилади. Бироқ, оптимал натижага эришиш учун уни йўриқномага аниқ риоя қилган ҳолда қабул қилинг. – Ушбу илова варақани сақланг. Эҳтимол, Сиз уни яна бир бор ўқиб чиқишни истаб қоларсиз. – Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. – Агар даволанишнинг 14 кунидан кейин симптомлар сақланса ёки зўрайса, шифокорга мурожаат қилинг. – Жиддий ёки ушбу йўриқномада таърифланмаган янги ножўя самаралар пайдо бўлганида, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг. |
Мазмуни:
- Персен Ночь нима ва у нима учун қўлланади
- Персен Ночь препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
- Персен Ночьни қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Сақлаш шароити
ПЕРСЕН® Ночь
капсулалар
Уйқусизликдан
Доривор валериана (Valeriana officinalis L.)
Доривор лимон ўти (Melissa officinalis L.)
Қалампир ялпизи (Mentha piperita L.)
Таркиби
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
- 87,5 мг валериана илдизининг қуруқ сувли-спиртли экстракти (Valeriana officinalis L., Valeriana radix extractum siccum),
- 17,5 мг доривор лимон ўти баргларининг қуруқ экстракти (Melissa officinalis L., Melissa folium extractum siccum),
- 17,5 мг қалампир ялпизи баргларининг қуруқ экстракти (Mentha piperita L., Mentha piperita folium extractum siccum);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний оксиди, магний стеарати, тальк, сувсиз коллоид кремний диоксиди, желатин, темир оксиди (Е 172), титан диоксиди (Е 171).
Ўрами
20 капсуладан картон қутида.
- ПЕРСЕН НОЧЬ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ
Персен Ночь юмшоқ тинчлантирувчи таъсирга эга фитопрепаратдир. Валериана илдизининг экстракти тинчлантирувчи самарага эга. У нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштиради, уйқусизлик ҳолатларида эса – уйқуга кетишга ёрдам беради.
Лимонўти баргларининг экстракти препаратнинг тинчлантирувчи таъсирини тўлдиради.
Қалампир ялпиз баргларининг экстракти валериана илдизининг экстрактлари билан мажмуада тинчлантирувчи восита сифатида анъанавий ишлатилади.
Персен Ночь неврозларни даволашнинг бошланғич босқичларида, кучлироқ препаратларни қўллаш асосланмаган ҳолларда ишлатилади.
Персен Ночьни қуйидагиларда қўллаш тавсия этилади
- уйқуга кетиш билан боғлиқ вақтинчалик қийинчиликлар – уйқусизлик;
- вақтинчалик енгил нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштириш учун (юқори ақлий фаолликда, безовталикда, қўзғалувчанликда).
- ПЕРСЕН НОЧЬ ПРЕПАРАТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Валериана илдизларига, доривор лимонўтининг баргларига, қалампир ялпиз баргларига, ментолга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Ўт-тош касаллиги ва ўт чиқариш йўлларининг бошқа касалликлари бўлган пациентлар қалампир ялпиз барглари препаратларини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.
Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (жиғилдон қайнаши) бўлган пациентлар қалампир ялпиз барглари препаратларини қўллашдан сақланишлари керак, чунки қўллаш жиғилдон қайнашини кучайтириши мумкин.
Болалар
Персен Ночь препаратини болаларда қўллаш тажрибаси чекланганлиги туфайли, уни 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Агар Сиз бирон бир дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини ҳозирги вақтда қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
Бошқа дори воситалари билан фармакологик ўзаро таъсири ҳақидаги маълумотлар чекланган. CYP2D6, CYP3A4/5, CYP1A2 ва CYP2E1 изоферментлари иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Синтетик седатив препаратлар билан мажмуавий даволаш тавсия этилмайди. Уни тиббий кўрсатмалар бўлганида ва шифокорнинг доимий кузатуви остида ўтказилади. Агар Сиз қандай препаратлар қўллаётганлигингизни билмасангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорман деб гумон қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун эҳтиёткорлик чораси сифатида, Персен Ночьни бу даврда қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш
Ушбу дори воситасини қўллаш автомобилни ҳайдаш ва техникани бошқариш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратнинг таъсири остида автомобилни бошқариш ёки техник мосламалар билан ишлаш мумкин эмас.
Препаратнинг айрим ёрдамчи моддалари тўғрисида маълумот
Ушбу препарат лактоза сақлайди. Айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бўлганида уни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
- ПЕРСЕН НОЧЬНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар:
Уйқусизликда: 2 капсуладан уйқудан бир соат олдин.
Тинчлантирувчи восита сифатида (кучли ақлий юкламаларда, безовталикда ёки қўзғалувчанликда): 2 капсуладан кунига икки марта.
Ичга, сув билан бирга, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади.
Препаратнинг таъсири аста-секин намоён бўлади. Оптимал самарасини олиш учун капсулаларни камида 2 ҳафта давомида узлуксиз қабул қилиш керак.
Даволаш давомийлиги чекланмаган. Препарат тавсия этилган дозаларда давомли қўлланганида қарамлик ёки бекор қилиш синдроми пайдо бўлмайди.
Агар препарат қабулидан кейин 14 кун ўтгач симптомлар сақланса ёки зўрайса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Персен Ночь катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун мўлжалланган.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг тахминан 20 г валериана илдизлари (Персен Ночьнинг тахминан 42 капсуласига эквивалент) тенг дозасини қабул қилиш, толиқиш, қоринда спазмлар, кўкрак қафасида оғирлик, бош айланиши, қўлларни қалтираши ва қорачиқни кенгайиши ўткинчи симптомларни чақириши мумкин. Бу симптомлар 24 соат давомида йўқолади. Агар Сиз Персен Ночьнинг дозасини ошириб юборган бўлсангиз ва таърифланган симптомлар 24 соатдан ортиқроқ сақланиб турса, дарҳол шифокор билан боғланинг.
Шунга ўхшаш симптомлар пайдо бўлганида тутиб турувчи даволаш ўтказилади.
Доривор лимонўти ва қалампир ялпиз препаратларининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.
Қабул қилишни ўтказиб юбориш
Агар Сиз капсулани қабул қилишни унутган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, препаратни қабул қилишни одатдаги тартибига риоя қилинг.
Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун препаратнинг икки марта дозасини қабул қилманг.
- БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАР
Барча дори препаратлари каби, Персен Ночь ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ улар барча пациентларда ҳам ривожланавермайди.
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди):
- ўзини ёмон ҳис қилиш (кўнгил айниши);
- қорин соҳасида спазмлар.
Ушбу симптомлар валериана илдизлари препаратларини ичга қабул қилингандан кейин пайдо бўлиши мумкин.
Қалампир ялпизни ичга қабул қилингандан кейин гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (жиғилдон қайнаши) симптомларни кучайиши мумкин.
Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг. Бу шунингдек ушбу йўриқномада таърифланмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқли.
- САҚЛАШ ШАРОИТИ
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати: 2 йил.
Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. Яроқлилик муддатини тугаши кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Дори воситаларини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Керак бўлмаган дори воситаларини йўқотиш тартиби тўғрисида фармацевтдан сўранг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.