ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЕРМЕТРИН
PERMETRIN
Препаратнинг савдо номи: Перметрин
Таъсир этувчи модда (ХПН): Перметрин
Дори шакли: эритма
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: перметрин – 0,4 г;
ёрдамчи моддалар: канакунжут мойи – 2,0 г, ҳушбўйи – 0,6 г, 96% этил спирти – 100 мл гача.
Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғимтир рангли, тиниқ, специфик хидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Педикулёзга қарши восита.
АТХ коди: Р03АС04
Фармакологик хусусиятлари
Битга қарши таъсир кўрсатади, ҳашоратларнинг балоғатга етган вакиллари, сирка ва тухумларини йўқ қилади.
Қўлланилиши
Бош ва қов қисмидаги битлашни даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозаси
Препарат соч илдизларига суртилади. Препарат миқдори сочнинг узунлиги ва зичлигига боғлиқ. Ишлов берилгандан кейин бошни рўмол билан боғланади. 40 минутдан сўнг оқиб турган илиқ сувда совун ёки шампун билан ювилади. Ювилгандан кейин сочдаги ўлган ҳашоратларни тозалаш учун майда тароқ билан таралади.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда – тери тошмаси шаклида аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанликда қўлланилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Ишлов бериш яхши шамоллатиладиган хонада ёки очиқ ҳавода олиб борилади. Препарат кўз, бурун ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларига тушишидан сақланиши зарур. Препарат шиллиқ қаватларга тушган ҳолларда, уни оқиб турган сувда ювиш лозим. Препарат билан ишлов берилгандан кейин қўлларни совун билан ювиб, оғизни чайиш лозим.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Чиқарилиш шакли
0,4% эритма 40, 50, 80 мл флаконларда.
Сақлаш шароити
Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
рецептсиз.