📜 Инструкция по применению Персен Форте
💊 Состав препарата Персен Форте
✅ Применение препарата Персен Форте
📅 Условия хранения Персен Форте
⏳ Срок годности Персен Форте

ИЛОВА-ВАРАҚА: ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

 

Ушбу иловани диққат билан ўқиб чиқинг: у Сиз учун муҳим маълумотни сақлайди.

Ушбу препарат шифокор рецептисиз берилади. Бироқ, оптимал натижага эришиш учун уни йўриқномага аниқ риоя қилган ҳолда қабул қилинг.

–      Ушбу илова варақани сақланг. Эҳтимол, Сиз уни яна бир бор ўқиб чиқишни истаб қоларсиз.

–      Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг.

–      Агар даволанишнинг 14 кунидан кейин симптомлар сақланса ёки зўрайса, шифокорга мурожаат қилинг.

–      Жиддий ёки ушбу йўриқномада таърифланмаган янги ножўя самаралар пайдо бўлганида, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Мазмуни:

  1. Персен Форте нима ва у нима учун қўлланади
  2. Персен Фортени қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
  3. Персен Фортени қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Сақлаш шароити

ПЕРСЕН® ФОРТЕ капсулалар

(PERSEN® FORTE)

 

Тинчлантиради

Доривор валериана (Valeriana officinalis L.)

Доривор лимон ўти (Melissa officinalis L.)

Қалампир ялпизи (Mentha piperita L.)

Персен Форте препаратининг таркиби

Фаол моддалар:

– 87,5 мг валериана илдизининг қуруқ сувли-спиртли экстракти (Valeriana officinalis L., Valeriana radix extractum siccum)

– 17,5 мг доривор лимон ўти баргларининг қуруқ экстракти (Melissa officinalis L., Melissa folium extractum siccum)

– 17,5 мг қалампир ялпизи баргларининг қуруқ экстракти (Mentha piperita L., Mentha piperita folium extractum siccum)

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний оксиди, магний стеарати, тальк, сувсиз коллоид кремний диоксиди, желатин, темир (III) оксиди (Е 172), титан диоксиди (Е 171), темир (II) оксиди (Е 172).

Чиқарилиш шакли: 20 капсуладан картон қутида.

  1. ПЕРСЕН ФОРТЕ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

Персен Форте юмшоқ тинчлантирувчи таъсирга эга фитопрепаратдир.

Валериана илдизининг экстракти тинчлантирувчи самара эга. У нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштиради, уйқусизлик ҳолатларида эса – уйқуга кетишга ёрдам беради.

Лимонўти баргларининг экстракти препаратнинг тинчлантирувчи таъсирини тўлдиради.

Қалампир ялпиз баргларининг экстракти валериана илдизининг экстрактлари билан мажмуада тинчлантирувчи восита сифатида анаънавий ишлатилади.

Персен Форте неврозларни даволашнинг бошланғич босқичларида, кучлироқ препаратларни қўллаш асосланмаган ҳолларда ишлатилади.

Персен Фортени вақтинчалик енгил нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштириш учун (юқори ақлий фаолликда, безовталикда, қўзғалувчанликда кундалик тинчлантирувчи восита сифатида) ва (ёки) уйқуга кетиш билан боғлиқ вақтинчалик қийинчиликлар мавжуд бўлганида қабул қилиш тавсия қилинади.

 

  1. ПЕРСЕН ФОРТЕНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

Валериана илдизларига, доривор лимонўтининг баргларига, қалампир ялпиз баргларига, ментолга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Ўт-тош касаллиги ва ўт чиқариш йўлларининг бошқа касалликлари бўлган пациентлар қалампир ялпиз барглари препаратларини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (жиғилдон қайнаши) бўлган пациентлар қалампир ялпиз барглари препаратларини қўллашдан сақланишлари керак, чунки қўллаш жиғилдон қайнашини кучайтириши мумкин.

Болалар

Персен Форте препаратини болаларда қўллаш тажрибаси чекланганлиги туфайли, уни 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

 

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Агар Сиз бирон бир дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини ҳозирги вақтда қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Бошқа дори воситалари билан фармакологик ўзаро таъсири ҳақидаги маълумотлар чекланган. CYP2D6, CYP3A4/5, CYP1A2 ва CYP2E1 изоферментлари иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Синтетик седатив препаратлар билан мажмуавий даволаш тавсия этилмайди. Уни тиббий кўрсатмалар бўлганида ва шифокорнинг доимий кузатуви остида ўтказилади. Агар Сиз қандай препаратлар қўллаётганлигингизни билмасангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорман деб гумон қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун эҳтиёткорлик чораси сифатида, Персен Фортени бу даврда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш

Ушбу дори воситасини қўллаш автомобилни ҳайдаш ва техникани бошқариш қабилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратнинг таъсири остида автомобилни бошқариш ёки техник мосламалар билан ишлаш мумкин эмас.

Препаратнинг айрим ингредиентлари тўғрисида маълумот

Персен Форте капсулалари лактоза сақлайди. Айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бўлганида ушбу дори препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. ПЕРСЕН ФОРТЕНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар:

Кучли ақлий юкламаларда, безовталикда ёки қўзғалувчанликда: 2 капсуладан кунига икки марта қабул қилиш керак.

Уйқусизликда: 2 капсуладан уйқудан бир соат олдин қабул қилинади.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Капсулалар сув билан бирга ютилади. Овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади.

Персен Фортенинг таъсири аста-секин намоён бўлади. Оптимал самарасини олиш учун капсулаларни камида 2 ҳафта давомида узлуксиз қабул қилиш керак.

Даволаш давомийлиги чекланмаган. Персен Форте препарати тавсия этилган дозаларда давомли қўлланганида қарамлик ёки бекор қилиш синдроми пайдо бўлмайди.

Агар 14 кун даволашдан кейин симптомлар сақланса ёки зўрайса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Персен Форте препарати катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун мўлжалланган.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг тахминан 20 г валериана илдизлари (Персен Фортенинг тахминан 42 капсуласига эквивалент) тенг дозасини қабул қилиш, толиқиш, қоринда спазмлар, кўкрак қафасида оғирлик, бош айланиши, қўлларни қалтираши ва қорачиқни кенгайиши ўткинчи симптомларни чақириши мумкин. Бу симптомлар 24 соат давомида йўқолади. Агар Сиз Персен Фортенинг дозасини ошириб юборган бўлсангиз ва таърифланган симптомлар 24 соатдан ортиқроқ сақланиб турса, дарҳол шифокор билан боғланинг.

Шунга ўхшаш симптомлар пайдо бўлганида самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Доривор лимонўти ва қалампир ялпиз препаратларининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Қабул қилишни ўтказиб юбориш

Агар Сиз капсулани қабул қилишни унутган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, препаратни қабул қилишни одатдаги тартибига риоя қилинг.

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун препаратнинг икки марта дозасини қабул қилманг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАР

Барча дори препаратлари каби, Персен Форте ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ улар барча пациентларда ҳам ривожланавермайди.

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди):

  • ўзини ёмон ҳис қилиш (кўнгил айниши);
  • қорин соҳасида спазмлар.

Ушбу симптомлар валериана илдизлари препаратларини ичга қабул қилингандан кейин пайдо бўлиши мумкин.

Қалампир ялпизни ичга қабул қилингандан кейин гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (жиғилдон қайнаши) симптомларни кучайиши мумкин.

Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг. Бу шунингдек ушбу йўриқномада таърифланмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқли.

  1. САҚЛАШ ШАРОИТИ

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. Яроқлилик муддатини тугаши кўрсатилган ойнинг охирги кунига  тўғри келади.

Дори воситаларини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Керак бўлмаган дори воситаларини йўқотиш тартиби тўғрисида фармацевтдан сўранг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.