ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЕНТОКСИФИЛЛИН-ЗДОРОВЬЕ
PENTOXIFYLLINE-ZDOROVYE
Препаратнинг савдо номи: Пентоксифиллин-Здоровье
Таъсир этувчи модда (ХПН): пентоксифиллин (pentoxifylline)
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 20 мг пентоксифиллин;
Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи воситалар. Периферик вазодилататорлар. Пурин ҳосилалари. Пентоксифиллин.
АТХ коди: С04АD03
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Пентоксифиллин – антиагрегацион, микроциркуляцияни яхшиловчи, ангиопротектор, қон томирларни кенгайтирувчи воситадир. Метилксантин ҳосиласи.
Таъсир механизми фосфодиэстеразани ингибиция қилиш билан боғлиқ бўлиб, бу қон томирларнинг силлиқ мушак ҳужайраларида, қоннинг шаклли элементларида, бошқа тўқималар ва аъзоларда цАМФ даражасини ошишига олиб келади. Ҳужайра ичида кальцийнинг концентрациясини камайтиради. Аденозин рецепторларини блоклайди.
Тромбоцитлар ва эритроцитларнинг агрегациясини тормозлайди, уларнинг эластиклигини оширади, тромб ҳосил бўлишини тўхтатади, фибриногеннинг плазмадаги концентрациясини камайтиради ва фибринолизни кучайтиради, бу қоннинг ёпишқоқлигини камайтиради ва унинг реологик хусусиятларини яхшилайди.
Кучсиз миотроп, қон томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, умумий периферик томирларни қаршилигини бироз камайтиради ва тўқималарни кислород билан таъминланишини яхшилаб (жуда юқори даражада – оёқ-қўлларда ва марказий нерв тизимида, ўртача даражада – буйракда), мусбат инотроп самарани намоён этади. Коронар артерияларни кенгайиши билан боғлиқ бўлган ўртача антиангинал самарани намоён қилади. Ўпка қон томирларини кенгайтиради ва қоннинг оксигенациясини яхшилайди. Нафас мушакларининг (қовурғалараро мушаклар ва диафрагма) тонусини оширади.
Шикастланган периферик артерияларнинг окклюзиясида (ўзгарувчан чўлоқлик), юриш масофасини узайишига, болдир мушакларининг тунги тиришишлари ва тинч ҳолатдаги оғриқларни бартараф қилинишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Тўқималар бўйлаб тез ва бир текис тақсимланади. Эритроцитларнинг мембраналари билан боғланиб, уларда биотрансформацияга учрайди. Сўнгра жигарда «биринчи ўтиш»да жадал биотрансформацияга учраб, иккита асосий метаболитини ҳосил қилади.
Асосий фармакологик фаол метаболити 1-(5-гидроксигексил)-3,7-диметилксантин қон плазмасида ўзгармаган модданинг концентрациясидан икки марта ошадиган концентрацияда аниқланади ва у билан қайтувчи биохимик мувозанат ҳолатида бўлади.
Шунинг учун пентоксифиллин ва унинг метаболитини фаол бир яхлит модда деб қараш лозим.
Асосан буйрак орқали (90-94%) чиқарилади, шунингдек ичак орқали асосан – метаболитлари кўринишида чиқарилади. Кўкрак сутига ўтади. Пентоксифиллининиг ярим
чиқарилиш даври (Т1/2) 1,6 соатни ташкил этади.
Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда метаболитларини чиқарилиши секинлашган; жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда – пентоксифиллиннинг Т1/2 узаяди ва унинг биокираолишлиги ошади.
Терапевтик концентрацияси юборилганидан кейин 8-12 соат давомида сақланади.
Қўлланилиши
Атеросклеротик энцефалопатия; ишемик церебрал инсульт; дисциркулятор энцефалопатия; атеросклероз, қандли диабет, яллиғланиш оқибатидаги периферик қон айланишини бузилиши (шу жумладан, диабетик ангиопатия), веналарни шикастланиши ёки микроциркуляцияни бузилиши билан боғлиқ бўлган тўқималар трофикасини бузилишлари (посттромбофлебит синдром, трофик яралар, гангрена, совуқ уриши); облитерацияловчи эндартериит; ангионейропатия (Рейно касаллиги); кўзда қон айланишини бузилиши (кўзнинг тўр пардаси ва қон томир пардасида қон айланишини ўткир, ўткирости, сурункали бузилиши); эшитишни пасайиши билан кечувчи ички қулоқнинг қон томир патологияси оқибатидаги фаолиятини бузилиши.
Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичи инфузиялари препаратни парентерал юборишнинг энг самарали ва яхши ўзлаштириладиган шаклидир. Дозалаш тартиби шифокор томонидан белгиланади ва циркулятор бузилишларнинг оғирлик даражаси пациентнинг тана вазни ва даволашни ўзлаштираолишига боғлиқ бўлади. Инфузияни фақат эритма тиниқ бўлгандагина ўтказиш мумкин.
Катталарга қуйидаги даволаш схемаси тавсия қилинади:
- 100-600 мг пентоксифиллинни Рингер лактат эритмаси, 0,9% ли натрий хлориди ёки 5% глюкоза эритмасининг 100-500 мл да эритиб, вена ичига инфузия кўринишида суткада 1-2 марта буюрилади. Вена ичига томчилаб юбориш давомийлиги 60-360 минутни ташкил қилади, яъни 100 мг пентоксифиллинни юбориш камида 60 минут давом этиши лозим. Препаратнинг инфузияси Пентоксифиллин-Здоровьенинг (400 мг) максимал суткалик дозаси (инфузия ва перорал) 1200 мг дан келиб чиқиб, перорал шаклини қўшиб қабул қилиш мумкин.
- Пациентнинг оғир ҳолатларида (айниқса доимий оғриқларда, гангрена ва трофик яраларда) Пентоксифиллин-Здоровье инфузиясини 24 соат вақт давомида юбориш мумкин. Бундай схемада соатига 0,6 мг/кг доза ҳисобидан белгиланади. Бундай тарзда ҳисобланган суткалик доза тана вазни 70 кг бўлган пациент учун 1000 мг ни ташкил этади, тана вазни 80 кг бўлган пациент учун эса – 1150 мг ни ташкил этади. Пациентнинг тана вазнидан қатъий назар суткалик доза 1200 мг ташкил этади.
Инфузион эритманинг хажми ёндош касалликлар ва пациентнинг ҳолатини ҳисобга олиб, шахсий равишда ҳисоблаб чиқилади ва суткада ўртача 1-1,5 л ни ташкил қилади.
- Алоҳида ҳолларда препаратни вена ичига инъекция ҳолида 5 мл (100 мг) юборилади. Инъекция секин-аста 5 минут вақт давомида бажарилади, бунда пациент ётган ҳолатда бўлиши керак.
Кекса ёшдаги пациентлар. Кекса ёшдаги пациентларга дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.
Парентерал даволаш курсининг давомийлигини даволашни ўтказаётган даволовчи шифокор белгилайди. Пациентнинг ҳолати яхшилангандан кейин, даволашни Пентоксифиллин-Здоровье препаратининг таблетка шаклини қўллаб давом эттириш тавсия этилади.
Ножўя таъсирлари
Юрак-қон томир тизими томонидан: стенокардия, тахикардия, аритмия, артериал босимни пасайиши, артериал босимни ошиши, қизиб кетиш ҳисси (қуйилишлар), қон кетишлари, периферик шиш.
Қон ва лимфа тизими томонидан: лейкопения; ўлим билан якунланиши мумкин бўлган тромбоцитопеник пурпура билан кечувчи тромбоцитопения ва апластик анемия (қоннинг барча ҳужайраларини ҳосил бўлишини қисман ёки тўлиқ тўхташи); қон оқиши – қон кетишига юқори мойиллиги бўлган пациентларда қон кетишлар (тери қон томирларидан, меъда, ичак, шиллиқ қаватларидан).
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, қўзғалувчанлик ва уйқуни бузилиши, тремор, парестезия, тиришиш, галлюцинациялар, асептик менингит.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, конъюнктивит, кўзнинг тўр пардасига қон қуйилиши, кўзнинг тўр пардасини кўчиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда-ичак бузилишлари, меъдани тўлиб кетиш ҳисси ва босим ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, ичак атонияси, холециститни зўрайиши.
Тери томонидан: қичишиш, терини қизариши, эшакеми, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми.
Иммун тизими томонидан: ангионевротик шиш бронхоспазм, анафилактик шок ривожланиши билан кечувчи анафилактик/анафилактоид реакциялар.
Гепатобилиар тизими томонидан: жигар ички холестази, трансаминаза, ишқорий фосфатаза, лактатдегидрогеназа даражасини ошиши.
Бошқалар: томоқни қирилиши, ларингит, гриппсимон синдром, бурун битиши, гипогликемия, кўп терлаш, тана ҳароратини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Пентоксифиллин, препаратнинг бошқа компонентларига ёки теофиллин, кофеин, холин теофиллинати, аминофиллин ёки теобромин каби метилксантин гуруҳининг бошқа препаратларига юқори сезувчанлик;
- кўп қон кетиши (қон кетиш хавфини кучайиши);
- кўзнинг тўр пардасига, мияга қон қуюлишлари; агар пентоксифиллин билан даволаниш вақтида кўзнинг тўр пардасига қон қуйилиши содир бўлса дори воситасини қўллашни дарҳол тўхтатиш лозим.
- геморрагик диатез;
- миокард инфарктининг ўткир даври;
- меъда яраси ва/ёки ичак яраларида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат гипогликемик препаратларни (инсулин ва перорал воситалар) таъсирини потенциялайди. Шунинг учун қандли диабетда дорилар билан даволанаётган пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари лозим.
Пентоксифиллин ва К антивитаминлари билан бир вақтда даволанаётган пациентларда антикоагулянт фаолликни ошиш ҳолатлари ҳақида ҳабар берилган. Пентоксифиллиннинг дозаси тайинланганда ёки ўзгартирилганда ушбу гуруҳ пациентларда антикоагулянт фаолликни назоратини ўтказиш тавсия этилади.
Артериал босимни пасайтирувчи антигипертензив воситалар ва бошқа дори воситаларининг гипотензив таъсирини кучайтириши мумкин. Теофиллинни бир вақтда қўлланиши айрим пациентларда қонда охиргисининг даражасини ошишига ва бунинг натижасида теофиллиннинг ножўя реакцияларини тез-тезлигини ошишига ва кучайишига олиб келиши мумкин.
Номутаносиблик. “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган эритмалардан ташқари препаратни бошқа эритмалар билан бир идишда аралаштириш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Анафилактик/анафилактоид реакцияларни ривожланишини биринчи белгилари пайдо бўлганида Пентоксифиллин-Здоровье препарати билан даволашни тўхтатиш ва шифокор-
га мурожаат қилиш керак.
Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Пентоксифиллин-Здоровье препаратини қўллашдан аввал қон айланишини компенсация босқичига эришиш лозим.
Диабет билан касалланган ва инсулин ёки перорал антидиабетик воситалар билан даволанаётган беморларда препаратнинг юқори дозалари қўллаганда қонда қанд даражасига ушбу препаратнинг таъсири кучайиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаралсин). Бундай ҳолларда инсулин ёки перорал диабетга қарши воситаларнинг дозасини камайтириш лозим ва айниқса пациентни яхшилаб парвариш қилиш лозим. Тизимли қизил югириги ёки бириктирувчи тўқиманинг бошқа касалликлари бўлган беморларда пентоксифиллинни фақат бўлиши мумкин бўлган хавф ва фойдани тўлақонли тахлилидан кейин буюриш мумкин.
Пентоксифиллин билан даволаниш вақтида апластик анемия ривожланиш ҳавфи мавжуд, шунинг учун қоннинг умумий тахлилини мунтазам назорат қилиш лозим.
Буйрак етишмовчилиги (кретинин клиренси минутига 30 мл кам) бўлган ёки жигарнинг оғир дисфункцияси бўлган пациентларда пентоксифиллинни чиқарилиши секинлашиши мумкин. Тегишли мониторинг ўтказиш лозим.
Қуйидагиларни, айниқса:
- оғир юрак аритмиялари бўлган пациентлар;
- миокард инфаркти бўлган пациентлар;
- артериал гипотензияси бўлган пациентлар;
- церебрал ва коронар қон томирларнинг яққол атеросклерози бўлган пациентлар, айниқса ёндош равишда артериал гипертензия ва юрак ритмини бузилишлари. Препаратда бу пациентлар қўлланганда стенокардия хуружлари, аритмиялар ва артериал гипертензия бўлиши мумкин;
- буйрак етишмовчилиги (кретинин клиренси минутига 30 мл кам) бўлган пациентлар;
- оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар;
- антикоагулянтлар билан даволаниш ёки қон ивишини бузилишлари билан боғлиқ қон кетишларига мойиллиги юқори бўлган пациентларда. Қон кетишлари юзасидан – “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаралсин;
- анамнезида меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган, яқинда жарроҳлик операцияларини ўтказган пациентлар (қон кетишини юз беришини юқори хавфи бор, шу сабабли гемоглобин ва гематокрит даражасини мунтазам назорат қилиш лозим);
- артериал босимини пасайишини юқори ҳавфи бўлган пациентлар (масалан, оғир юрак ишемик касаллиги ёки мияга қон олиб келувчи қон томирлар стенози бўлган пациентлар);
- пентоксифиллин ва К антивитаминлари билан бир вақтда даволанаётган пациентлар (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаралсин);
- пентоксифиллин ва диабетга қариши воситалар билан бир вақтда даволанаётган пациентлар (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаралсин) ни диққат билан кузатиш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида буюриш тавсия этилмайди. Эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлганда эмизишини тўхтатиш керак.
Болалар. Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти
Тавсия этилган дозалаш тартибига риоя қилинганда препарат транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди, бироқ нерв тизими томонидан бўлиши мумкин бўлган ножўя реакцияларни ҳисобга олиш зарур.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Пентоксифиллиннинг дозасини ошириб юборилишини бошланғич симптомлари бўлиб кўнгил айниши, бош айланиши ёки артериал босимни тушиб кетиши ҳисобланади. Бундан ташқари иситма, қўзғалувчанлик, қизишни хис этиш (қон қуйилиши), ҳушдан кетиш, арефлексия, тонико-клоник тиришишлар ва қаҳва қуйқасига ўхшаш қусиш (меъда-ичакдан қон кетишига ўхшаш) ривожланиши мумкин.
Даволаш: специфик антидоти маълум эмас. Дозани ўткир ошириб юбрилишини даволаш ва асоратларни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида умумий ва специфик жадал тиббий кузатув ва терапевтик чора-тадбирларни қўллаш зарур.
Чиқарилиш шакли
5 мл ампулаларда 20 мг/мл инъекция учун эритма №5 қутида, №5, №5х2 блистерлар қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.